1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 17 июль,
ПФ-6263-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4725-сон Фармони 8-бандининг иккинчи хатбошисидаги «сифатида олинадиган барча» сўзлари «суммасининг 80 фоизи миқдоридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармонига асосан 2-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-150-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5930-сон Фармони 14-бандининг иккинчи хатбошисидаги «сифатида олинадиган барча» сўзлари «суммасининг 80 фоизи миқдоридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5975-сон Фармони 1-банди қуйидаги мазмундаги «л» кичик банд билан тўлдирилсин:
«л) давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш соҳасида:
«Давлат функциялари — бизнес учун имконият» лойиҳаси ва давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг комплекс механизми амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш ва вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функциялари, шунингдек, хусусий секторнинг тегишли таклифларини эълон қилиш ва муҳокамадан ўтказиш учун электрон майдонча фаолиятини юритиш;
хусусий секторга берилиши мумкин бўлган давлат функцияларини таҳлил қилиш ва ўрганиш натижасида тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар тайёрлаш».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 ноябрдаги «Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-505-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«истеъмол этил спирти, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчиларга ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида реализация қилинади».
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3068-сон қарори 2-бандида:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи суммасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар»;
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3225-сон қарорида:
(8-бандининг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-150-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 июлдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги «Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3550-сон қарорида:
«32. Бинолар, иншоотлар ва муҳандислик коммуникацияларини капитал қуриш ва таъмирлаш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини амалга ошириш учун харид ҳужжатлари Марказга техник топшириқ шаклида лойиҳа-смета ҳужжатлари билан биргаликда киритилади ва улардаги товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмлари ва нарх параметрларининг асослилиги юзасидан экспертиза ўтказилади»;
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4246-сон қарорида:
«2. Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
замонавий ресурс тежамкор технологияларни, шу жумладан томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қўллаган ҳолда интенсив боғлар, хўраки, кишмишбоп узум плантациялари ва иссиқхона хўжаликлари майдонларини кенгайтириш, шунингдек, бозор конъюнктураси таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, мева, узум маҳсулотлари турларини кўпайтириш чораларини кўриш;
ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигида илмий ютуқлар, илғор илмий ишланмалар ва интенсив агротехнологиялардан кенг фойдаланишни ташкил этиш;
узумнинг хўраки ва кишмишбоп навлари плантацияларини кенгайтириш, узумчилик корхоналарини комплекс модернизациялашга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, экспорт салоҳиятини ошириш;
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда боғдорчилик хўжаликлари, хўраки, кишмишбоп узум плантациялари ва иссиқхона хўжаликларига халқаро сертификатлаш стандартларини жорий этишда кўмаклашиш;
мева ва узум маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш ва сотишнинг бутун занжирини ўз ичига олган кластер шаклини ташкил қилиш ва кооперация тизимини ривожлантириш бўйича чораларни амалга ошириш;
бозорлар конъюнктураси бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш йўли билан рақобатбардош маҳсулот етиштириш, уни сотишни ташкил қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида соҳага маҳаллий ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;
ташқи бозорларда талаб юқори бўлган мева ва узум навларини жойлаштириш ва етиштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжаликлари соҳасида мутахассисларни ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш, инновацияларни ривожлантириш ва жорий этиш масалалари бўйича маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, хорижий ташкилотлар ва тармоқнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда боғлар ва иссиқхона хўжаликлари майдонларининг ҳамда узум плантацияларининг электрон реестрини юритиш»;
«в) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кичик тадбиркорлик субъектларига интенсив боғлар, хўраки, кишмишбоп узум плантациялари ва иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш учун тижорат банклари кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, аммо 5 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги маблағга кафиллик беради»;
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимларига — боғлар, узумзорлар ва иссиқхона хўжаликлари ташкил этиш учун ер участкалари ўз вақтида ажратилиши, шунингдек, мавжуд мевали боғлар, хўраки, кишмишбоп узум плантациялари ва иссиқхона хўжаликларини хатловдан ўтказишни сифатли бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин».
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4270-сон қарори 5-бандида:
иккинчи хатбошидаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг» сўзлари «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси ўз фаолиятини юридик шахслар билан меҳнат шартномасини тузиш орқали ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширади».
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПҚ-4300-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий инвесторларга таклиф этиладиган истиқболли инвестиция таклифларининг рўйхати 46 ва 47-позицияларининг «Лойиҳа устида ишлаш учун масъул органлар» устунидаги «Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (О. Мустафоев)» сўзлари «Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (Р. Бобоев)» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4417-сон қарорида:
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»;
д) 2-илованинг номланишидаги «Кичик бизнес ва тадбиркорлик» сўзлари «Тадбиркорлик» сўзи билан алмаштирилсин;
е) 4-илова 1-бандининг «и» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4549-сон қарорида:
а) 4-банддан «Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тўғрисидаги низомда:
а) 11-банд қуйидаги мазмундаги «л» кичик банд билан тўлдирилсин:
«л) давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш соҳасида:
«Давлат функциялари — бизнес учун имконият» лойиҳаси ва давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг комплекс механизми амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш ва вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функциялари, шунингдек, хусусий секторнинг тегишли таклифларини эълон қилиш ва муҳокамадан ўтказиш учун электрон майдонча фаолиятини юритиш;
хусусий секторга берилиши мумкин бўлган давлат функцияларини таҳлил қилиш ва ўрганиш натижасида тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар тайёрлаш»;
б) 12-банд қуйидаги мазмундаги 12-кичик банд билан тўлдирилсин:
«12) давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш соҳасида:
а) «Давлат функциялари — бизнес учун имконият» лойиҳаси доирасида:
давлат функцияларини аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаш ва бошқа усуллар орқали босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш ҳамда давлат бошқаруви соҳасида амалда мавжуд бўлган имкониятларни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
вазирлик ва идоралар кесимида хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларини таҳлил қилиш механизмларини йўлга қўйишга қаратилган давлат функцияларининг ягона реестрини шакллантиради;
б) давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг комплекс механизми амалга оширилишида мониторинг олиб бориш доирасида:
давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг комплекс механизми амалга оширилишида мониторинг олиб бориш жараёнига раҳбарлик қилади;
давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг комплекс механизми амалга оширилиши жараёнида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш бўйича таъсирчан чораларни амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
в) давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш жараёнининг шаффофлигини таъминлайди, бунда хусусий секторга ўтказиш таклиф этилаётган давлат функцияларини электрон майдончада кенг омма эътиборига ҳавола қилади ва муҳокамадан ўтказиш натижаси бўйича таклифлар ишлаб чиқади, шунингдек, электрон майдонча фаолиятини юритади;
г) хусусий секторга берилиши мумкин бўлган давлат функцияларини таҳлил қилади, ўрганиш доирасида давлат функциялари рўйхатини тузади ҳамда хусусий секторга ўтказиш мумкин бўлган функцияларни ягона реестрга киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади».
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларни бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 54-позицияси «Тўловчилар номи» устунидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва» сўзлари «Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин.