1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.03.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Терроризм ва диний экстремизм билан кураш]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментиНИНГ
Қарори
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 8 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2886-7]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 17 апрелдаги 343-В ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2017 й., 21-сон, 401-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларигаиловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 29 июнь,
343-В-7-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошлиғи Д. РАХИМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 29 июнь,
33-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 29 июндаги 343-В-7, 33-сон қарорига ИЛОВА
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Қуйидаги мазмундаги 331-банд билан тўлдирилсин:
«331 Транзит молиявий муассаса сифатида фаолият юритаётган тижорат банклари, техник чекловлар халқаро электрон ўтказма бўйича ички электрон пул ўтказмага боғланган жўнатувчи ва олувчи тўғрисидаги талаб қилинаётган маълумотнинг сақланишига тўсқинлик қилган ҳолларда, жўнатувчи молиявий муассасадан ёки бошқа транзит молиявий муассасадан олинган барча маълумотлар бўйича ёзувларни беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақлашлари керак».
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Қабул қилувчи тижорат банклари қуйидагиларни аниқлаш мақсадида таваккалчиликка асосланган сиёсат ва тартиб-таомилга эга бўлишлари лозим:
олувчиси ёки жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган электрон пул ўтказмасини қачон ижро қилиш ва рад этиш ёки тўхтатишни;
тегишли кейинги хатти-ҳаракатларни (таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиш, махсус ваколатли давлат органига хабар бериш масаласини кўриб чиқиш ва бошқалар).»;
«Жўнатувчи тижорат банкларига, пул ўтказмаси мазкур бандда белгиланган талабларга жавоб бермаса, пул ўтказмалари бўйича, шу жумладан халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали хизматларни кўрсатиш тақиқланади.».
3. 89-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур маълумотлар ва ҳужжатлар ваколатли давлат органлари ва Марказий банкка ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайдиган шаклда қоғоз кўринишида ва (ёки) электрон ташувчи воситаларда сақланиши лозим.».