1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.01.00.00 Молиявий тизимнинг умумий қоидалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.03.00.00 Пул тизими ва пул муомаласи. Инфляция / 07.03.01.00 Умумий масалалар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.03.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот]
[ТСЗ:
1.Молия / Умумий масалалар;
2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Терроризм ва диний экстремизм билан кураш]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Қарори
Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 8 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3266-1]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 24 июндаги 357-В ва 13-сон қарори (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й, 10/20/3266/1110-сон) билан тасдиқланган Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 29 июнь,
357-В-1-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Д. РАХИМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 29 июнь,
32-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 29 июндаги 357-В-1, 32-сон қарорига ИЛОВА
Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Ички қоидалар тўлов тизими оператори, электрон пуллар тизими оператори ва тўлов ташкилотининг барча бўлинмаларига ҳамда чет элдаги шуъба, филиал, ваколатхоналари ва бошқа бўлинмаларига ижро учун мажбурийдир.».
«Тўлов тизими оператори, электрон пуллар тизими оператори ва тўлов ташкилотининг чет давлатдаги шуъбаси, филиали, ваколатхоналари ва бошқа бўлинмаларининг ички назорат қоидалари, уларни рўйхатга олаётган давлат қонунчилиги талаблари инобатга олинган ҳолда тасдиқланади.».
2. 19-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:
«Мазкур ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик тўлов тизими операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг зиммасида қолади.».
қуйидаги мазмундаги олтинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Қабул қилувчи тўлов ташкилотлари қуйидагиларни аниқлаш мақсадида таваккалчиликка асосланган сиёсат ва тартиб-таомилга эга бўлишлари лозим:
олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган электрон пул ўтказмасини қачон ижро қилиш ва рад этиш ёки тўхтатишни;
тегишли кейинги хатти-ҳаракатларни (таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиш, махсус ваколатли давлат органига хабар бериш масаласини кўриб чиқиш ва бошқалар).»;
«Жўнатувчи тўлов ташкилотларига, пул ўтказмаси юқорида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса, пул ўтказмаларини амалга ошириш тақиқланади.».
4. Қуйидаги мазмундаги 311-банд билан тўлдирилсин:
«311. Пул ўтказилишида воситачи (транзит) сифатида иштирок этувчи тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари:
электрон тўловларга илова қилинадиган жўнатувчи ва олувчи ҳақидаги барча маълумотларни, жўнатув тўғрисидаги маълумотлар билан бирга юборилишини ва беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланишини таъминлашлари;
олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўришлари;
таваккалчиликларни баҳолашга асосланган ҳолда олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда амалга ошириладиган чораларни белгиловчи дастурни ишлаб чиқишлари;
олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда, бундай ўтказмалар ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар бериш масаласини кўриб чиқишлари;
техник чекловлар халқаро электрон ўтказма бўйича ички электрон пул ўтказмага боғланган жўнатувчи ва олувчи тўғрисидаги талаб қилинаётган маълумотнинг сақланишига тўсқинлик қилган ҳолларда, жўнатувчи молиявий муассасадан ёки бошқа транзит молиявий муассасадан олинган барча маълумотлар бўйича ёзувларни беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақлашлари керак.».