toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида» 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-680-сон ва «Томорқа хўжалиги тўғрисида» 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-681-сон қонунлари)
Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида» 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-680-сон ва «Томорқа хўжалиги тўғрисида» 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-681-сон қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 июнь,
391-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июндаги 391-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2022 й., 09/22/592/0919-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг 48-банди иккинчи хатбошидаги «деҳқон ва фермер» сўзлари «деҳқон, фермер ва томорқа» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низомнинг 11-бандида:
қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи — йигирма тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:
«шахсий томорқа ер участкалари эгаларининг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;
томорқа хўжаликларини эркин ва мустақил бошқаришда, шу жумладан, етиштирилган (қайта ишланган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мустақил тасарруф этиш, уларга мустақил нарх белгилашда ва даромадларни тасарруф этишда шахсий томорқа ер участкалари эгаларига кўмаклашади;
томорқа хўжалигини юритадиган аҳоли ўртасида шахсий томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш масалаларига доир тушунтириш ишларини олиб боради;
шахсий томорқа ер участкаларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш мониторингини амалга оширади»;
йигирма олтинчи хатбоши тегишли равишда ўттизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди учинчи хатбошидаги «полизчилик ширкатларининг» сўзларидан кейин «, шахсий томорқа ер участкаларининг» сўзлари қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2022 й., 09/22/592/0919-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«томорқа ер участкаси — томорқа хўжалигини юритиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ёки якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш мақсадида ажратилган ер участкаси».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 52-сон қарори билан тасдиқланган Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг 10-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

10-босқич

Туман ҳокимлиги

1. Ташаббускорларни (лизинг олувчини) деҳқон хўжалиги сифатида рўйхатдан ўтказиш.

2. Деҳқон хўжалигига интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхонага мулк ҳуқуқини ва улар эгаллаган ер участкасига ижара ҳуқуқини бериш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинишини таъминлаш.

10 кун муддатда

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2021 й., 09/21/391/0590-сон, 14.10.2022 й., 09/22/592/0919-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон; 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)