1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИКЛАРИ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур ҳужжатга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 24 декабрдаги 568-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокимларининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг.
Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришни такомиллаштириш ва унинг бозор усулларига асосланган (замонавий тамойилларини ҳаётга кенг жорий этиш, бошқаришнинг тармоқ тизимидан функционал тизимига ўтишни таъминлаш ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришда маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XXI боби ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
1. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппаратида бошқаришнинг тармоқ тизимидан функционал тизимига ўтиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби]
2. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппаратлари ташкилий тузилмаси ва масъул ходимларининг чекланган штатлари сони 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари]
3. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппаратига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва ҳукумат дастурларини амалга ошириш, халқ хўжалиги тармоқларида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва халқ фаровонлигини оширишни таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.03.00 Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти (якка тартибдаги тадбиркор);
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.01 Хўжалик юритиш ҳуқуқи;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
жойларда хўжалик юритиш шаклларини такомиллаштириш, молия ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.01.00 Хўжалик фаолиятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш (шунингдек, 16.04.09.00га қаранг) / 11.02.01.01 Саноатда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш]
табиий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш, фуқароларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш;
қонунлар, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президент фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва халқ депутатлари Кенгашлари қарорларининг ижросини таъминлаш;
вазирликлар, республика идоралари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг)]
маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг ишини назорат қилиш.
4. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тизимида Ахборот-таҳлил гуруҳлари ташкил этилсин ва уларнинг иш фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 16 апрелдаги 199-сон қарорига мувофиқ олиб борилсин. Ахборот-таҳлил гуруҳи бошлиғи мақомига кўра ҳокимнинг ўринбосарига тенглаштирилсин.
6. Ахборот-таҳлил гуруҳининг асосий вазифалари қилиб қуйидагилар белгилансин:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар]
ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини ташкил этиш, уларнинг туман ва шаҳарларда ўтказилиш мониторингини амалга ошириш;
Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш ва уларнинг изчиллик билан амалга оширилишини таъминлаш;
вилоят ҳокимияти котибиятлари, гуруҳлари ва бошқа бўлинмаларининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар боришини таҳлил қилиш ва мунтазам равишда Вазирлар Маҳкамаси ва ҳокимият раҳбариятига ахборот бериб туриш.
7. Қуйидагилар вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари котибиятларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
ҳокимият муҳокамасига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳоким ва унинг ўринбосарлари кўриб чиқиши учун мутахассислар томонидан ишлаб чиқилишини ташкил қилиш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқларига биноан ҳокимликнинг қарор лойиҳалари ва бошқа тегишли ҳужжатларини тайёрлаш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
юқори ташкилотлар ҳамда ҳокимият қарор ва фармойишларининг маҳаллий бошқарув органлари ва идоралари томонидан ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш ва ҳокимликка тушган ахборот, таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштириш.
8. Белгилаб қўйилсинки, ҳокимликлар котибиятларида тайёрланадиган қарорлар лойиҳалари ва ҳужжатлар Ахборот-таҳлил гуруҳи томонидан албатта маъқулланган бўлиши керак.
9. Вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳудудий комунал-фойдаланиш бошқармалари бошлиқлари мақоми бўйича, тегишли равишда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарига тенглаштирилсин.
10. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати ва бошқарув органлари ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш бўйича гуруҳлар жадвали ва тариф разрядлари 4 ва 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу масалага оид аввал қабул қилинган қарорлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 январдаги 2-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 11-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорига 2-ИЛОВА
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 январдаги 2-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 11-модда)
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 январдаги 2-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 11-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорига 4-ИЛОВА
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарат ва бошқарув органлари ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш бўйича гуруҳлар
* Бухоро ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг ҳозирги даврда ишлаб турган ходимларига меҳнат ҳақи тўлашнинг олдинги разрядлари сақлаб қолинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорига 5-ИЛОВА
Вилоятлар ҳокимликлари ташкилий тузилмасига киритилаётган ўзгартишлар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига асосан вилоятлар гуруҳларига қараб меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича
РАЗРЯДЛАР
LexUZ шарҳи
5-иловага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 3 августдаги 303-сонли «Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ташкилий-кадрлар хизмати мақомини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.
Гуруҳдан ташқари
Биринчи гуруҳ
Иккинчи гуруҳ
Учинчи гуруҳ
Ахборот -таҳлил гуруҳи
18
17
16
15
Ишлар бошқарувчиси
16
15
14
13
Котибият мудири
16
15
14
13
Гуруҳ раҳбари
16
15
14
13
Бош мутахассис
14
13
12
11
Етакчи мутахассис
13
12
11
10
Референт
12
11
10
9
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ходимлари сони ва тахминий тузилиши тўғрисида» 1992 йил 7 февралдаги 55-сон қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 22 июлдаги 371-сон қарори 4-бандининг 3 қисми.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати таркибида халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик, хусусий бизнес ва тижорат ишларини мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўлимлари ташкил этиш тўғрисида» 1995 йил 4 апрелдаги 117-сон қарори.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бошқарув органлари тузилмасини такомиллаштириш ва маъмурий-бошқарув ходимлари сонини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 26 ноябрдаги 420-сон қарорининг 3-иловаси.