ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимият органларини қайта тузиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси
Қонунига мувофиқ ҳамда вилоятларда, шаҳарларда ва районларда вакиллик ва ижроия-бошқарув ҳокимиятининг ягона органлари тузилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг энг кўп ходимлари сони ва тахминий тузилиши
1,
2,
2а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вилоят ҳокимларига ҳокимларининг 7 та ўринбосари, шу жумладан битта биринчи ўринбосари бўлишига рухсат берилсин.
3. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўн кун муддат ичида шаҳар ва район ҳокимликларининг ходимлари сонини ва тузилишини, мавжуд ходимлар сонини 25 фоизга қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда, тасдиқласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳокимликлар аппарати учун зарур меҳнат ҳақи фондини белгиласин.