Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қурилиш қийматини шакллантирувчи қурилиш материаллари ва конструкциялари, энергия манбалари ва бошқа харажатларнинг эркин нархлари шароитида қурилиш қийматининг аниқ қийматини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Қурилиш қийматини компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда «ресурс усули» асосида аниқлашга ўтиш тадбирлари дастури тасдиқлансин (илова
* қилинади).
Белгилансинки, 1997 йил 1 октябрдан кейин ишлаб чиқиладиган смета ҳужжатлари «ресурс усули» асосида тузилиши керак.
2. Вазирликлар ва идоралар, мулкчиликнинг барча шаклларидаги буюртмачилар, лойиҳалаш ва пудратчи ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қурилишнинг смета қийматини янги «ресурс усули»ни қўлланган ҳолда аниқлашга ўтиш учун ўзларига қарашли ташкилотларни норматив адабиётлар, дастурий воситалар ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича 1997 йилнинг 1 ярим йиллигида тадбирлар ишлаб чиқсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ташкилотларга зарур услубий ёрдам кўрсатсин, мазкур Дастурнинг амалга оширилишини таъминласин ва қурилиш қийматини аниқлашнинг янги усулига ўтиш тартиби тўғрисида тушунтиришлар тайёрласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Р. Юнусов зиммасига юклансин.