Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 53/ҚҚ ва 20-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 2910, 2017 йил 3 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 31-сон, 787-модда) билан тасдиқланган Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом барча академик лицейларга нисбатан татбиқ этилади, ҳарбий академик лицейлар бундан мустасно.».
2.
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Академик лицейларнинг ўқитувчи лавозимига ўтказиладиган танловда олий маълумотга эга бўлган шахслар иштирок этади.».
3.
8-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази» деган сўзлар «тегишли олий таълим муассасалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.
9-банддаги «оммавий ахборот воситаларида, шунингдек академик лицейнинг расмий веб-сайтида (агар мавжуд бўлса)» деган сўзлар «оммавий ахборот воситаларида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий вакансиялар базаси (ish.mehnat.uz)да ва академик лицейнинг расмий веб-сайтида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5.
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Танловда иштирок этиш учун номзодлардан онлайн ариза, сўровнома (резюме)ларни оммавий ахборот воситаларида, миллий вакансиялар базаси (ish.mehnat.uz)да ва академик лицейнинг веб-сайтида қабул қилиш эълон берилган кундан бошланади ва 20 кун давом этади.».
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«комиссия раиси ўринбосари — олий таълим муассасаси таълим сифатини назорат қилиш бўлими ходими»;
бешинчи хатбошидаги «тегишли кафедра мудири, камида 5 йил» деган сўзлар «тегишли олий таълим муассасаси ва академик лицейнинг 3 нафар тажрибали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8.
34-банддаги «55» рақами «71» рақами билан алмаштирилсин.