3.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ СПОРТЧИСИ» ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУБОГИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Юксак спорт маҳоратини янада оширганликни рағбатлантириш, Ўзбекистоннинг энг юқори натижаларга эришган спортчиларини тақдирлаш мақсадида, шунингдек ёш авлодни халқаро спорт майдонларида мамлакатни машҳур қилган ҳамда Ўзбекистон спортининг шонли анъаналарини янада бойитган энг яхши спортчилар мисолида ватанпарварлик ва Ватанга чексиз садоқат руҳида тарбиялашга алоҳида аҳамият бериб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Миллий Олимпия қўмитасининг «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубогини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
2. «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубоги тўғрисидаги Низом ва Республика комиссияси таркиби 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
LexUZ шарҳи
«Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий кубогини бериш бўйича республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарорига асосан янги таркибда тасдиқланган.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
3. «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубоги билан мукофотлаш ҳар йили йил якуни бўйича ўтказилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
4. «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси 1997 йил 1 мартгача «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубогини ва унинг нусхаларини тайёрласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги йилнинг энг яхши спортчисига бериш учун Спорт вазирлигига ҳар йили 10 (ўн) минг АҚШ долларига тенг миқдорда пул маблағлари ажратишни назарда тутсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 20 декабрь,
452-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 декабрдаги 452-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубоги тўғрисида
НИЗОМ
«Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубоги (бундан кейин Кубок деб аталади) энг юксак натижалар, спорт шарафи ва шуҳрати, мардлик, садоқатли ватанпарварлик ҳамда халқаро спорт майдонларида Ўзбекистон спорти анъаналарини бойитишга, республика нуфузини кўтаришга қўшилган улуш рамзи ҳисобланади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
1. Кубок йил мобайнида чемпион унвонига сазовор бўлган, Жаҳон, Олимпия ўйинларида рекорд ўрнатган ва расмий халқаро спорт мусобақаларида энг юксак спорт натижаларига эришган, ўзининг спортдаги жасорати ва ғалабага бўлган мустаҳкам иродаси билан ўсиб келаётган авлодга муносиб намуна кўрсатган спортчига берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
2. Кубок билан мукофотлашга номзодлар спорт жамиятлари ва идоралари тренерлари, спорт турлари бўйича республика спорт федерациялари (уюшмалари), Спорт журналистлари уюшмаси томонидан кўрсатилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Республика комиссияси тавсия этилган номзодларни ўрганади, улардан энг муносибларини танлайди ва «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубогини бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
«Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубогини бериш билан боғлиқ барча зарур ташкилий тадбирларни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
3. «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубоги, белгиланган намунадаги гувоҳнома ва пул мукофоти тантанали вазиятда топширилади.
Лауреатнинг фамилияси ва исми ўйиб ёзиладиган «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубоги Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида сақланади. Кубок аслининг нусхаси лауреатга топширилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)