Наманган вилоятида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда боғдорчилик, узумчилик, сабзавот-полизчилик, картошкачилик, дуккакли ва мойли экинлар етиштиришга ҳамда эчкичилик, асаларичилик ва балиқчиликка ихтисослаштириш, шунингдек, рақобатбардош маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи субъектларнинг манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Наманган вилояти туманларида 2021-2022 йилларда лимончиликка ихтисослашган иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Наманган вилояти туманлари ҳудудларини 2021-2022 йилларда сабзавот, картошка, полиз, дуккакли, мойли ва доривор ўсимликларга ихтисослаштириш кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
Поп, Чуст ва Косонсой туманларида 2021 — 2024 йилларда аҳолига эчкилар етказиб бериш учун эчкичилик хўжаликларини ривожлантириш кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
Наманган вилояти туманларида 2021-2022 йилларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш кўрсаткичлари 6-иловага мувофиқ;
Наманган вилояти туманларида 2021-2022 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, музлаткичли-омборхона ва иссиқхона лойиҳаларини ташкил этиш кўрсаткичлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Наманган вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
2021 йилда белгиланган чора-тадбирлар асосида ер майдонларини ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш;
суғориш тармоқларини (сув насослари, қудуқлар, коллекторлар, электр тармоқлари ва бошқалар) тортиш, қуриш, ускуна ва жиҳозларни ўрнатиш учун талаб этиладиган маблағлар ажратилишини ҳамда уларнинг мақсадли сарфланишини таъминлаш;
мавжуд ер майдонлари ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот етиштириш, уни қайта ишлаш ва экспорт ҳажмини ошириш учун экинларни яхлит майдонларга плантация усулида жойлаштириш ҳамда белгиланган экспортбоп экинлардан камида 2-3 марта ҳосил олишни таъминлаш;
қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини уч бараварга ошириш учун қайта ишлаш корхоналари, музлаткичли омборхоналар ва логистика марказларини 2021-2022 йиллар давомида тўлиқ ишга тушириш ҳамда уларнинг тўла қувватлар билан ишлашини таъминлаш;
ҳудудлардаги мавжуд имкониятдан келиб чиқиб, сабзавот экинлари ва картошка уруғчилигига ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларини ташкил этиш;
2024 йил 1 мартдан бошлаб лимончиликка ихтисослаштирилаётган туманларда фойдаланишдан чиққан ва яйлов ерлар ҳисобидан лимон етиштириш учун ер участкаларининг электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини таъминлаш;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 апрелдаги 237-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 09/24/237/0303-сон)
лимончиликка ихтисослашган иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва уларга талаб этиладиган табиий газни ўрнатилган тартибда етказиб бериш;
вилоятда яйлов ерларидан самарали фойдаланган ҳолда, эчкичилик тармоғини ривожлантириш ҳамда эчкидан олинадиган тери ва жун хомашёсини саноат усулида қайта ишлаш тизимини жорий этиш чораларини кўрсин.
3. Наманган вилояти ҳокимлиги:
а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда:
ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроқ-иқлим шароити, ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги, сув билан таъминланганлигини ҳисобга олиб ҳамда қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалиги экинларининг тўлиқ экилишини таъминласинлар;
б) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
икки ой муддатда 2021-2022 йилларда Наманган вилоятининг туманларидаги туман ҳокимликлари захирасида фойдаланилмаётган майдонлардан 1000 гектарида ташкил этиладиган иссиқхона массивларининг манзилли рўйхатини шакллантириш;
туманлар ҳокимликлари билан биргаликда аҳоли ишсизлигини камайтириш учун ташкил этиладиган иссиқхона массивларини аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 52-сон қарори билан тасдиқланган Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисидаги низом асосида ажратиб беришни ташкил этсинлар;
в) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда жорий йил якунига қадар туманларда замонавий технологиялар асосида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича йирик кластер корхоналарини ташкил этиш учун хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш чораларини кўрсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Наманган вилояти туманларида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришда халқаро молия институтларининг кредит линиялари маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 17 май,
303-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 майдаги 303-сон қарорига 1-ИЛОВА
Наманган вилояти туманларида 2021-2022 йилларда лимончиликка ихтисослашган иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р
Ихтисослашган туманларноми
Иссиқхонага ажратиладиган майдон,
гектар
Лойиҳа сони
Талаб этиладиган кўчат сони,
дона
Яратиладиган янги иш ўрни,
нафар
1.
Поп
228
1 140
189 924
13 680
2.
Чуст
131
655
109 123
7 860
3.
Уйчи
124
620
103 292
7 440
4.
Наманган
110
550
91 630
6 600
5.
Тўрақўрғон
96
480
79 968
5 760
6.
Косонсой
95
475
79 135
5 700
7.
Норин
87
435
72 471
5 220
8.
Янгиқўрғон
78
390
64 974
4 680
9.
Чортоқ
51
255
42 483
3 060
Жами
1 000
5 000
833 000
60 000
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 майдаги 303-сон қарорига 2-ИЛОВА
Наманган вилояти туманлари ҳудудларини 2021-2022 йилларда сабзавот, картошка, полиз, дуккакли, мойли ва доривор ўсимликларга ихтисослаштириш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р
Ихтисослашган туманлар номи
Жами ихтисослашган майдон, гектар
Ихтисослашув
Экин турлари, гектар ҳисобида
Сабзавот
Картошка
Полиз
Мойли экинлар
Дуккакли экинлар
1.
Мингбулоқ
6 934
сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли
1 168
440
1 911
973
2 442
2.
Наманган
1 811
мойли, дуккакли
496
266
40
400
609
3.
Норин
1 257
сабзавотчилик, дуккакли
329
383
140
50
355
4.
Поп
6 209
Полиз, картошка, мойли, дуккакли
1 391
642
993
1 348
1 835
5.
Тўрақўрғон
1 545
дуккакли
776
254
80
100
335
6.
Уйчи
1 957
сабзавотчилик, дуккакли
808
433
256
200
260
7.
Учқўрғон
1 989
сабзавотчилик
1 206
402
101
280
8.
Чуст
6 538
сабзавотчилик, картошкачилик, дуккакли, мойли
1 433
1 561
285
951
2 308
Жами
28 240
7 607
4 381
3 705
4 123
8 424
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 майдаги 303-сон қарорига 3-ИЛОВА
Поп, Чуст ва Косонсой туманларида 2021 — 2024 йилларда аҳолига эчкилар етказиб бериш учун эчкичилик хўжаликларини ривожлантириш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р
Ихтисослашган туманлар номи
Ажратиладиган майдон, гектар
Лойиҳа сони
Жами эчки бош сони, минг бош
Шундан, минг бош
Яратиладиган янги иш ўрни
2021 йил
2022 йил
2023 йил
2024 йил
1.
Косонсой
2000
7
10,0
1,0
2,0
3,0
4,0
600
2.
Чуст
2800
5
14,0
2,0
3,0
4,0
5,0
750
3.
Поп
3600
3
18,0
3,0
4,0
5,0
6,0
1650
Жами
8400
15
42,0
6,0
9,0
12,0
15,0
3000
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 майдаги 303-сон қарорига 4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 майдаги 303-сон қарорига 5-ИЛОВА
Мингбулоқ ва Учқўрғон туманларида 2021-2022 йилларда балиқчилик тармоғини ривожлантириш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р
Ихтисослашган туманлар номи
Лойиҳа сони
Ажратиладиган майдон, гектар
шундан, гектар
Етиштириладиган балиқ миқдори, тонна
2021 йил
2022 йил
1.
Мингбулоқ
8
80
50
30
3120
2.
Учқўрғон
4
84
50
34
3276
Жами
12
164
100
64
6396
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 майдаги 303-сон қарорига 6-ИЛОВА
Наманган вилояти туманларида 2021-2022 йилларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
минг тонна
Т/р
Ҳудудлар номи
Барча тоифадаги хўжаликларда маҳсулот етиштириш
Қайта ишлашга йўналтириш
Экспортга йўналтириш
2021 йил
2022 йил
2021 йил
2022 йил
2021 йил
2022 йил
1.
Мингбулоқ
125,5
136,2
25,4
28,6
15,2
15,7
2.
Наманган
171,2
114,9
16,4
20,1
11,9
13,4
3.
Норин
101,3
92,5
13,3
13,7
10,2
10,9
4.
Поп
194,4
214,1
34,4
35,6
24,6
25,6
5.
Тўрақўрғон
145,0
161,2
22,7
27,8
19,2
25,6
6.
Уйчи
131,2
129,8
22,6
23,4
15,0
16,2
7.
Учқўрғон
145,8
113,8
21,0
24,9
13,3
15,6
8.
Чуст
259,4
284,2
42,9
44,3
28,8
29,1
9.
Наманган ш
11,6
12,8
1,0
1,1
2,1
2,3
Жами
1 285,4
1 259,5
199,5
219,5
140,3
154,4
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 майдаги 303-сон қарорига 7-ИЛОВА
Наманган вилояти туманларида 2021-2022 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, музлаткичли-омборхона ва иссиқхона лойиҳаларини ташкил этиш