Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида аҳолининг фаол дам олиши учун энг қулай шароитларни яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-6122-сон
Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклатилсин.
1.
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгилансин:
2.
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. 2021 йилда дам олиш кунлари:
27 март — шанба кунидан 22 март — душанба кунига;
17 июль — шанба кунидан 21 июль — чоршанба кунига;
24 июль — шанба кунидан 22 июль — пайшанба кунига кўчирилсин».
«2021 йил 2 январь — шанба, 20 март — шанба, 22 март — душанба, 15 май — шанба, 21 июль — чоршанба, 22 июль — пайшанба ва 4 сентябрь — шанба кунлари барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади».