toggle_night_mode
Ҳужжат 08.07.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5088-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш ва бошқариш, уларга жойлаштириш учун ёш тадбиркорлик субъектининг инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва жойлаштириш, уларда жойлашган бинолар ва иншоотларни хусусийлаштириш, шунингдек, тижорат банклари томонидан қурилган бино ва иншоотларни лизинг ёки ижарага бериш тартибини назарда тутувчи Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари, жамғарма фаолиятини бошқариш, жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, шунингдек, унинг маблағларидан фойдаланишга доир ҳисобот ва назорат юритиш тартибини назарда тутувчи Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
ёш тадбиркорлик субъекти ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ҳамда юридик шахс мақомида ёки таъсисчилари сифатида саноат ёки хизмат кўрсатиш йўналишида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади;
барча ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда ажратилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов) Ёшлар ишлари агентлиги, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йилнинг 20 майигача:
2021 йил 1 сентябригача 77 та ҳамда 2022 йил 1 январигача 142 та Ёшлар саноат зоналарини ишга туширилишини назарда тутувчи иш режа ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизими доирасида назарда тутилган имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида ёшлар орасида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
ҳар йили 25 декабргача — Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг келгуси йил учун иш режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
ҳар йили 20 январгача — Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларининг тақсимланиши бўйича йиллик ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилсин.
5. Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Умурзаков) бир ойда камида бир маротаба Ёшлар саноат зоналарини ташкил қилиш ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлигини танқидий муҳокама қилсин ҳамда ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 10 май,
294-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги 294-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисида

НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, ушбу зоналар ҳудудларида амалга ошириш учун ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва жойлаштириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
ёш тадбиркорлик субъекти — ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ҳамда юридик шахс мақомида ёки таъсисчилари сифатида саноат ёки хизмат кўрсатиш йўналишида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (кейинги ўринларда — Ёшлар саноат зоналари) — тегишли ҳудудни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ёшлар бандлигини, энг аввало «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган махсус ҳудуд;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш ва бошқариш тартиби
3. Ёшлар саноат зоналари фақат муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган, фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларида ташкил этилади.
4. Ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган Ёшлар саноат зоналари ҳудудининг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қабул қилинади.
Ёшлар саноат зоналари ҳудудининг чегаралари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорларига асосан тасдиқланади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш ёки фаолият кўрсатаётганларининг чегараларини ўзгартириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мўлжалланган ер майдонлари чегаралари чизиб кўрсатилган ер-кадастр режасининг кўчирма нусхаси;
мўлжалланган чегараларда жойлашган ерларнинг таркиби, ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер майдонлари ижарачиларининг ва мулкдорларининг (улар мавжуд бўлган тақдирда) рўйхати ҳамда уларнинг Ёшлар саноат зоналари ташкил этилишига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёзма шаклда берилган розилиги;
тегишли ҳудуддаги коммуникациялар билан таъминланганлик даражасини таҳлил қилиш натижалари асосида ишлаб чиқилган Ёшлар саноат зоналарини йўл-транспорт, муҳандислик коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича дастур.
6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни бир ҳафта муддатда ўрганиб чиқиб, Ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган Ёшлар саноат зоналарининг чегараларини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
7. Вазирлар Маҳкамаси келиб тушган ҳужжатларни ўн кунлик муддатда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг хулосаси ва Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижаларини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари бошлиқлари Ёшлар саноат зоналарининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради, уларни ривожлантириш ҳамда фаолиятини самарали ташкил этиш чораларини кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бошқармалари Ёшлар саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш доирасида қуйидагиларни амалга оширади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг ҳар бир босқичида ёш тадбиркорлик субъектининг ҳамда тегишли давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этади;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган, шу жумладан мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича масалаларни ҳал этишга доир ишларни ташкиллаштиради;
инвестиция лойиҳаларини ажратилган ер майдонлари чегарасигача етарли қувватда муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва зарур инфратузилма билан таъминлаш бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилади;
инвестиция лойиҳалари бўйича улар фойдаланишга топширилгунга қадар бўлган жараённинг тўлиқ мониторингини амалга оширади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги Ёшлар саноат зоналари ҳудудидаги ёш тадбиркорлик субъекти томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматлар ҳақидаги маълумотлар базасини юритади ва уларга етакчи халқаро электрон савдо майдонларига чиқаришда кўмаклашади.
10. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизими доирасида назарда тутилган имкониятлар, имтиёзлар, амалий кўмаклашув чора-тадбирлари юзасидан ёшлар орасида кенг тарғибот ишларини олиб боради;
ёшларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш мақсадида лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун «лойиҳалар фабрикаси»га йўналтиради;
Ёшлар саноат зоналари ҳудудида ёш тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини амалга оширилишини ва уларнинг давлат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлайди;
ёш тадбиркорлик субъектининг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳар ойда маҳаллий ва хорижий компанияларни, мутахассисларни жалб қилган ҳолда мотивацион бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумлар ташкил этади;
ёш тадбиркорлик субъектларини ишлаб чиқарилган маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишдаги мавжуд имтиёзлар ва преференциялар тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлайди.
11. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари «лойиҳалар фабрикаси» билан биргаликда лойиҳа-таклифлари асосида лойиҳа бизнес-режасини ишлаб чиқишда, шунингдек молиялаштириш учун буюртманома тақдим этилган инвестиция лойиҳаларига доир лойиҳаолди ҳужжатларини кўриб чиқиш ва тайёрлашда ёш тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатади.
3-боб. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасига жойлаштириш учун ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш
12. Ёшлар саноат зоналари ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
13. Ёшлар саноат зоналарида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳалари шаҳар ва туман ҳокимлари раҳбарлигидаги ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантириладиган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича ишчи гуруҳларнинг (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳлар) қарорларига асосан амалга оширилади.
14. Ёшлар саноат зоналарида ўз инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш истагида бўлган ёш тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳужжатларни туман (шаҳар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлимларига тақдим этади.
мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ инвестиция буюртманомаси;
инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси ёки техник-иқтисодий асоси;
инвестиция лойиҳаси тўғрисида маълумотнома.
Тақдим этилган маълумотлар ҳамда ҳужжатларнинг тўғри ва ишончлилиги учун ёш тадбиркорлик субъекти жавобгар ҳисобланади.
15. Туман (шаҳар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлимлари ёш тадбиркорлик субъектларидан тегишли ҳужжатлар тўлиқ келиб тушган куннинг ўзида уларни ишчи гуруҳларга кўриб чиқиш учун юборади.
16. Инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш тўғрисида ишчи гуруҳнинг қарори ёш тадбиркорлик субъекти томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун ичида қабул қилинади ҳамда бу ҳақда ижобий ёки рад этиш тўғрисида хулоса берилиши шарт.
17. Рад этилган лойиҳалар бўйича рад этиш сабаблари аниқ баён этилган ҳолда ёзма равишда ёш тадбиркорлик субъектларига жавоб берилади.
18. Ишчи гуруҳлар тақдим этилган инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқади ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ёшлар саноат зоналари ҳудудига инвестиция лойиҳасини жойлаштириш ва ёш тадбиркорлик субъектига тўғридан-тўғри ер майдони ёки ишлаб чиқариш майдонларини ажратиш тўғрисида;
Ёшлар саноат зоналари ҳудудига инвестиция лойиҳасини жойлаштиришни асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида.
Ташаббускорлар томонидан тақдим этган маълумотларнинг ишончсизлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланса, бундай инвестиция лойиҳасини кўриб чиқиш тўхтатилади.
19. Қуйидаги талабларга жавоб берадиган инвестиция лойиҳалари Ёшлар саноат зоналари ҳудудида жойлаштиришда устуворликка эга бўлади:
патент асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таъминловчи стартап-инвестиция лойиҳалари;
инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган инвестиция лойиҳалари;
импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни назарда тутувчи инвестиция лойиҳалари;
яратиладиган янги иш ўринларининг камида 70 фоизи ёшлар учун мўлжалланган бўлиши, бунда бандлиги таъминланмаган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни иш билан таъминлашни назарда тутувчи инвестиция лойиҳалари.
20. Ишчи гуруҳлар Ёшлар саноат зоналарида жойлаштириш учун таклиф этилган инвестиция лойиҳаларини юқоридаги мезонлардан келиб чиқиб, энг мақбулларини танлаб олади.
21. Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш мақсадида ишчи гуруҳлар:
танлов жараёнининг шаффоф ўтказилишини ташкил этади ва киритилган таклифларни ошкора тарзда кўриб чиқади;
танловда қатнашиш учун ташаббускорларнинг инвестиция буюртманомаларини улар олинган санаси ва вақтини кўрсатган ҳолда қабул қилади;
унга юклатиладиган бошқа функцияларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва танлов жараёни бевосита номзод ҳисобланган барча ёш тадбиркорлик субъектлари ёки уларнинг вакиллари иштирокида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш тартиби
22. Ёшлар саноат зоналари ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш учун ер майдонлари чегараларини белгилаб бериш Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг тегишли туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ишчи гуруҳларнинг хулосалари асосида 5 иш куни ичида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Ёшлар саноат зоналари ҳудудида ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали ажратилади, бўш бино ва иншоотлар (давлат кўчмас мулк объектлари) шартнома асосида ижара тўловлари ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланадиган ижара тўловининг энг кам миқдоридан ошмаган ставкалар бўйича белгиланган тартибда ижарага берилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Ёш тадбиркорлик субъекти томонидан инвестиция лойиҳаси Ёшлар саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган кундан бошлаб уч ой давомида лойиҳани амалга ошириш бўйича чоралар кўрилмаслиги, шунингдек, ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер майдонларидан уларга доир узоқ муддатли ижара шартномада кўрсатилган мақсаддан ташқари фойдаланилиши ажратилган ер майдони ёки ишлаб чиқариш майдонларини қайтариб олиш учун асос бўлади.
5-боб. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни хусусийлаштириш тартиби
25. Ёшлар саноат зоналари ҳудудида лойиҳа ташаббускорлари қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:
ўз маблағлари ҳисобидан қурилган бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштириш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни.
ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган бино ва иншоотларни ёш тадбиркорлик субъекти томонидан амалга оширилган инвестиция лойиҳаси фойдаланишга топширилган санадан бошлаб уч йилдан кейин, реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштириш;
инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажариш шарти билан (ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни амалга оширмасдан), бироқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш якунланган санадан бошлаб беш йилдан кейин тўловларни беш йил мобайнида тенг улушларда амалга ошириш ҳуқуқи берилган ҳолда, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Тижорат банклари томонидан қурилган бино ва иншоотларни лизинг ёки ижарага бериш тартиби
26. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига бириктирилган тижорат банклари ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги Ёшлар саноат зоналарида ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ишчи гуруҳининг тавсиясига асосан лизингга ёки ижарага бериш мақсадида бино ва иншоотлар қуриши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Тижорат банклари томонидан қурилган бино ва иншоотларни ёш тадбиркорлик субъектларига лизингга беришда улар бошланғич тўлов сифатида мазкур объектлар қийматининг камида 10 фоизлик қисмини тўлаши талаб этилади.
28. Тижорат банклари томонидан ёш тадбиркорлик субъектига бино ва иншоотларни лизинг ёки ижарага бериш шартнома асосида амалга оширилади.
29. Ишчи гуруҳлар томонидан инвестиция лойиҳаларининг маъқулланиши тижорат банки томонидан бино ва иншоотларнинг ёш тадбиркорлик субъектларига лизинг ёки ижара шартлари асосида ажратилиши учун асос бўлиб хизмат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-боб. Якунловчи қоидалар
30. Ёшлар саноат зоналари фаолиятини тугатиш ҳақидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
31. Шаҳар (туман) ҳокимликлари ҳамда ишчи гуруҳлар аъзолари, инвестиция лойиҳаси Ёшлар саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган ёш тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ушбу Низом талабларига риоя этилишига шахсан масъул ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Ушбу Низомнинг талабларини бажаришда юзага келадиган низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида кўриб чиқилади.

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш ва молиялаштириш
СХЕМАСИ

Масъул орган

Тадбирлар

Кўриб чиқиш муддати

I. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш

Ёш тадбиркорлик субъекти

Инвестиция лойиҳасига доир таклифларини ишлаб чиқади.

Реал вақт режимида

Лойиҳалар фабрикаси

Ёш тадбиркорлик субъектининг лойиҳа-таклифлари асосида лойиҳа бизнес-режасини ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатади.

10 календарь куни ичида

Шаҳар ва туман ҳокимликлари

(ишчи гуруҳлар)

Инвестиция лойиҳаларини ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида жойлаштириш бўйича ижобий ёки рад этиши тўғрисида қарор қабул қилади.

Бунда, рад этилган лойиҳалар бўйича рад этиш сабаблари тўғрисида ёзма равишда аниқ жавоб беради.

10 календарь куни ичида

Ёш тадбиркорлик субъекти

Ишчи гуруҳнинг рад этиш сабаблари баён этилган жавобида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этган ҳолда инвестиция лойиҳасини янада пухта ишлаб чиқади ва Ишчи гуруҳ муҳокамасига такроран тақдим этади.

Реал вақт режимида

II. Ишлаб чиқариш биноларини лизинг ва ижара асосида ажратиб бериш тартиби

Ёш тадбиркорлик субъекти

Ишлаб чиқариш биноларини лизингга ёки ижарага олиш бўйича масъул тижорат банкига мурожаат қилади.

Реал вақт режимида

Тижорат банки

Ёш тадбиркорлик субъектига миллий валютада йиллик ўсими (фойдаси) 14 фоиз миқдорида белгиланган ҳолда ишлаб чиқариш биноларини 7 йилга лизингга ажратиш бўйича ёш тадбиркор билан шартнома имзолайди.

10 календарь куни ичида

III. Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш

Ёш тадбиркорлик субъекти

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида тегишли тижорат банкига мурожаат қилади ва белгиланган ҳужжатлар тўпламини тақдим этади.

Реал вақт режимида

Тижорат банки

Жамғармадан молиявий ресурслар олиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бош келишув тузади ва маблағ ажратиш бўйича буюртманома киритади.

Ёш тадбиркорлик субъекти аризаси қабул қилингандан кейин

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этиш Жамғармадаги мавжуд маблағлар доирасида, миллий валютада 10 фоиз ставкада, хорижий валютада 2 фоиз ставкада амалга оширилади.

10 банк иш куни ичида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Тижорат банклари томонидан киритилган буюртманомани кўриб чиқади ва кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида тижорат банкига билдиришнома юборади.

Билдиришномада молиявий ресурслар (тўлиқ ёки қисман) ажратилиши ёки рад этилиши сабаблари кўрсатилади.

10 банк иш куни ичида

Тижорат банки

Тижорат банки молиявий ресурс ажратилиши кўрсатилган билдиришномани олган кундан бошлаб, белгиланган тартибда ёш тадбиркорлик субъекти билан ҳужжатларни расмийлаштиради.

Молиявий ресурс ажратилиши рад этилган ҳолларда бу тўғрисида буюртманома берган ёш ташаббускорга маълум қилади.

3 банк иш куни ичида

Ёш тадбиркорлик субъекти

Молиявий ресурс ажратилиши рад этилганда «лойиҳалар фабрикаси» билан биргаликда мавжуд камчиликларни бартараф этган ҳолда инвестиция лойиҳасини янада пухта ишлаб чиқади ва тегишли тижорат банкига такроран тақдим этади.

Реал вақт режимида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бошқармалари

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил этиш, уларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлигини мувофиқлаштириб боради.

Ҳар ойда

Кейинги таҳрирга қаранг.

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича ишчи гуруҳларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1. Туман (шаҳар) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари.
2. Туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари.
3. Кадастр агентлигининг тегишли туман (шаҳар) бўлими бошлиғи.
4. Бириктирилган тижорат банки масъул ходими.
5. Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази тегишли туман (шаҳар) бўлими бошлиғи.
6. Ёшлар агентлигининг тегишли туман (шаҳар) бўлими раҳбари.
7. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ котиби.
Изоҳ: Ишчи гуруҳлар аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Ишчи гуруҳлар томонидан ёш тадбиркорлик субъектининг лойиҳа ҳужжатларини қабул қилиб олиш, ишчи гуруҳ муҳокамасига киритиш ва ёш тадбиркорлик субъекти билан ўзаро фаолият юритишга ишчи гуруҳлар котиби масъул.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

__________ шаҳар (туман)
ҳокимлигига

«______________________» ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида жойлашган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун

ИНВЕСТИЦИЯ БУЮРТМАНОМАСИ

1. Талабгор ҳақида маълумот:

Ёш тадбиркорлик субъектининг номи

Талабгор ҳақида маълумотлар, шу жумладан давлат рўйхатидан ўтган санаси ва жойи, таъсисчиси(лари) ва бошқалар

Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, устав капиталида таъсисчилар улушларининг тақсимланиши ва улушлар шакли

Талабгор ташкилот жойлашган ери (почта манзили)

2. Инвестиция лойиҳаси ҳақида маълумотлар:

Инвестиция лойиҳасининг номи

Инвестиция лойиҳасининг тавсифи и мақсади, шу жумладан режалаштирилаётган йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг номи, мақсади ва асосий хусусиятлари

Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўртача йиллик ҳажми, шу жумладан экспорт қилиш ва ички бозор учун мўлжалланган ҳажмлар (жисмоний ва қиймат ифодасида)

Хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларнинг асосий турлари (маҳаллий ва импорт), уларнинг тайёр маҳсулотдаги улуши (% да)

Хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларга бўлган йиллик эҳтиёж (сўмда ёки АҚШ доллари экв.), шу жумладан маҳаллий ва импорт.

Маҳсулот стандартлари — O`zDst, ISO 9001 ва ISO 14001 ва бошқалар.

Ишлаб чиқариш ишга тушган сана

Ташкил этиладиган янги иш ўринларининг сони, шу жумладан маҳаллий ишчилар сони

3. Зарур майдон ва инфратузилма ҳақидаги маълумот:

Талаб этиладиган майдон (га)

Талаб этиладиган ишлаб чиқариш майдони (кв. метр)

Электр энергиясига бўлган эҳтиёж (бир йилда кВт/соат), белгиланаётган қувват (кВт ёки МВт)

Табиий газга бўлган эҳтиёж (бир йилда куб. метр), босим (атм.)

Ичимлик ва техник сувига (йилига куб. метр) ҳамда канализацияга бўлган эҳтиёж

Мавжуд ташламалар, шу жумладан газлар (номи) кг йилига ёки соатига, қаттиқ чиқиндилар (номи) т/ойига, суюқ чиқиндилар (номи) т/ойига ва бошқалар.

4. Лойиҳанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари:

Инвестиция лойиҳасининг қиймати (сўмда ёки АҚШ доллари экв.)

Молиялаштириш манбалари (тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, таъсисчиларнинг маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари)

Машина ва ускуналарнинг қиймати (сўмда ёки АҚШ доллари экв.), шу жумладан маҳаллий ва импорт

Қурилиш-монтаж ишлари қиймати (сўмда ёки АҚШ доллари экв.)

Айланма капиталнинг суммаси (сўмда ёки АҚШ доллари экв.)

Инвестициялар киритиш жадвали ва шакли

Лойиҳанинг қоплаш муддати (бизнес-режага мувофиқ)

Раҳбар

______________

(имзо)

_________________________

(Ф.И.О.)

Кейинги таҳрирга қаранг.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги 294-сон қарорига

2-ИЛОВА
Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс мақомига эга эмас ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) алоҳида очилган ғазна ҳисобварақларида жамланади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
3. Қуйидагилар Жамғарманинг маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтармаслик шарти билан ажратиладиган 100 миллион АҚШ доллар;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва хусусий молия ташкилотларининг қарзлари;
Жамғарма маблағларини тижорат банклари депозитларига белгиланган тартибда жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Жамғарма маблағлари тижорат банклари орқали йўналтирилади.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари
5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
ташқи бозорларда талаб катта бўлган ва импортнинг ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, пойабзал ва чарм-галантерея, экологик жиҳатдан хавфсиз кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик, замонавий қурилиш материаллари, ҳунармандчилик ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштириш ва бошқа йўналишларда янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;
маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш
6. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Вазирлик томонидан амалга оширилади.
7. Вазирлик:
ҳар йили 25 декабргача Жамғарманинг келгуси йил учун иш-режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
зарур ҳолларда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар режаларига тегишли ўзгартиришлар киритади;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;
Жамғарма маблағларини шакллантириш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
5-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби
8. Жамғарма ҳисобидан ажратиладиган молиявий ресурслар тижорат банкларига қуйидаги шартларда тақдим этилади:
молиявий ресурсларни тақдим этиш бир йўла бир тадбиркорлик субъекти учун 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда 7 йилгача муддат билан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қиймати 100 минг АҚШ доллари эквивалентигача бўлган инвестиция лойиҳаларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, ундан ошган қисмини қарорда назарда тутилган имтиёзларсиз, тижорат банклари орқали умумий тартибда тақдим этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
олинган молиявий ресурслар бўйича тижорат банки ўз маржаси миқдорини йиллик миллий валютадаги кредитлар бўйича 4 фоиз, хорижий валютадаги кредитлар бўйича 1 фоиздан оширмасдан;
молиявий ресурслардан фойдаланиш учун алоҳида ҳисобварақ очилган ҳолда;
олинган молиявий ресурслардан ёш тадбиркорлик субъекти томонидан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиб бориш ҳамда молиявий ресурсларни ўз вақтида қайтарилиши устидан назорат ўрнатиш асосида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Тижорат банки Жамғармадан молиявий ресурслар олиш учун Жамғарма билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бош келишув тузади.
Бунда, бош келишувда мазкур Низомда белгиланган шартларни ва тартибларни инобатга олган ҳолда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари, молиявий ресурсларни тақдим этиш ва улардан фойдаланиш шартлари ва муддатлари белгилаб қўйилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари расмий веб-сайтлари, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бош келишув тузилган банклар ҳақида доимий равишда маълумотлар етказиб боради.
10. Тижорат банклари ўзларининг ички низомлари қоидалари билан бир қаторда ёш тадбиркорлик субъектини Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштиришда қуйидаги шартларнинг бажарилишини текшириб боради:
ташаббускорнинг кредит қарздорлиги ва салбий кредит тарихи бўлмаслиги;
Жамғарма молиявий ресурслари ҳисобидан аввал олинган маблағлар тўлиқ қайтарилган бўлиши.
11. Тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этиш Жамғарманинг мавжуд маблағлари доирасида, миллий валютадаги кредитлар бўйича 10 фоиз ставкада, хорижий валютадаги кредитлар бўйича 2 фоиз ставкада амалга оширилади.
12. Бош келишув тузган тижорат банки молиявий ресурслар олиш учун Вазирликка ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклда буюртманома тақдим этади.
Буюртманома тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали тегишли тижорат банки масъул раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилади.
Тақдим этилган буюртманомадаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги учун тижорат банки жавобгар ҳисобланади.
13. Тижорат банклари томонидан киритилган буюртманома Вазирлик томонидан 10 кунгача муддат ичида кўриб чиқилади.
Буюртманома молиялаштириш тури, миқдори, муддати ҳамда мазкур Низомда белгиланган бошқа талабларга ва шартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқилади.
14. Вазирлик буюртманомани кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали тижорат банкига билдиришнома (қарор нусхасини илова қилган ҳолда) юборади.
Билдиришномада молиявий ресурслар (тўлиқ ёки қисман) ажратилиши ёки рад этилиши сабаблари кўрсатилади.
15. Тижорат банки молиявий ресурслар ажратилиши кўрсатилган билдиришномани олган кундан бошлаб, уч иш куни ичида белгиланган тартибда ёш тадбиркорлик субъекти билан ҳужжатларни расмийлаштиради ҳамда Вазирликка мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шакл бўйича тижорат банкининг масъул раҳбари томонидан имзоланган талабнома ва реестрини киритади.
Ушбу ҳужжатлар тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали киритилиши мумкин.
Тижорат банки молиявий ресурс ажратилиши рад этилган ҳолларда бу тўғрисида буюртманома берган ёш ташаббускорга тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида маълум қилади.
16. Вазирлик томонидан тижорат банкларидан мазкур Низомнинг 8 ва 10-бандларида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатлар талаб этилишига йўл қўйилмайди.
17. Жамғарма ҳисобидан тижорат банкларига ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун бинолар қуриш мақсадларига молиявий ресурслар Жамғарманинг молиявий кўрсаткичлари ва унинг ресурс базасидан келиб чиққан ҳолда берилади.
18. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида бино қуришга лизинг асосида бериладиган молиявий ресурслар миллий валютада йиллик 10 фоиз миқдорида тақдим қилинади.
19. Тижорат банклари томонидан қурилган биноларни ёш тадбиркорлик субъектига лизинг асосида бериш миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада амалга оширилади.
20. Биноларни қуриш, сотиш ва ижарага ёки лизинга бериш тижорат банкларининг шуъба ташкилотлари (инвестиция компаниялари) орқали ҳам амалга ошириш мумкин.
21. Ёш тадбиркорлик субъекти бошланғич тўлов сифатида лизингга бериладиган бино қийматининг 10 фоизини ташкил этадиган қисмини тўлайди.
22. Тижорат банкига молиявий ресурслар тақдим этиш рад этилиши учун қуйидагилар асос бўлади:
мазкур Низомнинг 8 ва 10-бандларида назарда тутилган шартлардан бири ёки уларнинг бажармаслиги;
тижорат банки томонидан тақдим этилган буюртманомада мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган тартибда ўрганишлар натижасида ишончсиз ва нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ёки маълумотлар бузиб кўрсатилганлиги.
23. Мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳолатлар ва асослардан кўра бошқа сабабларга кўра молиявий ресурслар тақдим этиш рад этишига йўл қўйилмайди.
24. Тижорат банки буюртманома бўйича рад этиш тўғрисида билдиришномада кўрсатилган рад этиш учун асос бўлган сабаб ва камчиликларини бартараф этган ҳолда, билдиришнома олган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида молиявий ресурслар олиш учун Вазирликка қайта буюртманома тақдим этишга ҳақли.
25. Вазирлик буюртманома такроран келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида унда кўрсатилган маълумотларнинг буюртманома ва билдиршномадаги маълумотларга мувофиқлигини текширади ҳамда маълумотлар тўлиқ мувофиқ бўлган тақдирда тегишли молиявий ресурсларни тижорат банкининг алоҳида очилган ҳисобварағига ўтказиб беради.
26. Жамғарма ўз маблағлари ҳисобидан ёш тадбиркорлик субъектининг инвестиция лойиҳаларини тўғридан-тўғри миллий валютада йиллик 14 фоиз, хорижий валютада эса 3 фоиз миқдорида молиялаштириши ҳам мумкин.
27. Жамғарма томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри молиялаштириш тартиби Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот ва назорат
28. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Вазирлик томонидан юритилади.
29. Жамғарма маблағларининг тақсимланиши бўйича йиллик ҳисобот ҳар йили 15 январгача Вазирлик томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
30. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
31. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъулият Вазирлик зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги ёш тадбиркорларни қўллаб қувватлаш жамғармасидан молиявий ресурс олиш учун
БУЮРТМАНОМА
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Тижорат банк реквизитлари

СТИР:

Банк номи:

Жойлашган ери (почта манзили):

Алоҳида махсус ҳ/в (молиявий ресурсни ўтказиш учун):

МФО:

Бошқарувчи:

Ишончнома:

Бошқарувчи телефон рақами:

Масъул ходим телефон рақами:

2.

Ёш тадбиркорлик субъектининг реквизитлари

СТИР:

Мижоз номи:

Манзил:

Ҳ/в (миллий ва хорижий):

МФО:

ИФУТ:

Раҳбар (Ф.И.О):

Раҳбар телефон рақами:

3.

Банк олдидаги муддати ўтган кредит қарздорлиги миқдори (буюртманома тақдим этилган санага)

(Муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд эмас ёки ____(млн. сўм ёки минг АҚШ доллари) миқдорида муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд деб кўрсатилади

4.

Солиқ қарзи

(Мавжуд эмас ёки __ млн. сўм миқдорида солиқ қарздорлик мавжудлиги кўрсатилади)

5.

Қарз олувчи ташаббускор-ташкилотда Жамғарма томонидан тақдим этилган молиявий ресурслар ҳисобидан

(Мавжуд эмас ёки мавжуд, ____млн. сўм, қайтариш муддати __ йил ______ ойи, икки ҳолатидан бири кўрсатилади)

6.

Жамғармадан сўралаётган молиявий ресурслари миқдори

____ АҚШ доллари

7.

Маблағлар олиш учун тақдим этилаётган таъминот тури ва қиймати (банк томонидан қабул қилинадиган қиймат бўйича)

(кўчмас мулклар — ____ млн. сўм, автотранспорт воситалари — ___ млн. сўм, хорижий банк кафолати — ____ минг АҚШ доллари, банк аккредитиви — ____ минг АҚШ доллари, суғурта полиси — ___ млн. сўм — тегишлилари кўрсатилади)

8.

1)Молиялаштириш тури

2)Банк фоиз ставкаси

1) Инвестиция кредити, айланма маблағ учун кредит

2) _______

9.

Молиялаштириш бўйича маблағларни қайтариш муддати

(ойлар сони кўрсатилади)

10.

Маблағлардан фойдаланиш мақсади

Импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва банд бўлмаган ёшларни иш билан таъминлаш

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомга
2-ИЛОВА

ТАЛАБНОМА‎

(молиявий ресурс ажратиш тўғрисида)‎‎

____________________ (тижорат банки номи), ёш тадбиркорларни инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш кредитлари тақдим этиш _____________ АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ресурсни тижорат банкининг қуйидаги реквизитлари бўйича ажратишингизни сўрайди.‎‎‎

Банк СТИР:‎

Манзил:‎

Ҳ/р:‎
МФО:‎
__________бошқарувчиси‎

‎___________________‎

(Ф.И.О)‎

‎‎Боғланиш учун тел.: _+998 (____ )____________‎
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2021 й., 09/21/294/0444-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон; 15.10.2022 й., 09/22/605/0932-сон; 14.03.2023 й., 09/23/105/0144-сон; 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон; 01.06.2024 й., 09/24/303/0389-сон; 20.07.2024 й., 09/24/432/0535-сон; 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)