Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш «Умид» жамғармасини тузиш тўғрисида» 1997 йил 7 январдаги
Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш «Умид» жамғармаси Ўзбекистон Республикасининг хайрия жамғармалари сирасига киритилсин.
2. Белгилансинки, корхоналар, ташкилотлар, бирлашмалар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг «Умид» жамғармаси дастурларини маблағ билан таъминлашга йўналтирилган маблағлари фойда (даромад)га солиқ солиш базасидан чиқариб ташланади.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.