2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.09.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича давлат сиёсати / 02.08.09.01 Ҳуқуқий тарғибот;
4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.04 Жамоат фондлари;
5.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.85.00 (Кучини йукотган) Фуқароларни чет элга ўқишга юборилиши]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРНИНГ ЧЕТ ЭЛДА ТАЪЛИМ ОЛИШЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ «УМИД» ЖАМҒАРМАСИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 1 июлдаги ПФ-3272-сон «Истиқболли ёш педагогларни ва илмий кадрларни малакасини ошириш ва тажриба орттириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонга асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, маънавий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга жаҳон андозалари даражасида билим олган заковатли, ҳар томонлама баркамол миллий кадрлар улкан ҳисса қўшишини назарда тутиб, Ватанга фидокорона хизмат қиладиган, садоқатли, унинг буюк ва қудратли бўлиши учун қайғурадиган, ўз иқтидори билан она-юртни улуғлашга қобил, истеъдодли йигит-қизлардан халқ хўжалигининг устувор тармоқлари учун юксак малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш «УМИД» жамғармаси тузилсин. Жамғарма бошқаруви таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Камолот» жамғармаси, шунингдек Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган қатор қўшма компаниялар, банклар ва бошқа ташкилотларининг жамғарма ҳомийси бўлиши ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин. Ҳомийлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бундан буён Жамғарма бошқаруви ҳомийлар таркибини, шу жумладан чет эллик иштирокчилар ҳисобига ҳам кенгайтириш ҳақидаги таклифларни кўриб чиқиши белгилаб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.05.00 (Кучини йукотган) Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ва махсус тўловлар / 07.10.05.03 (Кучини йукотган) Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.06.00 (Кучини йукотган) Экология солиғи / 07.10.06.03 (Кучини йукотган) Экология солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.07.00 (Кучини йукотган) Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ / 07.10.07.03 (Кучини йукотган) Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
6.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи / 07.11.01.03 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар;
7.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 (Кучини йукотган) Ер солиғи / 07.11.02.03 (Кучини йукотган) Ер солиғи бўйича имтиёзлар;
8.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар;
9.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
3. Жамғарма фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Жамғарма солиқлар, тўловлар ва божларнинг барча турларидан озод қилинсин.
4. Қуйидагилар жамғарма фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
— Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг устувор йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида истеъдодли ёшларни танлаб олиш, саралаш ва ўқитиш, тегишли режа ва дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни таълим тизимига жорий этиш, ҳамда танлов асосида чет эл ўқув юртларига ўқишга юбориш;
— қобилиятли ёшларнинг нуфузли халқаро олимпиада ва танловларда иштирок этишини ташкил этиш ва уларни рағбатлантириш, шунингдек етакчи чет эл олий ўқув юртлари ва илмий марказлари, таълим йўналишида фаолият кўрсатаётган халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш;
— иқтидорли ёшларнинг жаҳон андозалари талаблари даражасидаги илғор билимлари асосида таҳсил олишлари, баркамол инсон ва юксак маънавиятли юқори малакали мутахассис бўлиб етишишларига моддий-маънавий ҳомийлик қилиш;
— чет эл олий ўқув юртларида таълим олаётган ҳамда таълим олиб келган иқтидорли ёшлар билан доимий алоқалар ўрнатиш, уларни миллий тикланиш мафкурасига асосланган ҳолда умумбашарий қадриятларни ўрганишга, Ўзбекистон илм-фанининг шон-шуҳратини, обрў-эътиборини дунёвий миқёсларга олиб чиқишга даъват этиш.
5. Иқтидорли ёшларни чет элда ўқитиш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти грантлари (ўқиш харажатлари учун бериладиган мукофотлар) жорий этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ташқи ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти грантларини бериш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
6. Жамғарма йўлланмаси бўйича хорижда ўқитиш ҳар йили тасдиқланадиган устувор мутахассисликлар бўйича амалга оширилсин ва устувор мутахассисликларнинг таълим шакллари белгилансин. (3-4-иловалар).
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти грантлари бўйича чет элда таълим олиб келган ёш мутахассислар Ўзбекистон учун устувор бўлган соҳаларга давлат томонидан ишга тақсимлансин ва уларнинг иш фаолияти, шунингдек ҳаёти билан боғлиқ бўлган барча масалаларга алоҳида аҳамият берилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддатда ушбу Фармоннинг амалга оширилишига доир ташкилий тадбирларни кўзда тутувчи тегишли қарор қабул қилсин..
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 7 январь,
ПФ-1694-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 7 январдаги ПФ-1694-сонли Фармонига 2-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРНИНГ ЧЕТ ЭЛДА ТАЪЛИМ ОЛИШЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ «УМИД» ЖАМFАРМАСИНИНГ
ҲОМИЙЛАРИ
1. Ташқи ишлар вазирлиги
2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
3. Халқ таълими вазирлиги
4. Фанлар Академияси
5. Фан ва техника давлат қўмитаси
6. «Камолот» жамғармаси
7. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
8. Республика акционер-тижорат «Саноатқурилишбанки»