Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги 41-сон «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги 185-сон буйруғи (рўйхат рақами 3016, 2018 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 22-сон, 458-модда) билан тасдиқланган Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Қуйидаги мазмундаги 341-банд билан тўлдирилсин:
«341. Агар харидлар режа-жадвали уч ой олдин махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион орқали давлат харидларини амалга оширишда товарларни етказиб бериш муддати етти кундан кам бўлмаслиги керак.».
2. Қуйидаги мазмундаги 471-банд билан тўлдирилсин:
«471. Танловда хорижий етказиб берувчилар билан бирга икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар — маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нарх преференцияси қўлланилади.».
3. Қуйидаги мазмундаги 1271-банд билан тўлдирилсин:
«1271. Тендерда хорижий етказиб берувчилар билан бирга икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар — маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нарх преференцияси қўлланилади.».