Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан кўриб чиқилаётган хўжалик ишлари сонининг ўсиши муносабати билан, уларни кўриб чиқишда прокурор ваколатларини тўлароқ ва самарали таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси тузилмасида судлар томонидан хўжалик ишларини кўриб чиқишда прокурор ваколатларини таъминлаш бўлими ташкил этилсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратуралари, Ўзбекистон транспорт прокуратураси штатларига судлар томонидан хўжалик ишларини кўриб чиқишда прокурор ваколатларини таъминлаш бўйича тегишли штат бирликлари киритилсин.
3. Судлар томонидан хўжалик ишларини кўриб чиқишда прокурор ваколатларини таъминлаш бўлими ва тегишли бўлинмаларнинг тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасини унинг тузилмаси ўзгариши муносабати билан маблағ билан таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси марказий аппарати ҳузуридаги судлар томонидан хўжалик ишларини кўриб чиқишда прокурор ваколатларини таъминлаш бўлими
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратураларида ва Ўзбекистон транспорт прокуратурасида тегишли тузилма ва штатдаги ходимлари сони 1 нафардан иборат бўлган бўлинма ташкил этилади.