1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.02.00.00 Молия ва иқтисод соҳасидаги бошқарув]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКРОИҚТИСОДИЁТ ВА СТАТИСТИКА ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 январдаги 37-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасини Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига ўзгартириш тўғрисида» 1997 йил 15 майдаги ПФ-1780-сон Фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тузилмаси 1, 1а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган сони (бинога хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 169 нафар этиб тасдиқлансин.
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигида вазирнинг икки нафар биринчи ўринбосари, тўрт нафар ўринбосарлари – департаментлар бошлиқлари ҳамда 11 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин, ҳайъатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг биринчи ўринбосарлари вазирга, вазир ўринбосарлари – департаментлар бошлиқларига тенглаштирилсин.
3. Вилоятлар, Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва статистика бош бошқармаларининг намунавий тузилмаси 2, 2а, 3-иловаларга мувофиқ, туман иқтисодиёт ва статистика бўлимлариники — 4-иловага мувофиқ, шунингдек, кўрсатиб ўтилган иқтисодиёт ва статистика ҳудудий органлари ходимларининг чекланган сони 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини бажариш марказий иқтисодиёт органлари, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик субъектлари учун мажбурийдир.
5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:
Вазирлик тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига бир ҳафта муддатда киритсин;
Ҳисоблаш марказига эга бўлган Статистика давлат департаменти Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институти низоми ва тузилмасини икки ҳафта муддатда тасдиқласин;
Бир ой муддатда марказий аппарат ва тасарруфидаги ташкилотлар ходимларини аттестациядан ўтказсин;
6. Белгилансинки:
Статистика давлат департаменти фаолиятини маблағ билан таъминлаш давлат буюртмалари бўйича статистика ишларини ўтказишга ажратиладиган маблағлар, шунингдек, хўжалик ҳисобидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Статистика ва ҳисоблаш ишлари туман ва шаҳар марказлари раҳбарлари лавозимга Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва статистика вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва статистика бош бошқармасининг статистика бошқармалари бошлиқлари тавсиясига биноан Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг Статистика давлат департаменти томонидан тайинланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирига вазирлик марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
8. Қуйидагилар:
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигида ҳамда унинг тасарруфидаги ташкилотларда «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва унга қарашли ташкилотлар эгаллаб келган хизмат хоналари, шунингдек, белгиланган техник хизмат кўрсатиш шароитлари;
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ходимларида илгари улар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари сақлаб қолинсин;
9. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси («Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси) фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»1992 йил 7 августдаги 367-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика истиқболни белгилаш ва статистика органлари тизими ишининг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 26 июндаги 316-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 6 апрелдаги 186-сон қарори.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 22 май,
253-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 22 майдаги 253-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг
ТУЗИЛМАСИ
Вазир
Вазирнинг биринчи ўринбосари
Макроиқтисодий таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш департаменти
Тармоқлараро баланс бўлими
Макроиқтисодий прогнозлар бўлими
Пул муомаласи, нархлар ва молиявий баланслар бўлими
Ташқи савдо баланси бўлими
Тўлов баланси бўлими
Вазир ўринбосари — Ижтимоий ривожланиш департаменти бошлиғи
Меҳнат ва аҳоли турмуш даражаси бўлими
Истеъмол бозорини баланслаштириш бўлими
Инсон имкониятларини ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўлими