1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.02 Тадбиркорларнинг бошқа бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар, жамғармалар ва б.);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА МАМЛАКАТНИ ОЗИҚ-ОВҚАТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА УЛАРНИНГ РОЛИНИ КУЧАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИНИ БАЖАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 18 мартдаги ПФ-1737-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасини Уюшманинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 175 млн. сўм миқдорида ўз айланма маблағлари билан таъминласин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 369-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 8-модда)
механизациялаштирилган ишлар ва бошқа хизматлар шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларининг буюртманомалари ва шартномалар бўйича машина-трактор паркларининг кучи билан ўз вақтида бажарилишини таъминласин;
шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига сотиш учун тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналари, биринчи навбатда кичик техника, шунингдек, эҳтиёт қисмлар ва тузатиш материаллари етказиб берилишини ташкил этсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларга тарифларни, шунингдек, етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаси нархларини кўриб чиқсин.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига техника ва сервис хизмати кўрсатишни ташкил этиш учун «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасига 130 млн. сўм миқдорида айланма маблағлар ажратсин.
4. Чорвачиликнинг сифатли омихта емга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси:
1997 йилда 1-иловага мувофиқ дон маҳсулотлари комбинатларини омихта ем ишлаб чиқаришга ихтисослаштирсин;
омихта ем саноатининг ихтисослаштирилган корхоналари учун зарур хом ашё, шунингдек, 3 минг тонна дурагай маккажўхори уруғи келтирилишини 2-иловага мувофиқ таъминласин.
«Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Fаллабанк» ва Молия вазирлиги билан биргаликда омихта ем саноати учун компонентлар ва дурагай маккажўхори уруғи келтирилишини маблағ билан таъминлаш манбалари юзасидан ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасдиқланган лимитлардан деҳқон хўжаликлари эҳтиёжлари учун 1997 йилда 3-иловага мувофиқ миқдорда пахта шроти ажратсин.
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси билан биргаликда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига уларнинг буюртманомалари бўйича омихта ем ва пахта шроти сотилишини таъминласин.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
5. 1997 йилги республика бюджетида қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига республика ташқарисидан 4-иловага мувофиқ ветеринария препаратлари сотиб олиш учун 365 млн. сўм маблағ назарда тутилганлиги, уларнинг асосий қисми аҳолига қарашли бўлган чорва молларини эмлаш учун фойдаланилиши маълумот учун қабул қилинсин. Белгилаб қўйилсинки, республикага келтирилаётган кўрсатиб ўтилган ветеринария препаратлари бож пошлиналаридан озод қилинади.
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари эҳтиёжлари учун ветеринария препаратлари жойларга етиб бориши устидан назоратни таъминласин.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази билан биргаликда Ўзбекистон биокомбинатини реконструкция қилиш ва республика чорвачилиги эҳтиёжлари учун ветеринария препаратлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Давкимёкомиссия) Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ўсимликларни касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш мақсадида деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликларга сотишга рухсат этилган кимёвий препаратлар рўйхатини бир ой муддатда белгиласин.
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси икки ой муддатда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг ушбу воситаларини кичик ҳажмда қадоқлаб ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқсин.
8. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси фермер хўжаликлари эҳтиёжлари учун 1997 йилда 5-иловага мувофиқ ёнилғи-мойлаш материаллари ажратсин.
10. «Ўзагротранс» компанияси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси туман уюшмалари билан биргаликда тегишли шартномалар тузган ҳолда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига транспорт хизмати кўрсатиш, етиштирилган маҳсулотни сотиш жойларига етказиб бериш масалаларини ишлаб чиқсинлар.
11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги,. Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
шахсий ёрдамчи хўжаликларда ишловчиларга меҳнат дафтарчалари бериш, меҳнат фаолияти стажини белгилаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартибини;
шахсий ёрдамчи хўжаликда ишлаётган шахслар пенсия жамғармасига тўлайдиган бадалларнинг табақалаштирилган шкаласини ишлаб чиқсинлар.
12. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда ернинг сифат параметрларидан келиб чиқиб, хўжаликлар балансида бўлган ижтимоий-маданий-маиший объектлар, йўллар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларидан, электр узатиш линияларидан фойдаланиш ва уларни қуриш учун деҳқон хўжаликлари томонидан маблағ ажратиш нормалари тўғрисидаги таклифларни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
13. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, тижорат банклари билан биргаликда деҳқон хўжаликлари раҳбарлари бозор иқтисодиёти принципларига, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини мустақил юритишнинг ҳуқуқий нормалари ва усулларига ўқитишни ташкил этсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қ. Ғ. Обидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М. 3. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 28 апрель,
215-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 апрелдаги 215-сон қарорига 1-ИЛОВА
Омихта ем ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётган дон маҳсулотлари корхоналари
РЎЙХАТИ
«Жиззах ун заводи» жамоа корхонаси
«Каттақўрғон дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти
«Чимбой дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти
Fузор «Дон — халқ ризқи» акциядорлик жамияти
«Фарғона дон маҳсулотлари» акциядорлик уюшмасининг бош корхонаси
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 апрелдаги 215-сон қарорига 2-ИЛОВА
1997 йилда омихта ем ишлаб чиқариш учун сотиб олинадиган импорт хом ашё