1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.03 Сертификатлаштириш фаолиятига талаблар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш]
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг
БУЙРУҒИ
СЕРТИФИКАТЛАШТИРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР ВА ХИЗМАТЛАРНИ ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИДАН ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 6 апрелда 1464-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 12-мҳ-сонли «Aйрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3521, 20.06.2024 й.) асосан 2024 йил 22 сентябрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Сертификатлаштирилган маҳсулотлар ва хизматларни инспекция назоратидан ўтказиш қоидалари* тасдиқлансин.