1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.03.00 Валюта операциялари (битимлари) / 07.27.03.02 Капиталнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ валюта операциялари]
[ТСЗ:
1.Молия / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва корпоратив бошқарув соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Капитал бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6207-сон Фармони ва 2021 йил 3 апрелдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида»ги ПҚ-5053-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:
тугатилаётган Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг қимматли қоғозлар бозорини, шу жумладан қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини тартибга солиш, шунингдек, корпоратив бошқарувни ривожлантириш ҳамда лотереяларни ташкил этиш фаолияти бўйича вазифа, функция ва ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари]
қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, тартибга солиш, назорат қилиш ва корпоратив бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари]
қимматли қоғозлар амалиёти билан шуғулланувчи инвесторлар ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари]
қимматли қоғозлар бозори, акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш;
қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал иштирокчиларнинг фаолиятини, шунингдек, лотереяларни ташкил этиш фаолиятини тартибга солиш;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари]
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш, профессионал иштирокчиларнинг мутахассисларини аттестациядан ўтказиш ва малака гувоҳномаларини бериш;
қимматли қоғозларни чиқариш ва рўйхатдан ўтказиш, улар юзасидан ҳисобот бериш ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини ва қимматли қоғозларга доир битимларни ҳисобга олиш реестрини юритиш талабларини белгилаш;
ўз маблағлари етарли даражада бўлишига доир мажбурий нормативларни ва қимматли қоғозларга доир операциялар бўйича таваккалчиликларни чекловчи кўрсаткичларни ўрнатиш;
қимматли қоғозлар бозорининг ҳолати ва унинг иштирокчилари ҳақида, шунингдек, қонунчиликда назарда тутилган маълумотлар ошкоралигини таъминлаш орқали жамоатчиликни хабардор қилиш;
капитал бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш масалалари бўйича хорижий ва халқаро институтлар билан самарали ҳамкорлик қилиш.
3. Тугатилаётган Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг жами 110 нафар штат бирлиги (шундан, 90 нафар бошқарув ходими) ҳисобидан Молия вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида бошқарув ходимлари чекланган сони 54 нафардан (шундан, 16 нафар ҳудудларда фаолият кўрсатувчи марказий аппарат ходимлари) иборат Капитал бозорини ривожлантириш департаменти ташкил этилсин.
Капитал бозорини ривожлантириш департаментининг ўз фаолиятини бевосита ҳудудларда олиб борадиган ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Молия вазирлиги марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади ва ушбу ходимларнинг ҳудудлардаги фаолияти билан боғлиқ харажатлар Молия вазирлиги томонидан молиялаштирилади;
Молия вазирлиги Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан аввал берилган ҳужжатлар ва илгари қабул қилинган қарорлар ўз кучини сақлаб қолади ва ушбу органни тугатиш муносабати билан уларни бекор қилиш ёки ўзгартириш талаб этилмайди;
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларида кўриб чиқиш жараёнида бўлган ҳужжатлар (тегишли фаолиятни лицензиялаш, қимматли қоғозлар чиқаришни рўйхатга олиш, мурожаатлар ва бошқа ҳужжатлар) 2021 йил 1 майдан бошлаб Молия вазирлигига ўтказилади ва кўриб чиқиш натижалари Молия вазирлиги томонидан расмийлаштирилади;
Капитал бозорини ривожлантириш департаменти штатлари биринчи навбатда тугатилаётган Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тизими ходимлари ҳисобидан бутланади;
Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази» ДУК Молия вазирлиги ташкилий тузилмасига киради ва уни сақлаш ҳамда ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан унинг мавжуд қарзлари 2021 йил ва келгуси йиллар учун Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
фонд биржасида қимматли қоғозлар савдосини амалга оширишда сотувчи томонидан тўланадиган йиғим;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.25.00.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси / 07.25.03.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси чиқарилиши ва проспектини рўйхатдан ўтказиш]
эмиссиявий қимматли қоғозларнинг дастлабки чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўланадиган йиғим;
эмиссиявий қимматли қоғозларни йириклаштириш жараёнида уларнинг номинал қиймати оширилганда эмитент томонидан тўланадиган йиғим;
қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ва (ёки) аввал рўйхатдан ўтган қимматли қоғозларнинг чиқарилишига ўзгартиришлар бўйича ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғим;
лотереяларни ташкил этиш фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ йиғимлар;
қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал иштирокчиларнинг фаолиятини амалга ошириши учун лицензия олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим;
белгиланган тартибда Молия вазирлиги томонидан ундириладиган бошқа йиғимлар.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.02 Оператив бошқариш ҳуқуқи]
7. Молия вазирлигининг Капитал бозорини ривожлантириш департаменти Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй манзилига жойлаштирилсин ва ушбу бино биринчи қаватининг чап қаноти ва тегишли ертўла қисми Молия вазирлигига оператив фойдаланиш ҳуқуқи асосида бириктирилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Молия вазирлиги Капитал бозорини ривожлантириш департаментининг ҳудудий шуъбалари ходимлари Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳудудий бошқармаларининг ҳозирги жойлашуви бўйича биноларда (хоналарда) жойлаштирилишини таъминласин.
8. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини;
қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 13 апрель,
ПҚ-5073-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2021 й., 07/21/5073/0335-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон; 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 04.09.2023 й., 07/23/291/0667-сон)