1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.05.00 Вазирлар Маҳкамаси аппарати;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда тегишли ахборот-таҳлил департаментлари раҳбарлар ва мутахассислари ўртасида вазифалар тақсимотини қайта кўриб чиқсинлар ва янгиланган вазифалар тақсимотини белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 1 апрель,
94-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
I. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 1 декабрдаги 561-сон қарорида:
(1, 2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 192-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 248-модда)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 мартдаги 81-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 мартдаги 56-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 117-модда)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 192-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 248-модда)
(I бўлимнинг 6 ва 7-бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 ноябрдаги 302-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 49-сон, 523-модда)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 192-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 248-модда)
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1000-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
III. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 декабрдаги 698–ф-сон фармойишига иловада:
3-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
7-банднинг еттинчи хатбошидаги ва 12-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг Раисининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг» сўзлари билан алмаштирилсин.