Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада насл кўрсаткичларини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва экспортбоплигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги «Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4984-сон
қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
«Молия вазирлиги қоракўлчилик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида Молия вазирлигининг вақтинча бўш турган маблағлари (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари, бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари, суверен халқаро облигацияларни чиқариш ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар) ҳисобидан 2021 йилда 15 февралга қадар 100 миллиард сўм, 1 майга қадар 50 миллиард сўм ва 1 августга қадар 50 миллиард сўм маблағларни «Туронбанк» АТБга Марказий банк асосий ставкасида ажратсин»;
б) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«хом ашё, материаллар ва фурнитуралар сотиб олиш»;
г) қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси «Туронбанк» АТБ билан биргаликда ажратилаётган маблағларнинг мақсадли йўналтирилишини ташкил қилсин ва ҳар чорак якуни бўйича маблағларнинг сарфланиши юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Молия вазирлигига ҳисобот киритилишини таъминласин.
Ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан назорат қилинади».
а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«2022 йил 1 январга қадар қоракўлчиликни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона божидан озод қилинади»;