Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сон «Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/8-сон қарори (рўйхат рақами 2665, 2015 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 185-модда) билан тасдиқланган Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ҳамда фан доктори (Doctor of Sciences) диссертацияси (бундан буён матнда диссертация деб юритилади) ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини белгилайди.».
2. 8-банднинг
олтинчи хатбошисидаги «олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасининг» деган сўзлар «илмий ташкилот ёки таълим муассасасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«биринчи бўлимда — тегишли илмий нашрларда чиқарилган илмий ишлар ва олинган патентлар кўрсатилади;».