1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар]
Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2023 й., 07/23/149/0267-сон)
Спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, Спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенция, Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва бошқа халқаро антидопинг стандартлари талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг тавсия ва таклифларини инобатга олиб:
1. Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Миллий антидопинг агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2023 й., 07/23/149/0267-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
2021 йил 1 апрелдан бошлаб Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Агентлик ходимларининг лавозим маошларини белгилашда тариф коэффициентларини 1,5 баравар миқдорда қўллаш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
Агентлик бош директорини мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартларига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги ПҚ-149-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2023 й., 07/23/149/0267-сон)
3. Агентлик (Н. Турсунов):
а) Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг талабларидан келиб чиқиб бир ой муддатда:
тақиқланган моддалардан фойдаланиш борасида спортчиларнинг ариза ва ҳужжатларини ўрганиб, хулоса чиқариш билан шуғулланадиган Терапевтик истисно бўйича комиссия;
антидопинг қоидалари бузилиши ҳолатларини ўрганиб, қарор чиқариш билан шуғулланадиган Ахлоқ бўйича комиссия;
Терапевтик истисно бўйича комиссия хулосаси ва Ахлоқ бўйича комиссия қароридан норози томоннинг аризасини ўрганиб, қарор чиқариш билан шуғулланадиган Апелляция бўйича комиссия фаолиятларини самарали ташкил қилсин, уларни малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин;
б) икки ҳафта муддатда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини Бутунжаҳон допингга қарши агентлигига етказиш чораларини кўрсин.
4. Молия вазирлиги (Т. Ишметов):
Агентлик марказий аппарати учун 2 та махсус автотранспорт воситасини харид қилиш ва сақлаш учун лимит ажратсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан Агентлик харажатлари учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича 2021 йилги Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағ ажратсин ва 2022 йилдан бошлаб зарур бюджет маблағларини кўзда тутсин.
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Агентликни зарур шарт-шароитларга эга бўлган бинога жойлаштириш чораларини кўрсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2023 й., 07/23/149/0267-сон)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги ПҚ-149-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2023 й., 07/23/149/0267-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5057-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3457-сон қарорида:
а) 4 ва 5-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантиришда Агентликни сақлаш ва унинг фаолият кўрсатиши, шу жумладан, антидопинг тадқиқотларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни назарда тутсин»;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5057/0300-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2023 й., 07/23/149/0267-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)