toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 23.06.2026
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартибини, шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ базасини ҳисоблаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2021 йил 1 октябрдан бошлаб амалга киритилсин:
сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисобини юритишнинг шаффоф тизими;
сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоботини юритишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурслари соҳасида мониторингни юритиш тартиби.
2. Белгилаб қўйилсинки, сувдан барча махсус фойдаланувчилар ва махсус сув истеъмолчилари (коммунал сув таъминоти тизимидан сув олувчи сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларидан ташқари) сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни 2021 йил 1 октябрдан бошлаб электрон шаклда юритади.
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
а) Рақамли технологиялар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
(3-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
2021 йил 1 июлга қадар сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни электрон шаклда юритишни таъминловчи дастурий таъминот яратсин;
2021 йил 1 сентябрга қадар сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни электрон шаклда юритиш бўйича дастурий таъминотдан фойдаланиш тўғрисида йўриқнома ишлаб чиқиб, тасдиқласин ҳамда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан ушбу дастурдан фойдаланиш бўйича қисқа муддатли ўқувларни ташкил қилсин;
б) сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни электрон шаклда юритиш бўйича дастурий таъминотни Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларнинг тасдиқланган харажатлар сметасида режалаштирилган маблағлар ёки чет эл (халқаро) грант ҳисобидан ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чорасини кўрсин;
в) Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш бўйича 2021 йилда жадвал бўйича жойларда кўргазмали амалий семинарларни ташкил қилсин;
г) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин;
жойларда мақсадли ўрганишларни амалга ошириб, қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари юзасидан тегишли чоралар кўриб борсин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 3 апрель,
174-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги 174-сон қарорига

1-ИЛОВА
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом қоидалари коммунал сув таъминоти тизимидан сув олувчи сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2-боб. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ҳамда мониторингини юритиш
3. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув олиш жойларида юритилади.
4. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув олиш жойлари белгиланган тартибда сувни бошқариш (дарвоза ёки сувни очиш ва ёпишни таъминловчи бошқа қурилма) ва ҳисобга олиш (гидропост, «онлайн» режимда ишлайдиган рақамли қурилма) воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
5. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув олиш жойлари «онлайн» режимда ишлайдиган рақамли қурилмалар билан босқичма-босқич жиҳозланади ва маълумотларни узатиш бўйича дастурий таъминот билан таъминланади.
6. Фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек, аҳоли томонидан қишлоқ хўжалиги учун сувни истеъмол қилишга олинадиган сувни ҳисобга олиш уларнинг тегишли сув олиш жойлари сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлангунга қадар, ҳажмий, ҳисобий ва бошқа усулларда, ҳақиқий суғориладиган майдонларни, суғоришлар сонини, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш режимини, сув олиш давомийлиги ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
7. Сув истеъмолчилари (аҳоли томорқаси учун шу ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини) сув олиш учун 10 кун олдин унга хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот ( «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси)га ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ёзма буюртманомани тақдим қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
9. «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси уч кун муддатда тумандаги барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари буюртманомаларини умумлаштиради, таҳлил қилади ҳамда ушбу Низомга 1б-иловага мувофиқ ёзма буюртманомани туманлараро аҳамиятдаги сув хўжалиги объектларидан сув олиш учун тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ёки ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига юборади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
10. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бир кун муддатда буюртманомаларни умумлаштиради ва таҳлил қилади ҳамда ушбу Низомга 1в-иловага мувофиқ вилоятлараро ва трансчегаравий аҳамиятга эга бўлган дарёлар, магистрал каналлар (тизимлар), йирик ва алоҳида муҳим сув объектлардан сув олиш учун ёзма буюртманомани Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.
11. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бир кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, шунингдек, тегишли хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотларга ажратилган сув олиш лимити ҳамда сув манбаининг сувлилик даражасидан келиб чиқиб сув олиш юзасидан хабарнома орқали рухсатнома беради ёки рад этади.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бир кун муддатда «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ҳамда уларга хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар (ирригация тизими бошқармалари, насос станциялари ва энергетика бошқармалари, сув омборлари бошқармалари)га ажратилган сув олиш лимити ҳамда сув манбаининг сувлилик даражасидан келиб чиқиб сув олиш юзасидан хабарнома орқали рухсатнома беради ёки рад этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
13. «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ўз навбатида бир кун муддатда сув истеъмолчиларига ажратилган сув олиш лимити ҳамда сув манбаининг сувлилик даражасидан келиб чиқиб сув олиш юзасидан хабарнома орқали рухсатнома беради ёки рад этади (низомга 2-илова).
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
Сув етказиб бериш сув истеъмолчисининг сув истеъмолига тайёрлигини эътиборга олган ҳолда сув истеъмоли режасига асосан ажратилган сув олиш лимити доирасида амалга оширилади.
14. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш учун хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот (сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари ёки «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси) билан сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиси (аҳоли томорқаси учун шу ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини) ўртасида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда сувнинг кундалик ҳисоб журнали юритилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
Ушбу журналнинг ҳар бир варағи тикилган ҳолда, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Журнал ҳар бир сув олиш жойи бўйича икки (шартнома уч томонлама тузилган тақдирда уч) томонлама олиб борилиб, биттаси хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотнинг ваколатли шахсида, иккинчиси сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчисида (унинг ваколатли шахсида) сақланади.
Сувнинг кундалик ҳисобини юритувчи ваколатли шахслар хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот, сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчисининг алоҳида буйруқлари билан тайинланади.
15. Агар сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчисининг сувни ҳисобга олиш жойи рақамли қурилма билан жиҳозланган бўлса, сувнинг ҳисоби хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилоти билан «онлайн» режимда амалга оширилади.
16. Сув истеъмолчилари (аҳоли томорқаси учун шу ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини) ҳар куни соат 17:00 гача олинган сув миқдори ва нима мақсадда ишлатгани тўғрисидаги кунлик маълумотни ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ тайёрлайди ҳамда ёзма ёки электрон алоқа воситаси орқали хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот («Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси)га юборади (низомга 2-илова).
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
17. «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси сув истеъмолчилари томонидан берилган кунлик маълумотлар асосида ҳар куни соат 18:00 гача олинган сувдан фойдаланиш бўйича кунлик маълумотни ушбу Низомга 4а-иловага мувофиқ тайёрлайди ва дастурий таъминотга киритади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Агар кунлик маълумотни дастурий таъминотга киритишнинг имкони бўлмаса, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига ёзма ёки электрон алоқа воситаси орқали етказиши мумкин.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
18. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларининг сувдан фойдаланиш бўйича кунлик маълумотларини дастурий таъминотга ўз вақтида ва тўғри киритилишини назорат қилиб боради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
19. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар дастурий таъминотнинг доимий ва узлуксиз ишлашини таъминлайди.
3-боб. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш тартиби
20. Ҳар ой якуни билан олинган сув миқдори юзасидан хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот билан сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиси (аҳоли томорқаси учун шу ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини) ўртасида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ юритилган кундалик сувнинг ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинади.
Таҳлил натижалари асосида ҳар ойнинг якуни билан кейинги ойнинг 5-санасигача белгиланган тартибда хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот билан сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиси (аҳоли томорқаси учун шу ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини) ўртасида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ икки томонлама далолатнома расмийлаштирилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
21. Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот билан сувдан фойдаланувчилар ўртасида расмийлаштирилган икки томонлама далолатномалар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ва тегишли вилоят ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига тақдим этилади (низомга 2-илова).
«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси солиқ базасини аниқлаш учун:
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
қишлоқ хўжалиги, шу жумладан балиқчилик бўйича сувни истеъмол қилувчи юридик шахслар томонидан ишлатилиши кутилаётган сув ресурслари ҳажми тўғрисидаги маълумотларни расмийлаштирилган далолатномалар асосида — ҳар йили жорий солиқ даврининг 10 декабридан кечиктирмай сув ресурсларини истеъмол қилувчи юридик шахсларга;
деҳқон хўжаликлари томонидан ишлатилиши кутилаётган сув ресурслари ҳажми тўғрисидаги маълумотларни — ҳисобот даври учун кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмай тегишли солиқ органига тақдим қилади (низомга 2-илова).
Қолган хизмат кўрсатувчи ташкилотлар сувни истеъмол қилувчи юридик шахслар томонидан ишлатилиши кутилаётган сув ресурслари ҳажми тўғрисидаги маълумотларни расмийлаштирилган далолатномалар асосида — ҳар йили жорий солиқ даврининг 10 декабридан кечиктирмай сув ресурсларини истеъмол қилувчи юридик шахсларга тақдим қилади.
22. Вегетация даври якуни билан 15 октябргача ва куз-қиш даври якуни билан 15 апрелгача хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот — «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва тегишли вилоят ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига электрон кўринишда ҳисобот тақдим этади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
23. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан вегетация даври якуни билан 1 ноябргача ва куз-қиш даври якуни билан 1 майгача белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига электрон шаклда ҳисобот тақдим қилинади (низомга 2-илова).
4-боб. Якунловчи қоидалар
24. Ушбу Низомга асосан сув ресурслари тўғрисида юритилган кунлик маълумотлар, ҳисоб ва ҳисоботлар йиллик идоравий статистик ҳисобот тайёрлаш ва Давлат сув кадастрини ишлаб чиқишда, шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ базасини ҳисоблашда асос қилиб олинади.
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

________ «Сув етказиб бериш хизмати» ДМга

________________________ сув истеъмолчисининг 20___ йил ________ ойининг «____» санасидан «____» санасигача сув олиш бўйича

БУЮРТМАНОМАСИ

Сув манбаи номи

Сув олиш жойининг манзили

Сувдан фойдаланиш мақсади

(суғориш, шўр ювиш, нам сув бериш, балиқчилик, бошқалар)

Буюртманома берилган давр учун суғориладиган

Суғориш

(кузги-қишки) мавсумида (млн куб м)

Навбатдаги кунлик учун талаб

экин тури

майдони, гектар

сув олиш лимити

амалда олинган сув

%

млн куб м

куб м/с

Жами:

_________ сув истеъмолчиси раҳбари (ёки ваколатли шахс)

имзо

Ф.И.О

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

1б-ИЛОВА

________ ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига

______________ «Сув етказиб бериш хизмати» ДМнинг 20___ йил __________ ойининг ______ ўн кунлигида сув олиш бўйича

БУЮРТМАНОМАСИ

Сув манбаи номи

Сув олиш жойининг манзили

Сувдан фойдаланиш мақсади

(суғориш, шўр ювиш, нам сув бериш, балиқчилик, бошқалар)

Буюртманома берилган давр учун суғориладиган

Суғориш

(кузги-қишки) мавсумида (млн куб м)

Навбатдаги кунлик учун талаб

экин тури

майдони, гектар

сув олиш лимити

амалда олинган сув

%

млн куб м

куб м/с

Жами:

_________ «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ раҳбари

имзо

Ф.И.О

(1б-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

1в-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлигига

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги / ___________ ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг 20___ йил __________ойининг _____ ўн кунлигида сув олиш бўйича

БУЮРТМАНОМАСИ

Сув манбаи номи

Сув олиш жойининг манзили

Сувдан фойдаланиш мақсади

(суғориш, шўр ювиш, нам суви бериш, балиқчилик, бошқалар)

Ёзги (кузги-қишки) мавсумда, млн куб м

Навбатдаги ўн кунлик учун талаб

сув олиш лимити

амалда олинган сув

%

млн куб м

куб м/с

ЖАМИ

Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири/

_____________ ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи

имзо

Ф.И.О.

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Сув истеъмолчиси

(томорқа ер эгаларидан ташқари)

Сув олиш учун хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот — «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасига ёзма буюртманома беради.

Сув олишдан 10 кун олдин

2-босқич

«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси

Ўз хизмат кўрсатиш ҳудудидаги сув истеъмолчиларининг, шунингдек, айрим бошқа сув истеъмолчиларининг ёзма буюртманомаларини умумлаштиради, таҳлил қилади ҳамда ёзма буюртманомани тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ёки ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига тақдим этади.

Уч кун муддатда

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Сув олиш учун буюртманомаларни умумлаштиради, таҳлил қилади ва ёзма буюртманомани Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Бир кун муддатда

4-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, шунингдек, тегишли хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар (сув омборлари бошқармалари, магистрал канал (тизим) бошқармалари, алоҳида аҳамиятга эга сув хўжалиги ташкилотлари)га ажратилган сув олиш лимити ҳамда сув манбаининг сувлилик даражасидан келиб чиқиб, сув олиш юзасидан хабарнома орқали рухсат беради ёки рад этади.

Бир кун муддатда

5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ҳамда уларга хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар (ирригация тизими бошқармалари, насос станциялари ва энергетика бошқармалари, сув омборлари бошқармалари)га ажратилган сув олиш лимити ҳамда сув манбаининг сувлилик даражасидан келиб чиқиб, сув олиш юзасидан хабарнома орқали рухсат беради ёки рад этади.

Бир кун муддатда

6-босқич

«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси

Сув истеъмолчиларига ажратилган сув олиш лимити ҳамда сув манбаининг сувлилик даражасидан келиб чиқиб, сув истеъмолига тайёрлигини эътиборга олган ҳолда, сув истеъмоли режасига асосан ажратилган сув олиш лимити доирасида рухсат беради ёки рад этади.

Бир кун муддатда

7-босқич

Сув истеъмолчиси

Ҳар куни соат 17:00 гача олинган сув миқдори ва нима мақсадда ишлатгани тўғрисидаги кунлик маълумотни ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ тайёрлайди ҳамда ёзма ёки электрон алоқа воситаси орқали хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот («Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси)га юборади.

Ҳар кун соат 17:00 гача

8-босқич

«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси

Сув истеъмолчилари томонидан берилган кунлик маълумотлар асосида ҳар куни соат 18:00 гача олинган сувдан фойдаланиш бўйича кунлик маълумотни ушбу Низомга 4а-иловага мувофиқ тайёрлайди ва дастурий таъминотга киритади.

Ҳар куни соат 18:00 гача

9-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари

«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг сувдан фойдаланиш бўйича кунлик маълумотларни дастурий таъминотга ўз вақтида ва тўғри киритилишини назорат қилиб боради.

Ҳар куни

10-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар

Дастурий таъминотнинг доимий ва узлуксиз ишлашини таъминлайди.

Доимий

11-босқич

Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот, сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиси

1. Олинган сув миқдори юзасидан хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот билан сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиси ўртасида юритилган кундалик сувнинг ҳисоби тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилади.

2. Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот билан сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиси ўртасида икки томонлама далолатномани расмийлаштиради.

3. Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот билан сувдан фойдаланувчи ўртасида расмийлаштирилган далолатномани тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ёки ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига тақдим этади.

Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5-санасигача

12-босқич

«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси

Солиқ базасини аниқлаш учун:

қишлоқ хўжалиги, шу жумладан, балиқчилик бўйича сувни истеъмол қилувчи юридик шахслар томонидан ишлатилиши кутилаётган сув ресурслари ҳажми тўғрисидаги маълумотларни расмийлаштирилган далолатномалар асосида сув истеъмолчиларига;

Ҳар йили жорий солиқ даврининг 10 декабрдан кечиктирмай

деҳқон хўжаликлари томонидан ишлатилиши кутилаётган сув ресурслари ҳажми тўғрисидаги маълумотларни тегишли солиқ органига тақдим қилади.

Ҳисобот даври учун кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмасдан

Вегетация ва куз-қиш даври якуни билан — белгиланган тартибда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ёки ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига электрон шаклда ҳисобот тақдим этади.

Вегетация даври якуни билан 15 октябргача ва куз-қиш даври якуни билан 15 апрелгача

13-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Вегетация даври ва куз-қиш даври якунлари билан белгиланган тартибда Сув хўжалиги вазирлигига электрон шаклда ҳисобот тақдим этади.

Ҳар йили 1 ноябргача 1 майгача

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

Намуна‎








‎____________________________________________________
‎(хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот номи)


‎ҳамда


‎_________________________________________________
‎(сувдан фойдаланувчи ёки сув истеъмолчиси номи)


‎ўртасида сувнинг кундалик ҳисоб

‎ЖУРНАЛИ



‎Сув манбаи номи _____________________________________________________________________________
‎ (ирригация тизими канали, суғориш тармоғи, суғориш қудуғи, бошқалар)

‎Сув олиш жойининг манзили ___________________________________________________________________
‎ (пикет, суғориш қудуғи рақами)

Ушбу сув олиш жойи ‎

_______________‎____ ирригация тизимлари
‎ҳавза ‎‎бошқармаси томонидан
‎20___ йил «___» _____________да
‎______- сон билан рўйхатга олинган

‎‎_______________________________
‎ (имзо, сана, муҳр)

Ушбу журнал‎

‎‎Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ______________________вилоят бошқармаси (туман бўлими) томонидан 20___ йил «___»_________да _____ — сон билан рўйхатга олинган.

‎‎________________________________
‎(имзо, сана, муҳр)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Эслатма:
Ушбу журнал тикилган ҳолда ҳар бир сув бериш жойи бўйича икки (шартнома уч томонлама тузилган тақдирда уч) томонлама олиб борилиб, биттаси хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот вакилида, иккинчиси сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчисининг ваколатли шахсида сақланади.
Сув истеъмолчилари (агрокластер, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва бошқалар) ва «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ўртасидаги, шунингдек, «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ва ирригация тизими (магистрал канал ёки тизим) бошқармаси ўртасидаги сувнинг кундалик ҳисоб журнали тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида рўйхатга олинади.
(3-илова изоҳининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова изоҳининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)

Сувнинг кундалик ҳисобини юритувчи ваколатли шахслар

Томонлар

Фамилияси, исми

ва отасининг исми

Лавозими

Имзо намунаси

Магистрал канал (тизим)дан фойдаланувчи ташкилот томонидан*

Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот томонидан

Сувдан фойдаланувчи ёки сув истеъмолчиси томонидан

Изоҳ.
* Магистрал канал (тизим)дан сув истеъмолчилари уюшмалари ёки сувдан бошқа фойдаланувчи ва сув истеъмолчиси тўғридан-тўғри сув оладиган ҳолларда, сувнинг кундалик ҳисоби уч томонлама олиб борилади.
Сувнинг кундалик ҳисоби билан шуғулланувчи ваколатли шахслар хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот ҳамда сувдан фойдаланувчи ёки сув истеъмолчиларининг тегишли буйруқлари билан расмийлаштирилиши лозим.

_____________ канали (суғориш тармоғи)даги _____________сув олиш жойи гидропостининг сув сарфини аниқлаш

ЖАДВАЛИ

Н,

см

Сув сарфи, м3/с ёки л/с

0

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Жадвалга киритилган аниқликлар

Т/р

Ўлчов ўтказилган вақт

Н,

м

Q,

м3/с

Аниқлик,

+,- см

Аниқлик киритган

ваколатли шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми

Нима сабабдан тузатиш киритилди

Имзо

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

11.

12.

13.

14.

15.

16.

17.

18.

19.

20.

21.

22.

23.

24.

25.

26.

27.

28.

29.

30.

31.

20 ___ йилнинг октябрь ойи

Кун

Сув

очилган вақт

Сув сарфи, м3/с

Сув

ёпилган

вақт

Ўртача сув сарфи, м3/с

Сув олиш даври, соат

Шу даврда жами олинган сув,

минг м3

Имзолар

соат

7-8

соат

18-19

таъминотчи

истеъмолчи

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

Жами биринчи ўн кунликда:

лимит/амалда

11.

12.

13.

14.

15.

16.

17.

18.

19.

20.

Жами иккинчи ўн кунликда

лимит/амалда

21.

22.

23.

24.

25.

26.

27.

28.

29.

30.

31.

Жами учинчи ўн кунликда

лимит/амалда

Жами ой давомида

лимит/амалда

20 __ йилнинг ноябрь ойи

Кун

Сув

очилган вақт

Сув сарфи, м3/с

Сув

ёпилган

вақт

Ўртача сув сарфи, м3/с

Сув олиш даври, соат

Шу даврда жами олинган сув,

минг м3

Имзолар

соат

7-8

соат

18-19

таъминотчи

истеъмолчи

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

Жами биринчи ўн кунликда:

лимит/амалда

11.

12.

13.

14.

15.

16.

17.

18.

19.

20.

Жами иккинчи ўн кунликда

лимит/амалда

21.

22.

23.

24.

25.

26.

27.

28.

29.

30.

Жами учинчи ўн кунликда

лимит/амалда

Жами ой давомида

лимит/амалда


20 __ йилнинг декабрь ойи

Кун

Сув

очилган вақт

Сув сарфи, м3/с

Сув

ёпилган

вақт

Ўртача сув сарфи, м3/с

Сув олиш даври, соат

Шу даврда жами олинган сув,

минг м3

Имзолар

соат

7-8

соат

18-19

таъминотчи

истеъмолчи

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

Жами биринчи ўн кунликда:

лимит/амалда

11.

12.

13.

14.

15.

16.

17.

18.

19.

20.

Жами иккинчи ўн кунликда

лимит/амалда

21.

22.

23.

24.

25.

26.

27.

28.

29.

30.

31.

Жами учинчи ўн кунликда

лимит/амалда

Жами ой давомида

лимит/амалда

20 __ йилнинг январь ойи

Кун

Сув

очилган вақт

Сув сарфи, м3/с

Сув

ёпилган

вақт

Ўртача сув сарфи, м3/с

Сув олиш даври, соат

Шу даврда жами олинган сув,

минг м3

Имзолар

соат

7-8

соат

18-19

таъминотчи

истеъмолчи

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

Жами биринчи ўн кунликда:

лимит/амалда

11.

12.

13.

14.

15.

16.

17.

18.

19.

20.

Жами иккинчи ўн кунликда

лимит/амалда

21.

22.

23.

24.

25.

26.

27.

28.

29.

30.

31.

Жами учинчи ўн кунликда

лимит/амалда

Жами ой давомида

лимит/амалда

20 __ йилнинг февраль ойи

Кун

Сув

очилган вақт

Сув сарфи, м3/с

Сув

ёпилган

вақт

Ўртача сув сарфи, м3/с

Сув олиш даври, соат

Шу даврда жами олинган сув,

минг м3

Имзолар

соат

7-8

соат

18-19

таъминотчи

истеъмолчи

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

Жами биринчи ўн кунликда:

лимит/амалда

11.

12.

13.

14.

15.

16.

17.

18.

19.

20.

Жами иккинчи ўн кунликда

лимит/амалда

21.

22.

23.

24.

25.

26.

27.

28.

29.

Жами учинчи ўн кунликда

лимит/амалда

Жами ой давомида

лимит/амалда

20 __ йилнинг март ойи

Кун

Сув

очилган вақт

Сув сарфи, м3/с

Сув

ёпилган

вақт

Ўртача сув сарфи, м3/с

Сув олиш даври, соат

Шу даврда жами олинган сув,

минг м3

Имзолар

соат

7-8

соат

18-19

таъминотчи

истеъмолчи

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

Жами биринчи ўн кунликда:

лимит/амалда

11.

12.

13.

14.

15.

16.

17.

18.

19.

20.

Жами иккинчи ўн кунликда

лимит/амалда

21.

22.

23.

24.

25.

26.

27.

28.

29.

30.

31.

Жами учинчи ўн кунликда

лимит/амалда

Жами ой давомида лимит/амалда

Жами 20__ — 20___ йиллар куз-қиш даврида

20 __ йилнинг апрель ойи

Кун

Сув

очилган вақт

Сув сарфи, м3/с

Сув

ёпилган

вақт

Ўртача сув сарфи, м3/с

Сув олиш даври, соат

Шу даврда жами олинган сув,

минг м3

Имзолар

соат

7-8

соат

18-19

таъминотчи

истеъмолчи

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

Жами биринчи ўн кунликда:

лимит/амалда

11.

12.

13.

14.

15.

16.

17.

18.

19.

20.

Жами иккинчи ўн кунликда

лимит/амалда

21.

22.

23.

24.

25.

26.

27.

28.

29.

30.

Жами учинчи ўн кунликда

лимит/амалда

Жами ой давомида

лимит/амалда

20 __ йилнинг май ойи

Кун

Сув

очилган вақт

Сув сарфи, м3/с

Сув

ёпилган

вақт

Ўртача сув сарфи, м3/с

Сув олиш даври, соат

Шу даврда жами олинган сув,

минг м3

Имзолар

соат

7-8

соат

18-19

таъминотчи

истеъмолчи

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

Жами биринчи ўн кунликда:

лимит/амалда

11.

12.

13.

14.

15.

16.

17.

18.

19.

20.

Жами иккинчи ўн кунликда

лимит/амалда

21.

22.

23.

24.

25.

26.

27.

28.

29.

30.

31.

Жами учинчи ўн кунликда

лимит/амалда

Жами ой давомида

лимит/амалда

20 __ йилнинг июнь ойи

Кун

Сув

очилган вақт

Сув сарфи, м3/с

Сув

ёпилган

вақт

Ўртача сув сарфи, м3/с

Сув олиш даври, соат

Шу даврда жами олинган сув,

минг м3

Имзолар

соат

7-8

соат

18-19

таъминотчи

истеъмолчи

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

Жами биринчи ўн кунликда:

лимит/амалда

11.

12.

13.

14.

15.

16.

17.

18.

19.

20.

Жами иккинчи ўн кунликда

лимит/амалда

21.

22.

23.

24.

25.

26.

27.

28.

29.

30.

Жами учинчи ўн кунликда

лимит/амалда

Жами ой давомида

лимит/амалда

20 __ йилнинг июль ойи

Кун

Сув

очилган вақт

Сув сарфи, м3/с

Сув

ёпилган

вақт

Ўртача сув сарфи, м3/с

Сув олиш даври, соат

Шу даврда жами олинган сув,

минг м3

Имзолар

соат

7-8

соат

18-19

таъминотчи

истеъмолчи

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

Жами биринчи ўн кунликда:

лимит/амалда

11.

12.

13.

14.

15.

16.

17.

18.

19.

20.

Жами иккинчи ўн кунликда

лимит/амалда

21.

22.

23.

24.

25.

26.

27.

28.

29.

30.

31.

Жами учинчи ўн кунликда

лимит/амалда

Жами ой давомида

лимит/амалда

20 __ йилнинг август ойи

Кун

Сув

очилган вақт

Сув сарфи, м3/с

Сув

ёпилган

вақт

Ўртача сув сарфи, м3/с

Сув олиш даври, соат

Шу даврда жами олинган сув,

минг м3

Имзолар

соат

7-8

соат

18-19

таъминотчи

истеъмолчи

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

Жами биринчи ўн кунликда:

лимит/амалда

11.

12.

13.

14.

15.

16.

17.

18.

19.

20.

Жами иккинчи ўн кунликда

лимит/амалда

21.

22.

23.

24.

25.

26.

27.

28.

29.

30.

31.

Жами учинчи ўн кунликда

лимит/амалда

Жами ой давомида

лимит/амалда

20 __ йилнинг сентябрь ойи

Кун

Сув

очилган вақт

Сув сарфи, м3/с

Сув

ёпилган

вақт

Ўртача сув сарфи, м3/с

Сув олиш даври, соат

Шу даврда жами олинган сув,

минг м3

Имзолар

соат

7-8

соат

18-19

таъминотчи

истеъмолчи

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

Жами биринчи ўн кунликда:

лимит/амалда

11.

12.

13.

14.

15.

16.

17.

18.

19.

20.

Жами иккинчи ўн кунликда

лимит/амалда

21.

22.

23.

24.

25.

26.

27.

28.

29.

30.

Жами учинчи ўн кунликда

лимит/амалда

Жами ой давомида

лимит/амалда

Жами 20____ йил вегетация

даврида

Сувнинг кундалик ҳисоб журнали ____ варақдан иборат.

-------------------------------------

(имзо, муҳр)

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

__________________ сув истеъмолчиси томонидан 20___ йил «___»______ куни олинган

сувнинг истеъмоли ҳақида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Сув манбаи номи

(суғориш тармоғи, коллектор, суғориш қудуғи ва бошқалар)

Сув олиш жойининг манзили

Кунлик ажратилган сув олиш лимити, м3

Амалда олинган сув,

м3

Кунлик суғорилган жами майдон,

га

шу жумладан, суғориш ишлари бўйича:

кузги бошоқли дон экинларини суғориш,

га

ғўза суғориш,

га

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

Жами

________ сув истеъмолчиси раҳбари (ёки ваколатли шахси)

имзо

Ф.И.О.

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

4а-ИЛОВА

__________________ «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан 20___ йил «___» - ______ куни олинган сувдан фойдаланиш ҳақида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Сув манбаи номи

(дарё, сой, канал, суғориш тармоғи, сув омбори, коллектор, суғориш қудуғи ва бошқалар)

Сув олиш жойнинг манзили

Кунлик ажратилган сув олиш лимити,

м3

Амалда олинган сув,

м3

Кунлик суғорилган жами майдон, гектар

Шу жумладан, суғориш ишлари бўйича:

Сувдан фойдаланиш коэффициенти

кузги бошоқли дон экинларини суғориш,

гектар

ғўза суғориш,

гектар

1.

2.

3.

4.

5.

...

Жами:

_________ «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ раҳбари

имзо

Ф.И.О

(4а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА

Сувни етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА



Сувнинг кундалик ҳисоб журналларига асосан 20______ йилнинг ______________________ ойида _____________________________________________________________________________________________ томонидан

(хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот номи)

____________________________________________________________________________________________________ га

(сувдан фойдаланувчи ёки сув истеъмолчиси номи)

қуйидаги миқдорда сув етказиб берилди:

Сув миқдори млн м3

I ўн кунликда

II ўн кунликда

III ўн кунликда

Жами бир ойда

лимит

амалда

фарқи (+/-)

лимит

амалда

фарқи (+/-)

лимит

амалда

фарқи (+/-)

лимит

амалда

фарқи (+/-)

Жами

шу жумладан:

суғоришга

балиқчиликка

.....

бошқа эҳтиёжларга


_________________________________

(хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот номи)

имзо

Ф.И.О.

_________________________________

(сувдан фойдаланувчи ёки сув истеъмолчиси номи)

имзо

Ф.И.О.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги 174-сон қарорига

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомда:
1. 54-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«54. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Коммунал сув таъминоти тизимидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларини олиш, ҳисобини ва ҳисоботини юритиш тартиби Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланади»;
2. 55-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2021 й., 09/21/174/0279-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон; 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон; 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)