Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 1 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3235-1]
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 майдаги 112-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3235, 2020 йил 29 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 10/20/3235/0698-сон) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларининг изоҳи қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4871-сон «Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари, ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ҳамда реестрлардан кўчирмалар беришда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ ундирилмайди.»;