toggle_night_mode
Ҳужжат 24.03.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги «Олмалиқ КМК» АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4731-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
«Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятининг «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасининг самарадорлигини ошириш ҳамда пудратчи танловида шаффоф механизмдан фойдаланиш орқали унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини мақбуллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги «Олмалиқ КМК» АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4731-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 24 март,
ПҚ-5037-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 мартдаги ПҚ-5037-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамияти конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4731-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
2. 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. 6-банднинг биринчи хатбошисидан «SFI Management Group» МЧЖ ХК,» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. 8-банддаги «Renaissance Heavy Industries» компанияси (Россия)» сўзлари «пудратчилар» сўзи билан алмаштирилсин.
5. 11-банддан «SFI Management Group» МЧЖ ХК ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2021 й., 07/21/5037/0232-сон)