«Олмалиқ КМК» АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
«Олмалиқ КМК» АЖ инвестиция лойиҳаларини келгусида амалга оширишнинг ягона концепциясини ишлаб чиқиш, саноат ва экспорт салоҳиятини барқарор ривожлантириш, хом ашё базасини кенгайтириш, конларни қазиб олиш ва минерал-хом ашё ресурсларини қайта ишлашга илғор технологияларни жалб қилиш мақсадида:
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.13.00 Қазилма хом ашёларни қазиб олиш саноати;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.02 Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартдаги «Ёшлик I» кони негизида «Олмалиқ КМК» АЖнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2807-сон қарорига мувофиқ, умумий ҳисобланган капитал қўйилмалар суммаси 1,7 млрд АҚШ доллари бўлган, 2027 йилга келиб 23 млн тонна руда қазиб олиш бўйича «Ёшлик-I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бошланган;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 мартдаги ПҚ-5037-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2021 й., 07/21/5037/0232-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Олмалиқ КМК» АЖнинг қуйидагиларни назарда тутувчи «Олмалиқ КМК» АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг I босқичини (кейинги ўринларда — Лойиҳа) амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.13.00 Қазилма хом ашёларни қазиб олиш саноати;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
2020 — 2024 йилларда карьер қуриш, шунингдек, йилига 60 млн тонна руда қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватига эга бўлган 3-сон мис бойитиш фабрикаси объектларини ҳамда инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш, ускуналарни етказиб бериш ва қуриш билан бирга геологик қидирув ва конни ўзлаштириш бўйича кон-капитал ишларининг биринчи навбатини амалга ошириш;
2021 — 2025 йилларда йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 290 минг тонна катод миси, 38 тонна олтин ва 203 тонна кумушга етказган ҳолда, металлургия комплекси объектларини лойиҳалаштириш, ускуналарни етказиб бериш ва қуриш ишларининг иккинчи навбатини амалга ошириш.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
3. Қуйидагилар Лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
«Олмалиқ КМК» АЖнинг 250 млн АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари, шу жумладан 2020 йилда 35 млн АҚШ доллари;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) Лойиҳа доирасида тузилган шартномаларни инобатга олган ҳолда сотиб олинадиган акцияларни ўрнатилган тартибда қўшимча эмиссия қилиш ҳисобига «Олмалиқ КМК» АЖ устав капиталига йўналтириладиган 1 млрд АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари;
маҳаллий ва халқаро молия институтлари консорциумининг 2021 йилдан бошлаб, Лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилгандан ва якуний қиймати тасдиқлаганидан сўнг жалб қилинадиган синдикатланган кредити маблағлари.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 мартдаги ПҚ-5037-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2021 й., 07/21/5037/0232-сон)
5. «Олмалиқ КМК» АЖ:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
а) 2020 йил 1 декабргача Лойиҳанинг биринчи навбати, 2021 йил 1 декабргача эса иккинчи навбати техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг 3-бандига мувофиқ кредит консорциумини шакллантириш учун маҳаллий ва халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
техник-иқтисодий асосланиши тасдиқлангунга қадар Лойиҳани молиялаштиришни амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.05.00 Саноат ускуналари, машиналари ва асбобларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш. Асосий фондларнинг амортизацияси;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
ўтга чидамли футеровка ва печ қуббаси муддатидан аввал эскиришининг олдини олиш, энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда комбинатнинг технологик ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари пасайишига йўл қўймаслик мақсадида концентратлар ва металлургия хом ашёсини зарарсиз асосда тўғридан-тўғри шартномалар (контрактлар) бўйича олиб кириш.
6. «Олмалиқ КМК» АЖ, Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда тўғридан-тўғри музокаралар асосида инвестиция банклари, шунингдек, етакчи халқаро инжиниринг ва консалтинг компаниялари орасидан консультантларни қуйидаги вазифаларни амалга ошириш учун жалб қилиш чораларини кўрсин:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 мартдаги ПҚ-5037-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2021 й., 07/21/5037/0232-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
Лойиҳани амалга ошириш, лойиҳавий ва инжиниринг ишларини мувофиқлаштириб бориш, техник ва технологик ечимларни рўёбга чиқариш имкониятини ва мақбуллигини тасдиқлаш, шунингдек, Лойиҳа қийматини экспертизадан ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
жараёнларни, шу жумладан тендер савдолари ва контрактлар тузиш жараёнларини техник ва маслаҳат жиҳатдан кузатиб бориш, ускуналар жамланиши ва қурилиш-монтаж ишлари бажарилишини назорат қилиш.
7. Жамғарма, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги 2021 йил 1 январга қадар Лойиҳани молиялаштириш мақсадида Жамғарма томонидан сотиб олинадиган «Олмалиқ КМК» АЖ акцияларини кейинчалик сотиш механизми тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
8. Белгилаб қўйилсинки, Лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида, истисно тариқасида, Лойиҳа доирасида пудратчилар, инвестиция банклари ва консультантлар билан тузиладиган шартномаларга, шунингдек, Лойиҳа доирасида молиялаштириладиган бошқа импорт контрактларига нисбатан «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда мажбурий экспертиза ва рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари татбиқ этилмайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 мартдаги ПҚ-5037-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2021 й., 07/21/5037/0232-сон)
9. Молия вазирлиги 2020 йил 1 июнга қадар ушбу қарорга мувофиқ Жамғарма харажатлари ҳажми оширилишини назарда тутувчи «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
10. «Олмалиқ КМК» АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг II босқичи бўйича лойиҳа ҳужжатлари сифатли тайёрланишини таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
а) 2021 йил 1 августга қадар халқаро инжиниринг ва консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда қуйидагиларни амалга оширишни назарда тутувчи «Олмалиқ КМК» АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг II босқичи дастлабки техник-иқтисодий асосланишини (pre-feasibility study) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.13.00 Қазилма хом ашёларни қазиб олиш саноати;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.05 Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш]
2022 — 2027 йилларда геологик қидирув ва конни ўзлаштириш бўйича кон-капитал ишлари, карьерни кенгайтириш, шунингдек, йилига 50 млн тонна руда қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватига эга бўлган 4-сон мис бойитиш фабрикаси объектларини ҳамда инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш, ускуналарни етказиб бериш ва қуриш;
2024 — 2028 йилларда йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 400 минг тонна катод миси, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумушга етказган ҳолда, металлургия комплекси объектларини лойиҳалаштириш, ускуналарни етказиб бериш ва қуриш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
б) 2021 йил 1 октябрга қадар «Олмалиқ КМК» АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришнинг II босқичини, шу жумладан комбинат акцияларини қўшимча эмиссия қилиш йўли билан молиялаштириш манбалари ва таркиби бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
в) 2022 йил 1 июнга қадар «Олмалиқ КМК» АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг II босқичи техник-иқтисодий асосланишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. «Олмалиқ КМК» АЖга Лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш ҳамда Жамғарма маблағлари ва жалб этилаётган синдикатланган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича жавобгарлик юклатилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 мартдаги ПҚ-5037-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2021 й., 07/21/5037/0232-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.06.00 Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши устидан назорат]
12. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш доирасида лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишлари сифатли бажарилиши устидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.
13. «Олмалиқ КМК» АЖ Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.