1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда қадимдан миллий қадрият сифатида ривожланиб келаётган кулолчилик анъаналарини асраб-авайлаш, халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш, ҳар бир оила, жамоа, идора ва ташкилотларда уни кенг тарғиб этиш, халқ усталарининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, аҳолининг кенг қатламларини, айниқса ёшларни жалб этиш орқали сифатли кулолчилик маҳсулотларини ички ва ташқи бозорга чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Қуйидагилар анъанавий ва замонавий кулолчиликни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
кулолчилик йўналишида зарур хом ашё базасини яратиш, кулолларга ер майдонлари ва бинолар ажратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш, асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш, қулай шартларда кредитлар ажратиш;
ҳудудларда кулолчилик анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш мақсадида соҳада ихтисослашган марказлар ва галереялар ташкил этиш, кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини кенгайтириш;
кулолчилик фаолияти билан шуғулланаётган ҳунармандларни (кейинги ўринларда — кулоллар) ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уста-шогирд мактаблари фаолиятини тубдан такомиллаштириш орқали ёшларни соҳага кенг жалб қилиш ва шу асосда янги иш ўринларини яратиш;
соҳанинг етук намояндалари тажрибаси асосида кулолчилик анъаналарини миллий ифтихор рамзи сифатида ҳар бир оила, хонадон, маҳалла ҳамда идора ва ташкилотларда кенг тарғиб қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.
2. Ўзбекистон Республикасида кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва саноат даражасига олиб чиқиш мақсадида:
2021 — 2023 йилларда кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича истиқболли режа кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
республика ҳудудидаги ҳунармандчилик марказлари, йирик савдо мажмуалари, туристик маршрутга киритилган объектлар ва бозорларда кулолчилик маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш бўйича манзилли рўйхат 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари биноларида ташкил этилган шоурум, йирик шаҳарларда очилган доимий ишлаб турувчи кўргазма зали ва савдо дўконларига маҳсулот намуналари етказиб беришни йўлга қўйиш бўйича «Йўл-харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Янгидан ташкил этиладиган кулолчилик марказларидаги турар ва нотурар жойлар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкалари мазкур турар ва нотурар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқи кулолларга берилган ойдан бошлаб уч йил давомида 50 фоиз миқдорида ўрнатилсин.
Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
«Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотлари (товар, иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган миқдорларда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилганлиги;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган ижтимоий солиқнинг 50 фоизини тўлаши;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
«Ҳунарманд» уюшмаси томонидан кулолларнинг мурожаатларига асосан бир иш кунида рўйхатдан ўтказиш ва аъзолик гувоҳномаси бериш тизими яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
4. Вазирлар Маҳкамаси жорий йилда тижорат банклари томонидан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ҳунармандчилик учун Марказий банкнинг асосий ставкасида 500,0 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
5. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунарманд» уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3393-сон қарори билан ташкил этилган «Ҳунарманд» уюшмаси тасарруфидаги «Craft and art» МЧЖга қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 2021 йилда 5,0 миллиард сўм, 2022 йилда 5,0 миллиард сўм субсидия ажратсин:
мазкур қарорнинг 4-иловасига мувофиқ хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар биноларида ташкил этилган шоурум, йирик шаҳарларда очилган доимий ишлаб турувчи кўргазма зали ва савдо дўконларига маҳсулот намуналари етказиб беришни йўлга қўйиш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
кулолчилик маҳсулотларини республиканинг олис ва бошқа ҳудудларидан сотиб олиш ҳамда реализация ва экспорт қилиш ишларини, шу жумладан хорижий электрон тижорат майдончалари орқали ташкил этиш;
мамлакатимизнинг туризм ривожланган туман (шаҳар)ларида фаолият олиб борувчи миллий ҳунармандчилик савдо дўконларини кулолчилик маҳсулотлари билан таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.12.00 Давлатнинг молиявий назорати]
Савдо-саноат палатаси «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда «Craft and art» МЧЖга ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
6. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Ҳунарманд» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 2021 йил 1 апрелга қадар уста-шогирд анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хом ашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун субсидиялар ажратиш тартибини жорий этсин.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қонунчиликда белгиланган чораларидан фойдаланган ҳолда кулолчиликка ўқитиш марказлари фаолиятини ривожлантириш чораларини кўрсин.
7. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган янги турмуш қураётган юз минг нафар хотин-қизларга режа бўйича кулолчилик маҳсулотлари тўпламини совға қилиш тизимини йўлга қўйсин.
Бунда, кулолчилик маҳсулотлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъминланиши белгилансин.
8. Давлат корхоналари, ҳокимликлар, банклар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларга:
уларда фаолият олиб борувчи ходимларга Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик байрами арафасида, тўй-маросим ва бошқа тадбирларда ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан кулолчилик маҳсулотлари тўпламини совға тариқасида бериш;
ўзлари жойлашган бинонинг кириш қисмида маҳаллий кулолчилик маҳсулотлари намуналари бурчаги ташкил этиш тавсия этилсин.
Транспорт вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда халқаро аэропортлар «Duty free» ҳудудларида ва темир йўл вокзалларида кулолчилик ва бошқа турдаги ҳунармандчилик маҳсулотлари савдоси учун махсус жойлар ажратилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
9. Молия вазирлиги давлат музейлари эҳтиёжидан келиб чиқиб кулолларнинг миллий қадриятларни акс эттирган муаллифлик асарларини сотиб олиш учун зарур бўладиган маблағларни 2021 йилда ажратсин ҳамда 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутсин.
10. Вазирлик, идоралар, тижорат банклари ҳамда давлат корхоналарига 2022 йил 1 сентябрга қадар кулоллар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали кулолчилик маҳсулотларини харид қилишга рухсат берилсин.
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда вазирлик ва идоралар, банклар, давлат корхоналарининг кулолчилик маҳсулотларини харид қилиш юзасидан режа графигини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
«Ҳунарманд» уюшмаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали операторлари билан биргаликда Электрон кооперация портали ҳамда давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталига уч ойда 20 тагача, йил якунига қадар камида 50 нафар кулолларни жалб қилиш юзасидан чоралар кўрсин.
11. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг Фарғона вилояти Риштон туманида ташкил этилган «Халқаро кулолчилик маркази» ҳудудида кулоллар учун қурилган хонадонларни улар томонидан сотиб олиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан хонадонлар қийматининг 50 фоизи миқдорида кулолларга бошланғич бадалсиз, фақат мазкур хонадонлар гарови остида 20 йил муддатга, 3 йил имтиёзли давр билан, Марказий банкнинг асосий ставкасида ипотека кредитларини ажратиш;
хонадонлар қийматининг 50 фоиз миқдорини «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан қоплаб бериш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Ушбу маблағлар «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг харажатларига олиб борилсин ва фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
12. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Фарғона вилояти Риштон туманида қуриладиган кулолчилик марказларининг ташкил этилишини молиялаштириш учун «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга субординар қарз сифатида 20 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасидан 5 фоиз пункт паст бўлган йиллик фоизда 100,0 миллиард сўмгача ресурс маблағлари ажратсин.
Риштон туманида яна 3 та кулолчилик марказини қуриш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан танлаб олинган ташаббускорларга — Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
қуриб битказилган марказлардаги хонадонларни сотиб олиш мақсадида кулолларга — бошланғич бадалсиз, фақат мазкур хонадонлар гарови остида 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ипотека кредитлари;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.04 Истеъмол кредити]
мамлакат ички бозорида ишлаб чиқарилган кулолчилик маҳсулотларини харид қилиш учун аҳолига — 3 йил муддатга таъминотсиз Марказий банкнинг асосий ставкасида истеъмол кредитлари ажратилади.
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ 2021-2022 йилларда қурилиши режалаштирилган кулолчилик марказларини ташкил этиш учун зарур бўлган бўш ер майдонларини электрон онлайн-аукционга қўйилишини таъминласин;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда кулолчилик марказлари фойдаланишга топширилгунга қадар уларни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан амалга оширсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
14. «Ўзбекистон почтаси» АЖ бир ой муддатда кулолчилик маҳсулотларини хорижий давлатларга почта жўнатмаси сифатида жўнатишда амалда белгиланган тариф ставкаларига 50 фоизгача чегирмалар тақдим этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
15. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда уч ой муддатда кулолчилик маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда сотиш ва сотиб олиш юзасидан ягона платформанинг ишга туширилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.14.00 Рақамли иқтисодиёт;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги]
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда кулолларга маркетинг соҳасида доимий амалий ёрдам кўрсатсин ва уларнинг маҳсулотлари электрон тижорат (E-commerce) йўналишида кенг қўлланиладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғи веб-сайтлари орқали сотилишида зарур ташкилий ишларни йўлга қўйсин.
16. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:
кулолчиликда ишлатиладиган тупроқ турлари захиралари мавжуд ерларнинг манзилли рўйхатини шакллантирсин;
кулоллар учун зарур тупроқ турлари карьерларидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ҳунарманд» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси ва Бадиий академия билан биргаликда бир ой муддатда «Энг моҳир кулол» шиори остида кўргазма-танловни ўтказиш бўйича тартиб ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Анъанавий кулолчилик санъати усталари, санъатшунослар, археологларни жалб қилган ҳолда кулолчиликни чуқур илмий ўрганиш, халқаро кулолчилик гильдиялари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда жаҳон талабларига мос сифатли маҳсулотлар тайёрлашни тарғиб қилиш мақсадида Ҳунарманд уюшмаси қошида «Анъанавий кулолчилик усталари Кенгаши» ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.04.00 Маданий мерос объектлари]
18. Маданият вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда тарихий обидаларни таъмирлаш ишларига кулол (кошинпаз)ларни кенг жалб қилиш чораларини кўрсин.
19. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси икки ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги]
Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Бадиий академия билан биргаликда Риштон шаҳрида «Халқаро кулолчилик фестивали» ҳамда фестиваль доирасида «Анъанавий кулолчиликни сақлаш ва уни ривожлантириш: муаммо ва ечимлар» мавзусида илмий-амалий конференцияни ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Риштон туманида ташкил этиладиган кулолчилик марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида логистика маркази ва лаборатория ташкил этиш ҳамда кластер тизимини жорий қилиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
20. Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кулолчилик маҳсулотларини кенг тарғиб қилишда шахсан масъул эканлиги белгилансин.
Бунда:
ўзбек миллий анъанавий кулолчилик тарихи, унинг таниқли намояндалари ижодий фаолиятини ёритиш ҳамда кенг тарғиб этишга бағишланган илмий-оммабоп асарларни яратиш, нашр этиш ва ҳужжатли фильмлар ишлаш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
кулолчилик тарихи ҳамда бугунги ривожини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш;
ҳудудларда кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда улар миллий ифтихор рамзи сифатида ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлаш юзасидан тарғибот олиб бориш;
дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситалари орқали Ўзбекистондаги анъанавий кулолчиликка кўрсатилаётган эътиборни кенг ёритиш, ушбу йўналишдаги реклама роликларини тайёрлаш ва намойиш этиш билан хорижий туристлар оқимини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
Мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, марказларнинг ташкил этилиши билан боғлиқ амалга оширилаётган ишлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4539-сон қарори 9-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
«АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ ушбу манбалар ҳисобидан «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хом ашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, «уста-шогирд» мактабларини ташкил этиш, уй-музейи ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун 36 ойгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан ошмайдиган ҳолда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 бараваригача, Уюшманинг Тошкент шаҳрида фаолият юритадиган аъзоларига эса, истисно тариқасида, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваридан ошмайдиган миқдорда кредитлар ажратсин».
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.01 Савдо-саноат палатаси]
22. Савдо-саноат палатаси «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
23. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 март,
ПҚ-5033-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПҚ-5033-сон қарорига 1-ИЛОВА
2021 — 2023 йилларда кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича истиқболли
РЕЖА КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р
Маҳсулот тури
Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми (минг дона)
Ишлаб чиқарувчи кулоллар сони
Mолиялаштириш манбаи ва миқдори (млн сўм)
Тўплам
2021 йил
2022 йил
2023 йил
2021 йил
2022 йил
2023 йил
2021 йилда
2022 йилда
2023 йилда
Лойиҳа қиймати
Ўз маблағлари ҳисобидан
Банк кредити
Лойиҳа қиймати
Ўз маблағлари ҳисобидан
Банк кредити
Лойиҳа қиймати
Ўз маблағлари ҳисобидан
Банк кредити
1.
Лаган
225
315
441
1 137
1 479
1 902
42 896
17 158
25 738
25 583
5 117
20 466
28 265
5 730
22 922
2.
Чойнак
225
315
441
3.
Пиёла
1 350
1 890
2 646
4.
Коса
1 350
1 890
2 646
5.
Ликоп
900
1 260
1 764
6.
Мевадон
450
630
882
7.
Бошқалар (туздон, салфетница ва бошқалар)
900
1 260
1 764
Жами
5 400
7 560
10 584
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПҚ-5033-сон қарорига 2-ИЛОВА
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 августдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПҚ-5033-сон қарорига 3-ИЛОВА
Республика ҳудудидаги ҳунармандчилик марказлари, йирик савдо мажмуалари, туристик маршрутга киритилган объектлар ва бозорларда кулолчилик маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш бўйича
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТ
Т/р
Ҳудудлар номи
Туман (шаҳар)
Ажратилган жой манзили
Майдони
I. Ҳунармандчилик марказлари
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
Бўзатов тумани
Амир Темур кўчаси
50 кв.м.
Мўйноқ тумани
Ажинияз кўчаси,74-уй
100 кв.м.
2.
Андижон вилояти
Андижон шаҳар
Андижон шаҳар «Жомъе» мажмуаси галереяси
100 кв.м.
3.
Бухоро вилояти
Ғиждувон тумани
А. Ғиждувоний МФЙ, А. Ғиждувоний шоҳ кўчаси, 9-уй (кулол Алишер Нарзуллаев музейи)
50 кв.м.
Ғиждувон тумани
А. Қаҳҳор МФЙ, Кимсон кўчаси, 55-уй (кулол Абдулло Нарзуллаев музейи)
Изоҳ: мазкур рўйхат янги ташкил этиладиган савдо комплекслари, бозорлар ва марказлар сонига мутаносиб равишда ўзгариши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПҚ-5033-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари биноларида ташкил этилган шоурум, йирик шаҳарларда очилган доимий ишлаб турувчи кўргазма зали ва савдо дўконларига кулолчилик ва бошқа ҳунармандчилик маҳсулотлари намуналари етказиб беришни йўлга қўйиш бўйича