Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
«Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ
кодекси ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги
Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2010 йил 1 майдаги 2010-16, 36-сон «Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 2110, 2010 йил 31 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 178-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2018 йил 9 январдаги 2018-02, 4-сон «Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 2110-1, 2018 йил 8 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 6-сон, 112-модда).
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.