Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси
Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2010 йил 1 майдаги 2010-16 ва 36-сон қарори (рўйхат рақами 2110, 2010 йил 31 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 178-модда) билан тасдиқланган Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«5. Ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда, солиқ тўловчи солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг навбатдаги муддати келгунга қадар 10 кундан кечиктирмай рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органига мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисоблаб чиқариш тўғрисида ариза (кейинги ўринларда ариза деб аталади) бериши шарт. Ариза ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали, шу жумладан ахборот тизими орқали юборилган электрон шаклда берилади.».
2. Низом
иловасининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: