1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
[ТСЗ:
1.Молия / Аудиторлик фаолияти]
Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни
Экологик аудит тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 26 декабрда қабул қилинган Сенат томонидан 2021 йил 12 мартда маъқулланган
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
Ушбу Қонуннинг мақсади экологик аудит соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Экологик аудит тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
Экологик аудит тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг экологик аудит тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
экологик аудит — экологик аудит субъекти амалга оширадиган хўжалик ва бошқа фаолиятни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш юзасидан экологик аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказиладиган тизимли, ҳужжатлаштирилган, мустақил баҳолаш;
экологик аудитор — экологик аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;
экологик аудитнинг буюртмачиси — экологик аудит ўтказиш ташаббуси билан чиқувчи хўжалик юритувчи субъект, унинг мулкдори иштирокчилари ва (ёки) акциядорлари;
экологик аудиторнинг малака сертификати — экологик аудиторнинг малакасини тасдиқловчи ва экологик аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;
экологик аудит объекти — экологик аудит субъектининг атроф-муҳитга таъсир кўрсатадиган хўжалик ва бошқа фаолияти, шунингдек унинг атроф-муҳитни бошқариш тизими;
экологик аудит субъекти — маҳсулот ишлаб чиқаришни амалга оширувчи, ишларни бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи, ўзида экологик аудит ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъект ва бошқа ташкилотлар;
экологик аудиторлик фаолияти — экологик аудиторлик ташкилотининг экологик аудит ўтказишни ва турдош хизматлар кўрсатишни ўз ичига олган тадбиркорлик фаолияти;
экологик аудит хулосаси — экологик аудит буюртмачисига йўлланган, ўтказилган экологик аудит жараёни, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг аниқланган бузилишлари, ўтказилган лаборатория синовларининг натижалари тўғрисидаги батафсил маълумотларни ҳамда экологик аудит ўтказиш натижасида олинган бошқа ахборотни ўз ичига олган ҳужжат.
4-модда. Экологик аудитнинг асосий принциплари
Экологик аудитнинг асосий принциплари мустақиллик, холислик, махфийлик ва ишончлиликдан иборатдир.
5-модда. Экологик аудит стандартлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
Экологик аудит стандартлари экологик аудитни ўтказиш, турдош хизматлар кўрсатиш ва экологик аудиторлар ишининг сифатини назорат қилиш тизимини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Миллий экологик аудит стандартлари экологик аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир ягона талабларни белгилайди.
Экологик аудиторлик ташкилотлари экологик аудитни ўтказиш чоғида шартномага мувофиқ халқаро экологик аудит стандартларини қўллаши мумкин.
6-модда. Экологик аудитнинг асосий вазифалари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
Экологик аудитнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
экологик аудит субъекти хўжалик ва бошқа фаолиятининг экологик жиҳатлари тўғрисидаги ишончли ахборотни тўплаш;
экологик аудит субъектининг хўжалик ва бошқа фаолияти техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш;
экологик аудит хулосасини тузиш, экологик аудит субъекти томонидан амалга ошириладиган табиатни муҳофаза қилишга оид тадбирлар самарадорлигини оширишга, шунингдек атроф-муҳитни бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш.
7-модда. Экологик аудит ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
Экологик аудит қонунчиликка мувофиқ амалга ошириладиган экологик назоратнинг ўрнини босмайди.
Экологик аудит экологик аудиторлик ташкилоти ва экологик аудит буюртмачиси ўртасида тузиладиган, экологик аудит ўтказиш муддатлари ва бошқа шартлари белгиланадиган шартнома асосида ўтказилади.
Экологик аудит экологик аудит субъектининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги бутун фаолиятига ёки унинг алоҳида қисмига нисбатан ўтказилиши мумкин.
Экологик аудит субъектининг фаолияти техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат экология қўмитаси деб юритилади) томонидан бир йил давомида текширилмайди, бундан ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Экологик аудит субъектининг фаолияти техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда экологик аудит субъекти аниқланган қоидабузарликларни бир ойлик муддатда бартараф этиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни ва «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни.
Авариялар ва фавқулодда вазиятлар юзага келганда, шунингдек жиноят ишларини тергов қилиш ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи муносабати билан Давлат экология қўмитаси томонидан ўтказилган экологик аудитнинг факти ва натижаларидан қатъи назар текширув ўтказилиши мумкин.
8-модда. Экологик аудит шакллари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
Экологик аудит ихтиёрий ёки мажбурий шаклда ўтказилиши мумкин.
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш хавфи кам бўлган ёки унчалик кўп бўлмаган (локал таъсирга эга) экологик аудит субъектларининг фаолиятига нисбатан экологик аудит ихтиёрий тартибда ўтказилади.
Атроф-муҳитга юқори ва ўртача таъсир кўрсатиш хавфига эга бўлган экологик аудит субъектлари ҳар йилги мажбурий экологик аудитдан ўтказилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш хавфи даражаси бўйича фаолият турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
Ихтиёрий экологик аудит экологик аудит буюртмачисининг ташаббусига кўра ўтказилади.
Мажбурий йиллик экологик аудит экологик аудит субъектининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги бутун фаолиятига нисбатан ўтказилади.
9-модда. Экологик аудит хулосаси
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
Экологик аудит ўтказиш якунлари бўйича экологик аудит хулосаси тузилади.
Экологик аудит хулосаси аниқланган камчиликларни бартараф этишга доир тавсияларни, шунингдек экологик аудит субъекти томонидан амалга оширилаётган табиатни муҳофаза қилишга оид тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ва таклифларни ўз ичига олиши керак.
Экологик аудит хулосаси махфий ҳужжатдир ва у экологик аудит буюртмачисининг розилигисиз ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.
Экологик аудит хулосасининг ҳар бир саҳифаси экологик аудитни амалга оширган экологик аудитор (экологик аудиторлар) ва экологик аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган бўлиши керак.
Экологик аудит хулосасининг шакли ва мазмуни экологик аудит стандартларида белгиланади.
10-модда. Экологик аудиторлик ташкилотлари
Экологик аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида мустақилдир.
Экологик аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фақат экологик аудиторлик ташкилотининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда тузилади.
Экологик аудиторлик ташкилотларининг, шунингдек улар ходимларининг фаолиятига мустақил экологик аудитни амалга оширишга монелик қилиш мақсадида аралашишга ҳамда қандай шаклда бўлмасин таъсир ўтказишга йўл қўйилмайди.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган бошқа шахслар экологик аудиторлик ташкилотларининг муассислари бўлиши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни.
Экологик аудиторлик ташкилотлари ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда тузилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин, бундан акциядорлик жамияти мустасно.
Экологик аудиторлик ташкилотига ушбу экологик аудиторлик ташкилоти ўзи учун асосий иш жойи бўлган экологик аудитор раҳбар бўлиши мумкин.
Экологик аудиторлик ташкилотлари давлат хизматлари марказларида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
(10-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом»
Экологик аудиторлик ташкилотлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.
Экологик аудиторлик ташкилоти бошқа экологик аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин эмас ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ бирор-бир тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақли эмас.
11-модда. Экологик аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
экологик аудит субъектига нисбатан экологик аудит ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун унинг таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари билан олдиндан танишиш;
экологик аудит субъектининг асбоб-ускуналари ва бошқа мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиш, шунингдек уларнинг ҳақиқий ҳолати ва иш самарадорлигини ўрганиш;
зарур ўлчовлар ўтказиш, намуналар олиш ва ўзининг аккредитациядан ўтган лабораториясида ёки бошқа аккредитациядан ўтган лабораторияда лаборатория синовларини ўтказиш;
экологик аудит ўтказиш давомида юзага келган масалалар бўйича табиатни муҳофаза қилишга оид тадбирларни ўтказиш учун масъул бўлган шахслардан тушунтиришлар ва экологик аудит ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотлар олиш;
экологик аудит ўтказишда иштирок этишга бошқа мутахассисларни эксперт сифатида жалб қилиш;
экологик аудит билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар юзасидан маслаҳатлар бериш.
Экологик аудиторлик ташкилоти қуйидаги турдош хизматларни ҳам кўрсатиши мумкин:
а) атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатганлик учун тўлов ҳисоб-китобининг тўғрилигини текшириш;
б) қуйидаги масалалар юзасидан таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш:
табиий ресурслардан фойдаланиш ва (ёки) атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш тўғрисида ҳисоботлар тузиш;
табиатни муҳофаза қилишга оид фаолиятни ва тадбирларни режалаштириш, амалга ошириш ҳамда натижаларини баҳолаш;
ишлаб чиқаришга доир экологик назоратни ташкил этиш ва ўтказиш, унинг натижалари тўғрисида ҳисоботлар тузиш;
атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш бўйича илғор технологиялар ва усулларни жорий этиш;
экологик аудиторлик фаолиятини амалга ошириш чоғида экологик аудит тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;
штатида асосий иш жойи экологик аудиторлик ташкилоти бўлган камида тўрт нафар экологик аудитор мавжуд бўлишини таъминлаши;
экологик аудиторлик ташкилотининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисига эга бўлиши;
экологик аудит хулосасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг бузилиши ҳолатини бартараф этиш бўйича тавсияларни акс эттириши;
экологик аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир тегишли ҳужжатларни экологик аудит буюртмачисининг талабига кўра тақдим этиши;
Экологик аудиторлик ташкилоти била туриб сохта тузилган экологик аудит хулосасини тузиши оқибатида етказилган зарар учун экологик аудит буюртмачиси олдида жавобгар бўлади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
Экологик аудитнинг экологик аудит ўтказмасдан тузилган ёки экологик аудит натижалари бўйича тузилган, аммо экологик аудитор (экологик аудиторлар) томонидан олинган ва ўрганилган ҳужжатлар мазмунига мувофиқ бўлмаган хулосаси била туриб сохта тузилган ҳисобланади.
Сифатсиз ўтказилган ёки лозим даражада ўтказилмаган экологик аудит натижасида экологик аудит буюртмачисига етказилган зарарларнинг, шу жумладан бой берилган фойданинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 706-моддаси.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
Қуйидагиларга экологик аудит ўтказиш тақиқланади:
экологик аудит субъектининг мансабдор шахслари билан яқин қариндошлик муносабатларида бўлган шахсга;
экологик аудит субъектига нисбатан мулкий ёки шахсий номулкий манфаатлари бор шахсга;
Давлат экология қўмитасининг мансабдор шахсларига;
экологик аудит субъектининг ходимига.
Экологик аудит экологик аудиторлик ташкилотлари ва экологик аудиторлар томонидан қуйидагиларга нисбатан ҳам ўтказилмайди:
ушбу экологик аудиторлик ташкилотининг мулкдорлари, иштирокчилари, кредиторлари, суғуртачилари бўлган хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек ушбу экологик аудиторлик ташкилотлари ва экологик аудиторлар ўзига нисбатан мулкдор, иштирокчи, акциядор бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан;
ўз мулкдори, иштирокчиси, акциядори, шунингдек табиатни муҳофаза қилишга оид фаолиятни ташкил этиш ва юритиш учун жавобгар бўлган шахси бир вақтнинг ўзида мазкур экологик аудиторлик ташкилотининг мулкдори, иштирокчиси бўлган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан;
ўз ходими бир вақтнинг ўзида мазкур экологик аудиторлик ташкилотининг ходими бўлган экологик аудит субъектига нисбатан.
Экологик аудиторлик ташкилоти айни бир экологик аудит субъектида кетма-кет уч мартадан ортиқ экологик аудит ўтказишга ҳақли эмас.
14-модда. Экологик аудиторга қўйиладиган талаблар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
Экологик аудиторга қуйидаги талаблар қўйилади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг мавжудлиги;
тегишли соҳага оид олий маълумотнинг мавжудлиги;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ёки турдош соҳаларда кетма-кет камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
Экологик аудитор аризасида кўрсатилган фаолиятни фақат битта экологик аудиторлик ташкилотида амалга оширишга ҳақли.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Экологик аудиторларни тайёрлаш, шунингдек экологик аудиторнинг малака сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
экологик аудит ўтказиш учун экологик аудиторлик ташкилотини мустақил равишда танлаш;
ихтиёрий экологик аудит чоғида экологик аудитнинг йўналиши ва иш ҳажмини белгилаш;
экологик аудиторлик ташкилотидан экологик аудит хулосаси қайси қонунчилик ҳужжатлари нормаларига асосланганлиги тўғрисидаги зарур ахборотни олиш;
экологик аудит хулосасини олиш.
Экологик аудит буюртмачиси:
экологик аудиторларга экологик аудитни ўтказиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиши;
экологик аудитни ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар ва материалларни тақдим этиши;
экологик аудит режасини тасдиқлаши;
экологик аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ экологик аудит ўтказиш хизматлари учун ҳақ тўлаши шарт.
18-модда. Экологик аудит субъектининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
Экологик аудит субъекти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
экологик аудитнинг йўналиши, иш ҳажмлари ва режаси билан танишиш;
экологик аудиторлардан табиатни муҳофаза қилишга оид тадбирларни ишлаб чиқиш ва ўтказиш, экологик аудит ўтказиш чоғида аниқланган камчиликлар ҳамда қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича маслаҳатлар ва тавсиялар олиш.
Экологик аудит субъекти:
экологик аудиторларни экологик аудитни экологик аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда ўтказиши учун тегишли шарт-шароитлар билан таъминлаши;
экологик аудиторларга технологик асбоб-ускуналарнинг ишга яроқлилиги ва самарадорлигини аниқлаш нуқтаи назаридан кўздан кечириши, чиқиндилар тўпланадиган ва сақланадиган жойларни, атмосфера ҳавосини, сув ва ер ресурсларини ифлослантирувчи манбаларни текшириш, биологик ресурсларни сақлаш мақсадида ҳудудни ўрганиши, шунингдек лаборатория синовларини ўтказиш учун зарур бўлган намуна ва нусхалар олиши учун имконият бериши;
экологик аудит жараёнида аниқланган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг бузилишларини бартараф этиши шарт.
19-модда. Экологик аудиторлик ташкилотларининг реестри ва Экологик аудиторларнинг реестри
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
Экологик аудиторлик ташкилотларининг реестри экологик аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини ўз ичига олади ва Давлат экология қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Экологик аудиторларнинг реестри экологик аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган экологик аудиторларнинг рўйхатини ўз ичига олади ва Давлат экология қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Экологик аудиторлик ташкилотларининг реестри ва Экологик аудиторларнинг реестрини юритиш тартиби, унинг шакли ҳамда унга доир талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
20-модда. Экологик аудиторларнинг жамоат бирлашмалари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.03 Жамоат бирлашмалари (шунингдек, 01.17.03.00га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
Экологик аудиторларнинг жамоат бирлашмалари экологик аудиторларни ихтиёрий асосда бирлаштирадиган нодавлат нотижорат ташкилотларидан иборатдир.
Экологик аудиторлар жамоат бирлашмаларининг фаолияти экологик аудиторларнинг касбий даражасини ривожлантиришга ва қўллаб-қувватлашга, уларнинг касбий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Экологик аудиторларнинг жамоат бирлашмалари:
экологик аудиторларнинг жамоат бирлашмалари аъзоларининг ҳисобини юритади ва улар ҳақидаги маълумотларни ўзининг веб-сайтларига жойлаштиради;
экологик аудиторларни ўқитиш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
экологик аудиторнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этади;
экологик аудит тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди.
21-модда. Низоларни ҳал этиш
Экологик аудиторлик фаолиятини амалга ошириш чоғида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
22-модда. Экологик аудит тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Экологик аудит тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
23-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
Давлат экология қўмитаси ва манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
24-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
25-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўн икки ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 март,
ЎРҚ-678-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2021 й., 03/21/678/0205-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)