toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 3 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1052-2]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2001 йил 28 июндаги 58-сон «Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудалари бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1052, 2001 йил 19 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 14-сон);
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2006 йил 25 октябрдаги 92-сон «Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1052-1, 2006 йил 14 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 465-модда).
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 16 февраль,
8-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2021 й., 10/21/1052-2/0179-сон)