1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БУЙРУҒИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЮДЖЕТИГА, МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАРГА БЮДЖЕТ ССУДАЛАРИНИ БЕРИШ ВА ОЛИНГАН БЮДЖЕТ ССУДАЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 14 ноябрда 1052-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 16 февралдаги 8-сонли ««Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1052-2, 03.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 28 июнда 58-сон буйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга (2001 йил 19 июль, рўйхат рақами 1052 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 14-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.