toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонининг ижросини таъминлаш, шунингдек, рақобат тўғрисидаги қонун талабларининг бузилиш хавфининг олдини олиш ва бизнес юритишнинг корпоратив стандартларини жорий этишга оид самарали тизимни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонига (кейинги ўринларда — Фармон) мувофиқ фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиш хатарларини аниқлаш ва мазкур хатарларнинг олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизими (монополияга қарши комплаенс):
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар беришни амалга оширувчи, махсус электрон тизим орқали хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ёки аккредитациядан ўтказиш ваколатлари берилган давлат муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларида (кейинги ўринларда — республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар);
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда;
охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумнинг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлатга тегишли бўлган юридик шахсларда;
охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумнинг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши 50 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этадиган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахсларда;
юридик шахсларнинг бирлашмаларида жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки:
а) монополияга қарши комплаенс тизими фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиши хатарларини аниқлаш ва мазкур хатарларнинг олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизимини ўз ичига олади;
б) қуйидагилар монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш;
рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиш хатарларини бошқариш;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;
инсофли рақобатни шакллантириш ва тартибга солиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига ички мувофиқликни таъминлашни назарда тутувчи Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 2 март,
114-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 114-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар, юридик шахсларнинг бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом қуйидагиларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, унинг фаолият юритиш ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар беришни амалга оширувчи, махсус электрон тизим орқали хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ёки аккредитациядан ўтказиш ваколатлари берилган давлат муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларида (кейинги ўринларда — республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар);
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда;
охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлатга тегишли бўлган юридик шахсларда;
охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши 50 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этадиган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахсларда;
юридик шахсларнинг бирлашмаларида.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
монополияга қарши курашиш органи — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
монополияга қарши комплаенс — фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиши хатарларини аниқлаш ва мазкур хатарларнинг олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизими;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
монополияга қарши комплаенс тўғрисидаги ҳисобот — давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига амал қилинишини ташкил этиш ҳақидаги ахборотни ўз ичига оладиган ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
масъул шахс (бўлинма) — республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, юридик шахслар бирлашмаси раҳбарига, хўжалик юритувчи субъектлар, ижро этувчи органга ёки кузатув кенгашига бевосита бўйсунадиган ва монополияга қарши комплаенс тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва унинг тегишли мониторингини, шунингдек, ишлашини таъминлаш учун масъул бўлган алоҳида таркибий бўлинма ёки шахс;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
савдолар — товар ва хизматларни харид қилиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган таомиллар, шу жумладан, электрон савдо таомиллари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектлар — товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумнинг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлатга тегишли бўлган юридик шахслар, охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумнинг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши 50 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этадиган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур Низом қуйидагилар учун татбиқ этилади:
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар;
хўжалик юритувчи субъектлар;
юридик шахсларнинг бирлашмалари.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидагилар монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш;
рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши хатарларини бошқариш;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;
инсофли рақобатни шакллантириш ва тартибга солиш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
2-боб. Монополияга қарши комплаенс тизимини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенсни жорий этиш, унинг ишлашини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш мақсадида ташкилий тузилма, штатдаги ходимлари сони ва фаолият хусусиятига мувофиқ масъул шахс (бўлинма) тайинланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, унинг фаолият юритишини таъминлаш ва мониторинг қилиш ички аудит хизматига юкланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимини ташкил этиш ва унинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда раҳбар томонидан ва хўжалик юритувчи субъектларда ижро этувчи орган ёки кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектларда ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, унинг ишлашини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш масъул шахс (бўлинма) томонидан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Масъул шахс (бўлинма) қуйидагиларни амалга оширади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишини мониторинг қилади;
фаолиятга тегишли материалларни таҳлил қилади (шу жумладан, рақобатни ва (ёки) истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини чеклайдиган нормаларни аниқлашга қаратилган ички ҳужжатларни хатловдан ўтказади), аниқланган камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган чораларни ишлаб чиқади;
рақобат чекловларини келтириб чиқариши мумкин бўлган омилларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
монополияга қарши комплаенс тизимининг фаолият юритиши билан боғлиқ масалалар бўйича бошқа тузилмавий бўлинмалар билан ўзаро алоқаларни мувофиқлаштиради;
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиш билан боғлиқ ички ўрганиш ишларини ташкил этади;
монополияга қарши курашиш органи билан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши бўйича ўзаро ахборот алмашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини камайтириш мақсадида бир йилга мўлжалланган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;
(7-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
монополияга қарши комплаенс тизимини ташкил этиш бўйича ички низом ишлаб чиқади ҳамда унинг белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлайди;
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришларни мониторинг қилади, шунингдек, идоравий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини аниқлайди, хатарлар билан боғлиқ ҳолатлар ҳисобини юритади ва юзага келиш эҳтимолини белгилайди;
(7-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари фаолиятида рақобат чекловларини келтириб чиқариши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини аниқлайди, бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
(7-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларининг ходимларига рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳатлар беради;
(7-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
монополияга қарши комплаенс масалалари бўйича мунтазам равишда тренинглар ўтказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари томонидан қабул қилинадиган ҳужжатларнинг лойиҳаларини ўрганади ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишини келтириб чиқариши мумкин бўлган нормалар аниқланган тақдирда, бу ҳақда раҳбарни хабардор қилади;
(7-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий органлари ўзларининг ҳудудий бўлинмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг жорий этилиши ва самарали фаолият кўрсатишини ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар йили биринчи февралга қадар монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботни республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларининг раҳбариятига тасдиқлаш учун тақдим этади.
(7-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Масъул шахснинг (бўлинманинг масъул ходимларининг) лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилиши:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика ижро этувчи ҳокимият органида — раҳбар томонидан;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳудудий органларида — мазкур органларининг раҳбарлари томонидан;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий давлат ҳокимият органларида — вилоят, туман (шаҳар) маҳаллий давлат ҳокимият органи раҳбари томонидан;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик шахслар бирлашмаларида — раҳбар томонидан;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
хўжалик юритувчи субъектда — ижро этувчи орган томонидан кузатув кенгаши (агар мавжуд бўлса) билан келишилган ҳолда, монополияга қарши органни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
Бунда монополияга қарши органни хабардор қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика ижро этувчи ҳокимият органи — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасини;
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаларига хабарнома юборади.
(8-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масъул шахс (бўлинма) республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, юридик шахслар бирлашмаларида раҳбарга, хўжалик юритувчи субъектда ижро этувчи органга ёки кузатув кенгашига (агар мавжуд бўлса) бўйсунади ва ҳисобдор бўлади.
(8-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Масъул шахс (бўлинманинг масъул ходимлари) лавозимига номзод қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
иқтисодиёт, бошқарув тизими (менежмент), ҳуқуқ ёхуд республика ижро этувчи ҳокимият органи ёки хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
устувор равишда комплаенс, хатарларни бошқариш, ички аудит ёхуд давлат органи ёки хўжалик юритувчи субъект фаолиятини юридик таъминлаш йўналишлари бўйича камида бир йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
10. Монополияга қарши курашиш органи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва фаолиятини юритишда ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини камайтириш бўйича бир йилга мўлжалланган «йўл харитаси»нинг ишлаб чиқилишида кўмаклашади;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини камайтириш бўйича «йўл харитаси»ни амалга ошириш натижаларини ўрганади;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиш натижаларини баҳолайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари томонидан тақдим этилган монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботни ўрганади ҳамда камчиликлар ва қонунбузарликлар аниқланган тақдирда, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар юридик шахслар бирлашмаларига тегишли огоҳлантиришлар беради;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
консалтинг компанияларни жалб этган ҳолда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш бўйича семинарлар, конференциялар ва амалий тренингларни ташкил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлашини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини аниқлаш ва баҳолаш, монополияга қарши комплаенс тизими самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари ва уни баҳолаш тартиби ҳамда бошқа чора-тадбирларни назарда тутувчи намунавий низомни ишлаб чиқиб тасдиқлайди, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларига етказади ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштиради.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
3-боб. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишини аниқлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини аниқлаш мақсадида масъул шахс (бўлинма) томонидан қуйидагилар амалга оширилади:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишига ёки бозорда рақобатни чеклашга олиб келадиган нормалар ва қоидаларни аниқлаш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш;
жорий этиладиган янги чекловлар, рухсат бериш тартиб-таомилларининг янги турлари, лицензияларни, шунингдек, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни ёки лицензияларни олиш учун қўшимча талаблар ёки шартларни ҳамда техник тартибга солиш талабларининг жорий этилишини ўрганиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг яхши таклифларни танлаш, тендер, аукцион, биржа ва бошқа савдоларга қўйиладиган монополияга қарши талабларга амал қилинишини таҳлил қилиш;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
давлат харидларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини ўрганиш;
аниқланган рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларини таҳлил қилиш;
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини қўллаш амалиётини мониторинг ва таҳлил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини мунтазам равишда баҳолаш;
(11-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
хўжалик юритувчи субъект томонидан ўзининг устун ҳолатини суиистеъмол қилишга, монопол юқори ёки монопол паст нархларни ўрнатишга, контрагентларга манфаатсиз ва чекловчи шартнома шартларини мажбуран қабул қилдиришга, тил бириктиришлар, келишувлар ва келишилган ҳаракатларни аниқлаш, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг товар бозорига киришига тўсиқлар яратишга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни ўрганиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектнинг рақобат тартиб-таомилларини, шу жумладан, энг яхши таклифларни танлашда, тендерларда, аукционларда, биржаларда ва бошқа савдоларни ўтказиш ва уларда қатнашиш бўйича талабларга амал қилишини ўрганиш;
(11-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
вужудга келиш эҳтимоли бўлган монополияга қарши хатарларни таҳлил қилиш ва уларнинг рўйхатини комплаенс-хатарлар харитаси кўринишида тузиш;
(11-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлигини мунтазам равишда баҳолаш.
(11-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика ижро этувчи органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари фаолиятининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, монополияга қарши комплаенс тизимининг самарали ишлашига қаратилган бошқа чора-тадбирлар ҳам амалга оширилади.
(11-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш бўйича аниқланадиган хатарлар масъул шахс (бўлинма) томонидан мазкур низомга иловага мувофиқ даражалар бўйича тақсимланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарлари бўйича ўтказилган баҳолаш ишлари асосида масъул шахс (бўлинма) томонидан хатарлар тавсифи тузилади, унга хатарларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва шартларини баҳолаш ишлари ҳам киритилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини таҳлил қилиш, аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ахборот монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботга киритилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
4-боб. Монополияга қарши комплаенс тизимининг ишлаш самарадорлигини баҳолаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Масъул шахс республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектларда ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичлар белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш методикаси монополияга қарши орган томонидан ишлаб чиқилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Масъул шахс (бўлим) республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектларда ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг эришилган асосий самарадорлик кўрсаткичларини баҳолайди (йилда камида бир марта).
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектларда ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий кўрсаткичларга эришилгани тўғрисидаги ахборот монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботга киритилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
5-боб. Монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисобот
19. Монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарлари бўйича ўтказилган баҳолаш ишларининг натижалари ҳамда камайтириш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилиши;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий самарадорлик кўрсаткичларига эришилгани ҳақидаги ахборот.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари томонидан тасдиқланган монополияга қарши комплаенс бўйича ҳисобот ўзларининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ва уч иш куни ичида монополияга қарши органга юборилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
6-боб. Якунловчи қоидалар
21. Мазкур низомни қўллаш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
22. Мазкур низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 114-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Монополияга қарши комплаенс маданияти ва сиёсатини жорий қилиш

1.

Монополияга қарши комплаенс фаолиятини ташкил этиш.

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонга 5-илова билан тасдиқланган рўйхатга киритилган давлат иштирокидаги корхоналар, табиий монополия субъектлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек охирги уч йилда товар сотишдан олинган жами тушумининг ўртача йиллик миқдори 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачиларда (кейинги ўринларда — хўжалик юритувчи субъектлар) монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш.

2021 — 2024 йй.

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,

«Uzbekistan Airways» АЖ,

«Кварц» АЖ,

«Асака» акциядорлик тижорат банки,

«UzAuto motors» АЖ,

«Ўзтрансгаз» АЖ,

«Навоийазот» АЖ,

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ,

«Қизилқумцемент» АЖ,

хўжалик юритувчи субъектлари,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2.

Хавфларни баҳолаш тартибини ташкил этиш.

Хавфларни баҳолаш тартиб қоидалари бўйича ички низомлар ва (ёки) кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил апрель

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,

«Uzbekistan Airways» АЖ,

«Кварц» АЖ,

«Асака» акциядорлик тижорат банки,

«UzAuto motors» АЖ,

«Ўзтрансгаз» АЖ,

«Навоийазот» АЖ,

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ,

«Қизилқумцемент» АЖ,

хўжалик юритувчи субъектлари,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

3.

Жамиятда рақобат маданияти ва рақобатга қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан муросасизликни шакллантириш.

1. Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий қилиш бўйича семинарлар, конференциялар ва амалий тренинглар ўтказиш.

2021 йил апрель-май

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ижросини мониторинг қилиш, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини аниқлаш, монополияга қарши комплаенс тизимини ишлаш самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари ва уни баҳолаш тартибини назарда тутувчи намунавий низомни ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

3. Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилган Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда илғор хорижий тажрибага асосан монополияга қарши комплаенснинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 январга қадар

4. Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларига монополияга қарши комплаенс тизимни жорий этиш соҳасидаги Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Жаҳон банки ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотлари ва бошқа халқаро институтларнинг техник кўмагидан фойдаланган ҳолда халқаро экспертлар ва профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш.

Доимий

II. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига зид хатти-ҳаракатлар хавфларини баҳолаш

4.

Барча фаолият турлари бўйича монополияга қарши хавфларни баҳолаш ва комплаенс хавфларини минималлаштириш.

Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш хавфининг олдини олиш йиллик ҳаракатлар режасини («йўл харитаси») ишлаб чиқиш.

Ҳар йили декабрь ойи

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,

«Uzbekistan Airways» АЖ,

«Кварц» АЖ,

«Асака» акциядорлик тижорат банки,

«UzAuto motors» АЖ,

«Ўзтрансгаз» АЖ,

«Навоийазот» АЖ,

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ,

«Қизилқумцемент» АЖ,

хўжалик юритувчи субъектлари,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

5.

Йўл харитасида белгиланган бандларнинг бажарилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш.

1. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш хавфининг олдини олиш йиллик ҳаракатлар режасини («йўл харитаси») ишлаб чиқиш ва унинг бажарилиши бўйича доимий равишда мониторинг ишларини олиб бориш.

2. Рақобат ҳуқуқини қўллаш амалиёти тўғрисида доимий равишда маълумот тўплаш ва натижаларга кўра уларда рақобат ҳуқуқини қўллаш амалиётидаги ўзгаришлар ва асосий жиҳатлар бўйича таҳлилий ҳисобот тайёрлаш.

3. Рақобат қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллаш амалиётидаги натижаларни муҳокама қилиш ва учрашувларини ўтказиш.

Доимий

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

III. Монополияга қарши комплаенсни жорий этиш самарадорлигини баҳолаш

6.

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш.

Монополияга қарши комплаенс фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

7.

Монополияга қарши комплаенснинг самарадорлигини мониторинг қилиш.

1. Монополияга қарши комплаенс бўйича ҳисобот тайёрлаш:

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда рақобат тўғрисидаги қонун бузилиши хавфини баҳолаш натижалари тўғрисида;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши хавфини камайтириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тўғрисида;

монополияга қарши комплаенснинг асосий кўрсаткичларига эришиш тўғрисида;

монополияга қарши комплаенс фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш тўғрисида.

Ҳар йили 15 декабрга қадар

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,

«Uzbekistan Airways» АЖ,

«Кварц» АЖ,

«Асака» акциядорлик тижорат банки,

«UzAuto motors» АЖ,

«Ўзтрансгаз» АЖ,

«Навоийазот» АЖ,

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ,

«Қизилқумцемент» АЖ,

хўжалик юритувчи субъектлари,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Монополияга қарши комплаенс тўғрисидаги ҳисоботни расмий веб-сайтга жойлаштириш ва монополияга қарши органга юбориш.

Ҳар йили 25 декабрга қадар

8.

Монополияга қарши комплаенсни амалга ошириш натижаларини баҳолаш.

1. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши хавфини камайтириш бўйича ҳаракатлар харитаси (йўл харитасини) амалга ошириш натижаларини ўрганиш.

2. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши хавфини баҳолаш натижаларини таҳлил қилиш орқали тавсиялар ишлаб чиқиш.

3. Монополияга қарши комплаенс кўрсаткичларининг бажарилиши ҳақидаги натижаларни баҳолаш.

Ҳар йили, январь-февраль

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш даражаси бўйича
НАМУНАВИЙ ХАВФЛАР ТАСНИФИ*

Эҳтимолликни баҳолаш
(юз бериш эҳтимоллари)

Оқибатлар даражаси

Паст

Ўртача

Юқори

Юқори эҳтимоллик

Ўртача эҳтимоллик

Паст эҳтимоллик

* Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш даражаси бўйича хавфлар таснифи тавсиявий аҳамиятга эга бўлиб, бозор фаолиятининг ўзига хос хусусиятига қараб ўзгартирилиши мумкин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2021 й., 09/21/114/0175-сон; 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)