1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.01.00 Алоҳида турдаги маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР АГЕНТЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЮРИДИК ШАХСЛАР ВА ЮРИДИК ШАХС БЎЛМАГАН ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ТОМОНИДАН ЧОЙ ХОМ АШЁСИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ОЛИБ КИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 22 мартда 1459-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 13 июлдаги 01-02/12-42, 118, 2016/10-5, 2016-25-сонли «Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чой хом ашёсини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1459-2, 21.07.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 январдаги «Самарқанд чой қадоқлаш фабрикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 15-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чой хом ашёсини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низом* тасдиқлансин.