1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.01 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги ПФ-6185-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига оид масалаларни кўриб чиқишнинг янгиланган тартибини белгилаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги ПФ-500-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом II бўлими «б» кичик бўлимининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг аризасини консуллик муассасаси барча материаллар ва ўз хулосаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигига юборади. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссияси учун хулоса тайёрлайди. Комиссия Миллий хавфсизлик хизматидан ҳам материаллар олади».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 24 сентябрдаги ПФ–2943-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомнинг 19-бандидаги «Олий Мажлисининг депутатларидан» деган сўзлар «Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари ва Сенати аъзоларидан» деб ўзгартирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 21 июндаги ПФ-3093-сонли Фармони 1-бандининг учинчи хатбошидаги «Олий Мажлисига» сўзлари «Олий Мажлиси палаталарига» деб ўзгартирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 4 ноябрдаги ПФ-3157-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисидаги низомда:
а) 2-банддаги «Олий Мажлисига» сўзлари «Олий Мажлисининг палаталарига» деб ўзгартирилсин;
«3. Ўз фаолиятида Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади»;
«Ҳисоб палатасининг фаолиятига тааллуқли масалалар кўриб чиқилиши чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва унинг қўмиталари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва унинг қўмиталари мажлисларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида қатнашади»;
олтинчи хатбошидаги «Олий Мажлисига» сўзлари «Олий Мажлиси палаталарига» деб ўзгартирилсин;