1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.01 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги ПФ-6185-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига оид масалаларни кўриб чиқишнинг янгиланган тартибини белгилаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги ПФ-500-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом II бўлими «б» кичик бўлимининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг аризасини консуллик муассасаси барча материаллар ва ўз хулосаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигига юборади. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссияси учун хулоса тайёрлайди. Комиссия Миллий хавфсизлик хизматидан ҳам материаллар олади».
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 мартдаги ПФ-3725-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 12-13-сон, 101-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон)