Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақидаги
қарорини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ёшлар масаласига мутасадди бўлган ўринбосари раислигида Ўзбекистон ёшлар ишлари бўйича республика кенгаши тузилсин. Ёшлар ишлари бўйича республика кенгашининг таркиби иловага
* мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон ёшлар ишлари бўйича республика кенгашига Кенгаш аъзоларининг айримлари ундан чиқиб кетган тақдирда Кенгаш таркибига тегишли вазирликлар, идоралар ва вилоятлар ҳокимликларининг янги раҳбарларини киритиш ҳуқуқи берилсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимлари ўзларининг раислигида ёшлар ишлари бўйича ана шундай кенгашлар тузсинлар.
3. Ёшлар ишлари бўйича республика кенгаши бир ой муддат ичида Ёшлар ишлари бўйича кенгаш тўғрисидаги низом ҳамда республикада давлат ёшлар сиёсатини амалга ошириш дастури лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритсин.
Ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш ёшларнинг тадбиркорлигини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда истеъдодли ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш вазифаларини ҳал қилиш дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин.