1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 сентябрдаги ПФ-5834-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4463-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директори У.М. Юсупов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 февраль,
68-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 февралдаги 68-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 62-модда):
5.1-кичик банддаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви, Ўзбекистон Республикаси илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви ва Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлар Марказий давлат архиви» сўзлари «Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви ва Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви» сўзлари билан алмаштирилсин;
5.2-кичик банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар давлат архивлари (уларнинг филиаллари) ва Тошкент шаҳар давлат архивлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар давлат архивлари ва уларнинг филиаллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
5.3-кичик банддаги «Ҳужжатларни доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотлар архивлари» сўзлари «Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини доимий (муддатсиз) сақлашни амалга оширадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«6. Ўзбекистон миллий архивлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, марказий давлат архивлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тузилади.
Вилоятлар, шаҳарлар, туманлар давлат архивлари ва уларнинг филиаллари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тузилади.
7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги низомлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директори томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон миллий архивлари тўғрисидаги низомлар «Ўзархив» агентлиги директори томонидан тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви ҳамда вилоятлар, шаҳарлар, туманлар давлат архивлари ва уларнинг филиаллари, шунингдек, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари тўғрисидаги низомлар «Ўзархив» агентлиги томонидан тасдиқланадиган намунавий низом асосида ишлаб чиқилади ҳамда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланади.
Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини доимий (муддатсиз) сақлашни амалга оширадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг архивлари тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Идоравий архив тўғрисидаги Намунавий низомга асосан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги билан келишилган ҳолда уларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланади»;
«— фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари, шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар, нотариал ҳаракатлар ёзувлари, суд ишлари, хўжалик китоблари — 75 йил мобайнида, агар қонун ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса»;
қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши қўшилсин:
«Идоравий сақлов муддати тугаган махфий ҳужжатлар махфийликдан чиқариш нуқтаи назаридан кўриб чиқилгандан сўнг давлат архиви сақловига белгиланган тартибда топширилади»;
ўн олтинчи хатбошидаги «республика шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари томонидан шахсий таркиб бўйича идоралараро архивлар» сўзлари «тегишли ҳокимликлар томонидан шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«9. Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини доимий (муддатсиз) сақлашни амалга оширадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар (иловага мувофиқ) Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлигида рўйхатдан ўтказадилар, Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги билан келишиб олинган идоравий меъёрий ҳужжатлар асосида архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширадилар»;
«11. Вақтинча сақлашнинг охирги муддатлари тугаши билан Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми ҳужжатлари тартибга солинган ва ишлов берилган ҳолда тегишли илмий-маълумот аппарати ва электрон нусхалари, алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатларга суғурта нусхалари билан доимий сақлаш учун тегишли давлат архивларига берилади.
Ҳужжатларни тайёрлаш ва доимий сақлашга бериш, шунингдек, суғурта нусхаларини тартибга келтириш ва доимий сақлашга топшириш, шунингдек, электрон ҳамда суғурта нусхаларини тайёрлаш, ҳужжатларни ташиш билан боғлиқ барча ишлар топширувчи ва Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви, прокуратуралар, судлар, банклар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат, қўшма (давлат иштирокидаги) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бирлашмалар маблағлари ҳисобига бажарилади.
Тегишли ҳудудий бошқарма ёки давлат архиви томонидан доимий сақланадиган йиғмажилдлар учун рўйхатлар тасдиқлангандан ва шахсий таркиб бўйича йиғмажилдлар учун рўйхатлар келишиб олингандан сўнг сақлаш муддати тугаган ҳужжатлар уларнинг электрон шакллари давлат архивига қабул қилингач, «Ўзархив» агентлиги томонидан белгиланган тартибда йўқ қилинади»;
12-банднинг учинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги органлари ва муассасаларининг» сўзлари «Ўзархив» агентлиги ҳудудий бошқармалари ва давлат архивларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-бандда «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги муассасаларида» сўзлари «Ўзархив» агентлиги давлат архивларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Архив йиғмажилдлари ва ҳужжатлар фақат архив раҳбарининг ёзма рухсатномасига асосан кўрсатилади. Суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсат берилмайди. Шахснинг суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги давлат архивлари томонидан идоралараро электрон тизимлар орқали аниқланади. Вояга етмаганлар давлат архивлари ўқув залларига ота-оналари ёки тартибга риоя этишга масъул бошқа қонуний вакиллари билан киритилади»;
«11.6.Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритишни ташкил этиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги органлари ва муассасаларига тақдим этади ҳамда архивда сақланаётган ҳужжатларнинг идоравий сақланиши тўғрисида тасдиқланган статистик шакллар бўйича маълумотлар беради;
Идоравий архивлар сақловидаги Миллий архив фонди ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни Давлат каталогига белгиланган шаклга мувофиқ тақдим этади»;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 8-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 52-позициясидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
«электрон нусха — анъанавий асосдаги (қоғоз, видео, аудио кассета, кинолента ва бошқалар) ҳужжатларни рақамлаштириш орқали уларнинг яратилган электрон шакли, асл нусхада мавжуд бўлган ахборотни ўқиш ёки кўриш (эшитиш) имконини берувчи электрон кўчирма нусхаси»;
«Жамлаш манбалари рўйхатлари ҳар йили йил бошида аниқлаштирилади ва ҳар беш йилда камида бир марта, Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлигининг (кейинги ўринларда «Ўзархив» агентлиги деб аталади) Марказий эксперт-текширув комиссияси, архив иши ҳудудий бошқармаларининг эксперт-текширув комиссияси ёки Ўзбекистон миллий архивлари эксперт-текширув услубий комиссияси билан келишилгандан сўнг қайта тасдиқланади. Асосий жамлаш манбалари таркиби ва/ёки сони ўзгарганда, навбатдан ташқари қайта тасдиқлаш амалга оширилади»;
«Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми — тегишли давлат архивларига, давлатга тегишли бўлмаган қисми — нодавлат архивига ёки тегишли давлат архивига топширилиши керак»;
«Аудиовизуал ҳужжатлар ҳисоб бирликларининг архив шифри таркибига комплект элементининг (ҳарфли ва рақамли) белгилари, негатив ўлчами, овозли ахборот манбаининг тури, электрон ҳужжатларнинг сақлов бирликлари — ёзув формати ва ахборот манбаининг тури, электрон ҳужжатнинг архив шифри таркибига архив фонди рақами, рўйхатга олиш рақами, рўйхатдаги электрон ҳужжатнинг тартиб рақамидан иборат бўлган таркибий код киритилади»;
«65. Архив ҳужжатлари алоҳида сақлаш тартиби бўйича қуйидагиларга бўлинади: махфий; ноёб ва алоҳида қимматли; ўзида ёки иловаларида қимматбаҳо металлга ва тошларга эга бўлган; нитроасосда бўлган; биологик зараркунандалар шикаст етказган; архивга депозитар сақлаш учун шартнома асосида берилган ва МАФ таркибига киритилмаган»;
«Давлат архивлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида «Ўзархив» агентлигида МАФ ноёб ҳужжатлари давлат реестри юритилади ва уни шакллантириш, юритиш ҳамда ундан фойдаланишни ташкил этиш тартиби «Ўзархив» агентлиги томонидан белгиланади»;
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилиши кўзда тутилган архив маълумотномаси архив раҳбари томонидан (юридик шахс бўлмаган идоравий архивлар учун — тегишли ташкилот раҳбари томонидан) тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида фойдаланилиши кўзда тутилган архив маълумотномаси архив раҳбари томонидан имзоланади ва унга муҳр (юридик шахс бўлмаган идоравий архивлар учун — тегишли ташкилот муҳри) қўйилади».
ўнинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби туширилган» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн биринчи хатбошидаги «йўқолганлиги» сўзидан кейин «, шикастланганлиги (ёнғин, сув босиши ва бошқа фавқулодда ҳолатларда)» сўзлари қўшилсин;
«135. Архив нусхасининг ҳар бир варағи орқасига архив ҳужжати сақлов бирликларининг архив шифри ва варақларнинг рақамлари қўйилади. Архив нусхасининг ҳамма варақлари тикилади ва тикиш жойида архив раҳбари ёки ваколатли шахс имзоси билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикасидан ташқарига юборишга мўлжалланган архив нусхаси муҳр ва архив раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади»;
«16. Архив фондларини Давлат каталогидан чиқариш «Ўзархив» агентлиги томонидан тегишли меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади, улар архив иши ҳудудий бошқармасининг эксперт-текширув комиссияси, Ўзбекистон миллий архивининг эксперт-текширув услубий комиссияси ва «Ўзархив» агентлигининг Марказий эксперт-текширув комиссияси томонидан тасдиқланган бўлиши керак»;
«Тармоқ давлат архиви — Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан тузиладиган давлат архиви»;
«9. Давлат архивлари фаолият доирасидан келиб чиқиб, қуйидаги тоифаларга ажратилади:
Ўзбекистон миллий архивлари;
Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари;
вилоят давлат архивлари;
шаҳар давлат архивлари;
туман давлат архивлари;
вилоят шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари;
шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари;
туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари;
тармоқ давлат архивлари.
Ўзбекистон миллий архивлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ташкил этилади.
Вилоят, шаҳар, туман давлат архивлари ва уларнинг филиаллари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги (кейинги ўринларда — «Ўзархив» агентлиги деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ташкил этилади.
Шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари тегишли ҳокимликларнинг қарорлари билан «Ўзархив» агентлиги билан келишилган ҳолда ташкил этилади.
Вилоят, шаҳар, туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилиши мумкин.
Тармоқ давлат архивлари тегишли Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг таклифига асосан ўрнатилган тартибда ташкил этилади»;
15-банднинг иккинчи хатбошидаги «ҳузурида» сўзидан кейин «, эксперт-текширув услубий комиссиялари эса Ўзбекистон миллий архивлари ҳузурида» сўзлари қўшилсин;
«5. Фаолият ихтисослиги бўйича, шунингдек, илмий-услубий салоҳияти ва техник жиҳозланганлигидан келиб чиқиб, архивлар ва идоравий архивлар Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги (кейинги ўринларда — «Ўзархив» агентлиги деб аталади) томонидан белгиланадиган тартибда тузиладиган ва тасдиқланадиган Хизматлар номенклатураси бўйича пулли хизматларни кўрсатади. Давлат архивлари ўзларининг пулли хизматларини «Ўзархив» агентлиги томонидан тасдиқланадиган Давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматларнинг ягона нархномаси орқали кўрсатади.
6. Пулли хизматлар архивлар ва идоравий архивлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган шартномалар асосида кўрсатилади.
Архивлар ва идоравий архивлардаги пулли хизматлар мазкур архив ёки идоравий архивнинг штатдаги ходими томонидан амалга оширилади.
Ташкилотларнинг архив ҳужжатларини тартибга келтириш учун архивлар ҳузурида меҳнат шартномалари асосида жалб этилган ходимлардан иборат хўжалик ҳисобидаги гуруҳ фаолият юритади.
Архивларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча лавозим штат бирлигини сақлашга ва меҳнат шартномалари асосида қўшимча ходимлар жалб этилишига рухсат этилади»;
8-банддаги «тегишли архив билан меҳнат шартномаси тузган» ва «лавозимга» сўзлари чиқариб ташлансин;
9-банддаги «олингандан сўнг» сўзларидан кейин «шунингдек, жамлаш зонасидан (ҳудудидан) келиб чиқиб» сўзлари қўшилсин;
«10. Давлат архивлари томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар нархи «Ўзархив» агентлиги томонидан тасдиқланадиган Давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматларнинг ягона нархномасига биноан белгиланади»;
(3-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 208-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/208/0326-сон)
(4-банд Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Архив асосий иш турлари бўйича вақт ва ишлаб чиқариш намунавий нормаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 22 апрелдаги 100-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 193-модда) рус тилидаги матнида:
а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «при Кабинете Министров» сўзлари чиқариб ташлансин;
«II. Нормы времени и выработки для управленческих документов, документов личного состава и личного происхождения»;
3.1.1.1.1., 7.1.1.1. ва 7.1.4.1.-позициялардаги «центральных государственных» сўзлари «национальных» сўзи билан алмаштирилсин;
3.1.1.1.2., 7.1.1.2. ва 7.1.4.2.-позициялардаги «государственных» сўзларидан олдин «центральных государственных архивов и государственных» сўзлари билан алмаштирилсин;
3.3.4.-позициядаги «органа» ва «государственного» сўзлари тегишлича «территориального» ва «национального» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 августдаги 262-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 78-модда) билан тасдиқланган Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига биринчи навбатда уланадиган электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг «Агентликлар» бўлими 5-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатининг «4. Агентликлар» бўлими 2-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 25-сон, 500-модда):
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси канцелярияси архивининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 майдаги 411-сон қарорининг 11-банди биринчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 34-бандидаги ва 35-банди бешинчи хатбошидаги «давлат архивига» сўзлари «белгиланган тартибда давлат ёки нодавлат архивига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 февралдаги 68-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 26 августдаги 194-сон қарорининг 1, 2, 9-бандлари ва қарорга 1 — 5-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 йил, 35-36-сон, 347-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг 30 ва 31-бандлари.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2010 йил 20 октябрдаги 233-сон қарорига илованинг II-бўлими.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 85-модда) илованинг 25-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 66-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 9 июлдаги 521-сон қарори.