Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги маданий алоқаларни яхшилаш, дўст мамлакатда таълим олаётган ёшларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Туркияда таълим олаётган Ўзбекистон ёшларига ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бутун ишлар мажмуини мувофиқлаштириш ва тезликда ҳал этиш бўйича 1-иловага
* мувофиқ таркибда ҳукумат комиссияси ташкил этилсин.
2. Оғишмай бажарилиши зарур бўлган тадбирлар мажмуи 2-иловага
* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги:
Тошкент, Нукус шаҳарларида, барча вилоят марказларида ота-оналарнинг Туркияда таълим олаётган фарзандлари билан имтиёзли тарифлар бўйича телефон орқали гаплашишларини ташкил этишни таъминласин; бу хизматларни кўрсатиш жадвали ва тартибини ишлаб чиқсин;
1993 йил 1 январдан бошлаб вақтли матбуот, бадиий, илмий-оммабоп ва публицистик адабиётларнинг ўзбек талабалари ва ўқувчилари Туркияда таълим олаётган жойларга мунтазам етказиб берилишини ташкил қилсин.
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Туркия Республикасида таълим олаётган ёшларга текин тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш масалаларини ҳал этсин.
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Туркияда таълим олаётган ёшларнинг ёзги таътил даврида келишлари ва қайтиб кетишлари учун келишилган авиақатновларни ташкил этсин.
6. Молия вазирлиги ҳукумат комиссиясининг талабномаси бўйича мазкур қарорни рўёбга чиқариш учун зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг ҳокимликлари Туркия вилоятлари, у ердаги ўзбекистонлик талабалар таълим олаётган олий ўқув юртлари билан 3-иловага
* мувофиқ, дўстона муносабатлар ўрнатсинлар ва бу муносабатларни қўллаб-қувватласинлар.
8. Республика талабалари ва ўқувчиларига ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун бир ой муддат ичида Туркия Республикаси Миллий таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ваколатхонаси ташкил этилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ М. К. Қорабоев зиммасига юклатилсин.