Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 февралдаги
Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 3 июлдаги ҳарбий судлар тизими ва Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг Ҳарбий коллегиясини ташкил этиш ҳақидаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг Олий Судига ҳарбий коллегия учун 19 та штат ажратилсин ва уларга 1-иловага
* мувофиқ штатда кўрсатилган лавозим маошлари белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг штатлари 29 нафар миқдорида белгилансин ва 2-иловага
* мувофиқ штатда кўрсатилган лавозим маошлари белгилансин.
3. Ҳарбий судларнинг штат бўйича сони қуйидагича белгилансин: Тошкент гарнизони ҳарбий суди — 5 судья ва 9 хизматчи, Самарқанд гарнизони ҳарбий суди — 3 судья ва 7 хизматчи, Термиз гарнизони ҳарбий суди — 3 судья ва 7 хизматчи, Фарғона гарнизони ҳарбий суди — 2 судья ва 5 хизматчи ҳамда уларга 3-иловага
* мувофиқ лавозим маошлари белгилансин.
4. «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 19-моддасининг
иккинчи қисмига мувофиқ ҳарбий коллегия аъзолари ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилганда уларнинг судларда, адлия ва ички ишлар органларида, Миллий хавфсизлик хизматида ва прокуратурада ишлаган вақти ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирига Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Раиси билан келишган ҳолда ҳарбий коллегия аъзолари ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилганда уларга ҳарбий коллегия штатига мувофиқ ҳарбий унвонлар бериш топширилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Судига электрон-ҳисоблаш ва нусха кўчириш-кўпайтириш техникасини сотиб олишга, Ҳарбий коллегияни жойлаштириш учун бинони қайта жиҳозлаш ва тузатишга Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан 4 млн сўм ажратсин.