Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Тракторлар ва мураккаб қишлоқ хўжалиги машиналари двигателлари пухта тузатилишини таъминлаш, тузатиш корхоналаридаги технология жараёнларини техник талабларга тўлиқ мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мукаммал тузатишдан чиққан дизель двигателларини сертификация синовларига тайёрлаш ва уларни ўтказишга оид тадбирлар режаси иловага
* мувофиқ тасдиқлансин.
2. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитаси (Жабборов), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ҳусанов) ва «Ўздавстандарт» маркази (Асриянц) мукаммал тузатишдан чиққан двигателларни сертификация синовларидан ўтказиш ишларини Тошкент тажриба-тузатиш, Асака ва Далварзин тузатиш заводларида амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ташкил этсинлар.
3. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитаси юқорида айтиб ўтилган корхоналарни мукаммал тузатишдан чиққан двигателларни сертификация синовларидан ўтказишга тайёрлашни ўз вақтида якунласин, уларнинг пухта ишлашларини таъминласин (моторесурслар янги двигателларнинг камида 80 фоизини ташкил қилиши керак).
4. Мукаммал тузатишдан чиққан двигателларнинг сертификация синовларини ўтказиш мазкур иш турини амалга оширишга вакил қилинган Ўзбекистон машина синаш станциясига топширилсин.
5. Двигателларнинг техник талабларга қатъий мувофиқ тарзда тузатилишини ташкил этиш учун масъулият Тошкент тажриба-тузатиш, Далварзин ва Асака тузатиш заводлари директорлари ҳамда «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитаси раиси Т. А. Жабборов зиммасига юклансин.