2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.79.00 (Кучини йукотган) Нодавлат таълим муассасалари (хусусий, жамоат бирлашмалари, диний ва бошқа ташкилотларининг таълим муассасалари). Нодавлат ва диний таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Tashkent Education» нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 ноябрдаги 900-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Замонавий технологиялар ва инновацияларга асосланган нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Tashkent Education» нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 ноябрдаги 900-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 18 январь,
25-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 25-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Tashkent Education» нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 ноябрдаги 900-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар