toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда шахматни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ва уни оммавий спорт турига айлантириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал ва маданий ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, юқори иқтидорга эга бўлган ёшларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал шахматчилар ва халқаро гроссмейстерлар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, тренерлар учун муносиб меҳнат шароитини яратиш, шунингдек, Ўзбекистон шахмат мактабини яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси ва бошқа мамлакатлар ташаббуси билан 2019 йил 2 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг шахматни ривожлантириш бўйича махсус резолюцияси қабул қилинганлиги ва ушбу резолюцияга мувофиқ 20 июль Бутунжаҳон шахмат куни этиб эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Ўзбекистонда шахматни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
«Мактабда шахмат» лойиҳасини амалга ошириш, унинг доирасида умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич синфлар ўқувчилари учун шахматга ўқитиш тизимини янада ривожлантириш орқали қамровни йилма-йил ошириб бориш, ўқувчилар ва мактаблар ўртасида турнирлар ўтказиш;
болалар ва ўсмирларнинг шахмат билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, уни оммавийлаштириш, бу борада таълим муассасалари, маҳалла ва ташкилотларда шахмат бўйича мусобақаларни мунтазам равишда ташкил этиш;
юқори иқтидорга эга бўлган ёш шахматчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция) тизимини тубдан такомиллаштириш, уларни босқичма-босқич тайёргарликдан ўтказиб бориш орқали профессионал шахматчилар ва халқаро гроссмейстер бўлиб етишишини таъминлаш, шунингдек, имконияти чекланган шахматчиларни қўллаб-қувватлаш;
шахмат инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш, болалар-ўсмирлар шахмат мактабларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилиш;
шахмат соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга илғор илмий-методик ҳамда инновацион технологияларни жорий этиш;
шахмат бўйича республика ҳамда халқаро мусобақалар ва олимпиадалар ғолиблари, халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси, халқаро унвонларга эга бўлган тренерлар ва ҳакамлар унвонларини қўлга киритган шахматчиларни пул мукофотлари билан тақдирлаш;
шахматни интеллектуал спорт тури сифатида кенг ёритиш ҳамда тарғиб қилиш ишларини ташкиллаштириш, шунингдек, шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг халқаро шахмат мусобақаларида иштирок этишини таъминлаш.
3. Қуйидагилар:
Шахматни 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури 1-иловага мувофиқ;
Шахматни 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастурини 2021 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;
Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилаб қўйилсинки, Давлат дастури эришилган натижалар, мақсадли кўрсаткичлар ва шахматни оммалаштириш бўйича тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили алоҳида-алоҳида тасдиқланадиган «Йўл хариталари» асосида босқичма-босқич амалга оширилади.
4. Белгилансинки, Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари), шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутади:
2025 йилга қадар шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сонини 3 фоизга етказиш;
қўшимча устувор спорт тури сифатида шахмат ривожлантирилиши лозим бўлган республика туман (шаҳар)лари сонини 40 тага етказиш;
келгуси 5 йил ичида давлат-хусусий шериклик асосида 25 та шахмат мактаблари ва клублари фаолиятини йўлга қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт мактабларида фаолият кўрсатаётган шахмат бўлимлари ва секциялари сонини 20 фоизга ошириш, шунингдек, уларда шахмат билан шуғулланаётган болалар қамровини 10 500 га етказиш;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
мамлакатимизнинг Халқаро шахмат федерациясидаги (ФИДЕ) рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш ва 2025 йилда биринчи 10 таликка киришига эришиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон шахмат федерациясининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 августдаги «Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3906-сон қарори билан 150 та умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитишни ташкил қилиш амалиётини кенгайтириш ва шу муносабат билан яна қўшимча 150 та мактабни (шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) 10 тадан, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 15 тадан мактаб) шахматга ихтисослаштириш, шунингдек, уларнинг ўқувчиларини чуқурлаштирилган ҳолда шахматга ўқитиш;
4-иловага мувофиқ танлов асосида 1 000 та умумий ўрта таълим мактабида 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини «Жисмоний тарбия» фани доирасида 18 соатлик режа асосида шахматга ўқитишни йўлга қўйиш ҳамда уларга методик ёрдам кўрсатиш;
қолган барча умумий ўрта таълим мактаблари 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини «Жисмоний тарбия» фани доирасида шахматга ўқитиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон шахмат федерацияси билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилига қадар 1 000 та умумий ўрта таълим мактабининг 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини шахматга ўргатиш учун 18 соатлик ўқув режасини ишлаб чиқсин ва ушбу мактабларни ўқув қўлланма, магнитли доска, шахмат тахтаси, фигуралари, соати ва бошқа зарур анжомлар билан таъминласин ҳамда ушбу мақсадларга вазирликка республика бюджетидан 2021 йил учун ажратилган маблағлар ҳисобидан 10 миллиард сўмгача маблағларни йўналтирсин.
6. Халқ таълими вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси билан биргаликда 2021 йил 1 июлга қадар:
мазкур қарорнинг 5-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган умумий ўрта таълим мактаблари 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини «Жисмоний тарбия» фани доирасида шахматга ўқитиш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек, уларни ўқув қўлланма, магнитли доска, шахмат тахтаси, фигуралари, соати ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
шахматга ихтисослаштирилаётган қўшимча 150 та умумий ўрта таълим мактаблари рўйхатини тасдиқласин, шунингдек, уларнинг ўқувчиларини чуқурлаштирилган ҳолда шахматга ўқитиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқсин.
Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилига қадар Халқ таълими вазирлигига республика бюджетидан 2021 йил учун ажратилган маблағлар ҳисобидан:
шахматга ихтисослаштирилаётган қўшимча 150 та умумий ўрта таълим мактабини ўқув қўлланма, магнитли доска, шахмат тахтаси, фигуралари, соати ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш учун 7,5 миллиард сўмгача маблағларни йўналтирсин;
қолган барча умумий ўрта таълим мактаблари (мазкур қарорнинг 5-банди бешинчи хатбошисида кўрсатилган мактаблар бундан мустасно) 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини «Жисмоний тарбия» фани доирасида шахматга умумий ўқитиш ва зарур анжомлар билан таъминлаш учун 20 миллиард сўмгача маблағларни йўналтирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси билан биргаликда:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
2021 йил 1 мартдан бошлаб умумий ўрта таълим мактаби «Жисмоний тарбия» фани ўқитувчилари (ўқитувчи-тренерлар)нинг шахмат бўйича малакасини ошириш чораларини кўрсин;
2021 йилдан бошлаб ҳар йили бир ой давомида умумий ўрта таълим мактабларида шахмат бўйича вилоят, республика ва халқаро мусобақалар ғолиблари, халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси, халқаро унвонларга эга бўлган тренерлар ва ҳакамларни жалб қилган ҳолда «Шахмат ойлигини» ташкил этсин;
2021 йилдан бошлаб ҳар йили умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича жамоавий «Шоҳруҳ» турнирини ташкил этсин ва ўтказсин;
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва «Жисмоний тарбия» фани ўқитувчилари ўртасида ҳар йили шахмат бўйича республика биринчилигини ўтказсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Спорт вазирлиги Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
таълим ва бошқа муассасалар ўқитувчилари ҳамда қизиқиш билдирган шахсларни шахмат бўйича тўлов-шартнома асосида қисқа муддатли курсларда қайта тайёрлаш ва малакасини доимий равишда ошириб бориш тизимини жорий қилсин, тегишли ўқув дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан маҳалла ва ташкилотларда шахмат бўйича турли мусобақалар ва турнирларни ташкил этиш чораларини кўрсин.
9. Белгилансинки, 2021 йил бошлаб ҳар йили:
июнь — август ойлари давомида маҳалла болалари ўртасида «Маҳалла кубоги» шахмат мусобақалари ташкил этилади;
май — июль ойлари давомида маҳалла оилалари ўртасида «Шахматчи оила» турнири ўтказилади, маҳалладаги оилаларнинг жамоавий тарзда иштирок этиши таъминланади;
икки маротаба вазирлик, идора ва ташкилотларда ходимлар ўртасида «Шахмат кунлари» ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерациясининг 2021 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро шахмат турнирини, Ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Г.Т. Агзамов хотирасига бағишланган халқаро шахмат турнирини;
Самарқанд шаҳрида «Соҳибқирон кубоги» халқаро шахмат турнирини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
11. Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциациясининг:
шахмат мактаблари ва клублари фаолиятига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон шахмат клублари ассоциациясини ташкил этиш;
жисмоний имконияти чекланган шахматчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси таркибида шахмат бўйича алоҳида бўлинмани ташкил қилиш тўғрисидаги ташаббуслари маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адлия вазирлиги ташкил қилинаётган ассоциацияни унинг аризасига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциациясига бир ой муддатда шахмат бўйича бўлинмани малакали мутахассислар билан тўлдириш, зарур анжомлар ва воситалар билан жиҳозлаш бўйича чоралар кўриш тавсия қилинсин.
12. Белгилансинки, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади;
бошқа олий таълим муассасаларида шахмат йўналишига зарур эҳтиёждан келиб чиқиб, Ўзбекистон шахмат федерациясининг тавсиясига асосан алоҳида қабул квоталари белгиланади;
педагог ходимлар ўртасида шахмат бўйича «Энг яхши инновацион ўқув методик қўлланма» танлови ташкил этилади, қўлланмани оммалаштириш ва жойларга етказиш бўйича зарур чоралар кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси мазкур бандда назарда тутилган вазифалар ижросини тўлиқ ва сифатли таъминласин.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
13. Ўзбекистон шахмат федерациясининг 2019 йил 16 февралдаги навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси қарори билан Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби негизида Халқаро шахмат академияси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқаро шахмат академияси 2023 йил 1 июлдан бошлаб Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тасарруфига ўтказилсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
14. Белгилансинки, Халқаро шахмат академияси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат муассасаси ҳамда қобилиятли ёш шахматчиларни танлаб олувчи ва тайёрловчи ҳамда шахмат бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Ўзбекистонда шахмат спорт тури бўйича ўқув-методик ва тайёрловнинг асосий базаси ҳисобланади;
шахмат спорт тури бўйича ўқув-методик қўлланмалар ва дарсликларни ишлаб чиқувчи ва марказлашган ҳолда тарқатувчи муассаса ҳисобланади;
фаолияти Давлат бюджети, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
директори, директор ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренерлари ва ўқитувчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 275-сон қарорига мувофиқ;
директори, директор ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренерлари ва тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 211-сон қарорига мувофиқ;
тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;
мустақил равишда хўжалик ва молиявий фаолияти масалаларини ҳал қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
директори ва директор ўринбосарлари Спорт вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(14-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
15. Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон шахмат федерациясига аъзолик бадаллари;
маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;
ҳомийлар — жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Жамғарма маблағларидан шу жумладан:
Халқаро шахмат академияси, болалар-ўсмирлар шахмат мактаблари, Ўзбекистон шахмат федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш;
шахматни оммавийлаштириш бўйича халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида шахматчилар, тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларнинг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадлари учун фойдаланилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон шахмат федерациясига Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда икки ой муддатда Жамғарма фаолиятини ташкил этиш, маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
16. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерациясининг шахмат бўйича мусобақалар ва турнирларни онлайн ўтказиш платформаси (www.uzchess.uz), шунингдек, таҳсил олаётган ўқувчилар ва талабалар ҳамда ўқитувчилар, тренерлар ва мутахассисларнинг ягона электрон базасини яратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Белгилансинки:
платформа ва электрон базани ишлаб чиқиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш ва кейинчалик модернизациялаш бўйича буюртмачининг функциялари Ўзбекистон шахмат федерациясига юклатилади;
платформа ва электрон база 2021 йил 1 майга қадар Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси, ҳомийлар — юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқилади ва доимий равишда техник қўллаб-қувватланади;
платформа орқали шахмат бўйича мусобақалар ва турнирлар онлайн тарзда ўтказилади, уларнинг ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланади;
платформа орқали ўтказиладиган шахмат бўйича мусобақалар ва турнирлар ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
17. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
шахмат бўйича республика ҳамда халқаро мусобақалар ва олимпиадалар ғолиблари, халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси, халқаро унвонларга эга бўлган тренерлар ва ҳакамлар унвонларини қўлга киритган шахматчиларни пул мукофотлари билан тақдирлаш;
мамлакатимизда ташкил этиладиган маҳаллий ва халқаро мусобақаларда иштирок этадиган маҳаллий ҳакамлар ҳамда халқаро семинар маърузачилари учун тўланадиган кунлик тўловларни халқаро стандартларга ва тоифаларга мослаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Қўшимча устувор спорт тури сифатида шахмат ривожланиши лозим бўлган республика туман (шаҳар)лари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, қўшимча устувор спорт тури сифатида шахмат ривожлантириладиган туман (шаҳар)ларда умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари, ўқитувчи-тренерлар, маҳалла аҳолиси ўртасида шахмат бўйича доимий равишда мусобақалар ва шахмат ҳафталиклари ўтказиб борилади ва ушбу тадбирлар маҳаллий бюджет ҳамда бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги ПҚ-337-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2022 й., 07/22/337/0690-сон)
19. Қуйидагилар:
Ўзбекистонда шахматни жадал ривожлантириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) таркиби 7-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида шахматни жадал ривожлантириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — ҳудудий ишчи гуруҳлар)нинг намунавий таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Республика кенгаши (А.А. Абдуҳакимов):
бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида шахматни 2021 йилда ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш бўйича манзилли ҳудудий дастурларни тасдиқласин, шунингдек, уларнинг тўлиқ ва сифатли ижро этилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатсин;
ҳудудий ишчи гуруҳлар ҳамда бошқа масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштирсин, улар томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрсин;
шахматни ривожлантириш ва оммавийлаштириш, шу жумладан, платформа орқали ўтказиладиган шахмат бўйича мусобақалар ва турнирлар ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш мақсадида маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари, ҳомийлар — юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Молия вазирлиги мазкур қарорга асосан жорий йилда кўзда тутилган чора-тадбирларни ва келгуси йилларда амалга оширилиши белгиланган вазифалар учун зарур маблағларни 2021 йил Давлат бюджетида Туризм ва спорт вазирлиги учун кўзда тутилган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутишни таъминласин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
21. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Спорт» телеканалида шахмат бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, шахматчиларимиз томонидан эришилган ютуқлар, шунингдек, шахматни интеллектуал спорт тури сифатида кенг ёритиш ва тарғиб қилиш ишларини мунтазам ташкиллаштириб борсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудий телеканаллар ва оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мақсад ва вазифаларини кенг ёритиш ишларини доимий равишда ташкиллаштириб борсин.
22. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
а) Республика кенгаши (А.А. Абдуҳакимов) ўн кун муддатда масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида видеоконференцалоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда мажлис ўтказиб, мазкур қарорга мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида ахборот берсин, шунингдек, ҳар чоракда ижросини муҳокама қилсин ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.И. Икрамов):
(22-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
мазкур қарор ва «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишнинг пировард мақсадига эришилишини таъминласин;
Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда бир йилга мўлжалланган медиа-режани тасдиқласин ҳамда шахматни тарғиб қилишга қаратилган мавзули ва кўчма дастурлар, ток-шоулар, интервьюлар ва роликлар намойиш этилишини ташкиллаштирсин;
ҳар чоракда мазкур қарор бажарилиши ҳолати, мавжуд муаммолар, мақсадли кўрсаткичларда белгиланган натижаларга эришиш ҳолати тўғрисида Республика кенгашига ҳисобот бериб борсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) «Йўл харитаси»нинг бажарилишига ва баҳолаш мезонларида назарда тутилган кўрсаткичларга эришишга масъул вазирлик ҳамда идоралар зиммасига юклатилган вазифа ва топшириқларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариш, «Йўл харитаси»ни ижро этиш ҳолати тўғрисида ҳар чорак якуни бўйича Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига ахборот тақдим этсин;
(22-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
г) Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига мазкур қарорни амалга оширишда масъул вазирлик ва идораларга доимий равишда ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.
23. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 августдаги «Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3906-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 июль ва 2022 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 14 январь,
ПҚ-4954-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4954-сон қарорига
1-ИЛОВА
Шахматни 2025 йилгача ривожлантириш
давлат дастури
1-боб. Умумий қоидалар
Сўнгги йилларда халқимизнинг саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни шакллантириш, интеллектуал салоҳиятни ривожлантиришга хизмат қиладиган спорт тури бўлган ва мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган спортнинг шахмат турига аҳолини, айниқса ёшларни кенг жалб этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Бугунги кунда 150 та умумий ўрта таълим мактабида бошланғич синфлар учун шахмат бўйича синфлар очилиб, 12 138 нафар ўқувчи қамраб олинди. Шунингдек 254 та болалар-ўсмирлар спорт мактабларида шахмат бўйича 594 та секциялар фаолият юритиб, шуғулланувчилар сони 8 122 тани ташкил қилади.
Шахмат билан профессионал даражада шуғулланувчилар сони 3 154 (аёллар 580) нафарни ташкил этади.
Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) рейтингида Ўзбекистон 162 та давлатлар ичида 30-ўринни эгаллаб, мамлакатимизда энг юқори шахмат унвони — халқаро гроссмейстерлар сони 22 тани ташкил қилади.
Ўзбекистон ва бошқа 22 та мамлакат ташаббуси билан 2019 йил 2 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг шахматни ривожлантириш бўйича махсус резолюцияси қабул қилинди ва унга мувофиқ 20 июль Бутунжаҳон шахмат куни деб эълон қилинди.
Шахматчиларимиз 2018 йилдаги Ўсмирлар ўртасида бутунжаҳон шахмат олимпиадасида илк бор умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди, ёш тоифалари бўйича Жаҳон ва Осиё чемпионатларида шоҳсупанинг юқори ўринларида жой олди.
Шахмат соҳаси ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилинганда, аксарият ҳолларда, ёшларни мактаб давриданоқ шахматчи сифатида тайёрлаш орқали профессионал ва кучли шахматчи бўлиб етишиш тизими шаклланганлигини кўришимиз мумкин.
Шахматнинг бугунги ривожланиш тенденцияси унга фақатгина оммалашган спорт тури сифатида эмас, балки мамлакат аҳолиси, айниқса, ёшларни интеллектуал салоҳиятини оширувчи, фикрлаш ва қарор қабул қилиш кўникмалари, руҳий-маънавий жиҳатдан она Ватанга садоқат туйғуларини шакллантирувчи ноёб восита сифатида эътибор қаратишни тақозо этмоқда.
Шу билан бирга, мамлакатда шахматни жадал ривожлантириш учун иқтидорли болалар ва ўсмирларни танлаш ва саралаб олиш (селекция), шахмат соҳасида юқори малакали спорт менежерларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш зарур, тренерларни муносиб рағбатлантириш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шахмат инфратузилмасини шакллантириш лозим.
Шахматни 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури (кейинги ўринларда — Дастур) Ўзбекистонда шахмат тизимини ривожлантиришнинг мақсади, вазифалари, устувор йўналишлари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги босқичларини белгилайди ҳамда уни ривожлантиришга йўналтирилган дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
2-боб. Шахматни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Ўзбекистонда шахматни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
биринчи йўналиш — «Мактабда шахмат» лойиҳасини амалга ошириш, унинг доирасида умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич синфлар ўқувчилари учун шахматга ўқитиш тизимини янада ривожлантириш орқали қамровни йилма-йил ошириб бориш, ўқувчилар ва мактаблар ўртасида турнирлар ўтказиш;
иккинчи йўналиш — болалар ва ўсмирларнинг шахмат билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, уни оммавийлаштириш, бу борада таълим муассасалари, маҳалла ва ташкилотларда шахмат бўйича мусобақаларни мунтазам равишда ташкил этиш;
учинчи йўналиш — юқори иқтидорга эга бўлган ёш шахматчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция) тизимини тубдан такомиллаштириш, уларни босқичма-босқич тайёргарликдан ўтказиб бориш орқали профессионал шахматчилар ва халқаро гроссмейстер бўлиб етишишини таъминлаш, шунингдек имконияти чекланган шахматчиларни қўллаб-қувватлаш;
тўртинчи йўналиш — шахмат инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш, болалар-ўсмирлар шахмат мактабларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилиш, улар фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
бешинчи йўналиш — шахмат соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга илғор илмий-методик ҳамда инновацион технологияларни жорий этиш;
олтинчи йўналиш — шахмат бўйича республика ҳамда халқаро мусобақалар ва олимпиадалар ғолиблари, халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси, халқаро унвонларга эга бўлган тренерлар ва ҳакамлар унвонларини қўлга киритган шахматчиларни пул мукофотлари билан тақдирлаш;
еттинчи йўналиш — шахматни интеллектуал спорт тури сифатида кенг ёритиш ҳамда тарғиб қилиш ишларини ташкиллаштириш, шунингдек, шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг халқаро шахмат мусобақаларида иштирок этишини таъминлаш.
§ 1. Биринчи йўналишни рўёбга чиқариш учун қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб танлов асосида 1 000 та умумий ўрта таълим мактабида 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини «Жисмоний тарбия» фани доирасида 18 соатлик режа асосида шахматга ўқитишни йўлга қўйиш (биринчи босқич);
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларида 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини «Жисмоний тарбия» ва «Математика» фанлари доирасида 36 соатлик режа асосида шахматга ўқитиш тизимига ўтиш (иккинчи босқич);
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 августдаги «Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3906-сон қарори билан 150 та умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитишни ташкил қилиш амалиётини кенгайтириш ва шу муносабат билан яна қўшимча 150 та мактабни шахматга ихтисослаштириш, шунингдек, уларнинг ўқувчиларини чуқурлаштирилган ҳолда шахматга ўқитиш;
умумий ўрта таълим мактабларини шахмат бўйича ўқув қўлланма, магнитли доска, шахмат тахтаси, фигуралари, соати ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш;
республика бўйлаб босқичма-босқич шахматни ривожлантириш бўйича устувор туман ва шаҳарларни белгилаш ва уларнинг қамровини кенгайтириш;
умумий ўрта таълим мактабларининг 2, 3 ва 4 синфлари ўқувчиларини шахматга ўргатиш учун ўқув режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
умумий ўрта таълим мактаблари «Жисмоний тарбия» фани ўқитувчилари (ўқитувчи-тренерлар)нинг шахмат бўйича малакасини ошириш;
умумий ўрта таълим мактабларида шахматга ўқитиш мақсадида «Жисмоний тарбия» фани ўқитувчилари ва қизиқиш билдирган шахсларни шахмат бўйича қисқа муддатли курсларда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириб бориш тизимини жорий қилиш, тегишли ўқув дастурини ишлаб чиқиш;
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида синф тоифасидан келиб чиқиб (1 — 4 синф, 5 — 9 синф, 10-11 синф) ўқувчилар ўртасида туман, шаҳар, вилоят ҳамда республика даражасида турнирларни ташкил этиш ва муносиб иштирокчиларнинг мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этиладиган халқаро турнирларда иштирок этишини таъминлаш;
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича жамоавий «Шоҳруҳ» турнирини ташкил этиш ва ўтказиш;
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва «Жисмоний тарбия» фани ўқитувчилари ўртасида ҳар йили шахмат бўйича республика биринчилигини ўтказиш;
ҳар йили бир ой давомида умумий ўрта таълим мактабларида шахмат бўйича вилоят, республика ва халқаро мусобақалар ғолиблари, халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси, халқаро унвонларга эга бўлган тренерлар ва ҳакамларни жалб қилган ҳолда «Шахмат ойлигини» ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт мактабларининг шахмат бўлимлари ва секциялари фаолиятини кенгайтириш.
(1-параграфнинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
§ 2. Иккинчи йўналишни рўёбга чиқариш учун қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
маҳалла болалари ўртасида ҳар йили ёзги таътил кунларини ҳисобга олган ҳолда республика «Маҳалла кубоги» шахмат мусобақаларини ташкил этиш ҳамда ушбу мусобақаларда муносиб иштирок этган умидли шахматчиларни келажакда имкониятларини ривожлантириш учун Халқаро шахмат академиясига қабул қилиш;
маҳалла оилалари ўртасида «Шахматчи оила» турнирини ташкил этиб, маҳалладаги оилаларнинг жамоавий тарзда иштирок этишини таъминлаш;
мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон биринчилиги мусобақаларини ташкил этиш;
вазирлик, идора ва ташкилотларда ҳар йили икки маротаба ходимлар ўртасида «Шахмат кунлари»ни ташкил этиш ва ушбу кунда ходимлар ўртасида шахмат бўйича мусобақалар ҳамда малакали шахматчилар билан учрашувлар ташкил этиш;
республикадаги хиёбонлар ва сайилгоҳлар ҳудудларида катта шахмат майдончаларини барпо этиш ва ўрнатиш, шахмат доналарини турли анимацион қаҳрамонлар кўринишида тасвирлаш ва сайр қилувчиларнинг ҳам маданият, ҳам интеллектуал ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш.
§ 3. Учинчи йўналишни рўёбга чиқариш учун қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
уч босқичли тизим орқали иқтидорли шахматчиларни танлаб олиш ва саралаш. Бунда ҳар йили туман (шаҳар) миқёсида туман раҳбарлари кубогини ташкил этиш, унда муносиб иштирок этган шахматчилар захирасини яратиш;
вилоятлар миқёсида вилоят раҳбарлари кубогини ташкил этиш ва ғолиб, совриндорларни муносиб рағбатлантириш, уларнинг шахмат бўйича келгуси фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
халқаро гроссмейстерлар ва юқори рейтингли шахматчилар билан тажриба алмашиш ҳамда мамлакатимизда халқаро гроссмейстерлар етишиб чиқишини янада кенгайтириш мақсадида қуйидаги халқаро турнирларни мунтазам ташкил этиш:
а) Тошкент шаҳрида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро шахмат турнирини ташкил этиш, бунда вилоят раҳбари кубоги ғолибларининг ушбу турнирда тўғридан-тўғри иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, мусобақада халқаро миқёсда юқори рейтингга эга бўлган кучли халқаро гроссмейстерларнинг иштирокини таъминлаш;
б) Самарқанд шаҳрида ҳар йили «Соҳибқирон кубоги» халқаро шахмат турнирини ташкил этиш ва ушбу мусобақада маҳаллий шахматчилар билан биргаликда халқаро тоифадаги чет эллик шахматчиларнинг иштирокини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-параграфнинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
г) Ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Г.Т. Агзамов хотирасига бағишлаб ҳар йили анъанавий тарзда халқаро турнир ташкил этиш ва ушбу турнирда юқори рейтингли шахматчилар иштирокини таъминлаш;
Ўзбекистонда шахмат ривожланиши учун ўзининг узоқ йиллик муносиб ҳиссаларини қўшган марҳум шахмат мутахассислари хотирасини абадийлаштириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда республика даражасидаги И. Шукуров (Қарши шаҳрида), М. Мухиддинов (Наманган шаҳрида), Ш. Хамроқулов (Самарқанд шаҳрида), М. Хайлаев (Гулистон шаҳрида), А. Грушевский (Тошкент шаҳрида) хотира турнирлари ташкил этиш ва ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-параграф «г» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёш шахматчиларнинг иқтидорларини янада ривожлантириш мақсадида ҳар ойда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида стандарт, рапид, блиц турлари бўйича рейтинг турнирларини ташкил қилиш, бунда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларини масъул қилиб белгилаш;
(3-параграф «г» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-параграф «г» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний имконияти чекланган шахматчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси таркибида шахмат бўйича алоҳида бўлинмани ташкил қилиш;
(3-параграф «г» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
ҳар йили имконияти чекланган шахматчилар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги мусобақаларини ташкил этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
халқаро стандартларни жорий қилган ҳолда кўзи ожиз ҳамда эшитиш қобилияти паст бўлган шахматчиларни махсус шахмат доска жамланмалари ва соатлари билан таъминлаш.
§ 4. Тўртинчи йўналишни рўёбга чиқариш учун қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
Ўзбекистон шахмат федерациясини халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий онлайн шахмат доскалари жамланмаси билан ҳамда электрон кўргазма доскалари билан таъминлаш;
Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳудудий бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ҳудудда мусобақаларни юқори савияда ўтказиш мақсадида жаҳон талабларига жавоб берадиган шахмат электрон соатлари ва жамланмалари, компьютер, замонавий онлайн смарт доскалар ва бошқа асбоб-ускуналар билан таъминлаш;
Халқаро шахмат академияси моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан ҳудудларда унинг филиалларини ташкил қилиш;
мусобақалар ўтказиш жараёни адолатли ва очиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон шахмат федерациясини зарурий античитерлик асбоб-ускуналар билан таъминлаш;
Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ҳамда Жаҳон Кубоги, Жаҳон чемпионати каби халқаро даражадаги шахмат мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мезбонлик қилиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;
юртимизда ташкил этиладиган мусобақаларни кузатувчилар ва мухлислар учун ёритиш мақсадида Ўзбекистон шахмат федерациясини замонавий LED мониторлар билан таъминлаш;
ҳар бир вилоятда босқичма-босқич биттадан болалар-ўсмирлар шахмат мактабини ташкил этиш ва самарали фаолиятини йўлга қўйиш;
давлат-хусусий шериклик асосида шахмат мактаблари ва клублари фаолиятини йўлга қўйиш, бу борада бўшаб ётган ва самарали фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини бериш, ер майдонларини ажратиш, шунингдек, уларни зарур коммунал ва коммуникация тизимларига уланиш;
шахмат мактаблари ва клублари фаолиятига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон шахмат клублари ассоциациясини ташкил этиш.
§ 5. Бешинчи йўналишни рўёбга чиқариш учун қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналишини очиш, шунингдек, бошқа олий таълим муассасаларида шахмат йўналишига зарур эҳтиёждан келиб чиқиб Ўзбекистон шахмат федерациясининг тавсиясига асосан алоҳида қабул квоталарини белгилаш;
педагог кадрлар тайёрлашни тизимли ташкил қилиш мақсадида барча олий таълим муассасалари педагогик йўналишларидаги (мактабгача таълим, бошланғич таълим) талабалари учун шахмат дарс соатларини киритиш ҳамда уларда шахматни ўқитиш методикаси бўйича таълим бериш;
олий таълим муассасаларида шахмат йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг Халқаро шахмат академиясида амалиёт ўташларини ташкил этиш;
педагог ходимларнинг малакасини ошириш учун доимий малака ошириш курслари ҳамда малакали мутахассислар иштирокида шахмат бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш;
шахмат бўйича таҳсил олаётган ўқувчилар ва талабалар, шунингдек, ўқитувчилар, тренерлар ва мутахассисларнинг ягона электрон базаси, шунингдек, мусобақалар ва турнирларни онлайн ўтказиш платформасини яратиш;
Халқаро шахмат федерациясининг қоида ва тавсияларини ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда нашрдан чиқариш;
инновацион технологияларни қўллаган ҳолда тизимли равишда шахматга ўқитиш методикасини такомиллаштириб бориш;
шахмат бўйича курсларда таҳсил олган тингловчилар учун шахмат дарсларини ўтиш ҳуқуқини берувчи ягона сертификат жорий қилиш;
педагог ходимлар ўртасида шахмат бўйича «Энг яхши инновацион ўқув методик қўлланма» танловини ташкил этиш, қўлланмани оммалаштириш ва жойларга етказиш;
шахмат бўйича мутахассислар малакасини ошириш мақсадида хорижий шахматчилар ва экспертлар иштирокида семинар, тренинг, конференцияларни ташкил қилиш, шунингдек, хорижда ташкиллаштирилаётган тадбирларда маҳаллий мутахассислар иштирокини таъминлаш;
шахмат соҳасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган тренерлар, ҳакамлар, шахматчилар ва мутахассисларни давлат мукофотларига тавсия қилиш.
§ 6. Олтинчи йўналишни рўёбга чиқариш учун қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
шахмат бўйича республика ҳамда халқаро мусобақалар ва олимпиадалар ғолиблари, халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси, халқаро унвонларга эга бўлган тренерлар ва ҳакамлар унвонларини қўлга киритган шахматчиларни пул мукофотлари билан тақдирлаш;
мамлакатимизда ташкил этиладиган маҳаллий ва халқаро мусобақаларда иштирок этадиган маҳаллий ҳакамлар ҳамда халқаро семинар маърузачилари учун тўланадиган кунлик тўловларни халқаро стандартларга ва тоифаларга мослаштириш.
§ 7. Еттинчи йўналишни рўёбга чиқариш учун қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» телеканалида шахмат бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, шахматчиларимиз томонидан эришилган ютуқлар, шунингдек, шахматни интеллектуал спорт тури сифатида кенг ёритиш ва тарғиб қилиш ишларини мунтазам ташкиллаштириб бориш;
шахмат бўйича телетаҳлилчиларни тайёрлаш ва халқаро мусобақаларда юртимиз ҳамда чет эллик етук шахматчиларнинг партияларини таҳлил қилиб бориш ва шарҳлаш;
чет давлатларда бўладиган халқаро мусобақаларда мусобақаларни кенг ёритиш мақсадида ижодий ходимларни хорижга борадиган спорт делегацияси таркибига киритиш;
барча даражадаги шахмат мусобақаларини кенг жамоатчиликка етказиш ва оммавийлигини янада ошириш мақсадида оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш;
ҳудудий телеканаллар орқали шахматни янада кенг тарғиб қилиш мақсадида маҳаллий мусобақаларни мунтазам ёритиш;
«Шахмат барча учун» шиори остида турли анимацион роликлар ва мультфильмлар орқали шахматни ўргатиш;
Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда «Шахмат» журнали фаолиятини йўлга қўйиш;
мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш ҳамда доимий хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, Ўсмирлар ўртасидаги бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, Жаҳон кубоги, жаҳон чемпионатлари, ёш тоифалари ўртасида жаҳон, осиё ва минтақа чемпионатлари, юқори рейтинг очколари тўплаш мумкин бўлган нуфузли тижорий турнирларда доимий иштирок этишини таъминлаш ҳамда ушбу фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
мусобақада иштирок этувчи делегация аъзоларининг виза билан боғлиқ жараёнларини тезлаштириш ва амалий кўмаклашиш;
шахмат бўйича халқаро мусобақаларда иштирок этувчи терма жамоа аъзоларини зарурий спорт формалари ва экипировкалар билан таъминлаш.
3-боб. Дастурни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Мазкур Дастурда белгилаб берилган устувор вазифаларни изчил амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилмоқда:
республикада шахматнинг оммавийлигини ошириш ҳисобига шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сони кўпаяди;
профессионал шахматчиларнинг маҳорат тайёргарлиги ошади;
шахматчилар тайёрлаш тизимининг янги босқичини яратиш натижасида шахматчиларимизнинг халқаро мусобақаларда иштироки кенгаяди ва бундай мусобақаларнинг мамлакатимизда кўпроқ ўтказилиши натижасида рейтинг очколари ва халқаро унвон талабларини бажариш имконияти ошади, шу орқали халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт усталари етишиб чиқиши таъминланади;
иқтидорли болалар ва ўсмирларни танлаш ҳамда саралаб олиш (селекция)да замонавий тизим яратилади ва миллий терма жамоаларимизда сифатли спорт захираси шаклланади;
шахматни ривожлантириш ҳамда бошқарув тизимида маркетинг ва замонавий бошқарув механизмларидан самарали фойдаланиш тизими яратилади;
ҳудудларда болалар ва ўсмирлар ўртасида ўқув-машғулот жараёнлари ва мусобақаларни тизимли ва юқори савияда ташкил этиш орқали ҳудудларда шахматнинг ривожланиш сифат кўрсаткичлари ортади;
шахмат инфратузилмасининг ҳолати (халқаро талабларга жавоб берадиган шахмат жамланмалар, ғирром ўйинга қарши ускуналар, мусобақа залларини талаб даражасида жиҳозлаш, зарурий техник воситалар) замон талабларига мослаштирилиши орқали турли даражадаги халқаро мусобақаларга юртимиз мезбонлик қилиш имконияти ортади ва бу билан нафақат шахмат соҳасини, балки туризм салоҳиятини ошириш имконияти кенгаяди;
шахмат бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот жараёнини ва мусобақаларни марказлаштирилган ҳолда ўтказиш имконияти яратилади, терма жамоа аъзолари билан тизимли ишлаш ва уларнинг сифат натижадорлиги ошади;
халқаро ва миллий даражадаги шахмат унвонларини қўлга киритган спортчиларнинг ютуқларини муносиб рағбатлантириш тизими яратилади;
Ўзбекистоннинг Халқаро шахмат федерациясидаги (ФИДЕ) рейтинг кўрсаткичлари яхшиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4954-сон қарорига
2-ИЛОВА
Шахматни 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастурини 2021 йилда амалга ошириш бўйича
«Йўл харитаси»
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

1.

«Мактабда шахмат» лойиҳасини амалга ошириш, унинг доирасида умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич синфлар ўқувчилари учун шахматга ўқитиш тизимини янада ривожлантириш орқали қамровни йилма-йил ошириб бориш, ўқувчилар ва мактаблар ўртасида шахмат турнирларини ўтказиш.

1. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб танлов асосида 1 000 та умумий ўрта таълим мактабида 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини «Жисмоний тарбия» фани доирасида 18 соатлик режа асосида шахматга ўқитишни йўлга қўйиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2. 1 000 та умумий ўрта таълим мактабининг 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини шахматга ўргатиш учун 18 соатлик ўқув режасини ишлаб чиқиш.

2021 йил май

Дарсликлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

3. Умумий ўрта таълим мактабларини ўқув қўлланма, магнитли доска, шахмат тахтаси, фигуралари, соати ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш.

2021 йил июль

Республика бюджети ва ҳомийлик маблағлари

Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ, АТ «Алоқабанк»

4. Умумий ўрта таълим мактабларида шахматга ўқитиш мақсадида «Жисмоний тарбия» фани ўқитувчилари ва қизиқиш билдирган шахсларни шахмат бўйича қисқа муддатли курсларда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириб бориш тизимини жорий қилиш, тегишли ўқув дастурини ишлаб чиқиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

5. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича жамоавий «Шоҳруҳ» турнирини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ҳар йили октябрь

6. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва «Жисмоний тарбия» фани ўқитувчилари ўртасида шахмат бўйича республика биринчилигини ўтказиш.

Ҳар йили декабрь

7. Спорт мактабларининг шахмат бўлимлари ва секциялари фаолиятини кенгайтириш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

2.

Болалар ва ўсмирларнинг шахмат билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, уни оммавийлаштириш, бу борада таълим муассасалари, маҳалла ва ташкилотларда шахмат бўйича мусобақаларни мунтазам равишда ташкил этиш.

1. Маҳалла болалари ўртасида ҳар йили ёзги таътил кунларини ҳисобга олган ҳолда республика «Маҳалла кубоги» шахмат мусобақаларини ташкил этиш ҳамда ушбу мусобақаларда муносиб иштирок этган умидли шахматчиларни келажакда имкониятларини ривожлантириш учун Халқаро шахмат академиясига қабул қилиш.

Ҳар йили июнь — август

Ижрочилар маблағлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

2. Маҳалла оилалари ўртасида «Шахматчи оила» турнирини ташкил этиб, маҳалладаги оилаларнинг жамоавий тарзда иштирок этишини таъминлаш.

Ҳар йили май — июль

3. Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон биринчилиги мусобақаларини ташкил этиш.

Ҳар йили июнь

Ижрочилар маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

4. Вазирлик, идора ва ташкилотларда ҳар йили икки маротаба ходимлар ўртасида «Шахмат кунлари»ни ташкил этиш ва ушбу кунда ходимлар ўртасида шахмат бўйича мусобақалар ҳамда малакали шахматчилар билан учрашувлар ташкил этиш.

Ҳар йили апрель ва октябрь

Ижрочилар маблағлари

Вазирлик, идора ва ташкилотлар, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

5. Республикадаги хиёбонлар ва сайилгоҳлар ҳудудларида катта шахмат майдончаларини барпо этиш ва ўрнатиш, шахмат доналарини турли анимацион қаҳрамонлар кўринишида тасвирлаш ва сайр қилувчиларнинг ҳам маданият, ҳам интеллектуал ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш.

2021 йил май

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва туризм вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

ҳар йили туман (шаҳар) миқёсида туман (шаҳар) раҳбарлари кубогини ташкил этиш, унда муносиб иштирок этган шахматчилар захирасини яратиш;

Ҳар йили апрель

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг ҳудудий календарь режаларида назарда тутилган маблағлар доирасида

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

вилоятлар миқёсида вилоят раҳбарлари кубогини ташкил этиш, ғолиб ва совриндорларни муносиб рағбатлантириш, уларнинг шахмат бўйича келгуси фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

Ҳар йили май

халқаро гроссмейстерлар ва юқори рейтингли шахматчилар билан тажриба алмашиш ҳамда мамлакатимизда гроссмейстерлар етишиб чиқишини янада кенгайтириш мақсадида қуйидаги халқаро турнирларни мунтазам ташкил этиш:

а) Тошкент шаҳрида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро шахмат турнирини ташкил этиш, бунда вилоят раҳбари кубоги ғолибларининг ушбу турнирда тўғридан-тўғри иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, мусобақада халқаро миқёсда юқори рейтингга эга бўлган кучли халқаро гроссмейстерларнинг иштирокини таъминлаш;

2022 йилдан бошлаб

ҳар йили август

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида назарда тутилган маблағлар доирасида

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

б) Самарқанд шаҳрида ҳар йили «Соҳибқирон кубоги» халқаро шахмат турнирини ташкил этиш ва ушбу мусобақада маҳаллий шахматчилар билан биргаликда халқаро тоифадаги чет эллик шахматчиларнинг иштирокини таъминлаш;

Ҳар йили апрель

в) Ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Г.Т. Агзамов хотирасига бағишлаб ҳар йили анъанавий тарзда халқаро турнир ташкил этиш ва ушбу турнирда юқори рейтингли шахматчилар иштирокини таъминлаш.

Ҳар йили октябрь

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида назарда тутилган маблағлар, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги

2. Жисмоний имконияти чекланган шахматчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси таркибида шахмат бўйича алоҳида бўлинмани ташкил қилиш.

Ҳар йили ноябрь

3. Мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини янада кенг намоён этиш ҳамда шахматнинг оммавийлигини ошириш мақсадида ҳар йили Бухоро, Термиз, Хива шаҳарларида «Туризм ва шахмат ҳафталиги»ни ташкил этиш ва ушбу ҳафталик доирасида кенг сайёҳлар оқимини жалб қилган ҳолда кучли шахматчилар ва сайёҳлар ўртасида блиц турнирлар, маҳорат дарслари ҳамда учрашувлар, туристик салоҳият акс этган сайиллар ташкил этиш.

Ҳар йили баҳор ва куз ойларида

Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик маблағлари

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4. Жисмоний имконияти чекланган шахматчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси таркибида шахмат бўйича алоҳида бўлинмани ташкил қилиш.

2021 йил август

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ажратилган маблағлар доирасида

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон шахмат федерацияси

3.

Юқори иқтидорга эга бўлган ёш шахматчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция) тизимини тубдан такомиллаштириш, уларни босқичма-босқич тайёргарликдан ўтказиб бориш орқали профессионал шахматчи ва халқаро гроссмейстер бўлиб етишишини таъминлаш, шунингдек, имконияти чекланган шахматчиларни қўллаб-қувватлаш.

1. Уч босқичли тизим орқали иқтидорли шахматчиларни танлаб олиш ва саралаш. Бунда:

Ҳар йили апрель

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг ҳудудий календарь режаларида назарда тутилган маблағлар доирасида

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

ҳар йили туман (шаҳар) миқёсида туман (шаҳар) раҳбарлари кубогини ташкил этиш, унда муносиб иштирок этган шахматчилар захирасини яратиш;

вилоятлар миқёсида вилоят раҳбарлари кубогини ташкил этиш, ғолиб ва совриндорларни муносиб рағбатлантириш, уларнинг шахмат бўйича келгуси фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

Ҳар йили май

халқаро гроссмейстерлар ва юқори рейтингли шахматчилар билан тажриба алмашиш ҳамда мамлакатимизда гроссмейстерлар етишиб чиқишини янада кенгайтириш мақсадида қуйидаги халқаро турнирларни мунтазам ташкил этиш:

а) Тошкент шаҳрида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро шахмат турнирини ташкил этиш, бунда вилоят раҳбари кубоги ғолибларининг ушбу турнирда тўғридан-тўғри иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, мусобақада халқаро миқёсда юқори рейтингга эга бўлган кучли халқаро гроссмейстерларнинг иштирокини таъминлаш;

2022 йилдан бошлаб ҳар йили август

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида назарда тутилган маблағлар доирасида

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

б) Самарқанд шаҳрида ҳар йили «Соҳибқирон кубоги» халқаро шахмат турнирини ташкил этиш ва ушбу мусобақада маҳаллий шахматчилар билан биргаликда халқаро тоифадаги чет эллик шахматчиларнинг иштирокини таъминлаш;

Ҳар йили апрель

в) Ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Г.Т. Агзамов хотирасига бағишлаб ҳар йили анъанавий тарзда халқаро турнир ташкил этиш ва ушбу турнирда юқори рейтингли шахматчилар иштирокини таъминлаш.

Ҳар йили апрель

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида назарда тутилган маблағлар доирасида, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги

2. Жисмоний имконияти чекланган шахматчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси таркибида шахмат бўйича алоҳида бўлинмани ташкил қилиш.

2021 йил август

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ажратилган маблағлар доирасида

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон шахмат федерацияси

4.

Шахмат инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш, болалар-ўсмирлар шахмат мактабларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилиш, улар фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

1. Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳудудий бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ҳудудда мусобақаларни юқори савияда ўтказиш мақсадида жаҳон талабларига жавоб берадиган шахмат электрон соатлари ва жамланмалари, компьютер, замонавий онлайн смарт доскалар ва бошқа асбоб-ускуналар билан таъминлаш.

2021 йил август

Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон шахмат федерацияси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ, АТ «Алоқабанк»

2. Мусобақалар ўтказиш жараёни адолатли ва очиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон шахмат федерациясини зарурий античитерлик асбоб-ускуналар билан таъминлаш.

2021 йил май

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

3. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ҳамда Жаҳон Кубоги, Жаҳон чемпионати каби халқаро даражадаги шахмат мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мезбонлик қилиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.

2021 йил октябрь

Республика бюджети маблағлари, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

4. Давлат-хусусий шериклик асосида шахмат мактаблари ва клублари фаолиятини йўлга қўйиш, бу борада бўшаб ётган ва самарали фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини бериш, ер майдонларини ажратиш, шунингдек, уларни зарур коммунал ва коммуникация тизимларига улаш.

2021 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

5. Шахмат мактаблари ва клублари фаолиятига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон шахмат клублари ассоциациясини ташкил этиш.

2021 йил ноябрь

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

5.

Шахмат соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга илғор илмий-методик ҳамда инновацион технологияларни жорий этиш.

1. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналишини очиш, шунингдек, бошқа олий таълим муассасаларида шахмат йўналишига зарур эҳтиёждан келиб чиқиб Ўзбекистон шахмат федерациясининг тавсиясига асосан алоҳида қабул квоталарини белгилаш.

2021 йил май

Ижрочилар маблағлари

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

2. Педагог кадрлар тайёрлашни тизимли ташкил қилиш мақсадида барча олий таълим муассасалари педагогик йўналишларидаги (мактабгача таълим, бошланғич таълим) талабалари учун шахмат дарс соатларини киритиш ҳамда уларда шахматни ўқитиш методикаси бўйича таълим бериш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3. Олий таълим муассасаларида шахмат йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг Халқаро шахмат академиясида амалиёт ўташларини ташкил этиш.

2021 йилдан бошлаб доимий

Ижрочилар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

4. Педагог ходимларнинг малакасини ошириш учун доимий малака ошириш курслари ҳамда малакали мутахассислар иштирокида шахмат бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш.

2021 йил март

Ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

5. Шахмат бўйича мусобақалар ва турнирларни онлайн ўтказиш платформаси (www.uzchess.uz), шунингдек, таҳсил олаётган ўқувчилар ва талабалар ҳамда ўқитувчилар, тренерлар ва мутахассисларнинг ягона электрон базасини яратиш.

2021 йил май

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

6. Халқаро шахмат федерациясининг қоида ва тавсияларини ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда нашрдан чиқариш.

Алоҳида режа-график асосида

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

7. Шахмат бўйича курсларда таҳсил олган тингловчилар учун шахмат дарсларини ўтиш ҳуқуқини берувчи ягона сертификат жорий қилиш.

2021 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

8. Педагог ходимлар ўртасида шахмат бўйича «Энг яхши инновацион ўқув методик қўлланма» танловини ташкил этиш, қўлланмани оммалаштириш ва жойларга етказиш.

Ҳар йили декабрь

Ижрочилар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

9. Шахмат бўйича мутахассислар малакасини ошириш мақсадида хорижий шахматчилар ва экспертлар иштирокида семинар, тренинг, конференцияларни ташкил қилиш, шунингдек, хорижда ташкиллаштирилаётган тадбирларда маҳаллий мутахассислар иштирокини таъминлаш.

10. Шахмат соҳасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган тренерлар, ҳакамлар, шахматчилар ва мутахассисларни давлат мукофотларига тавсия қилиш.

2021 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

6.

Шахмат бўйича республика ҳамда халқаро мусобақалар ва олимпиадалар ғолиблари, халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси, халқаро унвонларга эга бўлган тренерлар ва ҳакамлар унвонларини қўлга киритган шахматчиларни пул мукофотлари билан тақдирлаш.

1. Шахмат бўйича республика ҳамда халқаро мусобақалар ва олимпиадалар ғолиблари, халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси, халқаро унвонларга эга бўлган тренерлар ва ҳакамлар унвонларини қўлга киритган шахматчиларни пул мукофотлари билан тақдирлаш.

2. Мамлакатимизда ташкил этиладиган маҳаллий ва халқаро мусобақаларда иштирок этадиган маҳаллий ҳакамлар ҳамда халқаро семинар маърузачилари учун тўланадиган кунлик тўловларни халқаро стандартларга ва тоифаларга мослаштириш.

2021 йил апрель

Республика бюджети маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

7.

Шахматни интеллектуал спорт тури сифатида кенг ёритиш ҳамда тарғиб қилиш ишларини ташкиллаштириш, шунингдек, шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг халқаро шахмат мусобақаларида иштирок этишини таъминлаш.

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» телеканалида шахмат бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, шахматчиларимиз томонидан эришилган ютуқлар, шунингдек, шахматни интеллектуал спорт тури сифатида кенг ёритиш ва тарғиб қилиш ишларини мунтазам ташкиллаштириб бориш.

2021 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

МТРК, ЭОАВМА, АОКА, ЎзА

2. Шахмат бўйича телетаҳлилчиларни тайёрлаш ва халқаро мусобақаларда юртимиз ҳамда чет эллик етук шахматчиларнинг партияларини таҳлил қилиб бориш ва шарҳлаш.

2021 йил апрелдан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, МТРК, ЭОАВМА

3. Чет давлатларда бўладиган халқаро мусобақаларда мусобақаларни кенг ёритиш мақсадида ижодий ходимларни хорижга борадиган спорт делегацияси таркибига киритиш.

Белгиланган муддатларда

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, МТРК, ЭОАВМА, АОКА

4. «Шахмат барча учун» шиори остида турли анимацион роликлар ва мультфильмлар орқали шахматни ўргатиш.

2021 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

«Ўзбеккино» МА, МТРК, Ўзбекистон шахмат федерацияси

5. Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда «Шахмат» журнали фаолиятини йўлга қўйиш.

2021 йил февраль

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, АОКА

6. Мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш ҳамда доимий хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, Ўсмирлар ўртасидаги бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, Жаҳон кубоги, жаҳон чемпионатлари, ёш тоифалари ўртасида жаҳон, осиё ва минтақа чемпионатлари, юқори рейтинг очколари тўплаш мумкин бўлган нуфузли тижорий турнирларда доимий иштирок этишини таъминлаш ҳамда ушбу фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

Белгиланган муддатларда

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида назарда тутилган маблағлар доирасида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ташқи ишлар вазирлиги

7. Мусобақада иштирок этувчи делегация аъзоларига уларнинг сафар ҳужжатларини хорижий давлатлар элчихоналарида расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш.

Белгиланган муддатларда

Ижрочилар маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4954-сон қарорига
3-ИЛОВА
Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли
кўрсаткичлари (индикаторлари)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Йиллар кесимида

Масъул ижрочилар

2021

2022

2023

2024

2025

1.

Умумий ўрта таълим мактабларида шахматга ўқитиш мақсадида «Жисмоний тарбия» фани ўқитувчилари ва қизиқиш билдирган шахсларни шахмат бўйича қисқа муддатли курсларда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириб бориш

Сон (қамраб олинадиган ўқитувчилар сонига нисбатан)

300

620

880

1 600

2 000

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

2.

Умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида синф тоифасидан келиб чиқиб (1 — 4 синф, 5 — 9 синф, 10-11 синф) ўқувчилар ўртасида туман, шаҳар, вилоят ҳамда республика даражасида турнирларни ташкил этиш ва муносиб иштирокчиларнинг мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этиладиган халқаро турнирларда иштирок этишини таъминлаш

Фоиз (жами умумий ўрта таълим мактабларидаги ўқувчилар сонига нисбатан)

1,5

3

5

8

10

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

3.

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва «Жисмоний тарбия» фани ўқитувчилари ўртасида ҳар йили шахмат бўйича республика биринчилигини ўтказиш

Фоиз (жами умумий ўрта таълим мактабларидаги шахмат ўқитувчиларига нисбатан)

15

30

40

50

75

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

4.

Спорт мактабларида фаолият кўрсатаётган шахмат бўлимлари ва секциялари

Сон

620

650

680

710

740

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

6.

Қўшимча устувор спорт тури сифатида шахмат ривожланиши лозим бўлган республика туман (шаҳар)лари

Сон

14

20

25

30

40

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

7.

Шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сони

Фоиз (умумий аҳоли сонига нисбатан)

0,8

1,3

2

2,5

3

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

8.

Маҳалла болалари ўртасида ҳар йили ёзги таътил кунларини ҳисобга олган ҳолда республика «Маҳалла кубоги» шахмат мусобақаларини ташкил этиш ҳамда ушбу мусобақаларда муносиб иштирок этган умидли шахматчиларни келажакда имкониятларини ривожлантириш учун Халқаро шахмат академиясига қабул қилиш

Фоиз (жами 5 — 17 ёшли аҳолига нисбатан)

3

7

10

18

30

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

9.

Маҳалла оилалари ўртасида «Шахматчи оила» турнирини ташкил этиб, маҳалладаги оилаларнинг жамоавий тарзда иштирок этишини таъминлаш

Фоиз (жами маҳалла ёшлари сонига нисбатан)

5

15

20

25

30

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

10.

Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон биринчилиги мусобақаларини ташкил этиш

Фоиз (жами мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари сонига нисбатан)

3

8

15

23

34

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

11.

Вазирлик, идора ва ташкилотларда ҳар йили икки маротаба ходимлар ўртасида «Шахмат кунлари»ни ташкил этиш ва ушбу кунда ходимлар ўртасида шахмат бўйича мусобақалар ҳамда малакали шахматчилар билан учрашувлар ташкил этиш

Фоиз (жами ходимлар сонига нисбатан)

5

10

15

20

25

Вазирлик, идора ва ташкилотлар, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

12.

Республикадаги хиёбонлар ва сайилгоҳлар ҳудудларида катта шахмат майдончаларини барпо этиш ва ўрнатиш, шахмат доналарини турли анимацион қаҳрамонлар кўринишида тасвирлаш ва сайр қилувчиларнинг ҳам маданият, ҳам интеллектуал ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш

Фоиз (жами муассасалар сонига нисбатан)

10

25

40

55

60

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва туризм вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

13.

Уч босқичли тизим орқали иқтидорли шахматчиларни танлаб олиш ва саралаш. Бунда:

ҳар йили туман (шаҳар) миқёсида туман раҳбарлари кубогини ташкил этиш, унда муносиб иштирок этган шахматчилар захирасини яратиш

Фоиз (4 — 7 ёшли аҳоли сонига нисбатан)

1

2

3

4

5

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

вилоятлар миқёсида вилоят раҳбарлари кубогини ташкил этиш ва ғолиб, совриндорларни муносиб рағбатлантириш, уларнинг шахмат бўйича келгуси фаолиятини қўллаб-қувватлаш

Фоиз (4 — 7 ёшли аҳоли сонига нисбатан)

1

2

3

4

5

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

халқаро гроссмейстерлар ва юқори рейтингли шахматчилар билан тажриба алмашиш ҳамда мамлакатимизда халқаро гроссмейстерлар етишиб чиқишини янада кенгайтириш

Сон (халқаро турнирлар сонига нисбатан)

3

5

5

7

9

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Ҳар йили имконияти чекланган шахматчилар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги мусобақаларини ташкил этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш

Фоиз (қамраб олинадиган имконияти чекланган шахматчилар сонига нисбатан)

1

7

14

20

27

Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси, Ўзбекистон шахмат федерацияси

16.

Мусобақалар ўтказиш жараёни адолатли ва очиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон шахмат федерациясини зарурий античитерлик асбоб-ускуналар билан таъминлаш

Сон (ажратиладиган асбоб ускуналар жамланмасига нисбатан)

2

2

2

4

5

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

17.

Олий таълим муассасаларида шахмат йўналишида таҳсил олаётган тал?баларнинг Халқаро шахмат академиясида амалиёт ўташларини ташкил этиш

Фоиз (шахмат йўналишида таҳсил олаётган талабалар сонига нисбатан)

50

60

100

100

100

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

18.

Давлат-хусусий шериклик асосида шахмат мактаблари ва клублари фаолиятини йўлга қўйиш *

Сон

3

4

5

6

7

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

19.

Педагог кадрлар тайёрлашни тизимли ташкил қилиш мақсадида барча олий таълим муассасалари педагогик йўналишларидаги (мактабгача таълим, бошланғич таълим) талабалари учун шахмат дарс соатларини киритиш ҳамда уларда шахматни ўқитиш методикаси бўйича таълим бериш

Фоиз (педагогик йўналишга эга олий таълим муассасаларга нисбатан)

10

15

30

55

70

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Педагог ходимларнинг малакасини ошириш учун доимий малака ошириш курслари ҳамда малакали мутахассислар иштирокида шахмат бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш

Сон (ташкил этиладиган ўқув курслар ва маҳорат дарсларига нисбатан)

2/5

4/8

4/12

4/12

4/24

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

21.

Халқаро шахмат федерациясининг (ФИДЕ) қоида ва тавсияларини ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда нашрдан чиқариш

Сон (умумий тиражга нисбатан)

1 000

2 000

2 000

2 000

3 000

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

22.

Педагог ходимлар ўртасида шахмат бўйича «Энг яхши инновацион ўқув методик қўлланма» танловини ташкил этиш, қўлланмани оммалаштириш ва жойларга етказиш

Сон (нашрдан чиқариладиган ишланмаларга нисбатан)

100

500

500

2 000

5 000

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

23.

Ўзбекистоннинг Халқаро шахмат федерациясидаги (ФИДЕ) рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш, шу жумладан:

мамлакатимиз рейтинги

Ўрин

28

25

20

15

10

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

халқаро гроссмейстерлар

Сон

25

30

37

45

50

халқаро тоифадаги спорт усталари

Сон

20

23

26

29

32

халқаро унвонларга эга бўлган тренерлар

Сон

29

32

35

38

41

халқаро унвонларга эга бўлган ҳакамлар

Сон

40

44

48

52

56

* йилига ортиши ҳисобида
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4954-сон қарорига
4-ИЛОВА
2021/2022 ўқув йилидан 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини «Жисмоний тарбия» фани доирасида 18 соатлик режа асосида шахматга ўқитиш жорий қилинаётган умумий ўрта таълим мактабларининг ҳудудлар кесимида
сони

Т/р

Ҳудудлар

Умумий ўрта таълим мактаблар сони

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

70

2.

Андижон вилояти

75

3.

Бухоро вилояти

50

4.

Жиззах вилояти

45

5.

Қашқадарё вилояти

100

6.

Навоий вилояти

35

7.

Наманган вилояти

65

8.

Самарқанд вилояти

105

9.

Сирдарё вилояти

30

10.

Сурхондарё вилояти

80

11.

Тошкент вилояти

90

12.

Фарғона вилояти

85

13.

Хоразм вилояти

50

14.

Тошкент шаҳри

120

Жами

1 000

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4954-сон қарорига
5-ИЛОВА
Қўшимча устувор спорт тури сифатида шахмат ривожланиши лозим бўлган республика туман (шаҳар)лари
РЎЙХАТИ

1. Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани

2. Андижон вилояти Андижон шаҳри

3. Бухоро вилояти Бухоро шаҳри

4. Жиззах вилояти Жиззах шаҳри

5. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри

6. Навоий вилояти Хатирчи тумани

7. Наманган вилояти Наманган шаҳри

8. Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри

9. Сирдарё вилояти Боёвут тумани

10. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри

11. Тошкент вилояти Қибрай тумани

12. Фарғона вилояти Фарғона шаҳри

13. Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани

14. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани

Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги ПҚ-337-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2022 й., 07/22/337/0690-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4954-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистонда шахматни жадал ривожлантириш бўйича республика кенгаши
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

А.А. Абдуҳакимов

Бош вазир ўринбосари, республика кенгаши раиси

2.

Ш.Х. Шерматов

халқ таълими вазири

3.

А.В. Шин

мактабгача таълим вазири

4.

Р.Т. Маматов

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

5.

Т.А. Ишметов

молия вазири

6.

А.Қ. Каримов

жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари

7.

Ян Хладик

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари (келишувга асосан)

8.

Мунир Мамедзаде

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари (келишувга асосан)

9.

Р.М. Бобоев

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори

10.

М.Р. Абдуллаев

«Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси

11.

А.Х. Хурсанов

«Олмалиқ КМК» АЖ раиси

12.

К.Н. Ирисбекова

АТ «Алоқабанк» бошқаруви раиси

13.

Ф.З. Ибрагимов

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси раҳбари

14.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

15.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари

16.

С.Н. Бабаходжаев

Тошкент ахборот технологиялари университети ректори

17.

М.М. Джалалов

Тошкент шаҳридаги Инха университети ректори

18.

А.Ю. Умаров

Тошкент давлат педагогика университети ректори

19.

М.Р. Болтабаев

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори

20.

Р.А. Талипов

Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти бош мутахассиси

21.

М.А. Рўзиева

Самарқанд шаҳар 59-сон умумий ўрта таълим мактаби директори

22.

Р.М. Шоабдурахмонов

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси

23.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси

24.

С.Б. Бозорбоев

Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг ўринбосари — бош котиб, республика кенгаши котиби

Изоҳ: республика кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4954-сон қарорига
8-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида шахматни жадал ривожлантириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларнинг
намунавий таркиби
Олдинги таҳрирга қаранг.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ҳудудий ишчи гуруҳи раҳбарлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари — туризм ва спорт бош бошқармалари бошлиқлари, ҳудудий ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосарлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Ҳудудда фаолият кўрсатаётган йирик корхоналар — ҳомийлар раҳбарлари

Лавозими бўйича

Ўзбекистон шахмат федерациясининг ҳудудий вакиллари, ҳудудий ишчи гуруҳи котиблари

Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 07/21/4954/0036-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон; 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 29.07.2022 й., 07/22/337/0690-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)