toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 20.05.1999
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
В.П. ЧКАЛОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АВИАЦИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ МАСАЛАЛАРИ
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1999 йил 20 майдаги 257-сон «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг устав сармоясини активларнинг бозор қиймати билан мувофиқлаштириш ва акциялари пакетларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳмамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, В. П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади, бирлашманинг бош директори Вазирлар Маҳкамаси томонидан, бош директорнинг ўринбосарлари ва мустақил балансдаги тузилма бўлинмаларининг директорлари эса Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда бош директорнинг буйруғи билан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
 LexUZ шарҳи
Мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 7 мартдаги 85-сон «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолиятини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.
2. «Ўзистиқболстат», «Ўзшартомасавдо», Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва идоралари истиқбол кўрсаткичларини ишлаб чиқишда, статистик ҳисоботда В. П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг кўрсаткичларини алоҳида қайд этишни назарда тутсинлар.
3. В. П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси бир ой муддатда бирлашма Уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 25 май,
250-сон