

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                        <div class="act_warning">
                            Ҳужжат кучини йўқотган&nbsp;06.04.2001
                        </div>
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC521657" id="onLBC521657">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6117"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;</span></div><div id="LBC6354"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.02.00 Меҳнат соҳасидаги бошқарув]</span></div></div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5988"></label><div name="onLS521657" id="onLS521657">[<b>ТСЗ:</b><div id="LS3678"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;</span></div><div id="LS3697"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]</span></div></div></div><div class="ACCEPTING_BODY"><div name="589467" id="589467">Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="589468" id="589468">қарори</div></div><div class="ACT_TITLE"><div name="589470" id="589470">ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА</div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif" /> LexUZ шарҳи</div><div name="589471" id="589471">Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон «Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги <a href="/mact/312972?ONDATE=06.04.2001 00#313990">қарорига </a>мувофиқ ўз кучини йўқотган. </div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="589472" id="589472"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589473" id="589473">Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589475" id="589475">Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўғрисидаги илова қилинаётган <a href="/mact/521657#589485">Низом </a>тасдиқлансин. </div></div><div class="SIGNATURE"><div name="589478" id="589478">Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ </div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="589479" id="589479">Тошкент ш.,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="589482" id="589482">1993 йил 18 май,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><div name="589483" id="589483">233-сон</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="589485" id="589485"></div></div><div class="APPL_BANNER_PORTRAIT_TITLE"><div name="589488" id="589488"><p>Вазирлар Маҳкамасининг </p>
<p>1993 йил 18 майдаги 233-сон <a href="/mact/521657#589467">қарори </a>билан<br />ТАСДИҚЛАНГАН </p></div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="589492" id="589492">Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўғрисида</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="589493" id="589493">НИЗОМ</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="589495" id="589495"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589497" id="589497">1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тармоқлараро республика давлат бошқарув органи бўлиб, ўз фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589499" id="589499">2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги демографик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатдан фойдаланиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини, меҳнат шароитлари ва нормативларини, ижтимоий меҳнат муносабатлари масалалари бўйича халқаро шартномалар бажарилишини такомиллаштириш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш бўйича бош бошқарув органи ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589501" id="589501">3. Меҳнат вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа меъёрий ҳужжатларга ва ушбу Низомга амал қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589503" id="589503">4. Меҳнат вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589504" id="589504">миграция жараёнларини тартибга солиш, демографик вазиятни ўрганиш ва уни яхшилашга қаратилган таклифларни тайёрлаш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589505" id="589505">иш билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш ва ишсизлар сонини аниқлаш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589506" id="589506">меҳнат бозори конъюнктурасини таҳлил этиш ва истиқболини белгилаш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589507" id="589507">ишсизлар ва умуман иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589508" id="589508">«Иш билан таъминлаш» дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589509" id="589509">иш билан таъминлашга кўмаклашиш Жамғармаси маблағларини ҳосил қилиш ва ундан самарали фойдаланиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589511" id="589511">жамоат ишларини ташкил этиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589515" id="589515">Халқаро меҳнат ташкилоти, ишчи кучидан фойдаланиш бўйича бошқа давлатларнинг меҳнат ташкилотлари билан алоқа ўрнатиш ва уни ривожлантириш, чет эл меҳнат бозори конъюнктурасини ўрганиш, иш кучини экспорт қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва уни ташкил этиш, тузилган шартномалар ва битимларга мувофиқ хорижий мамлакатларга ишга кетаётган республика фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589517" id="589517">аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг рўёбга чиқарилишини назорат қилиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589518" id="589518">муҳтожларга кўрсатилаётган ёрдамнинг мақсадли йўналишини уларнинг ҳақиқий даромадларини ҳисобга олган ҳолда кучайтириш ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589520" id="589520">меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589521" id="589521">энг кам иш ҳақи, нафақа, стипендия белгилаш тўғрисида таклифлар тайёрлаш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589523" id="589523">ишсизлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга ошириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589525" id="589525">тузилган шартномалар ва битимларга мувофиқ хорижий мамлакатларга ишга кетаётган фуқароларга бериладиган кафолатлар ва иш ҳақи шартларини белгилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; </div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi1000411" id="edi1000411"><a href="/mact/521657?ONDATE=18.05.1993 00#589526">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1000411" id="1000411">ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун банд қилиб қўйиладиган (энг кам миқдордаги) иш ўринларини ташкил қилиш ва бу иш ўринларининг бутланишини назорат қилишни таъминлаш;</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="1000415" id="1000415">(4-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон <a href="/mact/801017?ONDATE=23.07.1998 00#1000333">қарори </a>таҳририда)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589527" id="589527">аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун социологик тадқиқотлар ўтказиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589529" id="589529">меҳнатга иштиёқ уйғотиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирларини, меъёрлар, нормативлар, таклиф ставкалари ва маошларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589530" id="589530">меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ва тартибларни ишлаб чиқиш, меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказишни амалга ошириш, меҳнат тўғрисидаги қонунларни бажарилишини назорат қилиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589532" id="589532">ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун бериладиган имтиёзлар ва компенсациялар тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589534" id="589534">5. Меҳнат вазирлиги ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589536" id="589536">миграция жараёнларини тартибга солиб боради ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аҳоли миграцияси тўғрисидаги қарорлари бажарилишини назорат қилади: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589538" id="589538">демографик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589540" id="589540">республикадаги ва минтақалардаги меҳнатга яроқли аҳоли сони ва таркибини ўрганади; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589541" id="589541">меҳнат ресурслари мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда янги корхоналарни жойлаштириш ва ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш ҳақида хулосалар ишлаб чиқади; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589543" id="589543">меҳнат бозорини аниқлайди, таҳлил қилади ва истиқболини белгилайди ҳамда аҳолининг иш билан бандлигини ошириш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589545" id="589545">аҳолининг иш билан бандлиги, ишга жойлаштириш, бўш иш жойлари тўғрисида маълумотлар банкини тайёрлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589547" id="589547">меҳнат ресурслари ва бўш жойлар балансини тайёрлашда иштирок этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589549" id="589549">ҳокимликлар ва маҳаллий меҳнат идораларига жамоат ишларини ташкил этиш юзасидан услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589551" id="589551">«Иш билан таъминлаш» вилоят, шаҳар, туман дастурларини ишлаб чиқишда услубий амалий ёрдам кўрсатади ва уларнинг бажарилишини устидан назоратни амалга оширади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589553" id="589553">қишлоқ аҳолисининг иш билан таъминлаганлигини ошириш учун айниқса қишлоқда, деҳқон (фермер) хўжаликлари, шахсий ёрдамчи хўжаликлар, тадбиркорликнинг ташкил топишига ва ривожланишига кўмаклашади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589554" id="589554">ишчи кучини четдан олиб келиш ва экспорт қилиш бўйича қонунчилик актлари лойиҳаларини, чет элга ишга кетаётган республика фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш тартибини ишлаб чиқади, хорижий ишга олувчиларни излайди ва улар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида битимлар тузади;</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi1126109" id="edi1126109"><a href="/mact/521657?ONDATE=18.05.1993 00#589556">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1126109" id="1126109">Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мамлакат ташқарисида ва хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси меҳнат фаолиятига рухсатномаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда беради;</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="1126113" id="1126113">(5-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон <a href="/mact/801017?ONDATE=23.07.1998 00#1000336">қарори </a>таҳририда)</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi1126160" id="edi1126160"><a href="/mact/521657?ONDATE=18.05.1993 00#589558">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="1126160" id="1126160">(5-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон <a href="/mact/801017?ONDATE=23.07.1998 00#1000338">қарорига </a>мувофиқ ўз кучини йўқотган)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589560" id="589560">ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари ташкил этиш, иш билан банд бўлмаган аҳолини ва ишдан бўшаб қолаётганларни ҳамда бошқаларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш учун иш билан таъминлашга кўмаклашиш Жамғармаси маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаб беради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589561" id="589561">ишдан бўшаб қолаётган мутахассислар, ишчилар ва иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга йўналтириш, тайёрлаш, янги ихтисосга ўргатиш, қайта ўқитишни мувофиқлаштиради ва унга ташкилий-услубий раҳбарлик қилади; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589563" id="589563">ишдан бўшаб қолаётган ходимлар ва иш билан банд бўлмаган аҳолининг касб тайёргарлигини, малакасини оширишни ва қайта ўқитишни ташкил этади, иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш учун зарур ҳуқуқий ва норматив негизни барпо қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589565" id="589565">ишдан бўшаб қолаётган ходимларни ва иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масалалари бўйича ҳудудлараро ҳамкорлик қилишга кўмаклашади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589567" id="589567">Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг услубий бўлинмалари, «Касб» уюшмаси билан ҳамкорликда ўқув режалари ва дастурлари, қўлланмалар тайёрланишини ташкил этади, иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш масалалари билан шуғулланувчи меҳнат органларининг тегишли бўлимларига услубий ёрдам кўрсатади; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589568" id="589568">«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси томонидан ёшларни ишга жойлаштириш баланси тузилишида иштирок этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589569" id="589569">аҳоли турли тоифаларининг иш билан бандлигини яхшилаш мақсадида «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда демографик вазияти оила ва оилавий муносабатлар таркибининг ҳолати ва ривожланишни ўрганади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589571" id="589571">меҳнат, иш билан таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича давлатлараро битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқади, бу тадбирларнинг республика ҳудудида амалга оширилишини таъминлайди; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589572" id="589572">кўрсатилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг, айниқса аҳолининг кам таъминланган табақаларига, бошқа яхши ҳимоя қилинмаган гуруҳларга кўрсатилаётган ёрдамнинг аниқлигини кучайтиришга қаратилган кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш тизимини ташкил этиш ҳақидаги таклифларни тайёрлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589573" id="589573">давлат ижтимоий сиёсатини рўёбга чиқариш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг мавжуд бўлиши бўйича қонунчилик актлари лойиҳаларини тайёрлайди; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589574" id="589574">муҳим ижтимоий меъёрлар ва нормативлар рўйхатини белгилайди ҳамда уларнинг ишлаб чиқилишни мувофиқлаштиради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589575" id="589575">иқтисодиёт тармоқлари ходимларини ва айрим ҳудудлар аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишнинг мақсадли дастурларини тайёрлашда вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмаларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589576" id="589576">ижтимоий ҳимоянинг амалдаги тизимини такомиллаштириш мақсадида аҳолининг турли табақалари ва гуруҳлари ўртасида социологик тадқиқотлар олиб боради; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589577" id="589577">ишсизларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб қувватлашни амалга ошириш тартибини белгилайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589578" id="589578">ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини барпо этиш тартиби ва шартларини белгилайди ва бу ўринларнинг бутланишини назорат қилишни таъминлайди; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589579" id="589579">тузилган шартномалар ва битимларга мувофиқ хорижий мамлакатларга ишга кетаётганларга бериладиган ижтимоий кафолатлар тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589580" id="589580">давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ишдан бўшаб қолаётган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартибини ишлаб чиқади;</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi1083344" id="edi1083344"><a href="/mact/521657?ONDATE=18.05.1993 00#589581">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1083344" id="1083344">фермер ва деҳқон хўжаликларида иш билан банд бўлганларга ва тадбиркорларга бериладиган ижтимоий кафолатлар ва ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тизимини яратиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва Ҳукумат киритади; </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="1083345" id="1083345">(5-банднинг ўттиз иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 августдаги 202-сон <a href="/mact/277685?ONDATE=30.04.1999 00#277711">қарори </a>таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 1999 й., 4-сон, 22-модда) </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589582" id="589582">«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Давлат солиқ бош бошқармаси билан биргаликда аҳоли даромадларини давлат йўли билан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589583" id="589583">«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши иштирокида энг кам иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендияларни нархларнинг ўзгаришига қараб белгилаш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589584" id="589584">меҳнатга қизиқишни кучайтириш ва ундан фойдаланишни яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589585" id="589585">вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар ва корхоналарнинг меҳнатни нормалаштириш бўйича ишини мувофиқлаштиради; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589586" id="589586">меҳнатга ҳақ тўлашни, ягона тариф сеткасини, иш ҳақини районлар бўйича тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589587" id="589587">ишчи касблари ҳамда мутахассислар ва хизматчилар тариф-малака тавсифлари ишлаб чиқилишини ташкил этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589588" id="589588">иқтисодиёт тармоқларида меҳнат муносабатларини такомиллаштириш ҳақида таклифлар тайёрлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589589" id="589589">Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда коллектив шартномалар, тариф битимлари тузиш тартибини белгилайди; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589590" id="589590">меҳнат шарт-шароитларига баҳо бериш учун меъёрий-ҳуқуқий негизни ишлаб чиқади, ишчи ўринларини аттестациядан ўтказишнинг сифатига услубий ёрдам кўрсатади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589591" id="589591">корхоналардаги меҳнат шарт-шароитларини, ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун имтиёзлар ва компенсациялар берилишини назорат қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589592" id="589592">мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъий назар, корхоналардаги меҳнат шароитларини экспертизадан ўтказади; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589593" id="589593">корхоналарнинг имтиёзли пенсия таъминоти, қўшимча таътил бериладиган, қисқартирилган иш кунини ишлаб чиқаришлар, ишлар ва касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар Рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифлари бўйича хулоса тайёрлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589594" id="589594">ноқулай меҳнат шароитида ишлаганлик учун бериладиган имтиёзлар ва компенсацияларнинг амалдаги Рўйхатига ўзгартириш киритиш учун Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тайёрлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589595" id="589595">бошқа иқтисодий органлар ва Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда меҳнат ҳуқуқлари, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик актлари ва меъёрий-услубий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589596" id="589596">«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги <a href="/mact/14893">Қонунга</a>, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича бошқа қонунчилик ва меъёрий актларга риоя қилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589597" id="589597">иқтисодий органлар, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, давлат ҳокимияти органларининг меҳнат, унинг шарт-шароитлари ва унга ҳақ тўлаш, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича илмий-тадқиқотлари ва фаолиятини мувофиқлаштиради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589598" id="589598">6. Меҳнат вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589599" id="589599">Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг фаолиятини мувофиқлаштириш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589600" id="589600">меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш хамда йўриқномалар ва ҳисобот шаклларини тасдиқлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589601" id="589601">мулкчилик шаклидан қатъий назар, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг меҳнат, унинг шарт-шароитлари ва унга ҳақ тўлаш, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича қарорлари бажарилишини назорат қилиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589602" id="589602">вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг меҳнат тўғрисидаги, унга ҳақ тўлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларга зид бўлган буйруқлари ва йўриқномаларининг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, зарур ҳолларда эса уларни бекор қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589603" id="589603">ҳайъат мажлисларида Вазирлик ваколатга кирувчи масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589604" id="589604">ўз ваколати доирасида идоравий ва услубий ҳужжатларни тасдиқлаш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589605" id="589605">қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва халқаро ҳуқуқий меъёрларга мувофиқ иш кучидан фойдаланиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича бошқа давлатларнинг меҳнат бўйича органлари билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномалар тузиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589606" id="589606">Меҳнат вазирлиги ваколатига кирувчи меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш муаммолари бўйича ишларни амалга оширишга вазирликлар, идораларнинг мутахассисларини, шунингдек, улар билан келишган ҳолда бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтларининг мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589607" id="589607">Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасидан меҳнат, унга ҳақ тўлаш ва ижтимоий ривожланиш, аҳолининг табиий ҳаракати ва миграцияси ҳамда бошқа масалалар бўйича статистик маълумотларни, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан эса — Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича зарур материалларни олиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589608" id="589608">иқтисодиёт тармоқларида меҳнат шарт-шароитлари учун бериладиган Имтиёзлар ва компенсациялар тўғри қўлланилиши, хотин-қизлар ва ўсмирлар меҳнатидан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589609" id="589609">белгиланган тартибда конференциялар, семинарлар, шу жумладан, халқаро кенгашлар чақириш, меҳнат ва унга ҳақ тўлаш, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги илғор тажрибани айирбошлаш мақсадида меҳнат ярмаркалари ўтказиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589610" id="589610">касаба уюшмалари ва иш берувчилар билан меҳнат муносабатлари тўғрисидаги уч томонлама битимларда давлат манфаатларини ифодалаш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589611" id="589611">солиқ солиш, истеъмол фондини ҳосил қилувчи маблағлар тизимини такомиллаштиришда қатнашиш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589612" id="589612">7. Вазирликнинг мансабдор шахслари ўз хизмат бурчларини бажариш учун белгиланган тартибда вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга бориш, ҳисоботлар билан ва Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича статистика материаллари ва бошқа материаллар билан танишиш ҳуқуқига эга бўладилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589613" id="589613">8. Меҳнат вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида бозор муносабатларига ўтиш шароитида меҳнатдан фойдаланишни, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича барча зарур чора-тадбирларни кўриш ҳуқуқига эгадир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589614" id="589614">9. Меҳнат вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, маҳаллий бошқарув органлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. Зарур ҳолларда улар билан қўшма қарорлар қабул қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589615" id="589615">10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиқлайдиган Вазир бошчилик қилади. Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ўринбосарлари бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589616" id="589616">11. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), лавозимларига кўра Вазирнинг ўринбосарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589617" id="589617">Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазири, Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш муаммоларини ўрганиш республика марказининг директори ҳайъат таркибига кирадилар. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589618" id="589618">Ҳайъат ўз мажлисларида меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат шарт-шароитлари ва нормативлари тартибини такомиллаштириш муаммоларини, ижтимоий-меҳнат муносабатлари бўйича халқаро шартномаларни бажариш, аппарат ишини ташкил этиш даражасини ошириш масалалари ва бошқаларни кўриб чиқади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589619" id="589619">Ҳайъатнинг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари Меҳнат вазирининг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589620" id="589620">12. Вазирлик Ўзбекистон меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш муаммоларини ўрганиш республика маркази, Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси республика марказий лаборатория фаолиятига раҳбарлик қилади, хўжалик ҳисоби принциплари асосида «Меҳнат» газетасини нашр этади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589621" id="589621">Вазирликка қарашли ташкилотларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589622" id="589622">13. Меҳнат вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси ва ходимлари сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Меҳнат вазири ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Вазирлик маркази аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589623" id="589623">Вазирлик марказий аппарати бошқармалари ва бўлимларининг ҳамда вазирликка қарашли ташкилотларнинг штат жадвали ва улар тўғрисидаги низом Меҳнат вазири томонидан тасдиқланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="589624" id="589624">14. Меҳнат вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли бўлинмасида бюджет, баланс (бюджетдан ташқари) ва ҳисоб-китоб счётларига эга бўлади. </div></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
