1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Тошкент шаҳрида «Санкт-Петербург давлат университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
«Санкт-Петербург давлат университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг таълим дастурлари асосида чуқур фундаментал ва илмий-амалий тайёргарликка эга юқори малакали кадрларни тайёрлаш, олий таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, иш берувчиларнинг олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда «Санкт-Петербург давлат университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) (кейинги ўринларда — Университет) Тошкент шаҳрида «Санкт-Петербург давлат университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини (кейинги ўринларда — Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
олий таълим сифатига қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқ шарқ тиллари филологияси, мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти, биотиббиёт, аниқ фанлар каби йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
замонавий таълим дастурлари ва ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини, илм-фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини татбиқ этиш, ўқув-педагогик салоҳиятни ривожлантириш;
ўқув жараёнига масофавий таълим технологияларини кенг жорий этиш, электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар;
фундаментал, амалий илмий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш, инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
илм-фан ва таълимнинг сифатини ошириш, уларнинг узлуксизлигини ва узвийлигини таъминлаш, жаҳон таълим ва илмий ҳамжамиятига мақсадли интеграциялашув орқали мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари ва бизнес-ҳамжамиятлари билан таълим ҳамда илм-фан соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш.
3. Белгилаб қўйилсинки, Филиал:
Университетнинг алоҳида таркибий бўлинмаси ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
кадрларга бўлган эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда олий таълимнинг сифатига қўйиладиган халқаро талабларга мос таълим дастурлари асосида барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади;
таълим жараёнини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлари асосида рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам олиб боради;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
кадрлар тайёрлашни кундузги, кейинчалик сиртқи ва бошқа таълим шаклида олиб боради;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон)
абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказишни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишган ҳолда Университет томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширади;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломини беради;
фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ амалга оширади.
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, Университет:
Филиал таълим жараёнига илғор педагогик ҳамда ахборот технологияларини, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этади;
хорижий ва маҳаллий профессор-ўқитувчиларни Филиалда дарс беришга ва илмий фаолиятга жалб этади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
Филиал профессор-ўқитувчиларини маҳаллий ҳамда хорижий олий таълим ташкилотлари, илмий тадқиқот марказлари ва етакчи корхоналарида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини тизимли равишда ташкил этади;
Филиалнинг кутубхона фондини шакллантириш ҳамда уни замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий-техник адабиётлар билан тўлдиришга кўмаклашади;
Филиалнинг зарур ўқув, лаборатория ва илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозланишини таъминлайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.05 Олий таълимдан кейинги таълим]
5. «Санкт-Петербург давлат университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси Тошкент шаҳридаги филиалининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Қуйидагилар Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Филиалга ўқишга қабул қилинган талабалар умумий сонининг 30 фоизидан ошмаган ҳолда давлат гранти асосида талабаларни ўқитиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Филиалга қабул параметрлари манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг кадрларга бўлган реал эҳтиёжини ҳисобга олиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Университет билан келишилган ҳолда Филиал томонидан тасдиқланади;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Филиалга талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари уч йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади;
Филиалда ўқитишнинг тўлов-контракт миқдори Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Университет билан келишилган ҳолда Филиал томонидан белгиланади;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
Филиалга Университетдан жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларнинг хизмат сафари ва меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари ўқув жараёнининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
Филиалнинг дарс жараёнида фойдаланиладиган махсус ускуналар ва дастурлар билан ишлаш кўникмасига эга, юқори малакали ходимлари учун Филиалнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан шахсий устамалар белгиланиши мумкин;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш]
Филиалга ўқитувчилик ва илмий фаолият олиб бориш учун таклиф этиладиган хорижлик профессор-ўқитувчиларнинг яшаш ҳамда транспорт харажатларини тузиладиган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифларда тўлашга рухсат берилади;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
2021 йилда Филиални сақлаш учун бюджет маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ажратилади ва 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
8. Филиал Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 16-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Бунда, Филиалга ажратилган бино, иншоотлар ва ҳудудларни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан коммунал тўловлар Филиал маблағлари ҳисобидан қопланади.
9. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) Университет билан ҳамкорликда:
а) икки ой муддатда:
Филиалнинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек, Филиални белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин;
б) 2022/2023 ўқув йили бошлангунига қадар Филиални танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминласин.
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон)
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С. Кариев) Филиалнинг таълим дастурлари ва илмий тадқиқотларида даволаш-профилактика муассасалари, маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, фармацевтика эркин иқтисодий зоналари иштирокчилари ва «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий ва ишлаб чиқариш фармацевтика кластери резидентларининг иштирокини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
11. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан мазкур қарорнинг 8-бандида кўрсатилган бино ва иншоотларни реконструкция қилишни 2022 йил ҳамда кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
12. Филиалга иккита енгил автотранспорт, шу жумладан битта хизмат ва битта навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.02.00 Божхона божлари. Бож тарифи]
13. 2024 йил 1 январга қадар Филиални реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ўқув ва илмий-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, инвентарлар, қурилиш материаллари ва моддий-техник ресурслар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
14. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов белгилансин.
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 12 январь,
ПҚ-4942-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 январдаги ПҚ-4942-сон қарорига ИЛОВА
«Санкт-Петербург давлат университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси Тошкент шаҳридаги филиалининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари
РЎЙХАТИ
1. Филология (шарқ тиллари бўйича);
2. Мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти (шарқ мамлакатлари бўйича);
3. Биотиббиёт (кимё, биология, физика, психология ва бошқалар).
Изоҳ. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхатига буюртмачи ташкилотлар эҳтиёжларини ҳисобга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда «Санкт-Петербург давлат университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси билан келишган ҳолда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 09/21/4942/0020-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)