Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ижодкор ёшларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида» 1992 йил 28 августдаги
Фармонини бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ижодкор ёшларининг энг муҳтож қисмининг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1993 йилда Нукус шаҳрида ва барча вилоятларнинг марказларида 30 хонадонли, Тошкент шаҳрида эса 60 хонадонли уй-жой биноларини қуриб битказсинлар, улардаги ҳамма хонадонлар фақат ижодкор ёшларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш учун мўлжалланган.
2. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда материаллар ва асбоб-ускуналар қиймати ошиб боришини ҳисобга олган ҳолда шу мақсадлар учун ўз вақтида зарур маблағлар ажратилишини таъминласинлар.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қурилишнинг бориши ва бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг ҳажмлари ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда маълумот бериб турсинлар.
4. Ижодкор ёшлар уйларида уй-жой ажратиш
Тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлими ҳамда ҳудудий-ташкилий бўлими зиммасига юклатилсин.
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ижодкор ёшларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида» 1992 йил 28 августдаги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистоннинг ижодкор ёшлари учун Тошкент, Нукус шаҳарларида ва барча вилоят марказларида қурилаётган уй-жойларга тааллуқлидир.
2. Ижодкор ёшлар меҳнат қиладиган ташкилотлар ва муассасалар ўртасида уй-жойларни тақсимлаш тегишли ҳокимликлар томонидан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳудудий қўмиталари билан биргаликда, ижодий уюшмалар, илмий ва муҳандислик ташкилотлари, олий ўқув юртлари ва бошқа муассасаларнинг илтимослари бўйича амалга оширилади.
3. Уй-жой қуйидаги ижодкор ёшларга (30 ёшдан катта бўлмаган) берилади:
уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжи борларга;
аҳоли яшайдиган бошқа жойлардан ўтиш йўли билан ишга таклиф этилган ёки қабул қилинганларга (агар бу бошқа жойга кўчиш билан боғлиқ бўлса).
4. Ижодкор ёшларга уй-жой ажратиш, биринчи навбатда уларнинг яратган асарларини, илмий ишланмаларга қўшган аниқ ҳиссасини ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда маъмурият ва меҳнат жамоасининг қўшма қарори асосида амалга оширилади.