1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Умумий масалалар]
«Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Юридик шахслар томонидан қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат беришга доир талаблар ва шартларни, шунингдек, рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш ҳамда рухсат беришга доир талаблар ва шартларга риоя этилишини назорат қилиш тартибини назарда тутувчи Юридик шахсларнинг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Жисмоний шахсларга қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат беришга доир талаблар ва шартларни, шунингдек, рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш ҳамда рухсат беришга доир талаблар ва шартларга риоя этилишини назорат қилиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
ушбу қарор қабул қилингунига қадар қурол муомаласи соҳасидаги ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунича ҳақиқий ҳисобланади;
ушбу қарор кучга кирганидан кейин уч ой ичида «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслардаги мавжуд пневматик қуроллар ички ишлар органларида рўйхатга қўйилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
ушбу қарорнинг мақсади, моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг ёритиш бўйича тадбирлар ташкил этилишини ҳамда амалга оширилишини таъминласин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 26 декабрь,
810-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон қарорига
1-ИЛОВА
Юридик шахсларнинг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахсларнинг, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш, қуролни ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш, овчилик ва отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда — юридик шахслар) қурол ва унинг ўқ-дориларининг, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни олиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи — қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни олиш учун ҳужжатларни тақдим этувчи юридик шахс;
коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дорилари — коллекциялаш объектлари ҳисобланган ўқотар, пневматик, газли, сигнал берувчи, совуқ ва бошқа қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари;
кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дорилари — кўргазма объектлари ҳисобланган ўқотар, пневматик, газли, сигнал берувчи, совуқ ва бошқа қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари;
қуролхона — қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган, техник жиҳатдан мустаҳкамланган, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси ҳамда қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ва жисмоний ҳимоянинг бошқа воситалари билан махсус жиҳозланган алоҳида иншоот (омбор, хона);
тир — спорт мусобақаларини, ўқув-машқ йиғинлари ва ўқув ўқ отиш машқларини ўтказишга, қуролни текширишга, шунингдек, кўнгилочар мақсадларда фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролидан, оғиз қисмидаги қуввати 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролидан, оғиз қисмидаги қуввати 3 жоулдан юқори бўлган пневматик спорт қуролидан, спорт улоқтириш қуролидан ҳаракатланмайдиган ҳамда ҳаракатланувчи нишонларга қарата ўқ отиш учун махсус мўлжалланган (жиҳозланган) муҳандислик-қурилиш иншооти;
ўқ отиш стенди — спорт мусобақалари ва ўқув-машқ йиғинларини ўтказишга, шунингдек кўнгилочар мақсадларда силлиқ стволли ўқотар ов ва силлиқ стволли ўқотар спорт қуролидан учар нишонларга қарата ўқ отиш учун махсус мўлжалланган (жиҳозланган) муҳандислик-қурилиш иншооти;
ўқ отиш майдони — бир неча тир ва (ёки) ўқ отиш стендларидан ташкил топган мажмуа.
3. Қуйидаги рухсатномалар юридик шахсларга қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар ҳисобланади:
а) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир;
б) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир;
в) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини сақлашга доир;
г) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташишга доир;
д) қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялашга доир;
е) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир;
ж) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир;
з) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир;
и) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир.
4. Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсатномалар бериш, беришни рад этиш, рухсатномаларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда уларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича қабул қилинади.
Ушбу Низом 3-бандининг «а» — «е» кичик бандларида кўрсатилган рухсатномалар қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш жойи жойлашган ҳудуд бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти «Uzbekistan airways technics» масъулияти чекланган жамиятининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати бўлинмаларига, «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамиятининг «И. Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти» масъулияти чекланган жамиятнинг ўз таркибида орнитология хизматига эга бўлган рухсат бериш ва объект ички режимини назорат қилиш отрядларига нисбатан), Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари томонидан берилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 январдаги 37-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2023 й., 09/23/37/0063-сон)
Ушбу Низом 3-бандининг «ж», «з» ва «и» кичик бандларида назарда тутилган рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти жамоат тартибини сақлаш хизмати томонидан берилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
5. Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасидаги рухсатномалар ушбу Низомга 2 — 8-иловалардаги шаклларга мувофиқ берилади ҳамда юридик шахслар томонидан қуйидаги ҳаракатларни бажариш ва (ёки) қуйидаги фаолиятни амалга ошириш учун асос ҳисобланади:
фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олиш бўйича;
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган юридик шахслар томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича;
фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини қуролхонада сақлаш бўйича;
фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини тирлар, ўқ отиш стендлари ва ўқ отиш майдонларида (кейинги ўринларда — ўқ отиш объектлари) сақлаш бўйича;
фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ваколатли органлар рўйхатга олган жойда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудуди доирасидан ташқарида ташиш бўйича;
қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш бўйича;
қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш бўйича;
фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш бўйича;
спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш бўйича;
фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш бўйича;
спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайта олиб кириш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш бўйича;
фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш бўйича.
6. Қуйидагилар ваколатли органларнинг рухсатномаларисиз амалга оширилади:
а) оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан кам ва калибри 4,5 миллиметргача бўлган пневматик ов қуроли ҳамда оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуроли, шунингдек, кўрсатилган қуролнинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш;
сигнал берувчи қуролни ва тиғли совуқ ов қуролини — махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахслар ва овчилик соҳасида фаолият юритувчи юридик шахслар томонидан;
сигнал берувчи қуролни, тиғли совуқ ов қуролини ҳамда тиғли совуқ ва улоқтириш спорт қуролини — фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан;
тиғли совуқ ва улоқтириш спорт қуролини — отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан;
в) фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш — фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан;
г) қуйидагиларни ташиш:
ваколатли органларда рўйхатга олинган қурол ва унинг ўқ-дориларини — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудуди доирасида, мазкур қурол ва унинг ўқ-дориларини ваколатли органлар рўйхатга олган жойда;
ваколатли органда рўйхатга олинмайдиган қурол ва унинг ўқ-дориларини — сигнал берувчи қуролни, тиғли совуқ ов қуролини, тиғли совуқ ва улоқтириш спорт қуролини, оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан кам ва калибри 4,5 миллиметргача бўлган пневматик ов қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини;
д) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш ҳудудларида жойлашган хоналар, савдо залларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ ўтказиладиган кўргазмаларда қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш.
Жўнатувчилари ёки олувчилари чет эл давлатларининг Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг, чегара хизматлари, хавфсизлик органлари ва бошқа ҳарбийлаштирилган давлат тузилмалари бўлган фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини транзит қилиш махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февралдаги 62-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида»ги қарори.
2-боб. Рухсат беришга доир талаблар ва шартлар
7. Қуйидагилар қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун рухсат беришга доир талаблар ва шартлар ҳисобланади:
а) фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонун ва норматив ҳужжатларга, ёнғинга қарши, экология, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилишини таъминлаш;
б) қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, сақлашда уларнинг хавфсизлигини ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилгандан сўнг уларни қуролхонага жойлаштириш, шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дориларидан бегона шахслар фойдаланишини истисно этишга қаратилган режим ва бошқа чораларни кўриш;
в) қуйидагилар муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажаришга ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга йўл қўймаслик:
«Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари;
шикастловчи таъсири радиоактив нурланиш, кимёвий ва биологик (бактериологик) омиллардан фойдаланишга ёки электромагнит, нур, иссиқлик, инфратовуш, ультратовуш нурланишдан фойдаланишга асосланган коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари;
г) рухсатномада кўрсатилган қурол ва унинг ўқ-дорилари доирасида, шунингдек, рухсатномада кўрсатилган қурол ва унинг ўқ-дориларига нисбатан ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш;
д) қуролнинг индивидуал (тури, хили, модели, завод серияси ва рақами, чиқарилган йили), унинг ўқ-дориларининг эса жамланма (тури, калибри, партияси ва миқдори бўйича) ҳисобини юритиш, уларнинг мавжудлигини, кирим-чиқими ҳамда фойдаланиш учун бериш-қабул қилиб олишни назорат қилиб бориш, шунингдек, ҳисобга олиш ҳужжатларини ўн йил мобайнида сақлаш;
е) қурол ва унинг ўқ-дорилари соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимлар орасида қуйидаги шахслар бўлмаслигини таъминлаш:
ж) юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлари билан зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланган ходимларни белгилаш:
рухсатномада кўрсатилган тегишли (сақлаш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш) фаолият турини амалга оширишда қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланиши, белгиланган тартибда берилиши-қабул қилиб олинишини ва ҳисобга олинишини таъминлаш бўйича;
рухсатномада кўрсатилган тегишли (олиш, реализация қилиш, автомобиль транспортида ташиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш) ҳаракатни бажаришда қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини таъминлаш бўйича;
з) қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга бевосита боғлиқ ишларга жалб этилган ходимларнинг қуролга эгалик қилишига монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар мавжуд эмаслигига қаратилган тиббий текширувдан мунтазам равишда (йилига бир марта) ўтказишни ташкил этиш;
и) ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи ойи ўнинчи санасидан кечиктирмай қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга бевосита боғлиқ ишларга жалб этилган, шунингдек қўриқлаш (хавфсизлик) хизмати (мавжуд бўлса) ходимларининг рўйхатини ваколатли органга тақдим этиш;
к) қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш, сақлаш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатларни рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида ўттиз иш кунидан олдин, қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш, ташиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатномалар муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатларни эса уларнинг муддати тугашидан камида ўн иш кунидан олдин ваколатли органга тақдим этиш;
л) ваколатли орган ёки суднинг рухсатноманинг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарори олинган кундан эътиборан ўн кун ичида қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсатномаларни ваколатли органга қайтариш;
м) қурол тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини текшириш учун ваколатли органлар ходимларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган объектлар ҳудудига ҳамда жойларга соат 6-00 дан 22-00 гача монеликсиз киришини таъминлаш, танишиб чиқиш учун уларга зарур ҳужжатларни тақдим этиш.
8. Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида аниқ ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда рухсат беришга доир қўшимча талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:
а) фуқаровий, хизмат ва коллекциялаш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш бўйича:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий, хизмат ва коллекциялаш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини фақат фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали олиш;
қурол ва унинг ўқ-дорилари олингандан сўнг ўн кун муддатда уларни сақлаш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларни расмийлаштириш (қурол ва унинг ўқ-дориларини рўйхатдан ўтказиш) учун зарур бўлган ҳужжатларни ваколатли органга тақдим этиш;
б) фуқаровий, хизмат ва коллекциялаш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий, хизмат ва коллекциялаш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали реализация қилиш;
қурол ва унинг ўқ-дорилари реализация қилингандан сўнг ўн кун муддатда уларни сақлаш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномага ўзгартиришлар киритиш учун тегишли ҳужжатларни (қисман реализация қилинганда), шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатноманинг аслини (тўлиқ реализация қилинганда) ваколатли органга тақдим этиш;
в) фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини қуролхонада сақлаш бўйича:
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини, портлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш талабларга мувофиқ эгалик ёки бошқа ҳуқуқ асосида юридик шахсга тегишли моддий-техник базанинг (махсус жиҳозланган бино, иншоот, хона, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ҳамда видеокузатув тизимлари, сейфлар ва металл шкафлар) мавжудлиги;
қуролхоналарни жисмоний ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, уларни қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари билан жиҳозлаш ва ўрнатилган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларининг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг техник қўриқлаш марказига уланишини таъминлаш;
қурол ва унинг ўқ-дориларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгилаб берилган жойлардаги доимий равишда жойлашган стационар турдаги бино ва иншоотларда ҳамда рухсатномада кўрсатилган жойда (манзилда) сақлаш;
қурол ва унинг ўқ-дориларини қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда ўқсизлантирилган ҳолда сақлаш;
қуролни, унинг ўқ-дориларидан алоҳида (алоҳида сейф ёки металл шкафларда) сақлаш, махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахслар бундан мустасно;
қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келган ёнғинни, аварияни ёки бошқа фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича юридик шахс маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид ички режани ишлаб чиқиш;
г) фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ўқ отиш объектларининг ҳудудида сақлаш бўйича:
ўқ отиш объектини унда фойдаланиладиган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларининг тури, хили ва калибрининг ўқ отиш узоқлигини инобатга олган ҳолда, фуқаролар хавфсизлигини ва улар мол-мулкининг ҳимоясини таъминловчи ҳамда объект ҳудудидан ташқаридаги объектларга зиён етказишини истисно этувчи (хавфсиз ҳудудда) аҳоли яшаш жойларидан, яшаш, маъмурий, ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлари ва иморатларидан тегишли масофасида жойлаштириш;
фойдаланиладиган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари тури, хили ва калибрининг тактик-техник тавсифларини инобатга олган ҳолда ўқ отиш объектини қуйидагилар билан жиҳозлаш:
ўқ ўтказмайдиган деворлар ва шифтлар (ёпиқ турдаги тирлар учун);
ўқ ўтказмайдиган деворлар ва шифт қисмида кўндаланг тарзда жиҳозланган ўқни ушлаб қолиш мосламалари (ярим очиқ турдаги тирлар учун);
ўқ отиш йўналишида (нишон ҳудудида) ва ён томонида уларнинг ортидаги шахсларга ўқ тегишининг олдини олувчи ўқни қабул қилиш (ҳимоя қилиш) тупроқ дўнгилиги (очиқ турдаги тирлар ва ўқ отиш стендлари учун);
халқаро ва миллий спорт федерациялари (ташкилотлари) стандартларига мувофиқ техник тавсифларга эга нишонни жойлаш ва узатиш ускуналари, ўқ отиш жойидаги тўсиқлар ва бошқа ўқ отиш анжомларидан фойдаланиш;
фойдаланиладиган фуқаровий ва хизмат қуролининг тури, хили ва калибрини ҳамда ўқ-дориларнинг тури ва калибрини ваколатли орган билан келишиш;
ўқ отиш объекти ҳудудида рухсат бериш ва объект ички режимининг амалга оширилишини, қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, бериш-қабул қилиб олинишини, ҳисоби юритилишини, олиб юрилишини ва хавфсиз фойдаланишини таъминлаш тартибига оид ички йўриқнома ишлаб чиқиш;
ўқ отиш объекти ҳудудида рухсат бериш ва объект ички режимини амалга ошириш;
сойли стволли спорт ўқотар қуролидан ёки оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролидан, шунингдек, тиғли совуқ спорт қуролидан ҳамда спорт улоқтириш қуролидан ўқ отиш объектларидан ташқарида фойдаланишни истисно этиш, ҳайвонот дунёси объектларини ҳаракатсизлантириш ва эмлаш билан боғлиқ илмий-тадқиқот ҳамда профилактика ишларини амалга ошириш учун камонлар ва арбалетлардан фойдаланиш бундан мустасно;
спорт ўқотар қуролини, шу жумладан сойли стволли спорт ўқотар қуролини ва унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, шу жумладан пневматик калта стволли спорт қуролини, шунингдек, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролини ўқ отиш объектлари ҳудудида жиҳозланган қуролхоналардаги қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда сақлаш;
штатда халқаро ва миллий спорт федерациялари (ташкилотлари) малака талабларига жавоб берадиган, фойдаланиладиган қурол турларидан отиш бўйича шу йўналишдаги маълумотга эга бўлган мутахассисларнинг (тренерлар, инструкторларнинг) мавжудлиги;
қурол ва унинг ўқ-дориларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича фуқаролар билан мажбурий дастлабки йўриқнома ўтказиш (спорт ташкилотларида отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи шахслар бундан мустасно);
спорт ташкилотларида отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи шахсларни қурол ва унинг ўқ-дориларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари бўйича ўқитиш ҳамда ушбу қоидаларни билиши юзасидан тегишли текширувдан ўтганлиги тўғрисида ҳужжат бериш (спорт қуроли учун);
д) фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини автомобиль транспортида ташиш бўйича:
қурол ва унинг ўқ-дориларини шаҳар жамоат транспортида, шунингдек шаҳар атрофидаги, шаҳарлараро ва халқаро автомобиль транспортида ташишга йўл қўймаслик;
ташиш учун тузилиши юкни бегона шахсларнинг кўриши ва унга кириши имкониятини истисно этадиган техник жиҳатдан соз транспорт воситаларини ажратиш;
қуролни ва унинг ўқ-дориларини завод ўровида ёхуд сўрғичланган ёки пломбаланган махсус (мослаштирилган) идишда ташиш;
ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини йўналишда бут сақланишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахснинг масъул ходимлари томонидан кузатиб бориш (Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг кузатуви остида ташиш бундан мустасно);
ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётганда, уларнинг Миллий гвардия, ички ишлар органларининг ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг қуролли қўриқлови остида кузатиб борилишини таъминлаш;
е) фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини темир йўл транспортида ташиш бўйича:
қурол ва унинг ўқ-дориларини йўловчи поездларда (вагонларда) ташишга йўл қўймаслик;
ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг кузатуви билан таъминлаш;
ж) қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш бўйича:
қурол ва унинг ўқ-дориларини қуролхонадаги қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда сақлаш (музейбоп тарзда коллекциялаш бундан мустасно), бунда қуролнинг ўқсизлантирилган ҳолатда сақланишини таъминлаш;
музейбоп тарзда коллекциялашда қурол ва унинг ўқ-дориларини ана шу мақсадлар учун мўлжалланган алоҳида, махсус хоналарда сақлаш, бунда ўқотар қурол махсус таъмирлаш ишларисиз отишни истисно қиладиган яроқсиз ҳолатга келтирилишини таъминлаш;
қуролхоналар ва музейбоп тарзда коллекциялаш учун ажратилган хоналарни жисмоний ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, уларни қўриқлашнинг муҳандислик-техник ва видеокузатув воситалари билан жиҳозлаш ҳамда ўрнатилган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг техник қўриқлаш марказига уланишини таъминлаш;
з) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш бўйича:
қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун бинолар (хоналар)ни ижарага олиш (ўз эгалигида бундай хоналар бўлмаганда), қуролни ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш тартиби, уларнинг бут сақланишини таъминлаш бўйича шартномалар тузиш;
кўргазмани қўриқлашнинг муҳандислик-техник ҳамда видеокузатув воситалари билан жиҳозланган ҳамда ўрнатилган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш марказига уланган стационар турдаги бинолар (хоналар)да ўтказиш;
кўргазмага қўйилган (шу жумладан, чет эллик иштирокчилар томонидан) қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланиши ва сақлаш хавфсизлигини таъминлаш, қурол ва унинг ўқ-дорилари жойлаштирилган ва сақланадиган жойларга кираётган шахсларни бевосита кузатиш, назорат қилиш ҳамда бегона шахсларнинг рухсатсиз киришига йўл қўймасликка қаратилган чораларни кўриш;
кўргазмага қўйиш режаларини ва экспозициялар (кўргазма объектлари)ни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш ҳамда кўргазма ўтказиладиган жойдаги ваколатли органларга келишиб олиш учун тақдим этиш;
қурол ва унинг ўқ-дориларининг бошқа предметлар билан бирга кўргазмага қўйилишини истисно этиш, қуролни ишлаб чиқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун мўлжалланган қурилмалар ва асбоблар, спорт, ов ва балиқ овлаш ашёлари ҳамда қуролнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек, тарихий-маданий кўргазмалар экспонатлари бундан мустасно;
қуролни музей биноларидан ташқарида кўргазмага қўйишни фақат ўрнатилган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг техник қўриқлаш марказига ёки ички қўриқлаш постига уланган ёпиқ (қулфланадиган) витриналар ва стендларда амалга ошириш;
қурол ва унинг ўқ-дорилари экспозициялари очиқ витриналар ва стендларда жойлаштирилган тақдирда, қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳар куни кўргазма иши тугагач, ушбу банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошида кўрсатилган талабларга мувофиқ жиҳозланган қуролхоналарда сақлаш учун топшириш;
кўргазманинг чет эллик иштирокчилари учун уларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташишга доир ваколатли органнинг рухсатномасини олиш, уларни ташиш, кўргазма ўтказилаётган объект ҳудудида қабул қилиш ва жойлаштириш бўйича чораларни кўриш (чет эллик иштирокчиларнинг олиб кирилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда);
и) фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш бўйича:
автомобиль транспортида халқаро ташувларни амалга оширишга рухсат этилганлиги тўғрисида гувоҳномага эга бўлган транспорт воситаларини ажратиш (автомобиль транспортида олиб кириш учун);
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган спорт қуроли ҳамда унинг фойдаланилмаган ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини спорт мусобақаларида қатнашиш ёки кўргазмага қўйиш учун таклифномаларда белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш (спорт мусобақалари ва кўргазмаларнинг чет эллик иштирокчилари учун);
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилган спорт қуроли ҳамда унинг фойдаланилмаган ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини спорт мусобақаларида қатнашиш ёки кўргазмага қўйиш учун таклифномаларда белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш (хорижий давлатларда ўтказиладиган спорт мусобақалари ва кўргазмаларда иштирок этувчи юридик шахсларнинг делегациялари учун);
к) фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали автомобиль транспортида транзит қилиш бўйича:
транзит қилинаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини жўнатувчи давлат ҳудудидан олиб чиқишга ва қабул қилувчи давлат ҳудудига олиб киришга доир рухсатномаларни тақдим этиш;
автомобиль транспортида халқаро ташувларни амалга оширишга рухсат этилганлиги тўғрисида гувоҳномага эга бўлган транспорт воситаларини ажратиш;
ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини йўналишда бут сақланишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахснинг масъул ходимлари томонидан кузатиб бориш;
ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми транзитини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг кузатувида амалга оширилишини таъминлаш;
л) фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали темир йўл транспортида транзит қилиш бўйича:
қурол ва унинг ўқ-дориларини йўловчи поездларда (вагонларда) ташишга йўл қўймаслик;
транзит қилинаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини жўнатувчи давлат ҳудудидан олиб чиқишга ва қабул қилувчи давлат ҳудудига олиб киришга доир рухсатномаларни тақдим этиш;
ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми транзитини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати бўлинмалари қуролли қўриқловининг кузатуви остида амалга ошириш.
3-боб. Рухсатнома олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
9. Рухсатнома олиш учун ариза берувчи ваколатли органга ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда қуйидагилар кўрсатилган ариза тақдим этади:
юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), почта манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарорига асосан 2022 йил 16 ноябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон)
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарорига асосан 2022 йил 16 ноябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон)
ариза берувчининг бажармоқчи ва (ёки) амалга оширмоқчи бўлган аниқ ҳаракатлари ва (ёки) муайян фаолияти учун рухсатнома олишдан мақсади, ушбу ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга дахлдор қурол (тури, хили, модели, калибри ва миқдори) ва унинг ўқ-дорилари (тури, калибри ва миқдори) тўғрисида жамланма маълумотлар;
ҳаракатлар бажариладиган ва (ёки) фаолият амалга ошириладиган жой, шунингдек қурол ва унинг ўқ-дорилари жойлаштириладиган (сақланадиган) жой (объект) (қуролхона, ўқ отиш объекти, музейбоп тарзда коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш объекти);
ҳаракатлар бажариладиган ва (ёки) фаолият амалга ошириладиган тахминий муддат (зарур бўлганда).
а) фуқаровий, хизмат ва коллекциялаш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олишда — қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш чоғида уларнинг бут сақланишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахс масъул ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган номи тўғрисида маълумотлар;
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
б) фуқаровий, хизмат ва коллекциялаш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилишда — қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш чоғида уларнинг бут сақланишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахс масъул ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган номи, шунингдек, реализация қилиниши режалаштирилаётган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиниши режалаштирилаётган бундай фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахснинг номи ва унинг манзили тўғрисида маълумотлар;
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
в) қурол ва унинг ўқ-дориларини қуролхоналарда сақлаш, шунингдек, уларни коллекциялаш ва кўргазмага қўйишда қуйидаги маълумотлар:
қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, белгиланган тартибда берилиши-қабул қилиб олинишини ва ҳисоби юритилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва берган орган номи тўғрисида маълумотлар;
(9-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
қурол тўғрисида индивидуал (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақами) ҳамда унинг ўқ-дорилари тўғрисида жамланма (тури, калибри, партияси ва миқдори) маълумотлар;
қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш учун мавжуд моддий-техника базаси (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, хоналар, қўриқлашнинг муҳандислик-техник, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари, сейфлар ва металл шкафлар), қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш объекти ҳудудини иш ва ишдан ташқари вақтда қўриқлаш тартиби тўғрисида маълумотлар;
ҳар куни кўргазма иши тугагач, қурол ва унинг ўқ-дориларини топшириш учун қуролхона тўғрисида маълумотлар (қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда — қурол ва унинг ўқ-дориларини очиқ витриналар ва стендларда кўргазмага қўйишда);
кўргазманинг чет эллик иштирокчиларига тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларининг кўргазма объекти ҳудудига ташилишини, қабул қилиб олинишини ва жойлаштирилишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахснинг масъул ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган номи тўғрисида маълумотлар (чет эллик иштирокчиларнинг олиб кирилган қуроли ва унинг ўқ-дориларини кўргазма қўйишда);
(9-банд «в» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
г) фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ўқ отиш объектлари ҳудудида сақлашда қуйидаги маълумотлар:
ўқ отиш бўйича мутахассислар (тренерлар, инструкторлар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, мутахассислик бўйича иш стажи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган номи тўғрисида маълумотлар;
(9-банд «г» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
д) қурол ва унинг ўқ-дориларини ташишда қуйидаги маълумотлар:
юкни жўнатувчи, қабул қилувчи ва уни ташишга тақдим этувчи ташкилот, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш йўналиши, фойдаланиладиган автотранспорт тури тўғрисида (автомобиль транспортида ташишда — транспорт воситаларининг русуми ва давлат рўйхат белгилари);
қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, кузатиб борилишини ва қўриқланишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахс масъул ходимларининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган номи тўғрисида (ўн донадан кўп ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ ўқ-дорилари Миллий гвардия органлари, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг кузатуви остида ташиш ҳолатлари бундан мустасно);
(9-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда қуролли қўриқловнинг кузатуви билан таъминлаш тўғрисида (Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати томонидан автомобиль транспортида ташишда, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати томонидан темир йўл транспортида ташишда);
е) фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишда қуйидаги маълумотлар:
юкнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН), БМТ номенклатураси бўйича коди, юкни жўнатувчи, қабул қилувчи ва уни ташишга тақдим этувчи ташкилот, юкни жўнатиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш жойлари (юкни етказиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш жойлари), Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш йўналиши, фойдаланиладиган транспорт тури (автомобиль транспортида ташишда — транспорт воситаларининг русуми ва давлат рўйхати белгилари), олиб кириш (олиб чиқиш, транзит қилиш)нинг тахминий вақти, шунингдек транзит қатнашчилари бўлган давлатлар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишнинг мўлжалланаётган йўналиши тўғрисида маълумотлар;
қурол ва унинг ўқ-дориларини автомобиль транспортида олиб кириш ва олиб чиқишда уларнинг бут сақланишини, кузатиб борилишини ва қўриқланишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахс масъул ходимларининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган органи тўғрисида (ушбу Низомга мувофиқ олиб кирилган, олиб чиқилган ва транзит қилинган қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг ёхуд Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг кузатуви остида ташиш ҳоллари бундан мустасно);
(9-банд «е» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
ушбу Низомда белгиланган ҳолатларда қурол ва унинг ўқ-дориларини Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати, жумладан, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг ёхуд Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг кузатуви билан таъминлаш тўғрисида.
10. Аризага ваколатли орган бошқа ваколатли органлардан мустақил равишда оладиган ҳужжатлардан ташқари ушбу Низомга 10-иловада кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.
Ваколатли орган рухсатнома бериш учун бошқа давлат органлари ёки ташкилотларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда юридик шахснинг иштирокисиз сўрайди ва олади, ушбу Низомнинг 9-банди ҳамда Низомга 10-иловада назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
11. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 9-банди ва 10-иловада назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
12. Ариза берувчи томонидан рухсатномани бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар ваколатли органга бевосита ёки почта алоқаси воситалари орқали, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатлар ваколатли орган томонидан рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига дарҳол юборилади (топширилади).
13. Ариза берувчи томонидан рухсатнома бериш учун ҳужжатлар электрон шаклда топширилишига йўл қўйилмайди.
14. Ваколатли орган ариза берувчи томонидан оғзаки ёки ёзма шаклдаги, шу жумладан электрон шаклда жўнатилган сўровнома бўйича қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш масалалари юзасидан маълумотларни ва маслаҳатларни бепул тақдим этади.
4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш ёки рухсатномани беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
15. Ваколатли орган томонидан рухсатномани бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун ушбу Низомга 11-иловада белгиланган миқдорда йиғим ундирилади.
Ариза кўриб чиқилганлик учун йиғим суммаси ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади.
Ариза берувчи аризасидан воз кечганда ёки ваколатли орган томонидан ариза берувчига рухсатномани бериш рад этилган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
16. Ваколатли орган рухсатномани бериш ёки рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни ушбу Низомга 10-иловада назарда тутилган муддатларда қабул қилади.
Агар ваколатли орган рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида рухсатномани бериш ёки рухсатномани беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, ариза берувчи кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, аризада кўрсатилган аниқ ҳаракатни бажаришга ва (ёки) муайян фаолият турини амалга оширишга ҳақлидир. Бунда ваколатли орган ариза берувчининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни ичида унга рухсатнома бериши шарт.
Рухсатнома олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ҳамда ариза берувчи томонидан ваколатли органга юборилган ёзма хабарнома рухсатномага тенглаштирилади ҳамда шундай ҳаракатни бажариш ва (ёки) шундай фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади.
17. Ваколатли орган ариза берувчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мос келишини аниқлаш учун ўз маблағлари ҳисобидан ушбу Низомга 10-иловада назарда тутилган муддатлар доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ариза берувчининг аризасига мувофиқ ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун талаб этиладиган мавжуд шароитларини жойига чиқиб ўрганиш ва баҳолаш (қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, улардан фойдаланиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган ҳудудни, биноларни, хоналар ва иншоотларни, уларнинг техник жиҳатдан мустаҳкамланганлигини, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари билан жиҳозланганлиги, қўриқлаш ва жорий этилган режим чораларининг аҳволи, мавжуд транспорт воситалари, аризада кўрсатилган аниқ ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш учун талаб этиладиган бошқа шароитларни);
қурол ва ўқ-дориларининг тузилиши, тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси, рақами, тақдим этилган ҳужжатлар ва бошқа ўзига хос маълумотларни эксперт ва техник баҳолаш ҳамда тадқиқотлар ўтказиш зарур бўлган ҳолатларда ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун қўшимча равишда шартнома асосида тегишли соҳалар бўйича юқори малакали мутахассисларни ва экспертларни жалб этиш.
18. Ваколатли орган тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ариза берувчига рухсатномани беради (юборади) ёки рухсатномани беришни рад этиш ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади.
тақдим этилган ҳужжатлар ва дастурлар қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
рухсат бериш талаблари ҳамда шартларига мувофиқ фойдаланиладиган бино ва иншоотлар санитария-эпидемиологик ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаганда.
Ушбу банднинг иккинчи, олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳоллар аниқланганда, агар аризада бартараф этиш мумкин бўлган камчиликлар мавжуд бўлса, ваколатли орган уларни бартараф этиш учун ариза берувчига муддат беради. Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома ваколатли орган томонидан ариза берувчига бир иш куни ичида юборилади.
Хабарнома тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек, ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади. Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ушбу муддат ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ваколатли орган аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун ариза берувчига малакали ходимларни излашда, ҳужжатлар ҳамда дастурларни маромига етказиш учун мутахассисларни жалб этишда, шунингдек рухсатномани олиш учун бошқа зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам кўрсатиши ва тавсиялар бериши керак, бундан талабгорлар таклиф этилган ёрдамни рад этган ҳоллар мустасно.
Камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарнома юборилган тақдирда, рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.
Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин такроран тақдим этилган тақдирда, ваколатли орган рухсатномани беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда рухсатномани беришни камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
20. Рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома ариза берувчига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб тарзда белгиланиши, бироқ ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
21. Ариза берувчи рухсатномани бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш ариза берувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
22. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ариза берувчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
23. Рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза янги киритилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
24. Ариза берувчи рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор, шунингдек, ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
5-боб. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, ўзгартириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш
(5-боб номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
25. Рухсатнома қуйидаги ҳолларда қайта расмийлаштирилади:
юридик шахс ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) фаолият турлари бўйича ўзгарганда;
янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказилган санасида айни бир фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун рухсатномага эга ҳужжати мавжуд бўлган юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда.
Юридик шахс ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) фаолият турлари бўйича ўзгарган тақдирда, юридик шахс ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш куни ичида ваколатли органга кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Юридик шахсдан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Рухсатномага эга ҳужжатда кўрсатилган маълумотлар ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш юридик шахснинг тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолдаги аризаси бўйича амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
26. Рухсатнома қайта расмийлаштирилгунига қадар рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган юридик шахс ёки унинг ҳуқуқий вориси рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, қабул қилиб олинган санаси ҳақида ваколатли органнинг белгиси қўйилган ариза асосида унда кўрсатилган ҳаракатни бажаради ва (ёки) фаолиятни амалга оширади.
27. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганда, ваколатли орган берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартишлар киритади.
Рухсатномани қайта расмийлаштириш ва уни бериш рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ваколатли орган томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
271. Рухсатнома юридик шахснинг аризаси асосида ваколатли орган томонидан қуйидаги ҳолларда ўзгартирилади:
филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этган юридик шахсларга берилган рухсатномага мувофиқ ушбу филиаллар ва ваколатхоналар томонидан фаолиятни амалга ошириш бошланганда;
юридик шахснинг фаолиятни амалга ошириш манзили ўзгарганда, агар унинг жойлашган жойига нисбатан рухсат бериш талаблари ҳамда шартлари белгиланган бўлса.
Рухсатномага ўзгартишлар рухсатномани бериш учун назарда тутилган тартибда киритилади.
(271-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарорига асосан 2022 йил 16 ноябрдан киритилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон)
28. Рухсатноманинг амал қилиш муддати юридик шахснинг аризасига биноан узайтирилади.
Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга:
фуқаровий, хизмат ва коллекциялаш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олишга, фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлашга, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ва кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларнинг амал қилиш муддати тугашига камида ўттиз иш куни қолганда;
фуқаровий, хизмат ва коллекциялаш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилишга, фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ташишга, фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатномалар муддати тугашига камида ўн иш куни қолганда тақдим этилиши лозим.
Рухсатноманинг амал қилиш муддати рухсатномани бериш учун назарда тутилган тартибда узайтирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарорига асосан 2022 йил 16 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон)
30. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, ўзгартириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатлар юридик шахс томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
31. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги ва ўзгартирилганлиги учун рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ваколатли орган махсус ҳисобварағига ўтказилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
6-боб. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва рухсатномани бекор қилиш
32. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва рухсатномани бекор қилиш ваколатли орган ёки суд қарори асосида «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишлигича 34, 35 ва 36-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
33. Рухсатноманинг белгиланган тартибда амал қилишини тугатиш учун асос бўладиган рухсат беришга доир талаблар ва шартларнинг қўпол равишда бузилишига қуйидагилар киради:
а) рухсат беришга доир талаблар ва шартларга риоя этилиши юзасидан ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган текширувлардан бош тортиш;
б) рухсатнома белгиланган ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зиён ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилишига олиб келган бўлса;
в) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини таъминлаш чораларининг кўрилмаслиги уларнинг йўқолиши ёки талон-торож қилиниши хавфини туғдирса;
г) қуйидаги ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш;
тури, хили, модели, калибри ва сони рухсатномада кўрсатилмаган қурол ва унинг ўқ-дорилари билан;
қурол ва унинг ўқ-дориларини бут сақлаш, белгиланган тартибда бериш-қабул қилиб олиш ва ҳисобини юритиш (қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш фаолиятини амалга оширишда) ёхуд қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини таъминлаш (қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, автомобиль транспортида ташиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш бўйича ҳаракатларни бажаришда) вазифалари рухсатномада кўрсатилмаган шахслар томонидан бажарилиши;
д) ушбу Низомда белгиланган ҳолатларда қурол ва унинг ўқ-дориларини Миллий гвардия, ички ишлар органлари, идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати, жумладан, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг ёхуд Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг кузатуви остида ташилишини таъминламаслик (ташиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш бўйича ҳаракатларни бажаришда);
е) рухсатномада белгиланган ташиш йўналишига амал қилмаслик, шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дориларини ташишга рухсатномада кўрсатилмаган автотранспорт воситаларини жалб қилиш (автомобиль транспортида ташиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш бўйича ҳаракатларни бажаришда);
ж) қурол ва унинг ўқ-дориларини рухсатномада кўрсатилмаган жойда (манзилда) сақлаш ва улардан фойдаланиш (сақлаш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш фаолиятини амалга оширишда).
34. Ваколатли органнинг рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги қарори бўйича судга шикоят қилиш мумкин. Суд ваколатли органнинг қарорини асоссиз деб топган тақдирда, ваколатли орган ариза берувчи олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
7-боб. Рухсат беришга доир талаблар ва шартларга риоя этишни назорат қилиш
35. Юридик шахснинг рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларга риоя этиш ваколатли орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.
Ваколатли орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
юридик шахслар томонидан рухсат беришга доир талаблар ва шартларга риоя этилишини текшириш;
қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган ҳамда улардан фойдаланиладиган жойларни кўздан кечириш;
юридик шахслардан рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларга риоя этилишини текшириш чоғида юзага келадиган масалалар бўйича маълумот ва ахборотни сўраб олиш;
текширишлар натижалари асосида юридик шахслар томонидан рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларнинг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузиш;
рухсатнома эгаси зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш ёки қарор қабул қилиш юзасидан судга мурожаат қилиш;
рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларнинг бузилиши қурол ва унинг ўқ-дорилари йўқолиши ёки талон-торож қилиниши хавфини туғдирганда, рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларни бажаришдаги аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб қўйиш, ички ишлар органига зудлик билан олиб келишни ва вақтинча жойлаштиришни талаб қилиш.
36. Рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларга риоя этилиши бўйича текширувни ўтказиш давомида ваколатли органнинг текширувчи ходими икки нусхада далолатнома тузади, уларнинг бири юридик шахсга берилади, иккинчи нусхаси ваколатли органда қолади.
37. Ваколатли орган томонидан қуйидагилар кўрсатилиши лозим бўлган рухсатномалар реестри (кейинги ўринларда — реестр) юритилади:
юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
рухсатнома берилган сана, унинг серияси ва тартиб рақами;
рухсатноманинг амал қилиш муддати;
берилган рухсатномага мувофиқ қурол ва унинг ўқ-дорилари соҳасида бажариладиган аниқ ҳаракат ва (ёки) амалга ошириладиган муайян фаолият тури (кичик тури);
рухсатномани қайта расмийлаштириш, ўзгартириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш, уни бекор қилиш асослари ва саналари.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
38. Рухсатнома берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар реестрга ариза берувчига рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда киритилади. Реестрдаги барча қайдларга сана қўйилади ҳамда улар ваколатли орган масъул шахсининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
Реестр қоғозда ва электрон манбаларда юритилади. Қоғоздаги ва электрон манбалардаги ёзувлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда, қоғоз манбалардаги ёзувлар устувор аҳамиятга эга бўлади.
Қоғоз манбадаги реестр ваколатли орган томонидан реестр журнали шаклида ягона нусхада юритилади. Реестр журнали ип ўтказиб тикилади, тартиб рақами қўйилади ва унинг орқа томонида саҳифалар сони, журнални юритиш бошланган сана (йил, ой, кун) кўрсатилади ҳамда ваколатли орган раҳбарининг имзоси қўйилади ва муҳри босилади.
Ушбу Низомнинг 37-бандида кўрсатилган реестр маълумотлари ушбу маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, ушбу Низомнинг 37-бандида кўрсатилган маълумотлар уларга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар тўғри ҳисобланади.
39. Ваколатли орган рухсатномани қайта расмийлаштириш, унга ўзгартишлар киритиш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш ва рухсатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда реестрга тегишли қайдларни киритади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
40. Реестрдаги маълумотлар фойдаланилиши чекланган ахборот ҳисобланади ва ошкор қилинмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда реестрдаги маълумотлар ваколатли орган томонидан тегишли сўров олинган кундан бошлаб бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилади.
41. Қурол муомаласи соҳасида рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги, унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги ва унга ўзгартишлар киритилганлиги учун йиғимлардан келиб тушган маблағлар ички ишлар органларининг назорат-лицензиялаш фаолиятини ташкил этиш бўлинмаларининг моддий-техник базасини ривожлантиришга, рухсатномаларнинг бланкаларини чоп эттиришга ва ушбу бўлинмалар ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
42. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши учун юридик шахсларнинг раҳбарлари, шунингдек, юридик шахсларнинг буйруқлари ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлари билан зиммасига қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, белгиланган тартибда бериш-қабул қилиб олинишини ва ҳисоби юритилишини таъминлаш учун жавобгарлик юкланган мансабдор шахслар жавобгардир.
43. Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Юридик шахсларнинг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Юридик шахсларга қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсатномалар бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Ариза берувчи
1. Низомга 10-иловада назарда тутилган рўйхатга мувофиқ рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар билан бирга аризани тайёрлаш.
2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун бевосита ёки почта алоқа воситалари орқали, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этиш.
Ариза берувчининг хоҳишига кўра
2-босқич
Ваколатли орган
1. Ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилиш, унинг иккинчи нусхасини қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юбориш (топшириш).
1. Ҳужжатлар қабул қилинган кунда
2. Аризани кўриб чиқиш, рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
3. Ариза берувчига рухсатномани юбориш (топшириш) ёки рухсатномани беришни рад этиш тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилиш.
3-4. Бир иш кунидан ошмаган муддатда
4. Рухсатномани беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганда, ариза берувчига рад этишнинг аниқ сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни киритишга муддат кўрсатилган ҳолда хабарномани юбориш.
5. Реестрга тегишли ёзувларни киритиш.
5. Рухсатномани бериш ҳақида қарор қабул қилинган кунда
3-босқич
Ариза берувчи
Рухсатномани беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиш.
Рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддатда
4-босқич
Ваколатли орган
Ариза берувчи рухсатномани беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, рухсатномани бериш ҳақидаги аризани такроран кўриб чиқиш.
Беш иш кунидан ошмаган муддатда
Юридик шахсларнинг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
юкланган масъул ходимнинг Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами)
Рухсатноманинг амал қилиш муддати: 20__ «___» _________гача.
Бошлиқ
___________________________
__________________________________
м.ў
(имзо)
(Ф.И.О.)
Рухсатнома рақами _______________
Берилган сана 20__ «___» ____________.
* Икки асл нусхада берилади, улардан бири қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошираётган юридик шахсларнинг ҳисобот ҳужжатларига бириктирилади, иккинчиси олинган қурол ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида белгилар қўйилган ҳолда ариза берувчига қайтарилади.
** Қурол ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида жамланма маълумотлар кўрсатилади: қурол тури, хили, калибри, миқдори, ўқ-дориларининг тури, калибри, миқдори.
амалга ошираётган юридик шахс ходимининг лавозими, Ф.И.О.)
(имзо)
* Рухсатноманинг орқа тарафи фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахснинг масъул ходими томонидан икки асл нусхада қурол ҳақида алоҳида (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақами) ва унинг ўқ-дорилари ҳақида жамланма (тури, калибри, миқдори) маълумотларни кўрсатган ҳолда тўлдирилади. Агарда қурол тўғрисида алоҳида ва (ёки) ўқ-дорилар тўғрисида жамланма маълумотлар рухсатнома орқа тарафининг тегишли майдонига сиғмаса, рухсатноманинг ушбу майдонида қуйидаги умумий маълумотлар кўрсатилади: қуролнинг тури, калибри, миқдори ҳамда ўқ-дориларнинг калибри, миқдори. Бундай ҳолларда қурол тўғрисида алоҳида ва ўқ-дорилар тўғрисида жамланма маълумотлар икки асл нусхадаги тоза варақда рухсатноманинг орқа тарафига илова сифатида расмийлаштирилади. Илова реализацияни амалга оширган юридик шахс масъул ходимининг имзоси билан тасдиқланади ҳамда улардан бири қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошираётган юридик шахснинг ҳисобот ҳужжатларига бириктирилади, иккинчиси эса юридик шахснинг масъул ходимига берилади.
Юридик шахсларнинг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Фуқаровий (хизмат, коллекциялаш) қурол ва унинг ўқ-дориларини
қилиш бўйича фаолиятни амалга ошираётган юридик шахснинг номи ва манзили)
Қурол ва унинг ўқ-дорилари реализация қилинган кундан сўнг уч иш кунида қурол ва унинг ўқ-дорилари эгаси _____________________________________________________________
Рухсатноманинг амал қилиш муддати: 20__ «___»_________гача.
Бошлиқ
______________________________
_______________________________
м.ў
(имзо)
(Ф.И.О.)
Рухсатнома рақами _______
Берилган сана 20__ «___» _________.
* Олинган қурол ва унинг ўқ-дориларини ташишда улар тўғрисида жамланма маълумотлар кўрсатилади: қурол тури, хили, калибри, миқдори, ўқ-дориларнинг тури, калибри, миқдори. Ташишларнинг бошқа турларида қурол тўғрисида алоҳида (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақами) ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида жамланма (тури, калибри, миқдори) маълумотлар кўрсатилади.
** Ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дориларини ташишда тўлдирилади.
Юридик шахсларнинг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
* Қурол тўғрисида алоҳида (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақами) ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида жамланма (тури, калибри, миқдори) маълумотлар кўрсатилади. Агарда қурол тўғрисида алоҳида ва (ёки) ўқ-дорилар тўғрисида жамланма маълумотлар рухсатноманинг тегишли майдонига сиғмаса, рухсатноманинг ушбу майдонида қуйидаги умумий маълумотлар кўрсатилади: қуролнинг тури, калибри, миқдори ҳамда ўқ-дориларнинг калибри, миқдори. Бундай холларда рухсатномага «20__ «___» ________ кундаги ____-сон рухсатномага илова» деган штамп қўйилган тоза варақда қурол тўғрисида алоҳида ва ўқ-дорилар тўғрисида жамланма маълумотлар кўрсатилган икки асл нусхада илова расмийлаштирилади. Илова масъул ходимнинг имзоси ва ваколатли орган муҳри билан тасдиқланади. Илованинг бир нусхаси ваколатли органда қолади, иккинчи нусхаси юридик шахснинг масъул ходимига берилади.
** Очиқ витриналар ва стендларда кўргазмага қўйишда.
*** Кўргазма объектларининг жойлашув схемаси рухсатномага илова сифатида расмийлаштирилади.
Юридик шахсларнинг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Фуқаровий (хизмат, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш) қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир) РУХСАТНОМА
(қурол ва унинг ўқ-дориларини қўриқлови ва кузатувини амалга оширувчи хизмат)
_________________________________________________________ кузатувида амалга оширилади.
Рухсатноманинг амал қилиш муддати: 20__ «___»_________гача.
Бошлиқ
___________________________
________________________________
м.ў
(имзо)
(Ф.И.О.)
Рухсатнома рақами ________________
Берилган сана 20__ «___» _________.
* Ишлаб чиқарувчи (сотувчи) билан тузилган шартнома (контракт) асосида қурол ва унинг ўқ-дориларнинг туркумини олиб қиришда (олиб чиқишда, транзит қилишда) улар тўғрисида жамланма маълумотлар кўрсатилади: қурол тури, хили, калибри, миқдори, ўқ-дориларнинг тури, калибри, миқдори. Бошқа ҳолларда қурол тўғрисида алоҳида (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақами) ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида жамланма (тури, калибри, миқдори) маълумотлар кўрсатилади.
** Ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дориларини ташишда тўлдирилади.
Юридик шахсларнинг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсатнома бериш тўғрисида
5. Ҳаракатни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга дахлдор қурол ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида маълумотлар: ______________________________________________________________
7. Ҳаракатни бажариш ва (ёки) фаолият амалга ошириш якунлангандан сўнг қурол ва унинг ўқ-дориларини жойлаштириш, сақлаш жойи манзили*: ___________________________________
* Фуқаровий (хизмат, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш) қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш ва транзит қилишдан ташқари.
** Фуқаровий (хизмат, коллекциялаш) қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳамда реализация қилиш, фуқаровий (хизмат, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш) қурол ва унинг ўқ-дориларини ташиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш (олиб чиқиш, транзит қилиш) бўйича ҳаракатни бажаришда қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини таъминлаш;
фуқаровий (хизмат) қурол ва унинг ўқ-дориларини қуролхонада ҳамда ўқ отиш объекти ҳудудида сақлаш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш бўйича фаолият турини амалга оширишда қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланиши, белгиланган тартибда берилиши-қабул қилиб олинишини ва ҳисобга олиниши таъминлаш;
ўқ отиш объектида қурол ва унинг ўқ-дориларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича йўриқнома ўтказиш вазифалари (ўқ отиш мутахассислари, тренер, инструктор) юкланган масъул ходимлар учун.
*** Низомнинг 9-бандига мувофиқ қурол ва унинг ўқ-дорилари бажариладиган ҳаракат ва (ёки) амалга ошириладиган фаолиятнинг хусусиятини инобатга олган ҳолда қўшимча равишда кўрсатилади.
Юридик шахсларнинг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Юридик шахсларга қурол муомаласи соҳасида рухсатномаларни бериш тўғрисида аризаларни кўриб чиқиш муддатлари, рухсатномаларнинг амал қилиш муддатлари ҳамда рухсатномаларни олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
Т/р
Рухсатнома номи
Аниқ ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият
Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати
Аризани кўриб чиқиш муддати
Рухсатноманинг амал қилиш муддати
1.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олиш.
а) фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олишга доир контракт (шартнома);
б) қурол ва унинг ўқ-дориларини олишда уларни бут сақланишни таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси;
в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган, қурол ва унинг ўқ-дорилари билан таъминлаш нормаларига мувофиқ юридик шахснинг юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари томонидан (мавжуд бўлса) тасдиқланган қурол (хили, модели ва калибри бўйича) ва унинг ўқ-дориларига (тури ва калибри бўйича) бўлган талаб миқдорининг ҳисоби (фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олишда).
Фуқаровий ва хизмат қуролининг сарфланган, йўқотилган ёки йўқ қилиш учун топширилган ўқ-дорилари ўрнига ўқ-дорилар олиш учун ўқ-дорилар ҳисобдан чиқарилганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ўқ-дориларни ҳисобдан чиқариш далолатномалари, ўқув-машқ отишлари ва бошқа отишларни ўтказиш чоғида сарфланган ўқ-дориларга доир тарқатиш-топшириш қайдномалари, ўқ-дориларни йўқ қилиш учун қабул қилиб олиш (топшириш) далолатномалари) қўшимча равишда тақдим этилади.
30 иш куни
90 кун
2.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатнома.
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган юридик шахслар томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш.
а) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахс билан қурол ва унинг ўқ-дориларини комиссион тарзда реализация қилиш бўйича контракт (шартнома) нусхаси;
б) қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишда, уларни бут сақланишни таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси.
10 иш куни
30 кун
3.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини сақлашга доир рухсатнома.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини қуролхонада сақлаш.
1. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини қуролхонада сақлаш учун:
а) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган бино, иншоот, хоналар ариза берувчига эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида юридик шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
б) қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, жисмоний ҳимоянинг бошқа техник воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари монтаж қилинганлиги юзасидан тузилган далолатномалар нусхалари;
в) қуролхона Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги тўғрисида тузилган шартнома нусхаси*;
г) ўрганишлар, тадқиқотлар, кўриклар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар якуни асосида хулоса (мавжуд бўлса)*;
д) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини ва улардан фойдаланилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси;
е) қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида бевосита ҳаракатни амалга оширувчи ва (ёки) фаолиятни бажарувчи юридик шахснинг раҳбарлари ва ходимларининг (хизмат вазифаларига мувофиқ қурол ва унинг ўқ-дорилари билан тўғридан-тўғри ишлайдиганлар), қўриқлаш хизмати (мавжуд бўлганда) ходимларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва санаси, доимий яшаш жойи, эгаллаб турган лавозими, мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати;
ж) қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида бевосита ҳаракатни амалга оширувчи ва (ёки) фаолиятни бажарувчи ходимларнинг қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги тўғрисида тиббий хулосалар;
з) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келган ёнғинни, аварияни ёки бошқа фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича юридик шахс маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид тасдиқланган ички режа;
и) қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини рўйхатдан ўтказиш учун — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қурол (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақамини кўрсатган ҳолда) ва унинг ўқ-дорилари (тури, калибри, миқдорини кўрсатган ҳолда) тўғрисида белгиси қўйилган қурол ва унинг ўқ-дорилари олишга доир рухсатнома (сақлашга доир рухсатномани расмийлаштириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун).
30 иш куни
3 йил
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини ўқ отиш объекти ҳудудида сақлаш.
2. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ўқ отиш объекти ҳудудида сақлаш учун:
а) «Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати» устунидаги мазкур позициянинг 1-банди «а» — «и» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлар;
б) ўқ отиш объекти ҳудудидан ташқаридаги объектларга зиён етказишини истисно этувчи хавфсиз ҳудуд радиуси доирасида туташган ҳудуднинг қуйидагилар белгиси қўйилган ва тир, ўқ отиш стенди, ўқ отиш майдони ҳудудининг қуйидагилар белгиси қўйилган ҳолдаги схематик режаси (масофаларни метрда кўрсатган ҳолда):
хавфсиз ҳудуд периметри бўйлаб жойлашган ташқи тўсиқнинг тури ва баландлиги, тўсиқда мавжуд бўлган дарвоза, эшик ва дарчалар;
қўриқлаш постлари сони ва жойлашуви, улар орасидаги алоқа воситалари;
ўқ отиш йўналишини кўрсатган ҳолда, нишонни жойлаш ва узатиш ускуналари учун миноралар ва будкаларнинг, ёпиқ турдаги хандақларнинг, бошқа ўқ отиш анжомларининг жойлашуви, тури ва номи;
ўқ ўтказмайдиган деворлар ва шип қисмида кўндаланг тарзда жиҳозланган ўқни ушлаб қолиш мосламаларининг жойлашуви (ярим очиқ турдаги ўқотар тирлари учун);
ўқ очишнинг йўналишида (нишон ҳудудида) ва ён томонида ўқни қабул қилиш (ҳимоя қилиш) тупроқ дўнгликлари жойлашуви (очиқ турдаги ўқотар тирлари ва таркибида очиқ турдаги ўқотар тирлари бўлган ўқ отиш майдонлари учун);
в) фойдаланиладиган ўқ отиш жиҳозлари ва анжомларнинг қисқача рўйхати ва таърифи;
г) ўқ отиш объекти ҳудудида рухсат бериш ва объект ички режимини амалга ошириш, қурол ва унинг ўқ-дориларини бут сақлаш, бериш-қабул қилиб олиш, ҳисобга олиш, олиб юриш ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш бўйича тасдиқланган ички йўриқнома;
д) малака даражасига тааллуқли ҳужжатларни (малака ошириш курслари ёки махсус тайёргарликдан ўтганлиги, малака даражасини бериш тўғрисида диплом, сертификат ва бошқа ҳужжатлар нусхалари) илова қилган ҳолда, ўқ отиш жараёнини тўғридан-тўғри назорат қилиш, қурол ва унинг ўқ-дориларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари бўйича фуқаролар билан мажбурий дастлабки йўриқнома ўтказиш вазифалари юкланган ўқ отиш бўйича мутахассисларни (тренер, инструкторлар) тайинлаш тўғрисида буйруқ ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси (буйруқда уларнинг малака даражаси кўрсатилган бўлиши лозим).
30 иш куни
3 йил
4.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташишга доир рухсатнома.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ваколатли органлар рўйхатга олган жойда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудуди доирасидан ташқарида ташиш.
1. Автомобиль транспортида ташиш учун:
а) ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланиши, шунингдек, уларни кузатиб бориш ва қўриқловни таъминлаш мажбурияти юкланган масъул ходимларни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатининг нусхаси (Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёхуд идоравий ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати ходимлари кузатуви остида ташилаётган ҳоллар бундан мустасно);
б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дориларини ташиш Миллий гвардия органлари, ички ишлар органлари* ёки идоравий ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси;
в) автомобиль транспортида қурол ва унинг ўқ-дориларини ташиш бўйича хизмат кўрсатишни таъминлаш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси (ташишни ариза берувчига тегишли бўлмаган транспорт воситасида амалга оширишда).
10 иш куни
90 кун
2. Темир йўл транспортида ташиш учун — ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари туркумини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб боришни таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.
10 иш куни
90 кун
3. Ҳаво транспортида ташиш учун.
10 иш куни
90 кун
5.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялашга доир рухсатнома.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш.
а) мазкур Рўйхатнинг «Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати» устуни, 3-позицияси, 1-банди «а», «б», «г» — «и» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатларни;
б) коллекциялаш қуролини сақлашга мўлжалланган хоналарнинг, жумладан, музейбоп тарзда коллекциялашда, Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги тўғрисида тузилган шартнома нусхаси.
30 иш куни
3 йил
6.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир рухсатнома.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш.
а) мазкур Рўйхатнинг «Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати» устуни, 3-позицияси, 1-банди «г» — «з» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатларни;
б) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун хоналарни ижара олиш (ўз эгалигида бундай хоналар бўлмаганда), қуролни ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш тартиби, уларнинг бут сақланишини таъминлаш бут сақланишини таъминлаш бўйича ушбу хоналар қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ўрнатилганлиги ҳамда қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ва видеокузатув тизимлари монтаж қилинганлиги тўғрисида тузилган далолатномалар нусхаларини илова қилган ҳолда шартнома, шунингдек, Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги тўғрисида тузилган шартнома нусхалари;
г) кўргазманинг чет эллик иштирокчилари учун уларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташишга доир рухсатномаларни олиш учун ҳужжатлар (чет эллик иштирокчилари олиб кираётган қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда).
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир рухсатнома**.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш.
1. Қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудига спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан олиб кириладиган спорт ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бундан мустасно):
а) қурол ва унинг ўқ-дориларини етказиб беришга доир контракт (шартнома) нусхаси, бир нечта туркумларда олиб кирилганда, уларни олиб кириш жадвали;
б) олиб кирилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқарувчи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг ўрнатилган тартибда давлат тилига таржима қилинган ва тасдиқланган нусхалари;
в) автомобиль транспортининг халқаро ташишларни амалга оширишга рухсат этилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси (автомобиль транспортида олиб киришда);
г) ушбу Рўйхатнинг «Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати» устуни, 4-позицияси, 1-банди «а», «б», «в» кичик бандларида ёки 2-бандида назарда тутил-ган ҳужжатларни (транспорт воситасининг туридан келиб чиққан ҳолда).
10 иш куни
90 кун
Спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш.
2. Кўргазмага қўйиш ва спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун қайтиб олиб чиқиб кетиш (спорт мусобақаларида иштирок этишда — спорт қуроли ва унинг фойдаланилмаган ўқ-дориларини) шарти билан вақтинча олиб кириш учун:
а) спорт тадбири (кўргазма) ташкилотчи-сининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида спорт тадбирларида (кўргазмада) чет эллик иштирокчилар иштирок этишлари учун таклифнома нусхаси;
б) чел эллик иштирокчиларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини ташиш, қабул қилиб олиш ҳамда объект ҳудудига жойлаштиришни таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни (ходимларни) тайинлаш тўғрисида, лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва йили, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси ва рақами ҳамда уни берган орган кўрсатилган ҳолдаги юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси (чет эллик иштирокчиларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб киришда);
в) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркумини ташишда Миллий гвардия органи, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташилаётганда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати ходимлари (темир йўл транспортида ташилаётганда) томонидан кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатнома**.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш.
1. Қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш учун (хорижий давлат ҳудудида спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун қайтиб олиб кириш шарти билан олиб чиқиладиган спорт ва кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дорилари бундан мустасно):
а) қурол ва унинг ўқ-дориларини етказиб беришга доир контракт (шартнома) нусхаси, бир нечта туркумларда олиб чиқилганда, уларни олиб чиқиш жадвали;
б) олиб чиқилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқарувчи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг нусхалари;
в) автомобиль транспортининг халқаро ташишларни амалга оширишга рухсат этилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси (автомобиль транспортида олиб киришда);
г) ушбу Рўйхатнинг «Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати» устуни, 4-позицияси, 1-банди «а», «б», «в» кичик бандларида ёки 2-бандида назарда тутил-ган ҳужжатларни (транспорт воситасининг туридан келиб чиққан ҳолда).
10 иш куни
90 кун
Спорт қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайта олиб кириш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш.
2. Хорижий давлат ҳудудида спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун қурол ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб кириш шарти билан (спорт мусобақаларида иштирок этишда — спорт қуроли ва унинг фойдаланилмаган ўқ-дорилар учун) қурол ва унинг ўқ-дориларини вақтинча олиб чиқиш учун:
а) хорижий давлат ҳудудида тадбир ташкилотчиси таклифномасининг ўрнатилган тартибда давлат тилига таржима қилинган ва тасдиқланган нусхаси;
б) спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун делегациянинг юборилиши тўғрисида, делегация раҳбарини ҳамда спорт тадбирлари (кўргазма) давомида қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисоби юритилишини ва улардан фойдаланишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатнинг нусхаси;
в) мазкур Рўйхатнинг «Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати» устуни, 4-позицияси, 1-банди «б», «в» кичик бандларида ёки 2-бандида назарда тутилган ҳужжатларни (транспорт воситасининг туридан келиб чиққан ҳолда).
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатнома.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш.
а) транзит қилинаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини жўнатувчи давлат ҳудудидан олиб чиқиш ва қабул қилувчи давлат ҳудудига олиб киришга доир рухсатномалар нусхаларининг ўрнатилган тартибда давлат тилига таржима қилинган ва тасдиқланган нусхаси;
б) автомобиль транспортининг халқаро ташишларни амалга оширишга рухсат этилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси (автомобиль транспортида транзит қилишда);
в) қурол ва унинг ўқ-дорилари туркуми транзитини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари (автомобиль транспортида транзит қилишда) ёки «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати (темир йўл транспортида транзит қилишда) кузатувида амалга ошириш бўйича тузилган шартнома нусхаси (ўн дона ёки ундан кам миқдордаги ўқотар спорт қуроли ёки унинг беш юз дона ва ундан кам миқдордаги ўқ-дорилари, пневматик спорт қуроли ва унинг ўқ дорилари, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролларини спорт тадбирларида иштирок этиш учун транзит қилиш ҳолатлари бундан мустасно).
10 иш куни
90 кун
* Ваколатли орган бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади.
** Фуқаровий (хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш) қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатномалар берилганда, ушбу қуроллар ва уларнинг ўқ-дориларини ташишга доир алоҳида рухсатномалар берилмайди ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш қурол ва ўқ-дориларни олиб киришга ёки олиб чиқишга доир берилган рухсатномалар асосида амалга оширилади.
(10-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Юридик шахсларнинг қурол муомаласи соҳасига доир рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги, рухсатноманинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги*, рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги ва унга ўзгартишлар киритилганлиги** учун йиғимлар
МИҚДОРЛАРИ
(11-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
I. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар учун
1.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилариниолишга доир рухсатнома:
а)
сойли узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
2
б)
силлиқ узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
1,5
в)
комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
2
г)
калта стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
2
д)
чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
2
е)
сойли узун стволли ўқотар қуролга ҳамда комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволининг ҳар бир донаси учун (қуролдан алоҳида олишда)
5
ж)
оғиз қисмидаги қуввати 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган узун стволли пневматик ов қуролининг ҳар бир донаси учун
3
з)
оғиз қисмидаги қуввати 3 жоулдан юқори бўлган пневматик спорт қуролининг ҳар бир донаси учун
3
е)
совуқ тиғли спорт қуролнинг (рапиралар, шпагалар ва қиличлар) ҳар бир донаси учун
3
ж)
улоқтириш спорт қуролининг (камонлар, арбалетлар ва найзалар) ҳар бир донаси учун
3
и)
электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ёки шикаст етказувчи таъсирга эга электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмаларнинг ҳар бир донаси учун
0,2
к)
газли ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролининг ҳар бир донаси учун
0,2
л)
газли калта стволли қуролнинг ҳар бир донаси учун
2
м)
ўқотар қуролнинг ҳар 1000 дона ўқ-дорилари (патронлари) учун
0,2
2.
Коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома:
а)
ўқотар қуролининг ҳар бир донаси учун
15
б)
чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
4
в)
пневматик қуролнинг ҳар бир донаси учун
8
г)
сигнал берувчи қуролнинг ҳар бир донаси учун
6
д)
газли қуролнинг ҳар бир донаси учун
8
е)
совуқ тиғли қуролнинг ҳар бир донаси учун
10
ж)
улоқтириш қуролининг ҳар бир донаси учун
10
з)
бошқа хилдаги қуролнинг ҳар бир донаси учун
10
и)
ўқ-дориларнинг ҳар бир дона учун
1
II. Бошқа юридик шахслар учун
3.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома:
а)
сойли узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
15
б)
силлиқ узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
10
в)
комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
15
г)
калта стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
15
д)
чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
15
е)
сойли узун стволли ўқотар қуролга ҳамда комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволининг ҳар бир донаси учун (қуролдан алоҳида олишда)
20
ж)
оғиз қисмидаги қуввати 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган узун стволли пневматик ов қуролининг ҳар бир донаси учун
12
з)
оғиз қисмидаги қуввати 3 жоулдан юқори бўлган пневматик спорт қуролининг ҳар бир донаси учун
12
и)
совуқ тиғли спорт қуролининг (рапиралар, шпагалар ва қиличлар) ҳар бир донаси учун
12
к)
улоқтириш спорт қуролининг (камонлар, арбалетлар ва найзалар) ҳар бир донаси учун
12
л)
электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ёки шикаст етказувчи таъсирга эга электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмаларнинг ҳар бир донаси учун
5
м)
газли ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролининг ҳар бир донаси учун
3
н)
газли калта стволли қуролнинг ҳар бир донаси учун
8
о)
бошқа хилдаги қуролнинг ҳар бир донаси учун
2
п)
ўқотар қуролнинг ҳар 1000 дона ўқ-дорилари (патронлари) учун
1
4.
Коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома:
а)
ўқотар қуролининг ҳар бир донаси учун
25
б)
чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
10
в)
пневматик қуролнинг ҳар бир донаси учун
15
г)
сигнал берувчи қуролнинг ҳар бир донаси учун
10
д)
газли қуролнинг ҳар бир донаси учун
15
е)
тиғли совуқ қуролнинг ҳар бир донаси учун
15
ж)
улоқтириш қуролининг ҳар бир донаси учун
15
з)
бошқа хилдаги қуролнинг ҳар бир донаси учун
15
и)
ўқ-дориларнинг ҳар бир дона учун
2
5.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатнома
20
6.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини сақлашга доир рухсатнома
100
7.
Юридик шахс ходимининг қуролни олиб юришга доир рухсатнома
10
8.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташишга доир рухсатнома
20
9.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялашга доир рухсатнома
200
10.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир рухсатнома
200
11.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир рухсатнома
50
12.
Спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан ЎзбекистонРеспубликаси ҳудудига олиб киришга доир рухсатнома
60
13.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатнома
50
14
Спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб кириш шарти биланЎзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатнома
60
15.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатнома
100
* Рухсатноманинг амал килиш муддатини узайтириш уни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
** Рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги ва ўзгартирилганлиги учун рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганда тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
(11-илова изоҳининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг (кейинги ўринларда — жисмоний шахслар) фуқаровий, мукофот қилинган, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дорилари, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни олиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ариза берувчи — қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни олиш учун ҳужжатлар тақдим этган жисмоний шахс;
коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дорилари — коллекциялаш объектлари ҳисобланган ўқотар, пневматик, газли, сигнал берувчи, совуқ ва бошқа қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари;
кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дорилари — кўргазма объектлари ҳисобланган ўқотар, пневматик, газли, сигнал берувчи, совуқ ва бошқа қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари.
3. Қуйидаги рухсатномалар қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида жисмоний шахсларга бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар ҳисобланади:
а) фуқаровий қуролни, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир;
б) фуқаровий қуролни, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир;
в) фуқаровий қуролни, мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир;
г) спорт ўқотар қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини сақлашга доир;
д) сойли стволли спорт ўқотар қуролини ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қуйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташишга доир;
е) қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялашга доир;
ж) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир;
з) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир;
и) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир;
к) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир.
4. Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсатномалар бериш, беришни рад этиш, рухсатномаларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда уларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича қабул қилинади.
Ушбу Низомнинг 3-банди «а» — «ж» кичик бандларида кўрсатилган рухсатномалар (сойли стволли ўқотар ов қуролини, шу жумладан аралаш ўқотар қуролни, оғиз қисмидаги қувват 65 жоулдан юқори ва калибри 9 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олишга доир рухсатномалардан ташқари) жисмоний шахснинг доимий яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари, шунингдек, туман ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) томонидан берилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ушбу Низомнинг 3-банди «з», «и» ва «к» кичик бандларида назарда тутилган, шунингдек, сойли стволли ўқотар ов қуролини, шу жумладан аралаш ўқотар қуролни, оғиз қисмидаги қувват 65 жоулдан юқори ва калибри 9 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олишга доир рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти жамоат тартибини сақлаш хизмати томонидан берилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
5. Оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан кам ва калибри 4,5 миллиметргача бўлган пневматик ов қуроли ва оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуроли ҳамда кўрсатиб ўтилган қурол турларининг ўқ-дорилари муомаласи соҳасидаги ҳаракатлар ва (ёки) фаолият ваколатли органларнинг рухсатномаларисиз амалга оширилади.
Тиғли совуқ ов ва сигнал берувчи ов қуролини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш ва ташиш ваколатли органларнинг рухсатномаларисиз, овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси асосида амалга оширилади.
Ўқотар ов қуролининг ва оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролининг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш ва ташиш ваколатли органлар томонидан ўқ-дориларнинг тури ва калибрига мос ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир берилган рухсатнома ва овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси асосида амалга оширилади.
Шахсий фойдаланиш мақсадида силлиқ стволли ўқотар ов қуролига патронларни аслаҳалаш учун фойдаланиладиган иницияланадиган ва оловланадиган модда ва материалларни (ов порохи ва пистонлар) олиш, реализация қилиш, сақлаш, ташиш ваколатли органлар томонидан силлиқ стволли ўқотар ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир берилган рухсатнома ва овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси асосида амалга оширилади.
Ўқотар ов қуролини, оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини, шунингдек, силлиқ стволли спорт қуролини ва унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ташиш ваколатли органларнинг қуролни сақлаш ва олиб юришга ёки сақлашга доир рухсатномаси асосида амалга оширилади.
6. Қуйидагилар қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун рухсат беришга доир талаблар ва шартлар ҳисобланади:
а) қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
б) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, сақлаш хавфсизлиги ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш ҳамда уларга бегона шахслар эгалик қилишни истисно этишга қаратилган чораларни кўриш;
в) қуйидагилар муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажаришга ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга йўл қўймаслик:
«Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9 ва 19-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган фуқаровий ва мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дорилари;
шикастловчи таъсири радиоактив нурланиш, кимёвий ва биологик (бактериологик) омиллардан фойдаланишга ёки электромагнит, нур, иссиқлик, инфратовуш, ультратовуш нурланишдан фойдаланишга асосланган коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари;
г) рухсатномада кўрсатилган қурол ва унинг ўқ-дорилари доирасида ҳамда уларга оид ҳаракатларни шахсан бажариш ва (ёки) фаолиятни шахсан амалга ошириш, шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дориларини фақат шахсий эҳтиёжлар учун олиш;
д) ариза берувчининг йигирма бир ёшга (фуқаровий ов, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларига эгалик қилиш учун) ва ўн саккиз ёшга (фуқаровий спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролига эгалик қилиш учун) етган бўлиши;
е) «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси тўққизинчи қисмининг учинчи, бешинчи — ўн биринчи хатбошиларида назарда тутилган асосларнинг мавжуд эмаслиги (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш, спорт тадбирларида иштирок этиш ёки кўргазмага қўйиш мақсадида ов, спорт ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш, фуқаровий, мукофот қилинган, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш ҳолларидан ташқари);
ж) фуқаровий қуролни биринчи марта олаётган жисмоний шахсларнинг овчилар жамоат бирлашмасида (ов қуроли учун) ва отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларда (спорт қуроли учун) қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини билиши юзасидан текширувдан, шунингдек, қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги даврий тиббий текширувлардан ўтиши (қурол билан мукофотлаш ҳоллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари бундан мустасно);
з) доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, янги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйилган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида тегишли ваколатли органга ўзига тегишли қуролни қайта рўйхатдан ўтказиш чораларини кўриш;
и) фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юришга, спорт ўқотар қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини сақлашга, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларнинг амал қилиш муддатларини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатларни рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида ўттиз иш кунидан олдин, бошқа турдаги рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатларни эса уларнинг амал қилиш муддатлари тугашидан камида ўн иш кунидан олдин ваколатли органга тақдим этиш;
к) ваколатли орган ёки суднинг рухсатнома амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори олинган кундан эътиборан ўн кун ичида қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсатномаларни ваколатли органга қайтариш;
л) қурол тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини текшириш учун ваколатли органлар ходимларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган жойларга соат 6-00 дан 22-00 гача монеликсиз киришини таъминлаш, танишиб чиқиш учун уларга зарур ҳужжатларни тақдим этиш.
7. Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида аниқ ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда рухсат беришга доир қўшимча талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:
а) фуқаровий қурол, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олиш бўйича:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурол ва унинг ўқ-дориларини фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали сотиб олиш;
қурол ва унинг ўқ-дорилари олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда уларни сақлаш ва олиб юриш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларни расмийлаштириш (қурол ва унинг ўқ-дориларини рўйхатдан ўтказиш) учун зарур бўлган ҳужжатларни ваколатли органга тақдим этиш;
б) фуқаровий қуролни, коллекциялаш ва мукофот қилинган қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурол ва унинг ўқ-дориларини фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали реализация қилиш;
қурол ва унинг ўқ-дорилари реализация қилинган кундан эътиборан ўн кун муддатда уларни сақлаш ва олиб юриш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномага ўзгартиришлар киритиш учун тегишли ҳужжатларни (қисман реализация қилинганда), шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва олиб юриш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатноманинг аслини (тўлиқ реализация қилинганда) ваколатли органга тақдим этиш;
в) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва коллекциялаш бўйича:
ўқотар ов қуролини, оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини, сигнал берувчи ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ ов қуролини, коллекциялаш ва мукофот қилинган қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини доимий яшаш жойида қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда сақлаш;
коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарга ўрнатилган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларининг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг техник қўриқлаш марказига уланишини таъминлаш;
спорт ўқотар қуролини, шу жумладан сойли стволли спорт қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини ҳамда унинг ўқ-дорилари, тиғли совуқ спорт ва улоқтириш спорт қуролини спорт ўқ отиш объектлари ҳудудида жиҳозланган қуролхоналаридаги қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда сақлаш;
қуролни сейфларда ёки металл шкафларда, унинг ўқ-дориларини эса ушбу сейфлар ёки шкафлар ичидаги қулфланадиган алоҳида қисмида (бўлинмасида) ёки алоҳида қулфланадиган сейфларда ёхуд металл шкафларда сақлаш;
г) сойли стволли спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт, улоқтириш спорт қуролини, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ташиш бўйича:
қуролни ташиш жилдларда, қинларда ёки махсус ғилофларда, ўқсизлантирилган ҳолатда ўқ-дориларидан алоҳида ташиш;
бегона шахсларнинг кўриши ва уларни эркин олиши имкониятини истисно этадиган шароитларда ташиш;
ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари ташилаётганда уларни Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати бўлинмалари (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати бўлинмалари (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқлови остида кузатиб борилишини таъминлаш;
д) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш бўйича:
қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун бинолар (хоналар)ни ижарага олиш (ўз эгалигида бундай хоналар бўлмаганда), қуролни ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш тартиби, уларнинг бут сақланишини таъминлаш бўйича шартномалар тузиш;
кўргазмани қўриқлашнинг муҳандислик-техник ҳамда видеокузатув воситалари билан жиҳозланган ва ўрнатилган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш марказига уланган стационар турдаги бинолар (хоналар)да ўтказиш;
кўргазмага қўйилган (шу жумладан, чет эллик иштирокчилар томонидан) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланиши ва сақлаш хавфсизлигини таъминлаш, қурол ва унинг ўқ-дорилари жойлаштирилган ва сақланадиган жойларга кираётган шахсларни бевосита кузатиш, назорат қилиш ҳамда бегона шахсларнинг рухсатсиз киришига йўл қўймасликка қаратилган чораларни кўриш;
кўргазмага қўйиш режаларини ва экспозицияларни (кўргазма объектларини) жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш ҳамда кўргазма ўтказиладиган жойдаги ваколатли органларга келишиб олиш учун тақдим этиш;
қурол ва унинг ўқ-дориларини бошқа предметлар билан бирга кўргазмага қўйилишини истисно этиш (қуролни ишлаб чиқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун мўлжалланган қурилмалар ва асбоблар, спорт, ов ва балиқ овлаш ашёлари ҳамда қуролнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек тарихий-маданий кўргазмалар экспонатлари бундан мустасно);
қуролни музей бинолари ташқарисида кўргазмага қўйишни фақат Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш марказига ёки ички қўриқлаш постига уланган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари билан жиҳозланган ёпиқ (қулфланадиган) витриналар ва стендларда амалга ошириш;
қурол ва унинг ўқ-дорилари экспозициялари очиқ витриналар ва стендларда жойлаштирилган тақдирда, қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳар куни кўргазма иши тугагач, Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш марказига уланган юридик шахсларнинг қуролхоналарида сақлаш учун топшириш;
кўргазманинг чет эллик иштирокчилари учун уларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташишга доир ваколатли органнинг рухсатномаларини олиш, уларни ташиш, кўргазма ўтказилаётган объект ҳудудида қабул қилиш ва жойлаштириш бўйича чораларни кўриш (чет эллик иштирокчиларнинг олиб кирилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда);
е) фуқаровий, мукофот қилинган, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш бўйича:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган ов ва спорт қуроли ҳамда унинг фойдаланилмаган ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ов қилиш тўғрисидаги шартномада, спорт мусобақаларида қатнашиш ёки кўргазмага қўйиш учун таклифномаларда белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун);
Ўзбекистон Республикасида олинган фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини улар олинган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари учун);
ж) қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш бўйича:
транзит қилинаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини жўнатувчи давлат ҳудудидан олиб чиқишга ва қабул қилувчи давлат ҳудудига олиб киришга доир рухсатномаларни тақдим этиш;
ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари транзитини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг (темир йўл транспортида ташишда) ёки Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг (автомобиль транспортида ташишда) кузатувида амалга оширилишини таъминлаш.
3-боб. Рухсатнома олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
8. Рухсатнома олиш учун ариза берувчи ваколатли органга ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ шаклда қуйидагилар кўрсатилган ариза тақдим этади:
фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жой манзили, мурожаат учун телефон рақамлари, мавжуд бўлса — электрон почта манзили;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
бажармоқчи ва (ёки) амалга оширмоқчи бўлган аниқ ҳаракатлари ва (ёки) муайян фаолияти учун рухсатнома олишдан мақсади, ушбу ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга дахлдор қурол (тури, хили, модели ва калибри) ва унинг ўқ-дорилари (тури, калибри);
ҳаракатлар бажариладиган ва (ёки) фаолият амалга ошириладиган жой, шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дорилари жойлаштириладиган (сақланадиган) жой;
ҳаракатлар бажариладиган ва (ёки) фаолият амалга ошириладиган тахминий муддат (зарур бўлганда).
Аризада қўшимча равишда қуйидагилар кўрсатилади:
а) фуқаровий қуролни, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишда — реализация қилиниши режалаштирилаётган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиниши режалаштирилаётган бундай фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахснинг номи ва манзили тўғрисида маълумотлар;
б) спорт ўқотар қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ пневматик спорт қуролини, тиғли совуқ спорт қуролини, спорт улоқтириш қуролини сақлашда — спорт ўқ отиш объектининг номи ва жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;
в) сойли стволли спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини ташишда:
спорт мусобақалари ва ўқув-машқ йиғинлари ташкилотчиси ва ўтказиш жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш йўналиши, фойдаланиладиган транспорт тури (автомобиль транспортида ташишда — ташиш учун жалб қилинган транспорт воситасининг русуми ва давлат рўйхат белгилари) тўғрисида маълумотлар;
ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркумини қуролли қўриқловининг кузатуви билан таъминлаш тўғрисида (Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати томонидан автомобиль транспортида ташишда, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати томонидан темир йўл транспортида ташишда);
г) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда — кўргазма жойи, шунингдек, ҳар куни кўргазма иш вақти тугагач, қурол ва унинг ўқ-дориларини топшириш учун улар бут сақланишини таъминлайдиган қуролхона тўғрисида маълумотлар (кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дорилари очиқ витрина ва стендларга жойлаштирилган ҳолларда);
д) фуқаровий, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишда, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишда — юкни жўнатиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш жойлари (юкни етказиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш жойлари), Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш йўналиши, фойдаланиладиган транспорт тури (автомобиль транспортида ташишда — транспорт воситаларининг русуми ва давлат рўйхат белгилари), олиб киришнинг (олиб чиқишнинг, транзит қилишнинг) тахминий санаси, шунингдек, транзит қатнашчилари бўлган давлатлар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишнинг мўлжалланаётган йўналиши тўғрисида маълумотлар (транзит қилишда);
ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми транзитини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг (темир йўл транспортида ташишда) ёки Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг (автомобиль транспортида ташишда) кузатуви билан таъминлаш тўғрисида.
9. Аризага ваколатли орган бошқа ваколатли органлардан мустақил равишда оладиган ҳужжатлардан ташқари ушбу Низомга 11-иловада кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.
Ваколатли орган рухсатнома бериш учун бошқа давлат органлари ёки ташкилотларида мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда жисмоний шахснинг иштирокисиз сўрайди ва олади, ушбу Низомнинг 9-банди ҳамда Низомга 10-иловада назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
10. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 8-банди ва 11-иловада назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
11. Ариза берувчи томонидан рухсатнома бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар ваколатли органга бевосита ёки почта алоқаси воситалари орқали, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатлар ваколатли орган томонидан рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига дарҳол юборилади (топширилади).
12. Ариза берувчи томонидан рухсатнома бериш учун ҳужжатларнинг электрон шаклда топширилишига йўл қўйилмайди.
13. Ваколатли орган ариза берувчи томонидан оғзаки ёки ёзма шаклдаги, шу жумладан электрон шаклида жўнатилган сўровнома бўйича қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш масалалари юзасидан маълумотларни ва маслаҳатларни бепул асосда тақдим этади.
4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
14. Ваколатли орган томонидан рухсатномани бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун ушбу Низомга 12-иловада белгиланган миқдорда йиғим ундирилади.
Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади.
Ариза берувчи аризасидан воз кечганда ёки ваколатли орган томонидан ариза берувчига рухсатномани бериш рад этилган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Ваколатли орган рухсатномани бериш ёки рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни ушбу Низомга 11-иловада назарда тутилган муддатларда қабул қилади.
16. Ваколатли орган ариза берувчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мос келишини аниқлаш учун ўз маблағлари ҳисобидан ушбу Низомга 11-иловада назарда тутилган муддатлар доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ариза берувчининг аризасига мувофиқ ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун талаб этиладиган мавжуд шароитларини жойига чиқиб ўрганиш ва баҳолаш (қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, улардан фойдаланиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган ҳудудни, биноларни, хоналар ва иншоотларни, уларнинг техник жиҳатдан мустаҳкамлигини, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ҳамда жисмоний ҳимоянинг бошқа техник воситалари билан жиҳозланганлиги, қўриқлаш ва жорий этилган режим чораларининг аҳволи, мавжуд транспорт воситалари, аризада кўрсатилган аниқ ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш учун талаб этиладиган бошқа шароитларни);
қурол ва унинг ўқ-дориларининг тузилиши, тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси, рақами, тақдим этилган ҳужжатлар ва бошқа ўзига хос маълумотларни эксперт ва техник баҳолаш ҳамда тадқиқотлар ўтказиш зарур бўлган ҳолатларда ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун қўшимча равишда шартнома асосида тегишли соҳалар бўйича юқори малакали мутахассисларни ва экспертларни жалб этиш.
17. Ваколатли орган тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ариза берувчига рухсатномани беради (юборади) ёки рухсатномани беришни рад этиш ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади.
18. Рухсатнома беришни қуйидаги асослар бўйича амалга рад этилиши мумкин:
ушбу Низомнинг 8-банди ва Низомга 11-иловада назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
ариза берувчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги.
Рухсатнома беришни мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан ёхуд тақдим этилган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда рад этишга йўл қўйилмайди.
Ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳоллар, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганлиги аниқланганда, агар аризада бартараф этиш мумкин бўлган камчиликлар мавжуд бўлса, ваколатли орган уларни бартараф этиш учун ариза берувчига муддат беради. Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома ваколатли орган томонидан ариза берувчига бир иш куни ичида юборилади.
Хабарнома тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек, ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади. Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ушбу муддат ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ваколатли орган аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун ариза берувчига малакали ходимларни излашда, ҳужжатлар ҳамда дастурларни маромига етказиш учун мутахассисларни жалб этишда, шунингдек рухсатномани олиш учун бошқа зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам кўрсатиши ва тавсиялар бериши керак, бундан талабгорлар таклиф этилган ёрдамни рад этган ҳоллар мустасно.
Камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарнома юборилган тақдирда, рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.
Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин такроран тақдим этилган тақдирда, ваколатли орган рухсатномани беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда рухсатномани беришни камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
19. Рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома ариза берувчига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб тарзда белгиланиши, бироқ ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
20. Ариза берувчи рухсатномани бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш ариза берувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
21. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ариза берувчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
22. Рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза янги киритилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
23. Ариза берувчи рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор, шунингдек, ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
5-боб. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг муддатини узайтириш, дубликатини бериш
24. Фамилияси, исми ва отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда, жисмоний шахс етти иш куни ичида ваколатли органга рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг (паспорт, идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) нусхаларини илова қилган ҳолда топшириши шарт.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарорига асосан 2022 йил 16 ноябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон)
Жисмоний шахсдан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
25. Рухсатнома қайта расмийлаштирилгунига қадар рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган жисмоний шахс рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, қабул қилиб олинган санаси ҳақида ваколатли органнинг белгиси қўйилган ариза асосида унда кўрсатилган ҳаракатни бажаради ва (ёки) фаолиятни амалга оширади.
26. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганда, ваколатли орган берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Рухсатномани қайта расмийлаштириш ва бериш рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ваколатли орган томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
27. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш жисмоний шахснинг аризасига биноан амалга оширилади.
Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга:
фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юришга, спорт ўқотар қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини сақлашга, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларнинг амал қилиш муддати тугашига камида ўттиз иш куни қолганда;
28. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган фуқаровий ҳамда мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юришга, спорт ўқотар қуролини сақлашга доир рухсатномалар ўрнига жисмоний шахснинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Дубликатни беришда ваколатли орган томонидан йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган рухсатноманинг амал қилиш муддати кўрсатилган «Дубликат» белгиси қўйилган янги рухсатнома берилади.
Ваколатли орган ариза, шунингдек, рухсатнома яроқсиз ҳолга келган тақдирда, рухсатноманинг асл нусхаси олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда рухсатноманинг дубликатини бериши (юбориши) шарт.
29. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва дубликатини бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар жисмоний шахс томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади.
Ариза берувчи томонидан ҳужжатлар электрон шаклда жисмоний ва юридик шахслар учун очиқ бўлган ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали топширилишига йўл қўйилмайди.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
30. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги учун рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Рухсатноманинг дубликати берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ваколатли орган махсус ҳисобварағига ўтказилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
6-боб. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ва бекор қилиш
31. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ва бекор қилиш ваколатли орган ёки суд қарори асосида «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишлигича 34, 35 ва 36-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
32. Рухсатноманинг белгиланган тартибда амал қилишини тугатиш учун асос бўладиган рухсат беришга доир талаблар ва шартларнинг қўпол равишда бузилишига қуйидагилар киради:
а) рухсат беришга доир талаблар ва шартларга риоя этилиши юзасидан ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган текширувлардан бош тортиш;
б) рухсатномада кўрсатилган ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зиён ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилишига олиб келган бўлса;
в) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини таъминлаш чоралари кўрилмаслиги уларнинг йўқолиши ёки талон-торож қилиниши хавфини туғдирса;
г) рухсатномада кўрсатилган ҳаракатларни шахсан бажармаслик ва (ёки) фаолиятни шахсан амалга оширмаслик;
д) тури, хили, модели, калибри ва сони рухсатномада кўрсатилмаган қурол ва унинг ўқ-дорилари билан ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш;
е) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, коллекциялаш ва кўргазмага қўйишга доир рухсатномада белгиланмаган жойда (манзилда) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашни, коллекциялашни ва кўргазмага қўйишни амалга ошириш;
и) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш муддатларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш тартибини бузиши.
33. Ваколатли органнинг рухсатнома амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарори бўйича судга шикоят қилиш мумкин. Суд ваколатли органнинг қарорини асоссиз деб топган тақдирда, ваколатли орган ариза берувчи олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
7-боб. Рухсат беришга доир талаблар ва шартларга риоя этилишини назорат қилиш
34. Жисмоний шахснинг рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларга риоя этилиши ваколатли орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.
Ваколатли орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
жисмоний шахслар томонидан рухсат беришга доир талаблар ва шартларга риоя этилишини текшириш;
қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган ҳамда улардан фойдаланиладиган жойларни кўздан кечириш;
жисмоний шахслардан рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларга риоя этилишини текшириш чоғида юзага келадиган масалалар бўйича маълумот ва ахборотни сўраб олиш;
текширишлар натижалари асосида жисмоний шахслар томонидан рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларнинг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузиш;
рухсатнома эгаси зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш ёки қарор қабул қилиш юзасидан судга мурожаат қилиш;
рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларнинг бузилиши қурол ва унинг ўқ-дорилари йўқолиши ёки талон-торож қилиниши хавфини туғдирганда, рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларни бажаришдаги аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб қўйиш, ички ишлар органига зудлик билан олиб келишни ва вақтинча жойлаштиришни талаб қилиш.
35. Рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларига риоя этилиши бўйича текширувни ўтказиш давомида ваколатли органнинг текширувчи ходими икки нусхада далолатнома тузади, уларнинг бири жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси ваколатли органда қолади.
8-боб. Рухсатномалар реестри
36. Ваколатли орган томонидан қуйидагилар кўрсатилиши лозим бўлган рухсатномалар реестри (кейинги ўринларда — реестр) юритилади:
рухсатнома берилган сана, унинг серияси ва тартиб рақами;
рухсатноманинг амал қилиш муддати;
берилган рухсатномага мувофиқ қурол ва унинг ўқ-дорилари соҳасида бажариладиган аниқ ҳаракат ва (ёки) амалга ошириладиган муайян фаолият;
рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ва саналари;
рухсатнома амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш асослари ва саналари;
рухсатнома дубликатини бериш асослари ва саналари.
37. Рухсатнома берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар реестрга ариза берувчига рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда киритилади. Реестрдаги барча қайдларга сана қўйилади ҳамда улар ваколатли орган масъул шахсининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
Реестр қоғозда ва электрон манбаларда юритилади. Қоғоздаги ва электрон манбалардаги ёзувлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда, қоғоз манбалардаги ёзувлар устувор аҳамиятга эга бўлади.
Қоғоз манбадаги реестр ваколатли орган томонидан реестр журнали шаклида ягона нусхада юритилади. Реестр журнали ип ўтказиб тикилади, тартиб рақами қўйилади ва унинг орқа томонида саҳифалар сони, журнални юритиш бошланган сана (йил, ой, кун) кўрсатилади ҳамда ваколатли орган раҳбарининг имзоси қўйилади ва муҳри босилади.
Ушбу Низомнинг 36-бандида кўрсатилган реестр маълумотлари ушбу маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ушбу Низомнинг 36-бандида кўрсатилган маълумотлар уларга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар тўғри ҳисобланади.
38. Ваколатли орган рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш ва рухсатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда реестрга тегишли қайдларни киритади.
39. Реестрдаги маълумотлар фойдаланилиши чекланган ахборот ҳисобланади ва ошкор қилинмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда реестрдаги маълумотлар ваколатли орган томонидан тегишли сўров олинган кундан бошлаб бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилади.
9-боб. Якунловчи қоидалар
40. Қурол муомаласи соҳасида рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги, унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги ва унинг дубликати берилганлиги учун йиғимлардан келиб тушган маблағлар ички ишлар органларининг назорат-лицензиялаш фаолиятини ташкил этиш бўлинмаларининг моддий-техник базасини ривожлантиришга, рухсатномаларнинг бланкаларини тайёрлашга ва ушбу бўлинмалар ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.
41. Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Жисмоний шахсларга қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсатномалар бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Ариза берувчи
1. Низомга 11-иловада назарда тутилган рўйхатга мувофиқ рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар билан бирга аризани тайёрлаш.
2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун бевосита ёки почта алоқа воситалари орқали улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этиш.
Ариза берувчининг хоҳишига кўра
2-босқич
Ваколатли орган
1. Ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилиш, унинг иккинчи нусхасини қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юбориш (топшириш).
1. Ҳужжатлар қабул қилинган кунда дарҳол
2. Аризани кўриб чиқиш, рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
3. Ариза берувчига рухсатномани юбориш (топшириш) ёки уни рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилиш.
3-4. Бир иш кунидан ошмаган муддатда
4. Рухсатнома беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганда, ариза берувчига рад этишнинг аниқ сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва аризачи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни киритиш муддат кўрсатилган ҳолда хабарномани юбориш.
5. Реестрга тегишли ёзувларни киритиш.
5. Рухсатномани бериш ҳақида қарор қабул қилинган куни
3-босқич
Ариза берувчи
Рухсатномани беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиш.
Рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддатда
4-босқич
Ваколатли орган
Ариза берувчи рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, рухсатнома бериш ҳақидаги аризани такроран кўриб чиқиш.
Беш иш кунидан ошмаган муддатда
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Фуқаровий қуролни
(коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини) олишга доир*
Рухсатноманинг амал қилиш муддати: 20__ «___» _________гача.
Бошлиқ
____________________
______________________
м.ў.
(имзо)
(Ф.И.О.)
Рухсатнома рақами _________
Берилган сана 20__ «___» ____________.
* Икки асл нусхада берилади, улардан бири қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошираётган юридик шахсларнинг ҳисобот ҳужжатларига бириктирилади, иккинчиси олинган қурол ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида белгилар қўйилган ҳолда жисмоний шахсга қайтарилади.
** Қурол ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида жамланма маълумотлар кўрсатилади: қурол тури, хили, калибри, миқдори, ўқ-дориларининг тури, калибри, миқдори.
амалга ошираётган юридик шахс ходимининг лавозими, Ф.И.О.)
(имзо)
* Рухсатноманинг орқа тарафи фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахснинг ходими томонидан икки асл нусхада қурол ҳақида алоҳида (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақами) ва унинг ўқ-дорилари ҳақида жамланма (тури, калибри, миқдори) маълумотларни кўрсатган ҳолда тўлдирилади. Агарда қурол тўғрисида алоҳида ва (ёки) ўқ-дорилар тўғрисида жамланма маълумотлар рухсатнома орқа тарафининг тегишли майдонига сиғмаса, рухсатноманинг ушбу майдонида қуйидаги умумий маълумотлар кўрсатилади: қуролнинг тури, калибри, миқдори ҳамда ўқ-дориларнинг калибри, миқдори. Бундай ҳолларда қурол тўғрисида алоҳида ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида жамланма маълумотлар икки асл нусхадаги тоза варақда рухсатноманинг орқа тарафига илова сифатида расмийлаштирилади. Иловалар реализацияни амалга оширган юридик шахс масъул ходимининг имзоси билан тасдиқланади ҳамда улардан бири қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошираётган юридик шахснинг ҳисобот ҳужжатларига бириктирилади, иккинчиси эса жисмоний шахсга берилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Фуқаровий қуролни (мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини) реализация қилишга доир
қилиш бўйича фаолиятни амалга ошираётган юридик шахснинг номи ва манзили)
Қурол ва унинг ўқ-дорилари реализация қилинган кундан сўнг уч иш кунида қурол ва унинг ўқ-дорилари эгаси ______________________________________________________________________________________
(ваколатли орган масъул ходимининг Ф.И.О., телефон рақами)
Рухсатноманинг амал қилиш муддати: 20__ «___» _________гача.
Бошлиқ
_________________
______________________
м.ў.
(имзо)
(Ф.И.О.)
Рухсатнома рақами ____________
Берилган сана 20__ «___» ____________________.
* Қурол тўғрисида алоҳида (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақами) ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида жамланма (тури, калибри, миқдори) маълумотлар кўрсатилади. Агарда қурол тўғрисида алоҳида ва (ёки) ўқ-дорилар тўғрисида жамланма маълумотлар рухсатноманинг тегишли майдонига сиғмаса, рухсатноманинг ушбу майдонида қуйидаги умумий маълумотлар кўрсатилади: қуролнинг тури, калибри, миқдори ҳамда ўқ-дориларнинг калибри, миқдори. Бундай ҳолларда рухсатномага «20__ «___» ________ кундаги ____-сон рухсатномага илова» деган штамп қўйилган тоза варақда қурол тўғрисида алоҳида ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида жамланма маълумотлар кўрсатилган икки нусхада илова расмийлаштирилади. Илова масъул ходимнинг имзоси ва ваколатли орган муҳри билан тасдиқланади. Илованинг бир нусхаси ваколатли органда қолади, иккинчиси эса жисмоний шахсга берилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
(рухсатномани берган ички ишлар органи номи)
Фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юришга доир
РУХСАТНОМА
Сурат
учун жой
Берилди:
(Ф.И.О.)
Яшаш манзили:
(рўйхатдан ўтган жойи ёки доимий яшаш
манзили — доимий яшаш манзили бошқа жойда бўлган ҳолларда)
Рухсатнома рақами ______________
Берилган санаси 20__ йил «___» ______________
рухсатноманинг 2-бети
Т/р
Қурол тури, хили ва модели
Қурол калибри
Қурол ишлаб чиқарилган йил
Қуролнинг завод серияси ва рақами
Рухсатнома эгаси кўрсатиб ўтилган қурол ва унинг ўқ-дориларини доимий яшаш жойи бўйича сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва олиб юриш ҳуқуқига эга.
Рухсатноманинг амал қилиш муддати: 20__ йил «___» _________гача.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
41-ИЛОВА
(рухсатномани берган ички ишлар органи номи)
Мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир
РУХСАТНОМА
Сурат
учун жой
Берилди:
(Ф.И.О.)
Яшаш манзили:
(рўйхатдан ўтган жойи ёки доимий яшаш
манзили — доимий яшаш манзили бошқа жойда бўлган ҳолларда)
Рухсатнома рақами
___________
Берилган санаси 20__ йил «___» _________
рухсатноманинг 2-бети
Т/р
Қурол тури, хили ва модели
Қурол калибри
Қурол ишлаб чиқарилган йил
Қуролнинг завод серияси ва рақами
Рухсатнома эгаси кўрсатиб ўтилган қурол ва унинг ўқ-дориларини доимий яшаш жойи бўйича сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва олиб юриш ҳуқуқига эга.
Рухсатноманинг амал қилиш муддати чекланмаган.
Бошлиқ
(имзо)
(Ф.И.О.)
м.ў.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
(рухсатномани берган ички ишлар органи номи)
Спорт ўқотар қуролини (оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ пневматик спорт қуролини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини) сақлашга доир
РУХСАТНОМА
Сурат
учун жой
Берилди:
(Ф.И.О.)
(отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс
томонидан берилган спортчи гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси)
Спорт фаолиятини амалга ошириш жойи (манзил):
(спорт (ўқ отиш) объекти жойлашган манзил)
Қурол сақлаш жойи (манзил):
(қуролхона жойлашган
жойнинг манзили)
Рухсатнома рақами ________
Берилган санаси: 20__ йил «___» _________
рухсатноманинг 2-бети
Т/р
Қурол тури, хили ва модели
Қурол калибри
Қурол ишлаб чиқарилган йил
Қуролнинг завод серияси ва рақами
Қурол эгаси кўрсатилган қуролни ва унинг ўқ-дориларини спорт (ўқ отиш) объекти ҳудудида сақлаш ва олиб юриш, шунингдек, спорт мусобақалари ёки ўқув-машқ йиғинлар ўтказилаётган даврда бошқа спорт объектларида вақтинча сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқига эга.
Рухсатноманинг амал қилиш муддати: 20__ йил «___» _________гача.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Сойли стволли спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини (тиғли совуқ спорт қуролини, спорт улоқтириш қуролини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини) ташишга доир
Ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини вақтинчалик сақлаш ва ундан фойдаланиш жойи (манзили): ________________________________________________________
Рухсатноманинг амал қилиш муддати: 20__ «___» _________гача.
Бошлиқ
____________________
______________________
м.ў.
(имзо)
(Ф.И.О.)
Рухсатнома рақами ________
Берилган сана 20__ «___» __________.
* Спорт ўқотар (стволли коллекциялаш, стволли кўргазмага қўйиш) қуроли тўғрисида алоҳида (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақами) ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида жамланма (тури, калибри, миқдори) маълумотлар кўрсатилади. Агарда қурол тўғрисида алоҳида ва (ёки) ўқ-дорилар тўғрисида жамланма маълумотлар рухсатноманинг тегишли майдонига сиғмаса, рухсатноманинг ушбу майдонида қуйидаги умумий маълумотлар кўрсатилади: қуролнинг тури, калибри, миқдори ҳамда ўқ-дориларнинг калибри, миқдори. Бундай холларда рухсатномага «20__ «___» ________ кундаги ____-сон рухсатномага илова» деган штамп қўйилган тоза варақда қурол тўғрисида алоҳида ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида жамланма маълумотлар кўрсатилган икки асл нусхада илова расмийлаштирилади. Илова масъул ходимнинг имзоси ва ваколатли орган муҳри билан тасдиқланади. Илованинг бир нусхаси ваколатли органда қолади, иккинчи нусхаси жисмоний шахсга берилади.
** Ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари ташилаётганда тўлдирилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
Рухсатноманинг амал қилиш муддати: 20__ «___» _________гача.
Бошлиқ
____________________
___________________________
м.ў.
(имзо)
(Ф.И.О.)
Рухсатнома рақами ________
Берилган сана 20__ «___» _____________.
* Қурол тўғрисида алоҳида (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақами) ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида жамланма (тури, калибри, миқдори) маълумотлар кўрсатилади. Агарда қурол тўғрисида алоҳида ва (ёки) ўқ-дорилар тўғрисида жамланма маълумотлар рухсатноманинг тегишли майдонига сиғмаса, рухсатноманинг ушбу майдонида қуйидаги умумий маълумотлар кўрсатилади: қуролнинг тури, калибри, миқдори ҳамда ўқ-дориларнинг калибри, миқдори. Бундай холларда рухсатномага «20__ «___» ________ кундаги ____-сон рухсатномага илова» деган штамп қўйилган тоза варақда қурол тўғрисида алоҳида ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида маълумотлар кўрсатилган икки нусхада илова расмийлаштирилади. Илова масъул ходимнинг имзоси ва ваколатли орган муҳри билан тасдиқланади. Илованинг бир нусхаси ваколатли органда қолади, иккинчи нусхаси жисмоний шахсга берилади.
** Коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини сақлаш жисмоний шахснинг доимий яшаш (рўйхатдан ўтиш) манзили бўйича амалга оширилади. Жисмоний шахснинг рўйхатдан ўтган жойи ва унинг доимий яшаш манзили ҳар хил бўлганда, сақлаш доимий яшаш манзили бўйича амалга оширилади.
*** Кўргазма объектларининг жойлашув схемаси рухсатномага илова сифатида расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир
* Қурол тўғрисида алоҳида (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақами) ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида жамланма (тури, калибри, миқдори) маълумотлар кўрсатилади. Агарда қурол тўғрисида алоҳида ва (ёки) ўқ-дорилар тўғрисида жамланма маълумотлар рухсатноманинг тегишли майдонига сиғмаса, рухсатноманинг ушбу майдонида қуйидаги умумий маълумотлар кўрсатилади: қуролнинг тури, калибри, миқдори ҳамда ўқ-дориларнинг калибри, миқдори. Бундай холларда рухсатномага «20__ «___» ________ кундаги ____-сон рухсатномага илова» деган штамп қўйилган тоза варақда қурол тўғрисида алоҳида ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида маълумотлар кўрсатилган икки нусхада илова расмийлаштирилади. Илова масъул ходимнинг имзоси ва ваколатли орган муҳри билан тасдиқланади. Илованинг бир нусхаси ваколатли органда қолади, иккинчи нусхаси жисмоний шахсга берилади.
** Очиқ витриналар ва стендларда кўргазмага қўйишда.
*** Кўргазма объектларининг жойлашув схемаси рухсатномага илова сифатида расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Фуқаровий (мукофот қилинган, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш) қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга) РУХСАТНОМА
Рухсатноманинг амал қилиш муддати: 20__ «___» _________гача.
Бошлиқ
___________________________
_____________________________________
м.ў
(имзо)
(Ф.И.О.)
* Ишлаб чиқарувчи (сотувчи) билан тузилган етказиб бершига доир контракт (шартнома) асосида қурол ва унинг ўқ-дориларнинг туркумини олиб қиришда (олиб чиқишда, транзит қилишда) улар тўғрисида жамланма маълумотлар кўрсатилади: қурол тури, хили, калибри, миқдори, ўқ-дориларнинг тури, калибри, миқдори. Бошқа ҳолларда қурол тўғрисида алоҳида (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақами) ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида жамланма (тури, калибри, миқдори) маълумотлар кўрсатилади.
** Қурол ва унинг ўқ-дорилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан олиб киришда тўлдирилади.
*** Ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дориларини олиб киришда (олиб чиқишла, транзит қилишда) тўлдирилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсатнома бериш тўғрисида
5. Ҳаракатни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга дахлдор қурол ва унинг ўқ-дорилари тўғрисида маълумотлар: _______________________________________________________________
7. Ҳаракатни ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширгандан сўнг қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, жойлаштириш, сақлаш жойи манзили*: ___________________________________________
* Фуқаровий (мукофот қилинган, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш) қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш ва транзит қилишдан ташқари.
** Низомнинг 8-бандига мувофиқ қурол ва унинг ўқ-дорилари бажариладиган ҳаракат ва (ёки) амалга ошириладиган фаолиятнинг хусусиятини инобатга олган ҳолда қўшимча равишда кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА
Жисмоний шахсларга қурол муомаласи соҳасида рухсатномалар бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддатлари, рухсатномаларнинг амал қилиш муддатлари ҳамда рухсатномаларни олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар
Фуқаровий қуролни, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома.
Фуқаровий қуролни олиш.
1. Фуқаровий қуролни олиш учун:
а) биринчи марта қуролни (бундан ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли мустасно) олаётган фуқаролар учун — овчилар жамоат бирлашмаси томонидан (ов қуролини олиш учун) ҳамда отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан (спорт қуролини олиш учун) қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини билиш юзасидан текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;
б) қуролга (бундан ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли мустасно) эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тиббий хулоса биринчи марта қуролни олаётган фуқаролар учун, кейинчалик — қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтиришда;
в) овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси (ов қуролини олиш учун);
г) овчилар жамоат бирлашмасининг тавсияномаси (сойли стволли ўқотар ов қуролини, шунингдек, оғиз қисмидаги қувват 65 жоулдан юқори ва калибри 9 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олиш учун);
д) отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан берилган, спорт қуролидан фойдаланиш билан боғлиқ спорт тури кўрсатилган спортчи гувоҳномаси (спорт қуролини олиш учун).
Махсус органлар ва ҳарбий тузилмаларнинг ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимлари қуролни олишда мазкур банднинг «в», «г», «д» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатларни, шунингдек, махсус орган ёки ҳарбий тузилмаларда хизматни ўтаётганликлари, ҳарбий ёки махсус унвонини ҳамда адлия малака даражасини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.
30 иш куни
90 кун
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш учун:
а) ариза берувчи ўзи фуқароси бўлган хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхонаси, консуллик муассасаси ва уларга тенглаштирилган ташкилотнинг илтимосномаси;
б) ариза берувчи ўзи фуқароси бўлган хорижий давлатнинг ваколатли органининг қуролни олишга ва ушбу хорижий давлат ҳудудига олиб киришга доир рухсатномаси.
10 иш куни
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча яшаш даврида, бироқ 30 кундан ошмаган муддатда
Коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларни олиш.
3. Коллекциялаш учун қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш учун.
30 иш куни
90 кун
2.
Фуқаровий қуролни, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатнома.
Фуқаровий қуролни, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш.
Фуқаровий қуролни, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун.
10 иш куни
90 кун
3.
Фуқаровий қуролни ва мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома.
Фуқаровий қуролни сақлаш, ташиш ва олиб юриш.
1. Фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юриш учун:
а) фуқаровий қуролни рўйхатдан ўтказишда ёки қўшимча тарзда фуқаровий қурол олинганлиги муносабати билан қайта рўйхатдан ўтказишда — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қуролнинг тури, хили, модели, калибри, завод серияси ва рақами тўғрисидаги белгиси қўйилган қуролни олишга доир рухсатнома (сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномани расмийлаштириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун);
б) ўрнатилган тартибда давлат тилига таржимаси тасдиқланган фуқаровий қуролнинг мувофиқлик сертификати (қурол Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида олинган тақдирда).
10 иш куни
3 йил
Мукофот қилинган қуролни сақлаш, ташиш ва олиб юриш.
2. Мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юриш учун:
а) мукофотлашга оид ҳужжатлар ёки уларни берган орган томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган кўчирма (махсус орган ёки ҳарбий тузилма раҳбарининг буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, хорижий давлатлар раҳбарларининг ҳамда хорижий давлатлар ҳукуматлари раҳбарларининг мукофотлашга оид ҳужжатлари);
б) мукофот қилинган қурол белгиланган талабларга мос келишини аниқлаш юзасидан кўздан кечириш учун қурол ва унинг ўқ-дорилари (хорижий давлатлар раҳбарларининг ҳамда хорижий давлатлар ҳукуматлари раҳбарларининг мукофотлашга оид ҳужжатлари асосида олинган қурол ва унинг ўқ-дорилари учун).
10 иш куни
муддатсиз
4.
Спорт ўқотар қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини сақлашга доир рухсатнома.
Спорт ўқотар қуролини ва унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини сақлаш ўқ отиш объекти ҳудудида сақлаш ва олиб юриш.
а) спорт қуролини рўйхатдан ўтказишда ёки қўшимча тарзда спорт қурол олинганлиги муносабати билан қайта рўйхатдан ўтказишда — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қуролнинг тури, хили, модели, калибри, завод серияси ва рақами тўғрисидаги белгиси қўйилган қуролни олишга доир рухсатномаси (сақлашга доир рухсатномани расмийлаштириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун).
б) ўрнатилган тартибда давлат тилига таржимаси тасдиқланган спорт қуролининг мувофиқлик сертификати (қурол Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида олинган тақдирда);
в) отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан берилган ўқ отиш объекти ҳудудидаги қуролхонада спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари сақланишини таъминлаш тўғрисидаги ҳужжат (тасдиқлов).
10 иш куни
3 йил
5.
Сойли стволли спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини,
тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташишга доир рухсатнома.
Сойли стволли спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ваколатли органлар рўйхатга олган жойда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудуди доирасидан ташқарида ташиш.
1. Спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташиш учун — отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахснинг спорт тадбирлари ёки ўқув-машқ отишлари ва бошқа отишларни ўтказиш тўғрисидаги ҳужжати (буйруқ, тақвимий режа-жадвал ёки улардан кўчирма, спорт тадбирида иштирок этиш учун ташкилотчининг таклифномаси).
10 иш куни
Спорт тадбири давомида, бироқ 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга
2. Коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташиш учун — ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.
10 иш куни
90 кун
3. Кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташиш учун:
а) кўргазмада иштирок этиш учун ташкилотчининг таклифномаси;
б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялашга доир рухсатнома.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш.
а) қуролни сақлашга мўлжалланган хонада қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари монтаж қилинганлиги юзасидан тузилган далолатнома нусхаси;
б) қуролни сақлашга мўлжалланган хона Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги юзасидан тузилган шартнома нусхаси.
30 иш куни
3 йил
7.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир рухсатнома.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш.
а) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун хоналарни ижарага олиш (ўз эгалигида бундай хоналар бўлмаганда), қуролни ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш тартиби, уларнинг бут сақланишини таъминлаш, бут сақланишини таъминлаш бўйича ушбу хоналарга қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ўрнатилганлиги ҳамда қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ва видео-кузатув тизимлари монтаж қилинганлиги тўғрисида тузилган далолатномалар нусхаларини илова қилган ҳолда шартнома, шунингдек, Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги тўғрисида тузилган шартнома нусхалари;
б) кўргазмага қўйиш режаларини ва экспозицияларни жойлаштириш схемалари (келишиш учун);
в) кўргазманинг чет эллик иштирокчилари учун уларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташишга доир рухсатномаларни олиш учун ҳужжатлар (чет эллик иштирокчилар олиб кираётган қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда).
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир рухсатнома **.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш.
1. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ов қилиш, спорт тадбирларида иштирок этиш ёки кўргазмага қўйиш учун қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан ов, спорт ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бундан мустасно) — олиб кирилаётган фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқарувчи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг ўрнатилган тартибда давлат тилига таржимаси тасдиқланган нусхалари.
10 иш куни
90 кун
2. Мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш учун — ўрнатилган тартибда давлат тилига таржимаси тасдиқланган хорижий давлатлар раҳбарлари ва хорижий давлатлар ҳукуматлари раҳбарларининг мукофотлашга оид ҳужжатлари ёки уларни берган орган томонидан тасдиқланган кўчирмалари.
10 иш куни
90 кун
3. Кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш учун — ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.
10 иш куни
90 кун
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини, спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини,
кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб чиқиш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш, спорт тадбирларида иштирок этиш ёки кўргазмага қўйиш мақсадида ов, спорт ва кўргазмага қўйиш қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини (ов қилиш, спорт тадбирларида — қурол ва унинг фойдаланилмаган ўқ-дориларини) қайтиб олиб чиқиш шарти билан олиб кириш:
а) ов қилиш фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс билан ов қилиш учун тузилган шартнома нусхаси (спорт тадбирлари, кўргазмада иштирок этиш учун ташкилотчининг таклифномаси);
б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.
10 иш куни
Ов қилиш, спорт тадбири ёки кўргазма давомида, бироқ 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга
9.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб чиқишга доир рухсатнома **.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш.
1. Доимий яшашга чиқиб кетаётган шахслар томонидан фуқаровий ва мукофот қилинган қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш учун — қурол ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида белги қўйилган ваколатли органининг қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси.
10 иш куни
90 кун
2. Доимий яшашга чиқиб кетаётган шахслар томонидан коллекциялаш учун қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш учун:
а) қурол ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида белги қўйилган ваколатли органининг қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси;
б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.
10 иш куни
90 кун
Ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини, спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб кириш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш.
3. Хорижий давлат ҳудудида ов қилиш, спорт тадбирларида иштирок этиш ёки кўргазмага қўйиш мақсадларида ов, спорт ва кўргазмага қўйиш учун қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини (ов қилиш, спорт тадбирларида — ов ва спорт қуроли ҳамда унинг фойдаланилмаган ўқ-дорилар) қайтиб олиб кириш шарти билан олиб чиқиш:
а) чет эллик юридик шахс билан ов қилиш учун тузилган шартнома нусхаси (спорт тадбирлари, кўргазмада иштирок этиш учун ташкилотчининг таклифномаси);
б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.
10 иш куни
Ов ёки тадбир давомида, аммо 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш учун — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қуролнинг тури, хили, модели, калибри, завод серияси ва рақами, ўқ-дориларнинг тури, калибри ва миқдори тўғрисидаги белгиси қўйилган қурол олишга доир рухсатномаси.
10 иш куни
90 кун
10.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатнома.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш.
а) транзит қилинаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини жўнатувчи давлат ҳудудидан олиб чиқиш ва қабул қилувчи давлат ҳудудига олиб кириш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар нусхалари;
б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.
10 иш куни
90 кун
* Алоҳида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, рухсатномалар субъектлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобланади.
** Фуқаровий (мукофот қилинган, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш) қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатномалар берилганда, ушбу қуроллар ва унинг ўқ-дориларини ташиш уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир берилган рухсатномалар асосида амалга оширилади.
(11-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга
12-ИЛОВА
Жисмоний шахсларнинг қурол муомаласи соҳасига доир рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги, рухсатноманинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги*, рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги ва унинг дубликати берилганлиги** учун йиғимлар
I. Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун
1.
Фуқаровий қуролниолишга доир рухсатнома:
а)
сойли узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
40
б)
силлиқ узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
30
в)
комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
40
г)
сойли узун стволли ўқотар қуролга ҳамда комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволининг ҳар бир донаси учун (қуролдан алоҳида олишда)
20
д)
оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган узун стволли пневматик ов қуролининг ҳар бир донаси учун
30
е)
оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори бўлган пневматик спорт қуролининг ҳар бир донаси учун
40
ж)
тиғли совуқ спорт қуролининг (рапиралар, шпагалар ва қиличлар) ҳар бир донаси учун
10
з)
улоқтириш спорт қуролининг (камонлар, арбалетлар ва найзалар) ҳар бир донаси учун
10
и)
сигнал берувчи спорт қуролининг ҳар бир донаси учун
10
к)
ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролининг ҳар бир донаси учун
15
2.
Коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома:
а)
ўқотар қуролининг ҳар бир донаси учун
15
д)
чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
4
в)
пневматик қуролнинг ҳар бир донаси учун
8
г)
сигнал берувчи қуролнинг ҳар бир донаси учун
6
е)
газли қуролнинг ҳар бир донаси учун
8
ж)
тиғли совуқ қуролнинг ҳар бир донаси учун
10
з)
улоқтириш қуролининг ҳар бир донаси учун
10
и)
бошқа хилдаги қуролнинг ҳар бир донаси учун
10
к)
ўқ-дориларнинг ҳар бир дона учун
1
3.
Фуқаровий қуролни, мукофот қилинган қуролни, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатнома
10
4.
Фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома
100
5.
Мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома
200
6.
Спорт ўқотар қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, тиғли совуқ спорт қуроли, улоқтириш спорт қуролини сақлашга доир рухсатнома
100
7.
Сойли стволли ўқотар спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташишга доир рухсатнома
20
8.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялашга доир рухсатнома
100
9.
Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир рухсатнома
100
10.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир рухсатнома
30
11.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатнома
30
12.
Ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини, спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб кириш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатнома
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома:
а)
сойли узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
50
б)
силлиқ узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
40
в)
комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун
50
г)
сойли узун стволли ўқотар қуролга ҳамда комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволининг ҳар бир донаси учун (қуролдан алоҳида олишда)
30
д)
оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган узун стволли пневматик ов қуролининг ҳар бир донаси учун
40
ж)
тиғли совуқ ов (ов пичоқлари, ов ханжарчалари ва ханжарлар) қуролининг ҳар бир донаси учун
20
к)
сигнал берувчи ов қуролининг ҳар бир донаси учун
20
е)
оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори бўлган пневматик спорт қуролининг ҳар бир донаси учун
50
з)
тиғли совуқ спорт (рапиралар, шпагалар ва қиличлар) қуролининг ҳар бир донаси учун
20
и)
улоқтириш спорт қуролининг ҳар бир донаси учун
20
л)
сигнал берувчи спорт қуролининг ҳар бир донаси учун
20
м)
ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролининг ҳар бир донаси учун
20
14.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатнома
50
III. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун
15.
Ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини, спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир рухсатнома
100
IV. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун
16.
Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатнома
100
* Рухсатноманинг амал килиш муддатини узайтириш уни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
**Рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги учун рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганда тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Рухсатноманинг дубликати берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
(12-илова изоҳининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда) 1-илованинг 15-банди «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) тез ёнувчан, портловчи, заҳарловчи, заҳарли, қўланса, радиоактив моддалар ва ашёларни, шунингдек қуролни ва совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриш;».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 8-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 38 — 3820-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри
382.
Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган лицензиялар реестри
383.
Рўйхатдан ўтказилган шахсий автомототранспорт воситаларининг маълумотлар базаси
б) 21-банднинг биринчи хатбошидаги «Миллий гвардияси» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Музейлар тўғрисида»ги Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарорига 8-илованинг 9-банди учинчи хатбошидаги «қуролланган (ўқотар ёки совуқ қуроллар)» сўзлари «фуқаровий ва хизмат қуроли билан қуролланган» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 5-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомнинг 18-бандидаги «ўқотар қуроллар ва уларга ўқ-дорилар» сўзлари «қурол ва унинг ўқ-дорилари» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 9-модда) 1-илованинг 174-бандидаги «ўқотар қурол билан қуролланган соқчилар» сўзлари «хизмат қуроли билан қуролланган соқчилар» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида Қуйи Амударё давлат биосфера резервати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 26 августдаги 243-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 351-модда) 3-илованинг 50-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«50. Биосфера резервати муҳофаза ходимларига хизмат вазифаларини бажариш пайтида белгиланган тартибда хизмат қуролини олиб юришга рухсат этилади. Биосфера резервати муҳофаза ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш пайтида хизмат қуролини ва махсус воситаларни (қўлкишан, резина таёқ, кўздан ёш оқизадиган газ, транспорт воситаларини мажбурий тўхтатувчи воситаларни) қўллаш, шунингдек, хизмат итларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Хизмат қуролини ва махсус воситаларни олиб юриш, шунингдек, уларни бериш, олиб юриш, сақлаш, қўллаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади».
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 630-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2022 й., 09/22/630/0980-сон)
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 15-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон, 7-модда) рус тилидаги матнига 1-илованинг «II. Медицинские психиатрические противопоказания для осуществления отдельных видов профессиональной деятельности в условиях повышенной опасности» бўлими 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Работники юридических лиц со специальными служебными задачами, которым разрешено ношение и применение служебного оружия.
Эпилепсия (индивидуально).
».
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларининг 59-бандидаги олтинчи-еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқаровий ва хизмат қуролини, уларнинг ўқ-дориларини, пиротехника буюмларини, фойдаланилиши одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши ёки фуқаролар ва ташкилотларга моддий зарар етказиши мумкин бўлган махсус тайёрланган ёки мослаштирилган предметларни, шунингдек оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти томонидан тасдиқланган, оммавий тадбирни ўтказиш объектига олиб кирилиши тақиқланган предметлар рўйхатига киритилган осон алангаланадиган ва заҳарли моддалар, санчувчи, кесувчи ва бошқа предметларни олиб юриш (спортчилар томонидан спорт тадбирлари дастурларида кўзда тутилган спорт қуроли ва анжомларидан фойдаланишлари бундан мустасно);
қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддаларнинг имитаторлари ва муляжларини олиб юриш (театр ва театр томошаларида улардан фойдаланиш бундан мустасно);».
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 сентябрдаги 273-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 40-сон, 497-модда) рус тилида берилган илованинг 6-банди учинчи хатбошидаги «огнестрельного оружия» сўзлари «оружия» сўзи билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 майдаги 114-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар тоифалари рўйхатининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи давлат корхоналари ва давлат объектлари».
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 183-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 22-сон, 252-модда) билан тасдиқланган низомда (Положение о порядке производства досмотра на авиационную безопасность в гражданской авиации Республики Узбекистан):
«Взрывчатые вещества, средства взрывания и предметы, ими начиненные:» бўлимидаги учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«любые боеприпасы, патроны и пули к гражданскому, служебному и боевому оружию, капсулы (пистоны) охотничьи, пиротехнические средства»;
«Огнестрельное, газовое, пневматическое, холодное и механическое оружие всех видов:» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Оружиевсех видов:
гражданское, служебное и боевое оружие, копии и имитаторы оружия, которые по ошибке можно принять за настоящие, основные части оружия, иное оружие оборот которого запрещен законодательством в сфере оборота оружия»;
«Пассажир, у которого при досмотре обнаружены вещества и предметы, за изготовление, ношение или хранение которых предусмотрена уголовная или административная ответственность (взрывчатые вещества, взрывные устройства, оружие, наркотические, ядовитые, отравляющие вещества), снимается с рейса и вместе с материалами (протоколом и изъятыми веществами и предметами) передается в органы Службы государственной безопасности или Министерства внутренних дел Республики Узбекистан для решения вопроса о привлечении его к ответственности.
Взрывчатые вещества, различные предметы ими начиненные, средства взрывания, взрывпакеты, сигнальные и осветительные ракеты, ядовитые, отравляющие, радиоактивные и наркотические вещества, изъятые при досмотре у пассажиров, передаются в органы Службы государственной безопасности, оружия и боеприпасы — в подразделения Министерства внутренних дел Республики Узбекистан».
Ремонт гражданского и служебного оружия и боеприпасов к нему.
внутренний рынок
».
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 июлдаги 238-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари тўғрисидаги низомда:
а) 18-банднинг еттинчи хатбошидаги «идорага қарашли ўқотар қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари» сўзлари «хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 40-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «ўқотар қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари» сўзлари «хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) 3-илованинг 10-банди бешинчи хатбошидаги «хизмат ўқотар қуроллари ва ўқ-дориларни» сўзлари «хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 13-сон қарори билан тасдиқланган Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлишнинг намунавий қоидаларида:
а) 29-банднинг иккинчи хатбошидаги «ўқотар қурол» сўзлари «қурол» сўзи билан алмаштирилсин;
б) иловадаги «Йўналишда ёки жойда (майдонда) қуйидагилар тақиқланади:» бўлимининг иккинчи хатбошидаги «ўқотар қурол» сўзлари «қурол» сўзи билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 23 январдаги 42-сон қарори 1-бандининг бешинчи хатбошидаги «ўқотар қурол ва тиғли қуроллар» сўзлари «қуролнинг барча турлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турларини ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 3-банди бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қурол — тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонга уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар;
ўқ-дорилар — қуролнинг жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш учун мўлжалланган ҳамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, пиротехник ёки уриб чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган қурол-яроғ ашёлари ва улоқтириладиган аслаҳаси;».
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун рухсатнома.
в) 53-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «ўқотар қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари» сўзлари «хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон хўжалиги органларининг фаолиятини такомиллаштириш ва ўрмон хўжаликларининг чегара ҳудудлари табиий ресурсларидан фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 10 сентябрдаги 717-сон қарорига 2-иловада:
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 октябрдаги 829-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан киритиладиган ва «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати доирасида тақдим этиладиган ахборот рўйхатининг 5-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:»
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун рухсатнома.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
».
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1062-сон қарори билан тасдиқланган Угом-Чотқол давлат биосфера резервати тўғрисидаги низомнинг 47-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Биосфера резерватини қўриқлаш ходимларига хизмат вазифаларини адо этишда хизмат қуролини белгиланган тартибда тақиб юришга рухсат берилади. Биосфера резерватини қўриқлаш ходимлари ўз хизмат вазифаларини адо этишда белгиланган тартибда хизмат қуролидан ва махсус воситалардан (кишанлар, резина таёқлар, кўздан ёш оқизувчи газ, транспорт воситаларини мажбурий тўхтатиш қурилмалари) қўллаш, шунингдек, хизмат итларидан фойдаланишга рухсат берилади.
Хизмат қуролини ва махсус воситаларни сотиб олиш, сақлаш, тақиб юриш ва қўллашга рухсатнома олиш белгиланган тартибда амалга оширилади».
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 18-банди «23» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23) қонун ҳужжатлари асосида зиммаларига юкланган мажбуриятларга мувофиқ атроф муҳит, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Давлат экология қўмитаси раиси томонидан рўйхати тасдиқланадиган Давлат экология қўмитаси тизимининг алоҳида тоифадаги ходимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат қуролини олиб юриш ва сақлаш».
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 январдаги 13-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 1-сон, 5-модда):
а) 7-банддаги «ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х.Ташматов» сўзлари чиқариб ташлансин;
26-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 42-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органига» сўзлари «ҳудудий ички ишлар органига» сўзлари билан алмаштирилсин;
47-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
50-банддаги «Миллий гвардияси назорат-рухсат бериш фаолияти бўлинмаси» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси назорат-лицензиялаш фаолияти бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси назорат-лицензиялаш фаолияти бўлимида, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар органларида ҳисобда турувчи фуқаровий қуролни отиш, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош марказида амалга оширилиши мумкин»;
«3. Далолатноманинг биринчи нусхаси ҳудудий ички ишлар органига эгасининг назорат-кузатув йиғмажилдига киритиш учун юборилади.
Иккинчи нусхаси қурол ва сарфланмаган патронлар билан юридик шахсга ёки эгасига берилади.
Учинчи нусхаси назорат ўқлари ва гильзалар билан Давлат ўқ-гильзотекасига юборилади».
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 11 мартдаги 138-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 3-сон, 57-модда):
«Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
ЛИЦЕНЗИЯ
Реестр бўйича тартиб рақами: QR-__________
20__ йил «___» ________________
(фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини,
ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича
фаолият тури (унинг қисми)
амалга ошириш учун.
(лицензиатнинг тўлиқ номи)
берилди.
Лицензиатнинг реквизитлари
Лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган жой (манзил)